Chingiz Aytmatov. Hayot-mamot

060

12 декабрь — атоқли адиб Чингиз Айтматов таваллуд топган кун

  Муайян инсон ҳаётининг қадр-қиммати кундан-кунга пасайиб кетмаётганмикин? Ёки ҳамиша шундоқ бўлгану, бизга – бугун яшаётганларга ҳам шундай туюлаётганмикан? Инсоният бу ҳақда ҳар куни, ҳар лаҳза ўйлаши зарурми? Ёки «бошига иш тушганда» бош қотирадими? Балким муайян инсоннинг қўлидан ҳеч нарса келмас, унинг учун ҳаммасини «тепада» ҳал қилиб қўйишгандир? У кимнингдир қўлида «буюк режалар» амалга ошиши учун бир ўйинчоқдир?  Чингиз Айтматовнинг ҳикояси – ана шулар ҳақида.…

08

05Муайян инсон ҳаётининг қадр-қиммати кундан-кунга пасайиб кетмаётганмикин? Ёки ҳамиша шундоқ бўлгану, бизга – бугун яшаётганларга ҳам шундай туюлаётганмикан? Инсоният бу ҳақда ҳар куни, ҳар лаҳза ўйлаши зарурми? Ёки «бошига иш тушганда» бош қотирадими? Балким муайян инсоннинг қўлидан ҳеч нарса келмас, унинг учун ҳаммасини «тепада» ҳал қилиб қўйишгандир? У кимнингдир қўлида «буюк режалар» амалга ошиши учун бир ўйинчоқдир?
Чингиз Айтматовнинг ҳикояси – ана шулар ҳақида. Ёзувчи мазкур ҳикояни ёзишни 20 йил аввал бошлаган, аммо ташлаб қўяверган. Бугунги глобаллашув асрига келиб, халқаро терроризм, минтақавий қирғин-баротлар бегуноҳ одамларни сиёсий мақсадлар йўлида қурбон қилаётган, гиёвандлик, ОИТС сингари дардлар, табиий офатлар одамзодни изчил қираётган бир дорулзамонда инсон ҳаётининг қиммати масаласи янада кўндаланг турибди. Буларга гувоҳ бўлаётган адиб, мана, ниҳоят бу ҳикояни 2005 йил остонасида ёзиб тугатди.
Ҳикоя бошланишидаёқ ўқувчини тахайюл уммонига ғарқ қилади: ҳозиргина одамлар устига ажал уруғини сочиб, ўзи ўққа дуч келмаслик учун қочиб чиқаётган учувчи учоқ ойнасига урилган қушнинг қонини кўриб, талвасага тушади. Одамларни ўлдиришни бурч деб билган одам, бир қушнинг ўлимидан сесканади…
Ҳикояда ҳаёт ва ўлим, инсон ва олам, тақдир ва ирода борасида фалсафий мушоҳадалар, мушоҳадларга ундовчи тимсоллар жуда кўп. Энг юксак ғоялар учун ҳам инсон бошқа инсонни ўлдириши мумкинми ёки йўқми? Бу савол хаддан зиёда кўндаланг қўйилган.
Инсонларни тақдир жанг майдонига етаклаб келар экан, адибнинг сўзлари дилни ўртайди: наҳотки бу одамларнинг бари айнан шу бугун, айнан шу ерда ўлиш учун қачондир дунёга келган бўлсалар?
Уруш ҳақидаги мазкур ҳикоя урушнинг адолатли ёки адолатсизлиги ҳақида кўтаринки ташвиқотлардан холи, умуминсоний нуқтаи назардан фикр юритади.
Аскарни урушга жўнатаётган она одам ўлдирмасликни тайинлайди: «Душманлар бизга ўлим келтиришмоқда, биз уларга – душманларга ўлим! Кейин бу дунёда қандоқ бош кўтариб яшаймиз – ҳамманинг қўли қонга ботса, дунёда фақат қотиллар қолса?». Отаси эса душманни албатта ўлдириш кераклигини, акс ҳолда уни ўлдиришларини айтади, урушда одам ўлдириш бурч, ҳатто жасорат эканини урғулайди.
Ҳикоя қаҳрамонининг ўлмаслиги, эҳтимол, ана шу шафқатсиз дилеммани англаганидадир.
Мен ҳикояни электрон почтадан олганимда ва қайта-қайта мутолаа қилганимда, узоқ кунлар унинг таьсирида юрдим ва бу таьсир кундан-кунга кучайиб бораверади. Энди кунлар уни ўқиганимдан аввалгидагидай эмас, бошқача кечаётгандай. Ҳақиқий саньатнинг таьсири шунда бўлса керак.

Таржимон

09
Чингиз Айтматов
ҲАЁТ-МОМОТ
Карим Баҳриев таржимаси
08

Қон сачрамаган фақат
қуёш қолади ва тулпор
чавандозсиз чопиб боради.
Лўли аёлнинг фолидан.

088амолётни пастдан тўплар шиддатли олов пуркаётган зонадан олиб чиқар экан, учувчи отишма жойидан керагича узоқлаша олганига ишонч ҳосил қилиш учун пастга назар солди, – пастдаги хўрпайиб ястанган оқимтир-яшил ўрмон айланаётган самолёт билан бирга гўё қийшайиб, оғиб борар, ҳозир тўнкарилиб қандайдир тубсизлик қаьрига тушиб кетадигандай эди. Кейинги дақиқада қирувчи самолёт парвозда ростланиб олди ва ўрмон ҳам гўё бирданига ўзининг муқим ўрнига қайтди, олисдаги ғуборли уфқ билан қўшилишди. Олам ўзининг азалий кўринишига эга бўлди. Учувчи ўзига келиб улгуриб-улгурмай, самолёт қаршисида нимадир кутилмаганда ва шу қадар дафьатан пайдо бўлдики, учувчи ҳавода нимага юзма-юз келганини англашга ҳам улгуролмади, – қандайдир шакл-шамойилсиз юк тирик танасининг бутун залвори билан самолётга оғир урилди. Зарбадан самолёт кескин силкинди ва учувчининг кўз олди бир лаҳзага қора тортди…

Бу довдираб учиб бораётган, гўё учаётиб кўзлари қамашган, кўр бўлган қушларнинг катта тўдаси эди…

Учувчини қайноқ тер босди. Бошқарувни йўқотиб қўймаслик учун учоқни зўрға ўз измида ушлаб қолган учувчи қушлар билан урилганда кабина ойналарига мижиғланиб кетган қонли гўшт парчаларини кўриб, кўнгли айниганидан беҳол у ён-бу ён ўгирилди.

Қушлар куз келишини ҳам кутмасдан бу ўлкаларни биринчи бўлиб тарк эта бошладилар. Улар жазирама ёзнинг авж палласида гала-гала бўлиб ёки алоҳида-алоҳида, кечаси ҳам, кундузи ҳам учиб кетаётгандилар, ҳали бола очиб чиқмаган тухумларини ҳам ташлаб борардилар, қотиб улгурмаган бўйинларини зўрға чўзиб ёлвораётган, чумдукдан овқатланадиган полапонларинига ҳам қарамай учиб кетаётган эдилар. Қаммадан кейин ҳатто ботқоқлик уккилари ҳам гумдон бўлишди, тунлари уларнинг қув-қувлаши эшитилмай қолди…

Жониворлар тум-тарақай бўлди…

Тўрт томонда аччиқ-ачимсиқ тутунини узоқ-узоқларга таратиб ўрмонлар аёвсиз ёнарди, асрий ўрмон қаро ерга қуларди – улкан қайинлар бўронда қолгандек қасирлаб йиқиларди. Замбараклар ва миналарнинг бетиним зарбасидан, самодан ташланаётган бомбалардан, танклар ҳужумидан, танкларга отилаётган ўқлардан қайнаб кетган замин портлашлардан тўлғона-тўлғона титраб қақшарди… Портлашлардан тилка-пора бўлган сойлар қирғоқларидан тисарилиб, ўзанидан ўнгу-сўлга қайрилиб оқар, жарлик ва чуқарларни сувга ботирарди. Танклардан бири, ўз-ўзига қасд қилгандай, дала ўртасида ўқотар тумшуғини кескин осмонга кўтарганча сув тўла жарга мангуга ботди…

Ва буларнинг бари муқаррар равишда ҳар куни юз берарди ва уни тўхтатишнинг иложи йўқ эди, сабаби бу жойда, зобитлар тили билан айтганда, фронтлар жанги борарди. Фронт фронтга ташланиб ётарди. Қар бир томондан тегишлича ғаним мудофаасини ёриб ўтиш, кескин ҳужум уюштириш, душманни ён-веридан ва ортидан туриб забт этиш, тирик кучларини бартараф қилиш талаб этиларди. Ва ҳар бир томон биринчи бўлиб ёриб ўтишни, биринчи бўлиб ҳужум уюштиришни ўзининг муқаррар вазифаси деб биларди…

Аммо бу мақсадни амалга ошириш ҳозиргача ҳеч кимнинг қўлидан келмаётганди. Ва ҳали-ҳануз позициявий уруш борарди, кун ўтарди – тун ўтарди, кун ўтарди – тун ўтарди…
Вақт эса ўз азалий равиши билан ўтиб борарди. Қарбий театр деб аталадиган бу маконда кузгача ҳам на кундузи, на кечаси, на ёмғир остида, на дўл остида ўқотар замбараклар ва милтиқлар овози тинмади… Ўша йили қушлар ҳам қайтиб ўз инларига келиб қўнмадилар, оёқости бўлган майсалар гулламадилар, уруғланолмадилар.

Айни пайтда бир-бирини ўзаро парчалаб ташлаш учун қарама-қарши турган фронлар қошидаги штаблар шошилинч тарзда янги-янги тезкор режаларни ишлаб чиқардилар, йўқотишлар, ўлганлар ва жароҳатланганларнинг сони ҳақидаги махфий режаларни жўнатардилар, бу штаб ҳам у штаб ҳам бир овоздан айнан бир нарсани — зарба салоҳатидани ошириш кераклигини — исботлаш ҳаракатида эдилар ва шунинг учун бир хил тарзда ўзларининг Олий қўмондонларидан яна ва яна қўшимча тирик кучларни, янги техникаларни, қурол-аслаҳаларни жўнатишни сўрардилар: бир томон буни ҳаёт учун зарур бўладиган янги кенгликларни забт этиш учун сўрарди, иккинчи томон ана шу кенгликларни мудофаа қилиш учун куч сўрарди. Нима бўлмасин, у томонга ҳам ва бу томонга ҳам заҳира кучлар етказилар, кучлар жангда яна адо бўларява яна янги кучлар келарди…

Айни вақтда уруш қонталаш қилган ёз ҳам тугаб борар, жанг қилаётган ҳар икала томон учун ҳам тайёргарликнинг сўнгги муддатлари, сўнги чегаралари кечаётганди, энди ёриб ўтиш лозим эди, замин ўзра тизгинсиз куч ёйилиши – ҳужум талотўпи босиши керак эди…

Бу қонга қоришган саҳнага, қон сачрамаган фақат кўкда қуёшгина қолган талотўпга, қушлар ҳам тарк этган бў ўлкаларга тақдир ўша замонлар кўплаб одамларни изиллатиб ҳайдаб келар эдики, гўё бу одамлар, эҳтимол, айнан ана шу қисматларни ҳал қилаётган ходиса учун, шу йилнинг шу кунида шу жойда бўлиш учун қачонлардир дунёга келгандай эдилар.

Шундай одамларнинг бири ўзи билмаган ҳолда шу ёққа келарди. Волгабўйидаги жазирама Олдосиёдан, яьни Саратов шаҳридан йўлга чиққан ҳарбий эшелонда келарди у. Эшелондагиларнинг ҳаммаси урушга кетаётганликларини тушунишарди, албатта, аммо айнан қаёққа – қайси фронтга, жабҳанинг қайси қисмига – кетаётганликларини билмасдилар, буни фақат юқори қўмондонлик билиши мумкин, аскарнинг иши – қайга ҳайдасалар, ўша ёққа… Шивир-шивирларга қараганда, йўналиш Москов томонга олинган ва ундан нарёғи аён – фронт. Аслида ҳам шундай бўлиб чиқди. Шундай ҳаракатланиш бўлишини олдиндан айтиб бериш унчалик қийин эмасди.

Саратовдан кунботарда жўнаб чиқишди, нафасни сиқадиган тунни ўтказганларидан сўнг, жазирамаси куйдирган, ёз бўйи жонга теккан волгабўйи саҳролари ортда қолиб, гоҳ яқиндан, гоҳ темир йўлларнинг туташган ерларидан яйловлар ва ям-яшил ўрмонлар кўзга ташлана бошлади, қараб тўймайсан – худди қадимги суратларнинг ўзгинаси. Аскарлар ва ўқотар қуроллар билан тирбанд бўлган иссиқ хоналарнинг очиқ эшикларидан салқин шабада ҳам сезиларли эса бошлади. Энди ўрмонлар яқинлашиб келарди.

— Қара – нақадар гўзал ўрмонлар! Россия кўринмоқда, онажонимиз-Россия! – аскарлар гўё ўзлари россиялик эмасдай, қайсидир узоқ ерлардан кириб келаётгандай бир-бирларига сўз қотишарди.

Аскарлар орасида биттаси жуда ҳам ёш эди, кўринишидан бўш-баёв туюлар, аскарлик кийими худди отасиникини кийиб олган ўсмирдагидай осилиб турарди, – Сергей Воронцов ёки, уни взвода аташганидай, – Сергий, руҳоний, яьни Сергий ота. Айтиш керакки, йигитча бир марта Худони тилга олганди, Худо – бу сиғиниладиган санам эмас, у – ходиса, дегандай бўлувди, ходиса нима-ю, унинг шарҳи ҳоли қандайлиги ҳақридаги йигитнинг гапини ҳеч ким тушунмади, аммо йигитчани черковчасига – Сергий ҳамда руҳоний деб атай бошлашларига шунинг ўзи етарли бўлди. Аскарлар ўз қочиримларидан ўзлари завқланардилар – йигитчанинг ёши бор-йўғи ўн тўққизда эди. Бу маҳмадананинг устидан кулиб олишса, нима бўпти?! Унинг ўзи ҳам бунга хафа бўлмасди. Бу Сергий соатлаб вагон эшиклари олдида, кўндаланг дастакка суянганча турар, йўлакда ҳаммадан ҳам кўп ўралашиб юрарди. Бошқалар қарта ўйнашар, кимдадир вокзалдаги кечаги кузатувлардан қолган ичкилик ҳам сақланиб қолган экан, одатдагидай, йўлдаги мажбурий бекорчиликдан зериккан йўлчилар ҳаракатнинг шовқини ва тақа-туқи оҳангида ҳар хил олатасир суҳбатлар қуришарди, бошқалар қўшиқ айтишар – йўлнинг маромида ўз овозларига қулоқ тутишарди, уни, Сергийни, тинимсиз эшик ўзига чорлар, йўлда юз кўрсатиб ўтаётган янги манзилларни кўргиси келарди. У ҳаммадан кўпроқ ташқарига боқар, болаларча қизиқсинарди – бу азалий рус ерларига Сергий илк бор келаётганди, тўғри, унинг мактабни битиргач, Московга ўқишга бориш орзуси бор эди, аммо энди бу орзулар барҳам топди, поезд уни урушга томон олиб борарди. Қозирча ҳаёт эшелонда, тақа-туқ ҳаракатда, темир чойникни кўтарганча бекатларда иссиқ сув излаб чопишларда, аскарлик насибасини чайнаш-ютишларда, алқисса, Волга бўйидаги ҳарбий лагердаги уч ойлик машқлардан сўнг йўл таассуротларини янгилашларда кечарди. Қар гал, ғайриодатий, аввал кўрилмаган, кўпинча бошқа унча-мунчани кўрганлар учун эьтиборга арзимас бўлса-да, Сергийга ажабтовур туюладиган нимадир кўринганда, у ёнида турганлардан бирининг енгидан тортиб, турткиларди: ана, уни қара-я! Қарашса, қандайдир темир йўлга эгилган, кесиб ташлаш керак бўлган дарахт, қамишлар орасидаги сокин кўл бўларди, ёки, ана, қандайдир девона нима учундир сигирни миниб борарди – ажабо, чавондоз бўлиб кет-а, бу томонда завод яқинидаги далада осмонга бўй чўзган қувурдан олов машьала бўлиб осмонга ўрлаб турибди. Сергий буларнинг барини тушунтирарди, ҳикоя қиларди, осмонга ўрлаётган машьала ўз-ўзича ёниб турибди, бу ортиқча газни чиқариб юбориш учун зарур; отаси ишлаган ерда, нефт қазиб чиқарадиган қудуқда ҳам худди шундай машьалали қувур бўларди. Зим-зиё қиш тунларида, қор ёғаётганда у жуда чиройли кўринарди – юқорида машьала ёнар, қор учқунлари олов билан ўйнашиб айланишар, тирик олов гўё осмонга интиларди. Янги йилда, баьзи-баьзида, онаси ва сингиллари билан машьалани кўргани боришарди, бир-бирларининг қўлларини ушлаганча, ғирчиллатиб қорни босиб юришарди. Уйга қайтганларида, хонадоннинг иссиғи, тафти жонга бошқача ором бахш этарди, болалар шеьрлар ўқишарди, онаси ширинликлар пишириб берарди, отаси – корхонанинг талабчан ҳисобчиси – у ҳам қувнарди. Бу руҳоний бола ғалати-я, тушунмайди, бошқалар унинг устидан кулишарди – шеьрлар, ширинликларни гапиради-я… Ахир бу ҳардамхаёл фронтга кетяпти!

Туташ бекатларнинг биридан ўтаркан, поезд бир қадар секин ҳаркатланаётганди; ғира-шира қоронғулик туша бошлаганди, Сергий ҳамманинг диққатини бомба тушиб куйган, ва, эҳтимол, шунинг учун заҳира йўлга ўтказиб қўйилган составга қаратди, унинг паровози мажақланиб кетган ва вагонлари вайрона, шикастланган эди. Қеч ким бирор сўз демади, аммо, албатта, ҳар ким бу поездга қай тарзда бомба ёғилгани, поезд ўт ичида қолгани, фашистларнинг учоқлари қузғундай ёғилгани, оқибатда вагонларда нималар бўлганини ўзича тасаввур қилди. Қанча одам ўлган, қанчаси пастга сакраган, яна қанчаси жизғанак бўлиб ёнган экан? Бу урушнинг улар дуч келган дастлабки белгиси эди. Қабристондагидай жимгина учрашдилар ва қоронғуликда сокингина тарқалдилар. Кўпчилик аскарлар махоркали сигареталарини тутганча, оғир сукутга ботдилар.

Бироқ йўлда бир қизиқарли воқеа ҳам юз берди, Сергий яна кимнингдир енгидан тортиб, гап қотганда, ҳамма қаҳқаҳа уриб кулди:
— Қара! Кўряпсинми, бу ерда қудуқлар қанақа чиройли, анави усти ёпиқ қудуққа қара, ўймакор нақшлар билан безалган, бўёқ берилган! Нақадар гўзал-а!

Унинг бу гапини қитмирона киноялар билан қаршилашди:
— Сен қудуққа қарама, нақшли-безакли эмиш! Урушга кетяпсан, ахир. Сен анави қудуқдан сув олаётган жононга қара. Қара, офтобда қорайган, майкасини, ўзини айтмайсанми, орқасидан бир қара! Сен қудуқни гапирасан-а! Эҳ, роҳиббачча, сенинг ўрнингда бўлганимда, ҳозир эшелонда сакраб тушардим, қочоқликда айблашларидан қўрқаман-да!
Гуррос кулгу кўтарлиди.

Айтиш керакки, аслида ҳам унинг шундоқлигини –ландовурлиги, мўмин-қобиллиги, болафеьллигини одамлар тезда таниб олишди, – худо бўйдан сиқмаган бўлса-да, қараш керак бўлмаган томонга қарайди, қомати ҳам келишган, елкалари ҳам кенгишгина, фикрлаши ҳам жойида, тўғри, Сергий кўп томондан ҳали ўсмирлиги, уятчану ҳижолатпазлиги ҳам рост. Сергийнинг ўзи ҳам гоҳи-гоҳида бу ҳақда қисиниб ўйлайди, тортинчоқликни тезда унутиб, бирданига дадиллашган, бошқа ишларини айтмаганда ҳам, аёллар билан тезда тил топишиб кетадиган ўртоқларига қараб ҳавас қилади. У-чи! Сал-пал севги ишораси билан бир воқеа бўлувди, мана, у ҳам ноқулай бир тарзда тугади.
Мана, кеча вокзалда, поездга ўтиришда ҳам ғалати воқеа юз берди, балким бу қизиқдир, балким қизиқмасдир… Бутун йўл давомида мияга ўрнашиб олган, кетай демайди. Қаммасига шу нарса сабабки, одамлар унинг шунақалигини, соддалигини, дандовурлигини даров билиб олишади, вассалом…

Гап шундаки, уларнинг қисми жўнаши кераклигини кутилмаганда, шошилинч, тонг-саҳарда эьлон қилишди. Нега бу қадар шошилинч жўнаш кераклигини айтиш қийин, аммо буйруқ шунақа бўлди. Уруш давом этаётганди ва бу изоҳ билан ҳамма нарсани тушунтириш мумкин эди. Буйруқ барибир буйруқ-да. Шошилинч тарзда жўнаш тараддуди кўрилди. Аскарлар тезда шаҳар теварагидаги лагердан рота-рота бўлиб, пиёда йўлга чиқишди ва Саратовнинг чека кўчалари орқали станцияга қараб йўл олишди. Жўнаётганларнинг кўпчилиги асли армияга чақирилган саратовликлар эди. Кўчалардан ўтарканлар, уларнинг баьзилари ўзлари яшаган ётоқхона ва уйларнинг деразалари ёнидан, кечагина ўзлари ишлаган фаьрикаларнинг дарвозалари олдидан ўтиб борардилар. Бу ердан қандай қилиб жигина ўтишлари мумкин? Қамма воқеа шу туфайли юз берди. Албатта, ҳеч Ким сафдан ажралиб чиқишни истамасди, командирлар ҳам бунга йўл қўймасдилар, аммо қариндошлари Билан хайрлашиб қолиш мақсадида ёз бўлгани учун ланг очиб қўйилган деразаларга қараб бақирганлар ҳам бўлди. Ёки йўловчиларни чақириб, салом айтиб қўйишларини тайинлашарди. Қовли чангитиб юрган болалар ҳам ҳар томондан тўпланиб, бир-бирига навбат бермай, чуғурлашиб келишарди: «Аскарлар кетишяпти! Қизил аскарлар урушга кетишяпти!” Бу ёқда айллар – хотин-халажлар, опа-сингиллар, қўни-қўшнилар! Уларнинг ҳаммаси, гўё шу кунни кутиб тургандай, қай алфозда бўлсадлар, шундайлигича кўчага югурганлар – кимдир юпқа калишда, бошқаси буткул ялангоёқ югурарди, сакрарди, кимдир, соч ювиб турган, шекилли, бошига ҳўл сочиқни ёпганча йўлга чиққан, биров ғижим куйлакда аскарларга эргашиб борарди. Улар сафга тизилиб бораётган, этиклари билан қасирлатиб ер тепиб бораётган Аскар билан ҳамқадамликда чопар, урушга кетаётган йигитларга йўл олдидан сафарлари бехатар бўлишини тилашарди, уларни Худонинг ўзига топширишарди; гўё бу аскарларнинг барчаси шу соатда бу аёллар учун қондош, азиз бўлиб қолганди; улар югуришар ва бирин-кетин, тинмай аскарларга тезроқ ғалаба билан уйга, Саратовга, Волга бўйига, жонажон юртларига қайтишлари зарурлигини эслатишарди, битта шўринг қургур бева йиғлар ва: «Сталинга шон-шарафлар! Сталинга шон-шарафлар!», – дея қичқириб борарди. Кейин, станцияга яқинлашган сари аёллар изиллай бошлашди, айрилиқ олдидан ўзлари ҳақида, ўз фожиалари ва тақдилари ҳақида, шўрлари қуриётгани ҳақида эслаб қолишди, зеро, улар фронтга, эҳтимол, абадий айрилиқ сари кетаётган эрлари, фарзандлари учун дод соласалар арзирди, чунки уларнинг бундан кейинги ҳаётлари энди батамом урушга қурбонликка келтирилаётган эди, улар энди муқаррар равишда умрлари охиригача бева бўлиб қолаётган эдилар…

— Қани, етар, аёллар, бақиришни бас қилинглар! Қаракатга халақит берманглар! Тарқалинглар!
Аммо ҳеч бир илтимослар ва қўмондонларнинг жиддий буйруқлари ҳам уларга таьсир этмасди. Улар шу тахлит юриб боришарди – аскарлар сафда ва уларнинг ён-атрофида шошилиб югураётган Хотин-халажлар ва болалар, улар Саратовнинг эгри-қийшиқ қирғоқбўйи кўчаларидан гоҳ юқори кўтарилиб, гоҳ қуйи эниб боришарди. Қадам-бақадам Волгадан узоқлашиб борардилар…

Сергий айрилиш бу қадар оғир бўлади, деб ҳеч ўйламаганди, у умирида биринчи марта одамлар кўз ўнгида хайрлашаётганди. Гарчанд ёнида бораётган аскарлар сингари ўзини дадил тутишга уринса-да, ич-эти эзиларди, шунга қарамай, кўзи тушган ҳар бир одамга жилмайиб қарашга ҳаракат қилар, ҳеч қиси йўқ, уддалаймиз, дегандай қўл силкитарди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас! Ўзи эса ич-ичидан куюнарди, ахир яқинлари билан хайрлаша олмади – ота-онаси кексайиб қолган эдилар, Сергий уларнинг кенжа фарзандлари эди. Катта опаси Қозоғистонда, Хитой чегарасидаги қандадир чегарачилар қўналғасида яшарди, кичик синглиси – Вероника шу ерда, Саратовда яшар, Эри фронтга кетган, тирикми-йўқми – номаьлум, Верониканинг ёшгина боласи бор, ўзи ишга кетади, гўдакка охирги пайтларда бирдан мункиллаб қолган онаси қарайди, отаси – бутун умри давомида волгабўйидаги нефть қазиб чиқарувчи корхоналарда идора ходими бўлиб ишлаган Николай Иванович Воронцов – ўша кунлари анчадан бери бетоб бўлиб, касалхонада ётган эди. Буларнинг барчаси ҳақида Вероника шаҳар ташқарисидаги аскарларга ҳарбий бурчни адо қилишга доир сабоқ берилаётган лагерга, Сергий хизмат қилаётган ҳарбий қисмнинг дала почтасига ёзган эди. Қатто яқин қариндошларга ҳам лагерга ташриф буюришга рухсат этилмас эди, шунинг учун Вероника ўз мактубларида бошларига тушган ҳамма ташвишларни ёзар, ҳамма ерга – ишга, уйга ва ксалхонага улгуриш тобора қийинлашаётганини ёзарди. Вероника ҳамиша кўнгилчан қиз бўлган, у ҳамма нарсадан хабардор, ҳамма учун куюнарди. У синглисини очиқ чеҳралиги, ҳақгўйлиги, ҳамма нарсани борича ёзиши учун ҳам яхши кўрарди. Бироқ Сергий синглисининг сўнги хатига жавоб бермади, қачондир жавоб бериш-бермаслигини ҳам билмайди, хат унга жуда ёмон таьсир қилди. Синглисининг бу сўнги мактуби унда ғалати, қандайдир ноқулай ҳис-туйғуларни пайдо қилди. Верониканинг ёзишича, буларни у қайдан била қолган экан, унинг собиқ синфдоши, еттинчи синфда ўқишганда Коминтерн ҳақида, Испанияда коминтернчи жангарилар ишчи-деҳқонлар бахт-саодати учун курашгани ҳақида шеьрлар ёзгани ва уларни Московга жўнатгани, Московдан миннатдорчилик хати олгани, хатни ҳаммага ўқиб кўз-кўз қилгани ҳаммага маьлум бўлгач, бу шов-шувли воқеадан сўнг мактабда ҳамма «коминтерка» деб атайдиган Наташка, ҳа-ҳа, ана шу курашчан ва чўрткесар Наташка-коминтерка ҳозир жамоатчилик фаолига айланган, ҳамма йиғилишларда нутқ сўзлайди, ҳамма уни билади ва у ҳам ҳаммани билади. Айнан ўша пайтда, уруш бошланиши олдидан, баҳорда бир воқеа юз берди. Бир куни у Наташка билан мактабда уюштирилган кечада рақсга тушди. Қизнинг ўзи Сергийни рақсга тортди, у дераза олдида рақсга тушаётганларни кузатиб турган эди, Наташка бирдан ўз жуфтини қолдириб, унга томон келди ва йигитни дадил қўлидан тортқилади: «Кетдик, Серёжа, ҳаммадан ҳам кўра сен билан рақс тушгим келяпти!» Гарчанд қиз бор-йўғи унинг елкасидан келса-да, йигит етакчисига эргашган пионер сингари унга итоат қилди. Бу қизда бунчалик ўктамлик қай ердан зоҳир экан? Йигитга худди шу таклифни кутиб турганини билгандай ташланди, Сергийнинг иссиғи ошиб кетди. Улар рақс тушаётган оломонга қўшилишди. Қаммаси шу ердан бошланди.

Сергий ҳали шу пайтгача бир ширин азобда қолди – мусиқа оҳангида рақс тушаётганлар орасида боши айланди, гўё раққос ва раққосалардан вужуд ва нафасни ёндириб, кўзга кўринмас бир оташ уфураётгандай эди, босиб келаётган эҳтиросга берилиш истаги қалбда чирпираб, жўш урарди, айни пайтда рақсга тушувшиларнинг гавжумлигидан тортинар, бу оломондан қочиб кетишни, Наташка билан одамларнинг назари тушмайдиган даражада юқорига, осмонга учиб чиқишни, уни бағрига босганча, юқорироқ ва юқорироқ учгиси келарди. Наташка-коминтерка шундай гўзал айланардики, гўё у чармдан ясалгандай қайишқоқ, енгил эди, йигитни ҳайратга солган нарса яна шу бўлдики, уни бошида ушлаб турган тортинчоқлик қаёққадир йўқолди, унинг ўрнини ўзаро яқинлик эгаллаб борарди – юрак тинмай дукиллар, бу дупурлашни жиловлашнинг имкони йўқ эди. Бу тортишув кучи уни тобора ўз забтига олар, қизнинг қайноқ нафас уфуриб турган юзини, гарчанд яқин турган бўлса-да, пайқай олмасди ва ҳояжон босиб, нималар бўлаётганини тушунмай бораётганди. Фақат қиз тўсатдан: «Биламан, Серёжка, сен мени севасан, сен мен Билан бўлишни орзу қиласан!» – деганидан сўнг, Сергий унинг қаттиқ қараб турган кўзларини ва атайин яқинлашган чеҳрасини кўрди.

Сергий жуда ҳижолат бўлди, у буни кутмаган, ишнинг бу ёққа кетишига тайёрланмаган эди, яхшиямки, ўзини йўқотиб қўймади, сурьатни пасайтирмай, айланишда давом этди. Бирор нима деб жавоб беришни, бошқа йигитларга ўхшаб шарттаки, ошкора бирор гапни айтиб юборгиси келди – улар айтганда, нафас ичга тушиб кетади, Сергий айтса, ҳаммаси жиддий бўлиб эшитилади. Аввал бу ҳақда, сени қанчалик севишим ҳақида ўйламаганман, аммо сен менга ёқасан, жуда ёқасан, демоқчи бўлди. Бироқ Наташка, буни билгандай, ташаббусни Яна қўлига олди, унинг гапини бошқача қилиб айтиб қўя қолди: «Жавоб берма, Серёжа, айтишга уринма! Қазиллашдим, – қиз мусиқа оҳангида айлана туриб, бошини чайқаган ҳолда сўз қотди, — мен сени яққон кўриб турибман, нима демоқчилигини биламан». Наташка рақсга тушаётганларнинг бир четида тўхтади, ҳаммага эшиттириб гапирди. «Мен ҳаммани яққол кўриб тураман, кимнинг нималар ҳақида ўйлаётганини биламан, – давом этди у. – Райкомда менга ҳушёр ташвиқотчи-комсомол қизсан, дейишади. Сени ҳам кўриб турибман. Сен мени севасан ва яқинда бу ҳақда менга ўзинг айтасан! Сен, ахир, ҳамиша шунақасан. Бошқаларга ўхшамайсан. Узоқ ўйлайсан. Ой, жуда узоқ ўйлайсан! Сен то ҳаракат қилгунча!.. Мен ҳаммасини биламан. Сен ҳали қизлар Билан ҳали ҳеч нарса қилмагансан! Шунқами? Қа, бу аниқ! Яшириб ўтирма! Мен кўзларингдан кўриб турибман! Мен сени биламан. Мен ҳаммасини биламан. Яқинда ҳамма сенга осила бошлайди! Бу қандай ажойиб! Аммо, сен менга қара ! Мен биринчиман! Сен меники бўласан!» Улар Яна рақсга туша бошлашди. Наташка жим бўлай демасди. «Қамма ерга бирга борамиз, – дерди у, – Мен йиғилишларда нутқ сўзлайман, сен бу ҳақда газеталарга ёзасан, журналист бўласан. Сен яхши ёзасан, буни ҳам биламан. Тушунасанми ўзи – мен жанговор қизман, зўр нутқлар сўзлайман, сен эса жуда ақллисан, менга айнан шунақаси керак. Тушундингми?”

Ана шунақа гаплар, бу ҳазилмиди ёки жиддий гапмиди, бу ҳақда ўйлаб кўриш керакми ёки буткул унутиш зарурмиди, Сергий буни билмади, аммо у ўша кеча ухлай олмади, эрталабгача гўё уни электр токи уриб кетгандай тўлғониб чиқди. Кейин у қизга дарҳол хат ёзишга қарор қилди-ю, сўнг хатни ҳам йиртиб ташлади. Жиддий ёзишнинг ўрни эмасди, шунчаки, кўнгилхушлик учун, қизга эркаланиш илинжида ёзишнинг Сергийга қизиғи йўқ.
Анча кунлар ўтди, у бироз тинчланди. Кейинчалик, мактабни тугатганларидан сўнг, Сергий пединститутга кириш ҳаракатида бўлган, уруш аллақачон бошланган пайтларда, улар икки марта йўл-йўлакай кўришиб қолдилар, аммо энди унақа гаплардан дарак йўқ эди, эсда қоларли бирор гап бўлмади, муҳаббат ҳақида-ку, умуман гаплашишмади. Қар гал Сергий ўшанда, рақс пайтида бошланган гапга қайтишларини интиқланиб кутди. Аммо на ўзи гап бошлади, на қиз бирор оғиз сўз қотди. Ўша воқеани буткул унутиш тўғрироқ бўларди, аммо бу ёқда ҳарбийга чақирув қоғози келиб қолди-ю, ҳаммаси тескари бўлди. Сергий ўзини хотиржамликка, унутишга кўндиролмади, қиз яшайдиган кўп қаватли уй томонга юрди, эзилиб, ҳаяжонланиб, кетайми-қолайми деган истаклар ўртасида чилпарчин бўлиб, қиз келгунича кутди – қиз уйга қайтарди. Қамма нарса қандайдир оддийроқ кечди. Гулхан ўчганида шундай бўлади. Учқуни бор, аммо олов алангаланиши учун қуруқ шохчаларни топиб қалаш керак. Сергий ҳарбийга кетаётганлигини ва у билан хайрлашгани келганинип айтди. Қиз буни буткул хотиржамликда эшитди, энди ҳамма фронтга кетаётганлигини, сафарбарлик бошланганини, ҳозир эса шошиб турганлигини, ишлари кўплигини, аммо унга, албатта, хат ёзишини айтди. Тезроқ дала почтасининг манзилини хабар қилса бўлди. Сергийни шу гап ҳам қувонтириб юборди, гўёки у худди шу учун – ёзишма ҳақида келишиб олиш учун келгандай эди, албатта, хатда кўп нарсани ёзса бўлади, кўз-кўзга тушиб турганда айтиб бўлмайдиган гапларни ҳам мактубда ёзиш мумкин. Хатда кўпинча тик қараб айтишга юрак ботинолмайдиган гапларни ҳам битиш мумкин. Бироқ Сергий ўз хатларига, у кетма-кет учта хат ёзганди, ваьда қилинган жавобларни олмади, бирорта хам жавоб хати келмади, холбуки у интиқланиб қиздан хат кутди, хаёлида турли ибораларни, қизнинг келиши керак бўлган хатларига жавоб бўлиши мумкин бўлган фикрларни пишитиб юрди. Аскарликнинг тинкақуритар ташвишлари ичида қиздан жавоб олиш борасидаги умидлари тамоман сўниб бўлганда, сингилчаси Вероника, қай ердан била қолди экан, Наташа-коминтерка эрга тегаётганлигини, аниқ биладиган одамларнинг айтишича, куёв ундан анча катта ёшдаги, бир йил аввал хотини ўлган, фронтдан қолиш учун брони бор киши экан. Наташа бева қолишни истамасди. Хат давомида Вероника шундай ёзганди: “Сережа, жонажон акажоним, бу хабардан эзилиб юрма. Мен сени яхши биламан, ҳар хил романларни ўқийвериб, ҳамма нарсага китоб варағидан қарайдиган бўлиб қолгансан, ўйлаб ичингни қизитасан. Бунақа қилмагин, ака. Тушунасанми, сен бошқачасан, у эса буткул бошқача. Сизларнинг бошдан –оёқ бошқа-бошқа одамсиз. Қизни ҳам ич-ичингда қоралама, эрга тегишни истаган бўлса, бу унинг иши. Сизлар бир-бирингизга мос эмас эдинглар. Менга ишон. Уйга тирик ва саломат келақолсанг эди, бу уруш тезроқ тугай қолсайди, сенингбахтли бўлишинга ва ажойиб қизларнинг биттаси сен билан бахтиёр бўлишига жуда ишонаман… Сережа, бунга шунчалар ишонаманки, билмадим, яна бошқа нимага шунчалар ишонаркинман! Фақат эзилма, жоним акам. Тезроқ бизга, уйга қайт… Бу уруш тезроқ тугасин, тезроқ… ” Ана шунақа хат. Қа, ростини айтганда, у ва Наташка-коминтерканинг ўртасида кейинчалик куюниб қоладиган айтарлик ҳеч нарса бўлмаган. Аммо синглиси уни ҳар ҳолда тинчлантириб қўйишга қарор қилганди.

Энди бу Наташка билан юз берган ўнғайсиз воқеа унинг учун хира тортган тушдай, ўтган ўн тўққиз йиллик ҳаётининг ўтган қисмидаги унутилган сабоқ сингари ортда қолганди. У урушга кетаётиб шу ҳислар билан йўлга отланганди, жўнаб кетар экан, у ўзини-ўзи тушунмас, қалбида ҳам айрилиқдан ачиниш, ҳам мурғак қалби ишонишга тайёр бўлган тушуниксиз ҳислардан холос бўлиш, тозаланишга ўхшаш мураккаб туйғулар жўш урарди. У энди ўз болалиги ўтган шаҳардан аскарлар билан сафланиб, йўл-йўлакай эргашиб чопаётган аёллар ва болалар қуршовида тўппа-тўғри урушга кетаётганди. Бу одамлар орасида синглиси верониканинг йўқлигидан афсусланди, агар уларнинг шошилинч фронтга кетишларини эшитганда, у, албатта, нима қилиб бўлса ҳам, кўришиб, хайрлашиб қолиш учун чиқарди.

Аммо, ҳамма вақт ҳам айтишади-ку: дунё мўжизага тўла. Эҳтимол, бу айнан ўшандай бир воқеа эди – тақдир йигитнинг кузатувчилар орасида синглисининг йўқлиги туфайли ҳувиллаган қалбини буткул бошқача кутилмаган бир тарзда тўлдирди. Аммо бу ҳақда кейинроқ, йўлга тушганларидан сўнг, вагонларга жойлашиб олиб, нафасини ростлагач, ўйлади.

Улар ҳали вокзал томонга пиёда кетаётганларида аскарлар томон талпиниб келаётган аёллар орасида бир лўли қиз кўриниб қолди. Унинг қаёқдан келиб қолгани ёлғиз худога аён, тўғри, ёзда Саратовда лўлилар ҳар доим ҳам сероб бўларди. Бу лўли ўзининг қорамағиз афт-ангори, югурганида шақирлайдиган, силкина-силкина осилиб турган мис сирғалари, очиқ елкасида сирғалган ёрқин рўмоли ва деярли ерга тегиб-тегмай бораётган юбкаси билан кўзга ташланар эди. Нима қипти, лўли барибир лўли-да! Кўчадаги одамларнинг талотўпи ва ҳаракатига ҳамоҳанг ҳолда, у ҳам сафнинг ёнида борар, ниманидир имо-ишора қилиб кўрсатар, бақирар эди, гўё сафдагилар орасида кимнидир излаётгандай эди. Унга жавобан аскарлар елка қисиб, бир-бириларига кўз солар, ёнларидагиларни турткилардилар, қара, лўли қиз сени сўроқлаётгандир. Сафда бораётганлардан бири ўзини тиқиштирди:
— Эй, лўли қиз, эй, бечора, мен бу ердаман! Эшитяпсанми? Ахир, бу менман! Сен фол очиш учун мени қидиряпсанми? – Аскар лўли қизнинг жавобидан ҳайрон бўлди, ҳа, бир кун келса, сенга ҳам фол очарман, ҳозир эса менга ким керак бўлса, уни ўзим топиб оламан.
Ажаб – у нима деган бўлса, шундай бўлди.

Қаракатга қўшилган лўли қиз, кўп ўтмай, эҳтимол, худо берган ички сезгиси билан, балким, ўз қалбининг амри билан излаган одамини топди. Сафда қадам ташлаб бораётганларнинг ҳайрон қолдирган ва қийқириққа сабаб бўлган нарса шу эдики, лўли қизнинг танлагани Сергий бўлиб чиқди. Нимага айнан у? Нима учун лўли қиз, қаторда югура-югура, айнан унга, Сергийга мурожаат қилди:
— Эшит, йигит! Эшит, жувонмард, эй сен, қорақошлигим, четроққа чиқ, қўлингни узат, сафринг олдидан бир фол очиб қўяман, бахтингдан очаман!

Сергий қаторда четдан учинчи бўлиб турганди. Аммо гап унинг қай ерда турганида ҳам эмасди, гап шунда эдики, у сира кутилмаган бунақа вазиятда нима қилиш кераклигини билмасди. Аввал ҳеч бунақасига дуч келмаган, шу пайтгача ҳали ҳеч ким унга фол очмаган, оилада ҳам ҳаммалари бунақа сеҳру жодулардан йироқ эдилар – отаси ҳам ҳеч қанақанги қарталарга ишонмас, онаси бўлса ҳар хил ирим-сиримларга беэьтибор эди, энди эса қайдандир бу лўли қиз чиқиб қолди.
— Керакмас! Мен фол очтиришни истамайман! – у қизга баланд овозда бақирди, кулимсираб, елка қисди, ўзининг рад қилганидан ҳижолат бўлди, кечирим сўраш кераклигини тушунса-да, нега ва нима учун ҳижолат бўлиш лозимлигини билолмади, бу ёқда эса сафдошлари қитиқ патига тега бошладилар – мана, қарнглар, лўли қиз кимга фол кўришни билади, руҳонийимизни танлади. Бўлмаса, кимни танласин! Бу йигитса, ахир, Худога ишонади, айнан унга фол очиш керак!
Аммо лўли қиз билганидан қолмади:
— Менга қара, йигитча, бош тортма – бу тақдир!
Саф четида бораётганлардан кимдир қизга айтиб қўйди:
— Унинг исми Сергий.
— Сергий? Ай, Сергий, азизим, эй қорақошлигим! Мен сенга гапиряпман – бу қисмат, бош тортма, Сергий, сен ҳали жуда ёшсан, сенинг тақдирингни айтиб бераман! Чин кўнгилдан айтаман. Нима бўлса, ҳаммасини айтаман!
Бироқ шу ерга келганда қайсидир бир далли аскар шовқин кўтарди:
— Қой, лўли қиз, халақит берма! Кўрмаяпсанми – урушга кетяпмиз.
— Халақит бермайман, йигитлар, мен фақат кафтларига бир қарайман, юриб кетаётиб бир қарасам, бўлди!
— Бас қил, ҳой, жонга тегдинг, халақит берма, сенга айтаяпмиз!

Лўли қиз ёш эмасди, аммо унчалик қари ҳам эмасди. Сергийга шундай туюлдики, унинг чеҳрасида лўлиларча одатий маккороналикдан асар ҳам йўқ эди, аксинча – худди синглиси Верониканинг чеҳрасидагидай оқиқюзлилик, меҳрибонлик барқ уриб турарди. Вероника доим кимгадир яхшилик қилиш пайида бўлади, шунинг учун бир нафас тиним билмайди. Қа, бу лўли қиз Вероникага жуда ўхшаб кетарди – кўзларидан, тўғрироғи, кўз қарашларидан у Вероникани эслатар, Сергийнинг назарида, айниқса лўли қизнинг: «Сенга сингил сифатида айтаман№ Акасига айтаётган сингилдай айтаман!” – дегани унинг юрагига жиз этиб тегди.
Лўли қиз қайдадир оломон орасида аралашиб, кўздан пана бўлганда, Сергий ўзидан ўксинди, қизга ичи ачиди, жавоб қайтарса бўларди, нега у бу қадар уятчан яралди экан-а. Чакки бўлди-да.

Айни пайтда улар станцияга етиб қолган эдилар, сафма-саф кириб келдилар, рота кетидан рота, взвод ортидан взвод станцияга кирди, атрофда аскарлар ортидан келган саратовликлар тўда-тўда бўлиб, бақир-чақир, шовқин-сурон қилишарди. Эшелон аллақачон йўлда турар, товар вагонларнинг эшиклари аскарларни ўтқазиш учун ланг очилиб турарди. Узун-узоқ поезднинг вагонлари кўп, охири кўринмасди. Ана шу вагонларда фронтга кетиш керак эди.

Сафаролди талотўпи бошланди, қайси взвод қайси вагонга киришини тақсимлашар, аскарлар поезд ёқалаб шовқин-сурон билан у ёқ бу ёққа юришар, аёллар ва болалар оёқ остида ўралашарди, уларни ҳеч бир куч қувиб юборолмасди.

Юклаш анча узоқ давом этди. Перронда ҳам иссиқ, ҳам тиқилинч эди. Поездга чиқиш учун навбатини кута-кута Сергий лўли қизни унутаёзган эди, қиз яна одамлар орасида пайдо бўлди. Қиз бало экан, барибир Сергийни топди:
— Эй, Сергий! Мен сени изингдан келганман, Сергий! Йўқ, дема, йигитча, мени, лўли қизингни эшит. Тақдир йўл олдидан сенга фол очишимни буюряпти. Рад қилма, урушга жўнаяпсан, қисматингни билиб кет.

Сергий ҳатто севиниб кетди:
— Яхши. Фол оча қол, агар, айтганингдай, бу шунчалик зарур бўлса, – Сергий юкхалтасини оёғи олдига қўйиб, автоматини елкасига осиб олган ҳолда, қизга қўлини, ўнг кафтини узатди.
Мана шундай, жўнаш олдидан, взводдошлари қуршовида ўша оламшумул фол очиш юз берди. Лўли қиз кафтдаги чизиқларни диққат билан кузатар, нималарнидир шивирлар, лаблари қимтинган ҳолда, бош чайқарди:
— Ой – тўхта! Буюк жанг бўлади, ҳали ҳеч ким кўрмаган, ҳеч ким эшитмаган жанг. Ой, қисмат, қисмат! Қон сачрамаган фақат осмондаги қуёш қолади, тулпор чавондозсиз йўртиб кетади, – у ҳеч кимга ҳам қарамасдан сўзларди, кейин Сергийнинг кўзларига тик қараганча, қўшиб қўйди, – тушуниксиз бир ишқни бошдан кечиргансан. У сенга бехуда ғам келтирган. Сен жуда бокирасан, ёзилмаган оқ қоғоздай тозасан.

Шу ерга келганда теваракдаги қизиқсиниб турган аскарлар дарҳол киноя қилишга тушишди:
— Аниқ, бу бокирамиз ошиқ бўлган, аммо ҳеч нарса чиқмаган!
— Қеч бало бўлмаган! – бошқа бир аскар ясама тарафкашлик билан гап ташлади. – Сизларга фақат тиш қайраш бўлса. Бу руҳоний йигитчамиз азоб чеккан, кўриниб турибдики, айбсиз азобланган, уни шу куйга солган қиз тушмагур жуфтакни ростлаган! Бу эса, мана, бокиралигича қолиб кетаверган!
— Уларга қулоқ солма, йигитча, мени эшит, – лўли қиз уни ўзига қаратди. – Энди чап қўлингни узат ва фақат менга қулоқ бер.

Сергийнинг чап кафтини ўрганар экан, лўли қиз жиддийлашди, бир лаҳза сукут сақлаб турди-да, сўнг тантанали равишда эьлон қилди:
— Сен ўлмассан! Ўзим ҳам шундай деб ўйловдим! Юрагим айтиб турган эди. Мана, кўр – сен ўлмас инсонсан! Сенинг юлдузинг шунақа! Билган эканман! Шунинг учун ортингдан келаётган эдим!
Теваракдаги одамлар ғимирлаб қолишди. Айни пайтда Сергий ҳеч бир маьносиз жилмайди, у нима қилишини билмасди – хурсанд бўлсинми ёки илтифот билан таьзим қилисинми, кулсинми, – энди қўлини тортиб оламан деб турувди, битта Кузьмин деган кимса гапга аралашди. Шунақа бир бачкана, майдагап эркак бор эди, биров кутилмаган нимадир гапни айтса, албатта аралашарди, хиралик қиларди. Панд-насиҳат қилишни хуш кўрарди.
— Тўхта, лўли қиз, тўхта, нималар деяпсан, азизам, – у бошини кескин чайқади. – Сен бошқа ёққа ўтлаб кетдинг. Ўлмас деганинг нимаси? Бирор нарсани тушунасанми ўзинг? Бирорта одам ўлмас бўлиши мумкинми? Бу гап қаёқдан чиқди? Дунёда ҳамма одам ўларкан-да, у бита ўлмас экан. Қара-я! Дарвоқе, биз томошага кетаётганимиз йўқ, урушга кетяпмиз, Ким билсин – қай биримиз ўққа учрармиз, қай биримиз тирик қолармиз. Фронтда ҳозир ўлим одам танлаётгани йўқ, сенинг фолингга қараб ўтиргани ҳам йўқ. Қаммани бирваракайига қиряпти. Бизни масхара қилишинг нега керак?
— Мен мазах қилмаяпман, тақдирларингни фол очяпман. Унинг юлдузи ўлмас-ўчмас юлдуз! Пешонасига битилган, – лўли қиз ортга чекинай демасди. Кейин лўли қиз у қадар тушунарлди бўлмаса-да, деярли ҳаммани қониқтирадиган бир гапни айтди:

— Тақдир ўлимдан юксакроқдир. Тақдир тақдирни етаклаб келади, ўлимдан эса ҳеч нарса келмайди. Бу йигитнинг юлдузи ўлмас, тақдири шунақа… Унинг юлдузи абадий!..
Кузьмин яна анча вақт минғирлаб турди, қўлларини пахса қилиб, митингда нутқ сўзлаётгандай, лўли қизнинг фоли бемаьни эканини далиллаш пайида бўлди, бироқ, у ҳақ бўлса-да, аскарлар нима учундир куньминга эмас, фолбинга ишондилар. Жўнаб кетаётганларида, вагонларга ўтириш керак бўлган пайтда, кўпчилик лўлининг қўлидан ушлаб хайрлашишди, лўли қиз жўнашнинг охиригача, поезд йўлга тушгунича ҳам турди, кейин бошқа аёллар ва болалар қатори юриб кетаётган поезднинг ортидан эргашиб югурди, то поезд бекатдан тамом узилиб жўнаб кетгунича, Сергийга қўлларини силкитиб турди…
Жуда иссиқ эди. Ўша кеча йўлда уйқу келмади. Ғилдираклар тун бағрида тақиллаб борарди, паровоз узундан-узоқ чинқираб овоз берарди, унинг чинқириғи юракка ададсиз, дилни увуштурадиган соғинч ва хавотир соларди. Тарих тўлқини жаҳон урушига томон оқизиб кетаётган Сергий кўп нарсаларни ўйлаб борарди. Хаёлига келган бошқа кўплаб нарсалар қаторида, у дам-бадам лўли қизни ҳам эслаб қўярди. Бу ғаройиб фоллар очадиган ғаройиб лўли қиз қаёқдан пайдо бўлдиэкан. Унинг бир гапи хаёлда муҳрланиб қолди: «Қон сачрамаган фақат қуёш қолади ва тулпор чавандозсиз кетиб боради…» Бу нима дегани экан, нимани англатаркин? Тушунарсиз ва сирли гап. Қон сачрамаган фақат осмонда қуёш қолиши учун нима юз бериши керак? Чавандозсиз тулпор-чи? Бу нима дегани? Ўлмас-ўчмас юлдуз-чи? Бу қанақа юлдуз? Унинг нима дахли бор? Бу нима? Бу юлдуз ўзи қаерда? Қай ерда макон топган? Балким, буларнинг бари афсонадир. Шундай бўлса керак. Юлдузнинг инсонга нима алоқаси бор? Агар гап самодаги юлдузлар ҳақида бўлса, юлдуз қайда-ю, инсон қайда? Йўқ, ҳеч бир алоқаси йўқ. Юлдузлар ўз осмонида, одамлар ўз ерида. Аммо тақдир бор-ку? Тақдир тақдирга боғлиқ. Тақдирнинг ўзи нима? Тақдир тақдирни қандай етаклаб келади? Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин?..

Ғилдираклар темир изларга урилиб тақилларди. Аскарлар ўриндиқларда чўзилганча, хуррак отиб ётардилар. Ой гоҳ эшик тирқишларидан мўралар, гоҳ булутлар орасида ғойиб бўларди, юлдузлар поезднинг кетидан милтираб қоларди…

Буни қара – бу лўли қиз Наташка-коминтерка ҳақида қандай билди экан, йигитнинг хатлар ёзгани, оқибатда ҳеч нарса чиқмаган ҳақида қандай фол очди экан. Қаммасини аниқ айтди. Қа, лўли қиз айтгандай – бехуда қайғу. Демак, қайғу ҳам бехуда бўлар экан. Олдинда нималар кутяпти? Фронтда ҳоли не кечади? Албатта, қўрқинчли бўлса керак. Саратовга келган яродор жанчилар уруш ҳақида гапириб беришган эди. Энди, мана, унинг ўзи урушнинг нималигини ўз кўзлари билан кўради…

Ғилдираклар тақиллар, уйқудан эса дарак йўқ эди. У яна хаёлга ботди, ҳа, ҳамманинг ва ҳар бир одамнинг тепасида турган қандайдир куч бор – тақдири азал дейишади. Ахир кимдир тақдирни шундай – тақдир деб атаган. Қеч Ким уни тўхтатиб ҳам қололмайди, тушунтириб ҳам беролмайди. Аммо тақдир қаерда ўзи? Эҳтимол, уруш ҳам – тақдирдан, яшаш ёки яшамаслик, тирки қолиш ёки ҳалок бўлиш, ғалаба ёки мағлубият – ҳаммаси тақдирдандир? Шундай эмасми? Мана, бу одамларнинг барчаси фронтга кетишяпти, тақдир уларни урушга етаклаяпти. Шунинг учун улар ҳозир эшелонда, тахтада чўзилган куйи ётишибди, поезд уларни бор-йўқ тезлиги билан фашистларга қарши уруш авжига чиққан томонга олиб бормоқда. У ёқда нима бўларкин? Яна тақдирми? Ўлдиришармикин ёки йўқми? Ким кимни енгиши шунга боғлиқ. Ким-кимни ўлдиришига боғлиқ. Қамма уруш тезроқ тугашини, очлик чекинишини истайди. Улар кўчада кетиб боришаётганда, аёллар шу ҳақда гапириб чувиллашганди, ҳатто болалар ҳам шуни тилаган эдилар. Бунинг учун урушиш керак, урушни тугатиш учун кимнидир ўлдириш керак, ғалаба қилиш керак. Демак, шундай. Уйда отаси ва онаси ҳам шу тўғрида гап талашишди. Уни ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида чақирув қоғози келганда, улар тайёргарликни, йиғиштиришни бошлашди, эрталаб ҳарбий комиссарликда бўлиш лозимлигини муҳокама қилишди. Ўтирғичнинг бир чеккасига қўнган онаси қўлини кўксига қўйиб: «Серёжкагинам, фақат ҳеч кимни ўлдирма, қон тўкма!» – деди.

Нима учун бу гапни айтди? Бехосдан айтиб юбордими ёки олдин узоқ ўйлаб олганмикин? Онасининг бу сўзларни унинг кўзига тик қараб, гўё ҳозиргина олис бир ердан келгандай, ҳозиргина остона ҳатлаб уйга киргану, бутун йўл давомида ўйлаб келган фикрини айтгани энди ҳеч қачон ёдидан чиқмайди, бир умрга эсида қолади. Ўзи ҳам гўё онасини умрида биринчи марта кўраётгандай эди, унинг аввалги тиллоранг чақноғини йўқотаётзган кўзларини, ажин босган юзларини, путурдан кетган сатин кўйлакдаги мунғайиб туришларини, шойи рўмол сирғалган елкаларини эндигина тўсатдан яққол кўраётганди. Аллақачон таниш бўлган нарсалар унинг учун ғалати тарзда бошқатдан очилаётганди – волгабўйи нефт қудуқлари бўйлаб санғиганча ўтган бутун ҳаётлари, оёқяланг болакай бўлиб югурганлари, басавлат, сарвқомат бўлган онасининг малларанг сочларини бошида жамлаганча доимо уй-рўзғор, бола-чақа, мактаб ва эрининг доимий қанд касаллиги ташвишида югуришлари, буларнинг бари, аён бўлишича, бир кун келиб, уни ҳарбийга кузатаётиб ўғлига манна шу гапни айтиши учун зарур бўлган экан. Онасининг урушда ҳеч кимни ўлдирмаслик, қон тўкмасликка чақиргани ўшанда уни жуда ажаблантирган эди ва у мужмалгина жавоб қилиб қўя қолганди:
— Нималар деяпсан, она! Бу гаплар нимага керак. Мен ҳарбийга кетяпман, – гапдан қочиш учун тахмондаги китоблари ва дарсликларини титкилашга туқди. – Ойи, бу ерда кутубхонадан олинган китоблар турибди. Мен уларни ажратиб қўяман, Вероника уларни олиб бориб топширсин.

Аммо бу суҳбат давом этиши лозим бўлди, чунки гапга отаси ҳам қўшилди. Қа, Николай Иванович ҳамиша кескин ва чўрткесарлик билан гапирарди, қизиққон эди, салгинага оловланиб кетар – дарғазаб бўлгунча баҳслашар, эҳтимол, шунинг учундир, бошлиқлар билан чиқишолмас, жигар-бағри эзилиб оғрирди.
— Ўлдирма, деганинг нимаси! – деди у ғазаб отига миниб. – Қандай ўлдирмаслик, қон тўкмаслик мумкин! Буни қара-я! Ўзи у қаёққа кетяпти? Урушга-ку, ахир. Эҳ, онаси, ўзинг ҳам боплаб гапирасан-да, – хона бўйлаб чекишлик тамаки излай бошлади. Онаси тамакини бекитиб қўяр, отаси доимо ҳаяжонланганда чекарди, тамаки баргини эзғилаб бериш керак бўларди. Онаси отасига доим чеккани туфайли шунақа озғин ва жиззаки эканини таьна қиларди.

— Фақат шу зормандани чекмагин, Коля, – у эрига ўтинди, – ўзингни аягин. Қачонгача чекиш мумкин.
— Қа-ҳа, Сергийга айтган бу гапингдан кейин чекмай бўладими? У эртага фронтга кетади. У ёқда нима қилади?
— Шунинг учун айтяпман-да. Майли, айтганларимни худо билсин. Қамманинг тилида шу бўлиб қолди – ўлдир, ўлдир! Душманлар бизга ўлим келтиришмоқда, биз уларга – душманларга ўлим! Кейин бу дунёда қандоқ бош кўтариб яшаймиз – ҳамманинг қўли қонга ботса, дунёда фақат қотиллар қолса? Нима мен ҳам нималарни ўйлаётганингни тушунмайманми, ўлдирмасанг, сени ўлдиришади, ўлдирсанг – барбир қотилсан. Мана, куёвимиз Анатолий нима бўлди, тирикми, ўликми – билмаймиз, ё уни ўлдиришган, ё у ўлдирган? Вероникага ҳам айтишга қўрқаман. Қеч бўлмаса, ўз ўғлимга дилимдагини айтай, – онаси сассиз, унсиз йиғларди, ўз саволларига жавоб тополмасдан, ўз фикрларига ўзини ишонтиролмасдан йиғларди.
— Мана-қара, – кинояли оҳангда отаси гапида давом этди, – шунақа гапларни гапирасанки, одам лол қолади. Сенинг бу гапларинг учун халқ душманига чишариб, Сибирга сургун қилишади. Қозир жаҳон уруши кетаётган пайт, Ким зўр чиқса, ўша ютади, ё биз ё лура, сен бўлсанг – ўлдирма, дейсан! Нима, мен учун ўз ўғлимга ачинмайманми? Ёки Анатолийни деб куюмайманми? Хотин, мен ҳам адо бўлдим. Аммо бошқача бўлиши мумкинми? Аскар ўз ерини ҳимоя қилади, унга шундай буйруқ берилган. Агар аскар душманни гумдон қилса, яьни ўлдирса, у буйруқ билан ўлдирган бўлади, бурчини адо этган бўлади, бу ҳатто қаҳрамонлик, билсанг!

Онаси сукут сақларди, ўғли учун сафар халтасини тикиб ўтирарди, отаси бўлса, ёшлик пайтларини эслашга тушиб кетди, ўн тўққиз ёшида, ёши Сергийнинг ҳозирги ёшига тенг бўлганда, Биринчи жаҳон урушида сувоасти кемасида денгизчилик қилганини гапирди. Унинг фикрлари шунга қараб йўналдики, душманнинг тирик кучларини йўқ қилиш – бу бош масала ва тўғри иш. Мана, масалан, улар ўз сувости кемалари билан душманнинг Болтиқ денгизидаги ҳарбий-транспорт кемасини сувга ғарқ қилдилар. Аввал душман кемасининг ортидан узоқ юрдилар. Кейин ўққа тутдилар. Қаммаси аниқ бажарилди, икала снаряд ҳам нишонга тегди, сув йўналиши бўйича бортга зарба берилди. Кема ўт ичида қолди, сувга чўка бошлади. Улар сувости кемасида чуқурликка тушиб, бир сотача кутдилар ва сўнг юқорига кўтарилиб, денгиз юзасида кечаётган воқеаларни перископ орқали кузатдилар. Бурун қисми осмонга кўтарилган душман кемасининг ярми аллақачон сув остига ботган, кема атрофида кўплаб одамлар жон талвасасида сузиб юрардилар.

Албатта, шу заҳоти қўмондонлар ва юқори таркиб офицерлари перископга тикилдилар, уларнинг сўзларини алоқачилар ўша заҳоти Кронштатдаги Бош штабга хабар қилдилар, Морзе алифбоси орқали ҳарбий топшириқ мувафаққиятли бажарилгани ҳақида рапорт бердилар, топшириқ – бу буйруқ. Душманни йўқ қилишга буйруқ берилди – вассалом!
Аввал одамлар денгизда қандай чўкаётганлигини фақат перископ орқали кузатдилар. Кейин, душман кемаси батамом чўкиб, сув қаьрига ботиб кетгач, ён-атрофда сувости кемаси учун ҳеч қанақа хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилишди, сув юзасига сузиб чиқишди. Буйруқ берилди – ҳамма юқорига чиқади, бутун экипаж аьзолари палубага кўтарилишди ва командирнинг миннатдорчилик эьлон қилишини эшитиш учун сафга тизилишди. Атрофда душманлар чўкаётган эди, улардан озгинаси ҳали типирчиларди. Айримлари сувости кемасигача сузиб келишга ҳаракат қилишарди, аммо кучлари қолмаганди, қурби етиб, илтижо билан сузиб келганларни эса наганни ниқтаганча, отиб ташлашарди… Денгизда тўлқинлар ғужгон урар, кеч туша бошлаганди, яна сув остига тушишди ва яна денгиз остидаги қоронғулик бағрида гумдон қилиниши керак бўлган душманни излаб, изғий бошлашди…

Мана, анна шу уруш, ҳар галл уруш шунақа бўлади. Ким ўлдиришни билса, урушда шу ғалаба қилади, Ким ғалаба қилса – шу ҳақ бўлади, шуники тўғри ҳисобланади. Қамиша шундай бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Онаси на баҳслашди, на-да инкор қилди. Фақат бошини чайқаб қўйди. Кейин қўшнилари хайрлашиш учун киришди, холаси ва холабаччалари ҳам келишди. Вероника ишдан келди ва онасига уй ишларида қараша бошлади, ярим кечагача уйда гап-сўзлар тинмади.
Энди отаси ва онасига ичи ачий бошлади – онаси у ҳеч кимни ўлдирмаслигини истарди, отаси эса уни ўлдирмасликларини хоҳлар ва бунинг учун душманни ўлдириш кераклигини талаб қиларди. Авваллари шунчаки оддий, уй-рўзғорга тааллуқли бўлган ҳамма нарсалар йўлда қандайдир янгияа қимматга, ўзига хос маьнога эга бўла бошлади ва юракни ачитиб оғрита бошлади. Ўтмиш ҳар лаҳза сайин узоқлашар, ортда қолиб борарди. Саратовнинг тоғ ён-бағирларидан оққан Волгани эслади. Ёзда кезган севимли ерларни, яшил оролчаларни ва денгизнинг сирли, ёруғ кенгликларини, елканларни хотирлади. Аммо болалик пайтларида Сергийни ҳаммадан ҳам кўпроқ дарё тепасидаги темир йўл кўприги ўзига жалб этар эди. Кўприк жуда баланда қурилган бўлиб, у бошини юқорига кўтарганча, пастдан, сув ёқасидаги қирғоқдан туриб, соталаб ўтаётган поездларни кузатарди, поездларнинг кўприкка урилиб тақиллаётган ғилдираклари овозига қулоқ соларди; кўприкнинг темир устунлари жаранглар ва осмондаги булутлар остида тироққа тушарди, Сергий шундай лаҳзаларда Волга устидаги шу кўприк орқали поездга миниб қаёққадир кетаётган, китобларда тасвирланган қайсидир гўзал юртларга йўл олган одамларга ҳавас қиларди…
Яна болаликларидаги манзара хаёлига келди, манна, улар Янги йил кечаси бутун оила бўлиб, юнг этиклари билан қор босган далани ғарч-ғурч босганча, юқоридаги қувурда нефт ёниб турган юксак машьала томон бормоқдалар. Тирик олов, олов яллиғига тинимсиз қуйилаётган тирик қор. Олов қор учқунларини сассиз ямлайди, қор эса ёғаверади, ёғаверади, оловни ёқтирадигандай, орқага тортилишга қуввати етмаётгандай қуюлаверади… Олов ҳам ўчмайди, қорнинг ҳам адоғи кўринмайди…

Йиллар ўтган сайин ҳамма нарса мозийга кетаверди. Мана, энди уруш – ўлдириш керак ёки ўлиш зарур. Бошқа чора йўқ, фақат шундай, урушнинг йўриғи шу. Энди у урушга жўнаяпти, у ерда ё ўлдириш керак, ё ўлиш… Сергей қоронғуликда унсиз йиғлади, отасини, онасини, синглиси Вероникани эслаб, ухлаётган аскарлар орасида унсиз йиғлади. Яна қўл ушлаганча, қор босган дала бўйлаб осмонда ловуллаб ёнаётган тунги машьалага томон юриб боришни у қанчалар истайди…

Ғилдираклар темир изларга урилиб тақиллайди, вагон йўл маромида чайқалади. Тун бағрида ялт-юлт этган чироқлари билан ғира-шира липиллаб қандайдир қўналғалар ортда қолиб боради. Аскарлар ва қурол-аслаҳалар билан тирбанд бўлган эшелон ўлдириш ва ўлиш керак бўладиган томонга қараб елиб боради. Ўлдирилиш сенинг иродангга боғлиқ эмас, ҳеч ким ўлишни истамайди ва ҳеч ким айнан у ўлишини билмайди. Аммо, ўлдириш – иродага боғлиқ, урушда эса ўлдириш – мажбурий, муқаррар иш. Аммо ўзингга қандай буюрасан: ўлдир – ўлдирма.
… Темир изларнинг бандларига урилаётган ғилдираклар тақиллайди: ўлдир-ўлдирма, ўлдир-ўлдирма, ўлдир-ўлдирма…

Киприкларида ёш қалқиганича мудрар экан, Сергий ўзича уруш, жанг қанақа бўлишини, кимни ўлдириш керагу қандай қилиб ўлдириш кераклигини – отиш керакми ёки бўғиш кераклигигини тасаввур қилишга уринди, ахир унга Волга бўйида бутун ёз давомида қандай ўлдириш кераклигини ўргатишди. Кимдир уни ўлдириш учун худди шу ишни қандай бажаришини ҳам тасаввур қилишга уринди. Ўша душманни – немисни, фашистни ўзича тасаввур этди… Қеч нарсани билолмади – худди отасининг ҳикояси орқали сувости кемаси теварагида чўкиб ўлаётганларни тасаввур қилиш қийин бўлгани каби, душман кимлигини орқаворотдан тасаввур қилиш қийин эди. Тўлқинлар юз-кўзларга уриларди. Чеҳраларни кўриш қийин эди. Ким яқинлашса, уни сувда отиб ташлашар эди… Ва у гирдоб қаьрида сассиз ва изсиз ғарқ бўларди.

Темир изларнинг бандларига урилган ғилдираклар тақиллайди: ўлдир – ўлдирма. Сергий мактабда ўрганган немисча сўзларни эслашга уринди, аммо немис тилида сўзларнинг худди шундай қатори шу тарзда жаранглашига ишончи комил эмасди: ўлдир-ўлдирма, ўлдир-ўлдирма, ўлдир-ўлдирма…

Поезд зим-зиё зулмат қаьрида кетиб борарди…

087

054uayyan inson hayotining qadr-qimmati kundan-kunga pasayib ketmayotganmikin? Yoki hamisha shundoq bo’lganu, bizga – bugun yashayotganlarga ham shunday tuyulayotganmikan? Insoniyat bu haqda har kuni, har lahza o’ylashi zarurmi?  Yoki «boshiga ish tushganda» bosh qotiradimi? Balkim muayyan insonning qo’lidan hech narsa kelmas, uning uchun hammasini «tepada» hal qilib qo’yishgandir? U kimningdir qo’lida «buyuk rejalar» amalga oshishi uchun bir o’yinchoqdir?
Chingiz Aytmatovning hikoyasi – ana shular haqida. Yozuvchi mazkur hikoyani yozishni 20 yil avval boshlagan, ammo tashlab qo’yavergan. Bugungi globallashuv asriga kelib, xalqaro terrorizm, mintaqaviy qirg’in-barotlar begunoh odamlarni siyosiy maqsadlar yo’lida qurbon qilayotgan, giyovandlik, OITS singari dardlar, tabiiy ofatlar odamzodni izchil qirayotgan bir dorulzamonda inson hayotining qimmati masalasi yanada ko’ndalang turibdi. Bularga guvoh bo’layotgan adib, mana, nihoyat bu hikoyani 2005 yil ostonasida yozib tugatdi.
Hikoya boshlanishidayoq o’quvchini taxayyul ummoniga g’arq qiladi: hozirgina odamlar ustiga ajal urug’ini sochib, o’zi o’qqa duch kelmaslik uchun qochib chiqayotgan uchuvchi uchoq oynasiga urilgan qushning qonini ko’rib, talvasaga tushadi. Odamlarni o’ldirishni burch deb bilgan odam, bir qushning o’limidan seskanadi…Hikoyada hayot va o’lim, inson va olam, taqdir va iroda borasida falsafiy mushohadalar, mushohadlarga undovchi timsollar juda ko’p. Eng yuksak g’oyalar uchun ham inson boshqa insonni o’ldirishi mumkinmi yoki yo’qmi? Bu savol xaddan ziyoda ko’ndalang qo’yilgan.Insonlarni taqdir jang maydoniga yetaklab kelar ekan, adibning so’zlari dilni o’rtaydi: nahotki bu odamlarning bari aynan shu bugun, aynan shu yerda o’lish uchun qachondir dunyoga kelgan bo’lsalar?
Urush haqidagi mazkur hikoya urushning adolatli yoki adolatsizligi haqida ko’tarinki tashviqotlardan xoli, umuminsoniy nuqtai nazardan fikr yuritadi.Askarni urushga jo’natayotgan ona odam o’ldirmaslikni tayinlaydi: «Dushmanlar bizga o’lim keltirishmoqda, biz ularga – dushmanlarga o’lim! Keyin bu dunyoda qandoq bosh ko’tarib yashaymiz – hammaning qo’li qonga botsa, dunyoda faqat qotillar qolsa?». Otasi esa dushmanni albatta o’ldirish kerakligini, aks holda uni o’ldirishlarini aytadi, urushda odam o’ldirish burch, hatto jasorat ekanini urg’ulaydi. Hikoya qahramonining o’lmasligi, ehtimol, ana shu shafqatsiz dilemmani anglaganidadir.
Men hikoyani elektron pochtadan olganimda va qayta-qayta mutolaa qilganimda, uzoq kunlar uning ta`sirida yurdim va bu ta`sir kundan-kunga kuchayib boraveradi. Endi kunlar uni o’qiganimdan avvalgidagiday emas, boshqacha kechayotganday. Haqiqiy san`atning ta`siri shunda bo’lsa kerak.

Tarjimon

09
Chingiz Aytmatov
HAYOT-MOMOT
Karim Bahriev tarjimasi
08

Qon sachramagan faqat
quyosh qoladi va tulpor
chavandozsiz chopib boradi.
Lo‘li ayolning folidan.

0123amolyotni pastdan to‘plar shiddatli olov purkayotgan zonadan olib chiqar ekan, uchuvchi otishma joyidan keragicha uzoqlasha olganiga ishonch hosil qilish uchun pastga nazar soldi, — pastdagi xo‘rpayib yastangan oqimtir-yashil o‘rmon aylanayotgan samolyot bilan birga go‘yo qiyshayib, og‘ib borar, hozir to‘nkarilib qandaydir tubsizlik qa’riga tushib ketadiganday edi. Keyingi daqiqada qiruvchi samolyot parvozda rostlanib oldi va o‘rmon ham go‘yo birdaniga o‘zining muqim o‘rniga qaytdi, olisdagi g‘uborli ufq bilan qo‘shilishdi. Olam o‘zining azaliy ko‘rinishiga ega bo‘ldi. Uchuvchi o‘ziga kelib ulgurib-ulgurmay, samolyot qarshisida nimadir kutilmaganda va shu qadar daf’atan paydo bo‘ldiki, uchuvchi havoda nimaga yuzma-yuz kelganini anglashga ham ulgurolmadi, — qandaydir shakl-shamoyilsiz yuk tirik tanasining butun zalvori bilan samolyotga og‘ir urildi. Zarbadan samolyot keskin silkindi va uchuvchining ko‘z oldi bir lahzaga qora tortdi…

Bu dovdirab uchib borayotgan, go‘yo uchayotib ko‘zlari qamashgan, ko‘r bo‘lgan qushlarning katta to‘dasi edi…

Uchuvchini qaynoq ter bosdi. Boshqaruvni yo‘qotib qo‘ymaslik uchun uchoqni zo‘rg‘a o‘z izmida ushlab qolgan uchuvchi qushlar bilan urilganda kabina oynalariga mijig‘lanib ketgan qonli go‘sht parchalarini ko‘rib, ko‘ngli ayniganidan behol u yon-bu yon o‘girildi.

Qushlar kuz kelishini ham kutmasdan bu o‘lkalarni birinchi bo‘lib tark eta boshladilar. Ular jazirama yozning avj pallasida gala-gala bo‘lib yoki alohida-alohida, kechasi ham, kunduzi ham uchib ketayotgandilar, hali bola ochib chiqmagan tuxumlarini ham tashlab borardilar, qotib ulgurmagan bo‘yinlarini zo‘rg‘a cho‘zib yolvorayotgan, chumdukdan ovqatlanadigan polaponlariniga ham qaramay uchib ketayotgan edilar. Hammadan keyin hatto botqoqlik ukkilari ham gumdon bo‘lishdi, tunlari ularning quv-quvlashi eshitilmay qoldi…

Jonivorlar tum-taraqay bo‘ldi…

To‘rt tomonda achchiq-achimsiq tutunini uzoq-uzoqlarga taratib o‘rmonlar ayovsiz yonardi, asriy o‘rmon qaro yerga qulardi – ulkan qayinlar bo‘ronda qolgandek qasirlab yiqilardi. Zambaraklar va minalarning betinim zarbasidan, samodan tashlanayotgan bombalardan, tanklar hujumidan, tanklarga otilayotgan o‘qlardan qaynab ketgan zamin portlashlardan to‘lg‘ona-to‘lg‘ona titrab qaqshardi… Portlashlardan tilka-pora bo‘lgan soylar qirg‘oqlaridan tisarilib, o‘zanidan o‘ngu-so‘lga qayrilib oqar, jarlik va chuqarlarni suvga botirardi. Tanklardan biri, o‘z-o‘ziga qasd qilganday, dala o‘rtasida o‘qotar tumshug‘ini keskin osmonga ko‘targancha suv to‘la jarga manguga botdi…

Va bularning bari muqarrar ravishda har kuni yuz berardi va uni to‘xtatishning iloji yo‘q edi, sababi bu joyda, zobitlar tili bilan aytganda, frontlar jangi borardi. Front frontga tashlanib yotardi. Har bir tomondan tegishlicha g‘anim mudofaasini yorib o‘tish, keskin hujum uyushtirish, dushmanni yon-veridan va ortidan turib zabt etish, tirik kuchlarini bartaraf qilish talab etilardi. Va har bir tomon birinchi bo‘lib yorib o‘tishni, birinchi bo‘lib hujum uyushtirishni o‘zining muqarrar vazifasi deb bilardi…

Ammo bu maqsadni amalga oshirish hozirgacha hech kimning qo‘lidan kelmayotgandi. Va hali-hanuz pozitsiyaviy urush borardi, kun o‘tardi – tun o‘tardi, kun o‘tardi – tun o‘tardi…

Vaqt esa o‘z azaliy ravishi bilan o‘tib borardi. Harbiy teatr deb ataladigan bu makonda kuzgacha ham na kunduzi, na kechasi, na yomg‘ir ostida, na do‘l ostida o‘qotar zambaraklar va miltiqlar ovozi tinmadi… O‘sha yili qushlar ham qaytib o‘z inlariga kelib qo‘nmadilar, oyoqosti bo‘lgan maysalar gullamadilar, urug‘lanolmadilar.

Ayni paytda bir-birini o‘zaro parchalab tashlash uchun qarama-qarshi turgan fronlar qoshidagi shtablar shoshilinch tarzda yangi-yangi tezkor rejalarni ishlab chiqardilar, yo‘qotishlar, o‘lganlar va jarohatlanganlarning soni haqidagi maxfiy rejalarni jo‘natardilar, bu shtab ham u shtab ham bir ovozdan aynan bir narsani — zarba salohatidani oshirish kerakligini — isbotlash harakatida edilar va shuning uchun bir xil tarzda o‘zlarining Oliy qo‘mondonlaridan yana va yana qo‘shimcha tirik kuchlarni, yangi texnikalarni, qurol-aslahalarni jo‘natishni so‘rardilar: bir tomon buni hayot uchun zarur bo‘ladigan yangi kengliklarni zabt etish uchun so‘rardi, ikkinchi tomon ana shu kengliklarni mudofaa qilish uchun kuch so‘rardi. Nima bo‘lmasin, u tomonga ham va bu tomonga ham zahira kuchlar yetkazilar, kuchlar jangda yana ado bo‘laryava yana yangi kuchlar kelardi…

Ayni vaqtda urush qontalash qilgan yoz ham tugab borar, jang qilayotgan har ikala tomon uchun ham tayyorgarlikning so‘nggi muddatlari, so‘ngi chegaralari kechayotgandi, endi yorib o‘tish lozim edi, zamin o‘zra tizginsiz kuch yoyilishi – hujum taloto‘pi bosishi kerak edi…

Bu qonga qorishgan sahnaga, qon sachramagan faqat ko‘kda quyoshgina qolgan taloto‘pga, qushlar ham tark etgan bo‘ o‘lkalarga taqdir o‘sha zamonlar ko‘plab odamlarni izillatib haydab kelar ediki, go‘yo bu odamlar, ehtimol, aynan ana shu qismatlarni hal qilayotgan xodisa uchun, shu yilning shu kunida shu joyda bo‘lish uchun qachonlardir dunyoga kelganday edilar.

Shunday odamlarning biri o‘zi bilmagan holda shu yoqqa kelardi. Volgabo‘yidagi jazirama Oldosiyodan, ya’ni Saratov shahridan yo‘lga chiqqan harbiy eshelonda kelardi u. Eshelondagilarning hammasi urushga ketayotganliklarini tushunishardi, albatta, ammo aynan qayoqqa – qaysi frontga, jabhaning qaysi qismiga — ketayotganliklarini bilmasdilar, buni faqat yuqori qo‘mondonlik bilishi mumkin, askarning ishi – qayga haydasalar, o‘sha yoqqa… Shivir-shivirlarga qaraganda, yo‘nalish Moskov tomonga olingan va undan naryog‘i ayon – front. Aslida ham shunday bo‘lib chiqdi. Shunday harakatlanish bo‘lishini oldindan aytib berish unchalik qiyin emasdi.

Saratovdan kunbotarda jo‘nab chiqishdi, nafasni siqadigan tunni o‘tkazganlaridan so‘ng, jaziramasi kuydirgan, yoz bo‘yi jonga tekkan volgabo‘yi sahrolari ortda qolib, goh yaqindan, goh temir yo‘llarning tutashgan yerlaridan yaylovlar va yam-yashil o‘rmonlar ko‘zga tashlana boshladi, qarab to‘ymaysan – xuddi qadimgi suratlarning o‘zginasi. Askarlar va o‘qotar qurollar bilan tirband bo‘lgan issiq xonalarning ochiq eshiklaridan salqin shabada ham sezilarli esa boshladi. Endi o‘rmonlar yaqinlashib kelardi.

— Qara – naqadar go‘zal o‘rmonlar! Rossiya ko‘rinmoqda, onajonimiz-Rossiya! – askarlar go‘yo o‘zlari rossiyalik emasday, qaysidir uzoq yerlardan kirib kelayotganday bir-birlariga so‘z qotishardi.

Askarlar orasida bittasi juda ham yosh edi, ko‘rinishidan bo‘sh-bayov tuyular, askarlik kiyimi xuddi otasinikini kiyib olgan o‘smirdagiday osilib turardi, — Sergey Vorontsov yoki, uni vzvoda atashganiday, — Sergiy, ruhoniy, ya’ni Sergiy ota. Aytish kerakki, yigitcha bir marta Xudoni tilga olgandi, Xudo – bu sig‘iniladigan sanam emas, u – xodisa, deganday bo‘luvdi, xodisa nima-yu, uning sharhi holi qandayligi haqridagi yigitning gapini hech kim tushunmadi, ammo yigitchani cherkovchasiga – Sergiy hamda ruhoniy deb atay boshlashlariga shuning o‘zi yetarli bo‘ldi. Askarlar o‘z qochirimlaridan o‘zlari zavqlanardilar – yigitchaning yoshi bor-yo‘g‘i o‘n to‘qqizda edi. Bu mahmadananing ustidan kulib olishsa, nima bo‘pti?! Uning o‘zi ham bunga xafa bo‘lmasdi. Bu Sergiy soatlab vagon eshiklari oldida, ko‘ndalang dastakka suyangancha turar, yo‘lakda hammadan ham ko‘p o‘ralashib yurardi. Boshqalar qarta o‘ynashar, kimdadir vokzaldagi kechagi kuzatuvlardan qolgan ichkilik ham saqlanib qolgan ekan, odatdagiday, yo‘ldagi majburiy bekorchilikdan zerikkan yo‘lchilar harakatning shovqini va taqa-tuqi ohangida har xil olatasir suhbatlar qurishardi, boshqalar qo‘shiq aytishar – yo‘lning maromida o‘z ovozlariga quloq tutishardi, uni, Sergiyni, tinimsiz eshik o‘ziga chorlar, yo‘lda yuz ko‘rsatib o‘tayotgan yangi manzillarni ko‘rgisi kelardi. U hammadan ko‘proq tashqariga boqar, bolalarcha qiziqsinardi – bu azaliy rus yerlariga Sergiy ilk bor kelayotgandi, to‘g‘ri, uning maktabni bitirgach, Moskovga o‘qishga borish orzusi bor edi, ammo endi bu orzular barham topdi, poezd uni urushga tomon olib borardi. Hozircha hayot eshelonda, taqa-tuq harakatda, temir choynikni ko‘targancha bekatlarda issiq suv izlab chopishlarda, askarlik nasibasini chaynash-yutishlarda, alqissa, Volga bo‘yidagi harbiy lagerdagi uch oylik mashqlardan so‘ng yo‘l taassurotlarini yangilashlarda kechardi. Har gal, g‘ayriodatiy, avval ko‘rilmagan, ko‘pincha boshqa uncha-munchani ko‘rganlar uchun e’tiborga arzimas bo‘lsa-da, Sergiyga ajabtovur tuyuladigan nimadir ko‘ringanda, u yonida turganlardan birining yengidan tortib, turtkilardi: ana, uni qara-ya! Qarashsa, qandaydir temir yo‘lga egilgan, kesib tashlash kerak bo‘lgan daraxt, qamishlar orasidagi sokin ko‘l bo‘lardi, yoki, ana, qandaydir devona nima uchundir sigirni minib borardi – ajabo, chavondoz bo‘lib ket-a, bu tomonda zavod yaqinidagi dalada osmonga bo‘y cho‘zgan quvurdan olov mash’ala bo‘lib osmonga o‘rlab turibdi. Sergiy bularning barini tushuntirardi, hikoya qilardi, osmonga o‘rlayotgan mash’ala o‘z-o‘zicha yonib turibdi, bu ortiqcha gazni chiqarib yuborish uchun zarur; otasi ishlagan yerda, neft qazib chiqaradigan quduqda ham xuddi shunday mash’alali quvur bo‘lardi. Zim-ziyo qish tunlarida, qor yog‘ayotganda u juda chiroyli ko‘rinardi – yuqorida mash’ala yonar, qor uchqunlari olov bilan o‘ynashib aylanishar, tirik olov go‘yo osmonga intilardi. Yangi yilda, ba’zi-ba’zida, onasi va singillari bilan mash’alani ko‘rgani borishardi, bir-birlarining qo‘llarini ushlagancha, g‘irchillatib qorni bosib yurishardi. Uyga qaytganlarida, xonadonning issig‘i, tafti jonga boshqacha orom baxsh etardi, bolalar she’rlar o‘qishardi, onasi shirinliklar pishirib berardi, otasi – korxonaning talabchan hisobchisi – u ham quvnardi. Bu ruhoniy bola g‘alati-ya, tushunmaydi, boshqalar uning ustidan kulishardi – she’rlar, shirinliklarni gapiradi-ya… Axir bu hardamxayol frontga ketyapti!

Tutash bekatlarning biridan o‘tarkan, poezd bir qadar sekin harkatlanayotgandi; g‘ira-shira qorong‘ulik tusha boshlagandi, Sergiy hammaning diqqatini bomba tushib kuygan, va, ehtimol, shuning uchun zahira yo‘lga o‘tkazib qo‘yilgan sostavga qaratdi, uning parovozi majaqlanib ketgan va vagonlari vayrona, shikastlangan edi. Hech kim biror so‘z demadi, ammo, albatta, har kim bu poezdga qay tarzda bomba yog‘ilgani, poezd o‘t ichida qolgani, fashistlarning uchoqlari quzg‘unday yog‘ilgani, oqibatda vagonlarda nimalar bo‘lganini o‘zicha tasavvur qildi. Qancha odam o‘lgan, qanchasi pastga sakragan, yana qanchasi jizg‘anak bo‘lib yongan ekan? Bu urushning ular duch kelgan dastlabki belgisi edi. Qabristondagiday jimgina uchrashdilar va qorong‘ulikda sokingina tarqaldilar. Ko‘pchilik askarlar maxorkali sigaretalarini tutgancha, og‘ir sukutga botdilar.

Biroq yo‘lda bir qiziqarli voqea ham yuz berdi, Sergiy yana kimningdir yengidan tortib, gap qotganda, hamma qahqaha urib kuldi:

— Qara! Ko‘ryapsinmi, bu yerda quduqlar qanaqa chiroyli, anavi usti yopiq quduqqa qara, o‘ymakor naqshlar bilan bezalgan, bo‘yoq berilgan! Naqadar go‘zal-a!

Uning bu gapini qitmirona kinoyalar bilan qarshilashdi:

— Sen quduqqa qarama, naqshli-bezakli emish! Urushga ketyapsan, axir. Sen anavi quduqdan suv olayotgan jononga qara. Qara, oftobda qoraygan, maykasini, o‘zini aytmaysanmi, orqasidan bir qara! Sen quduqni gapirasan-a! Eh, rohibbachcha, sening o‘rningda bo‘lganimda, hozir eshelonda sakrab tushardim, qochoqlikda ayblashlaridan qo‘rqaman-da!

Gurros kulgu ko‘tarlidi.

Aytish kerakki, aslida ham uning shundoqligini –landovurligi, mo‘min-qobilligi, bolafe’lligini odamlar tezda tanib olishdi, — xudo bo‘ydan siqmagan bo‘lsa-da, qarash kerak bo‘lmagan tomonga qaraydi, qomati ham kelishgan, yelkalari ham kengishgina, fikrlashi ham joyida, to‘g‘ri, Sergiy ko‘p tomondan hali o‘smirligi, uyatchanu hijolatpazligi ham rost. Sergiyning o‘zi ham gohi-gohida bu haqda qisinib o‘ylaydi, tortinchoqlikni tezda unutib, birdaniga dadillashgan, boshqa ishlarini aytmaganda ham, ayollar bilan tezda til topishib ketadigan o‘rtoqlariga qarab havas qiladi. U-chi! Sal-pal sevgi ishorasi bilan bir voqea bo‘luvdi, mana, u ham noqulay bir tarzda tugadi.

Mana, kecha vokzalda, poezdga o‘tirishda ham g‘alati voqea yuz berdi, balkim bu qiziqdir, balkim qiziqmasdir… Butun yo‘l davomida miyaga o‘rnashib olgan, ketay demaydi. Hammasiga shu narsa sababki, odamlar uning shunaqaligini, soddaligini, dandovurligini darov bilib olishadi, vassalom…

Gap shundaki, ularning qismi jo‘nashi kerakligini kutilmaganda, shoshilinch, tong-saharda e’lon qilishdi. Nega bu qadar shoshilinch jo‘nash kerakligini aytish qiyin, ammo buyruq shunaqa bo‘ldi. Urush davom etayotgandi va bu izoh bilan hamma narsani tushuntirish mumkin edi. Buyruq baribir buyruq-da. Shoshilinch tarzda jo‘nash taraddudi ko‘rildi. Askarlar tezda shahar tevaragidagi lagerdan rota-rota bo‘lib, piyoda yo‘lga chiqishdi va Saratovning cheka ko‘chalari orqali stantsiyaga qarab yo‘l olishdi. Jo‘nayotganlarning ko‘pchiligi asli armiyaga chaqirilgan saratovliklar edi. Ko‘chalardan o‘tarkanlar, ularning ba’zilari o‘zlari yashagan yotoqxona va uylarning derazalari yonidan, kechagina o‘zlari ishlagan fa’rikalarning darvozalari oldidan o‘tib borardilar. Bu yerdan qanday qilib jigina o‘tishlari mumkin? Hamma voqea shu tufayli yuz berdi. Albatta, hech Kim safdan ajralib chiqishni istamasdi, komandirlar ham bunga yo‘l qo‘ymasdilar, ammo qarindoshlari Bilan xayrlashib qolish maqsadida yoz bo‘lgani uchun lang ochib qo‘yilgan derazalarga qarab baqirganlar ham bo‘ldi. Yoki yo‘lovchilarni chaqirib, salom aytib qo‘yishlarini tayinlashardi. Hovli changitib yurgan bolalar ham har tomondan to‘planib, bir-biriga navbat bermay, chug‘urlashib kelishardi: «Askarlar ketishyapti! Qizil askarlar urushga ketishyapti!» Bu yoqda ayllar – xotin-xalajlar, opa-singillar, qo‘ni-qo‘shnilar! Ularning hammasi, go‘yo shu kunni kutib turganday, qay alfozda bo‘lsadlar, shundayligicha ko‘chaga yugurganlar – kimdir yupqa kalishda, boshqasi butkul yalangoyoq yugurardi, sakrardi, kimdir, soch yuvib turgan, shekilli, boshiga ho‘l sochiqni yopgancha yo‘lga chiqqan, birov g‘ijim kuylakda askarlarga ergashib borardi. Ular safga tizilib borayotgan, etiklari bilan qasirlatib yer tepib borayotgan Askar bilan hamqadamlikda chopar, urushga ketayotgan yigitlarga yo‘l oldidan safarlari bexatar bo‘lishini tilashardi, ularni Xudoning o‘ziga topshirishardi; go‘yo bu askarlarning barchasi shu soatda bu ayollar uchun qondosh, aziz bo‘lib qolgandi; ular yugurishar va birin-ketin, tinmay askarlarga tezroq g‘alaba bilan uyga, Saratovga, Volga bo‘yiga, jonajon yurtlariga qaytishlari zarurligini eslatishardi, bitta sho‘ring qurgur beva yig‘lar va: «Stalinga shon-sharaflar! Stalinga shon-sharaflar!», — deya qichqirib borardi. Keyin, stantsiyaga yaqinlashgan sari ayollar izillay boshlashdi, ayriliq oldidan o‘zlari haqida, o‘z fojialari va taqdilari haqida, sho‘rlari quriyotgani haqida eslab qolishdi, zero, ular frontga, ehtimol, abadiy ayriliq sari ketayotgan erlari, farzandlari uchun dod solasalar arzirdi, chunki ularning bundan keyingi hayotlari endi batamom urushga qurbonlikka keltirilayotgan edi, ular endi muqarrar ravishda umrlari oxirigacha beva bo‘lib qolayotgan edilar…

— Qani, yetar, ayollar, baqirishni bas qilinglar! Harakatga xalaqit bermanglar! Tarqalinglar!

Ammo hech bir iltimoslar va qo‘mondonlarning jiddiy buyruqlari ham ularga ta’sir etmasdi. Ular shu taxlit yurib borishardi – askarlar safda va ularning yon-atrofida shoshilib yugurayotgan Xotin-xalajlar va bolalar, ular Saratovning egri-qiyshiq qirg‘oqbo‘yi ko‘chalaridan goh yuqori ko‘tarilib, goh quyi enib borishardi. Qadam-baqadam Volgadan uzoqlashib borardilar…

Sergiy ayrilish bu qadar og‘ir bo‘ladi, deb hech o‘ylamagandi, u umirida birinchi marta odamlar ko‘z o‘ngida xayrlashayotgandi. Garchand yonida borayotgan askarlar singari o‘zini dadil tutishga urinsa-da, ich-eti ezilardi, shunga qaramay, ko‘zi tushgan har bir odamga jilmayib qarashga harakat qilar, hech qisi yo‘q, uddalaymiz, deganday qo‘l silkitardi. Boshqacha bo‘lishi ham mumkin emas! O‘zi esa ich-ichidan kuyunardi, axir yaqinlari bilan xayrlasha olmadi – ota-onasi keksayib qolgan edilar, Sergiy ularning kenja farzandlari edi. Katta opasi Qozog‘istonda, Xitoy chegarasidagi qandadir chegarachilar qo‘nalg‘asida yashardi, kichik singlisi – Veronika shu yerda, Saratovda yashar, Eri frontga ketgan, tirikmi-yo‘qmi – noma’lum, Veronikaning yoshgina bolasi bor, o‘zi ishga ketadi, go‘dakka oxirgi paytlarda birdan munkillab qolgan onasi qaraydi, otasi – butun umri davomida volgabo‘yidagi neft’ qazib chiqaruvchi korxonalarda idora xodimi bo‘lib ishlagan Nikolay Ivanovich Vorontsov – o‘sha kunlari anchadan beri betob bo‘lib, kasalxonada yotgan edi. Bularning barchasi haqida Veronika shahar tashqarisidagi askarlarga harbiy burchni ado qilishga doir saboq berilayotgan lagerga, Sergiy xizmat qilayotgan harbiy qismning dala pochtasiga yozgan edi. Hatto yaqin qarindoshlarga ham lagerga tashrif buyurishga ruxsat etilmas edi, shuning uchun Veronika o‘z maktublarida boshlariga tushgan hamma tashvishlarni yozar, hamma yerga – ishga, uyga va ksalxonaga ulgurish tobora qiyinlashayotganini yozardi. Veronika hamisha ko‘ngilchan qiz bo‘lgan, u hamma narsadan xabardor, hamma uchun kuyunardi. U singlisini ochiq chehraligi, haqgo‘yligi, hamma narsani boricha yozishi uchun ham yaxshi ko‘rardi. Biroq Sergiy singlisining so‘ngi xatiga javob bermadi, qachondir javob berish-bermasligini ham bilmaydi, xat unga juda yomon ta’sir qildi. Singlisining bu so‘ngi maktubi unda g‘alati, qandaydir noqulay his-tuyg‘ularni paydo qildi. Veronikaning yozishicha, bularni u qaydan bila qolgan ekan, uning sobiq sinfdoshi, yettinchi sinfda o‘qishganda Komintern haqida, Ispaniyada kominternchi jangarilar ishchi-dehqonlar baxt-saodati uchun kurashgani haqida she’rlar yozgani va ularni Moskovga jo‘natgani, Moskovdan minnatdorchilik xati olgani, xatni hammaga o‘qib ko‘z-ko‘z qilgani hammaga ma’lum bo‘lgach, bu shov-shuvli voqeadan so‘ng maktabda hamma «kominterka» deb ataydigan Natashka, ha-ha, ana shu kurashchan va cho‘rtkesar Natashka-kominterka hozir jamoatchilik faoliga aylangan, hamma yig‘ilishlarda nutq so‘zlaydi, hamma uni biladi va u ham hammani biladi. Aynan o‘sha paytda, urush boshlanishi oldidan, bahorda bir voqea yuz berdi. Bir kuni u Natashka bilan maktabda uyushtirilgan kechada raqsga tushdi. Qizning o‘zi Sergiyni raqsga tortdi, u deraza oldida raqsga tushayotganlarni kuzatib turgan edi, Natashka birdan o‘z juftini qoldirib, unga tomon keldi va yigitni dadil qo‘lidan tortqiladi: «Ketdik, Seryoja, hammadan ham ko‘ra sen bilan raqs tushgim kelyapti!» Garchand qiz bor-yo‘g‘i uning yelkasidan kelsa-da, yigit yetakchisiga ergashgan pioner singari unga itoat qildi. Bu qizda bunchalik o‘ktamlik qay yerdan zohir ekan? Yigitga xuddi shu taklifni kutib turganini bilganday tashlandi, Sergiyning issig‘i oshib ketdi. Ular raqs tushayotgan olomonga qo‘shilishdi. Hammasi shu yerdan boshlandi

Sergiy hali shu paytgacha bir shirin azobda qoldi – musiqa ohangida raqs tushayotganlar orasida boshi aylandi, go‘yo raqqos va raqqosalardan vujud va nafasni yondirib, ko‘zga ko‘rinmas bir otash ufurayotganday edi, bosib kelayotgan ehtirosga berilish istagi qalbda chirpirab, jo‘sh urardi, ayni paytda raqsga tushuvshilarning gavjumligidan tortinar, bu olomondan qochib ketishni, Natashka bilan odamlarning nazari tushmaydigan darajada yuqoriga, osmonga uchib chiqishni, uni bag‘riga bosgancha, yuqoriroq va yuqoriroq uchgisi kelardi. Natashka-kominterka shunday go‘zal aylanardiki, go‘yo u charmdan yasalganday qayishqoq, yengil edi, yigitni hayratga solgan narsa yana shu bo‘ldiki, uni boshida ushlab turgan tortinchoqlik qayoqqadir yo‘qoldi, uning o‘rnini o‘zaro yaqinlik egallab borardi – yurak tinmay dukillar, bu dupurlashni jilovlashning imkoni yo‘q edi. Bu tortishuv kuchi uni tobora o‘z zabtiga olar, qizning qaynoq nafas ufurib turgan yuzini, garchand yaqin turgan bo‘lsa-da, payqay olmasdi va hoyajon bosib, nimalar bo‘layotganini tushunmay borayotgandi. Faqat qiz to‘satdan: «Bilaman, Seryojka, sen meni sevasan, sen men Bilan bo‘lishni orzu qilasan!» — deganidan so‘ng, Sergiy uning qattiq qarab turgan ko‘zlarini va atayin yaqinlashgan chehrasini ko‘rdi.

Sergiy juda hijolat bo‘ldi, u buni kutmagan, ishning bu yoqqa ketishiga tayyorlanmagan edi, yaxshiyamki, o‘zini yo‘qotib qo‘ymadi, sur’atni pasaytirmay, aylanishda davom etdi. Biror nima deb javob berishni, boshqa yigitlarga o‘xshab sharttaki, oshkora biror gapni aytib yuborgisi keldi – ular aytganda, nafas ichga tushib ketadi, Sergiy aytsa, hammasi jiddiy bo‘lib eshitiladi. Avval bu haqda, seni qanchalik sevishim haqida o‘ylamaganman, ammo sen menga yoqasan, juda yoqasan, demoqchi bo‘ldi. Biroq Natashka, buni bilganday, tashabbusni Yana qo‘liga oldi, uning gapini boshqacha qilib aytib qo‘ya qoldi: «Javob berma, Seryoja, aytishga urinma! Hazillashdim, — qiz musiqa ohangida aylana turib, boshini chayqagan holda so‘z qotdi, — men seni yaqqon ko‘rib turibman, nima demoqchiligini bilaman». Natashka raqsga tushayotganlarning bir chetida to‘xtadi, hammaga eshittirib gapirdi. «Men hammani yaqqol ko‘rib turaman, kimning nimalar haqida o‘ylayotganini bilaman, — davom etdi u. – Raykomda menga hushyor tashviqotchi-komsomol qizsan, deyishadi. Seni ham ko‘rib turibman. Sen meni sevasan va yaqinda bu haqda menga o‘zing aytasan! Sen, axir, hamisha shunaqasan. Boshqalarga o‘xshamaysan. Uzoq o‘ylaysan. Oy, juda uzoq o‘ylaysan! Sen to harakat qilguncha!.. Men hammasini bilaman. Sen hali qizlar Bilan hali hech narsa qilmagansan! Shunqami? Ha, bu aniq! Yashirib o‘tirma! Men ko‘zlaringdan ko‘rib turibman! Men seni bilaman. Men hammasini bilaman. Yaqinda hamma senga osila boshlaydi! Bu qanday ajoyib! Ammo, sen menga qara ! Men birinchiman! Sen meniki bo‘lasan!» Ular Yana raqsga tusha boshlashdi. Natashka jim bo‘lay demasdi. «Hamma yerga birga boramiz, — derdi u, — Men yig‘ilishlarda nutq so‘zlayman, sen bu haqda gazetalarga yozasan, jurnalist bo‘lasan. Sen yaxshi yozasan, buni ham bilaman. Tushunasanmi o‘zi – men jangovor qizman, zo‘r nutqlar so‘zlayman, sen esa juda aqllisan, menga aynan shunaqasi kerak. Tushundingmi?»

Ana shunaqa gaplar, bu hazilmidi yoki jiddiy gapmidi, bu haqda o‘ylab ko‘rish kerakmi yoki butkul unutish zarurmidi, Sergiy buni bilmadi, ammo u o‘sha kecha uxlay olmadi, ertalabgacha go‘yo uni
Elektr toki urib ketganday to‘lg‘onib chiqdi. Keyin u qizga darhol xat yozishga qaror qildi-yu, so‘ng xatni ham yirtib tashladi. Jiddiy yozishning o‘rni emasdi, shunchaki, ko‘ngilxushlik uchun, qizga erkalanish ilinjida yozishning Sergiyga qizig‘i yo‘q.

Ancha kunlar o‘tdi, u biroz tinchlandi. Keyinchalik, maktabni tugatganlaridan so‘ng, Sergiy pedinstitutga kirish harakatida bo‘lgan, urush allaqachon boshlangan paytlarda, ular ikki marta yo‘l-yo‘lakay ko‘rishib qoldilar, ammo endi unaqa gaplardan darak yo‘q edi, esda qolarli biror gap bo‘lmadi, muhabbat haqida-ku, umuman gaplashishmadi. Har gal Sergiy o‘shanda, raqs paytida boshlangan gapga qaytishlarini intiqlanib kutdi. Ammo na o‘zi gap boshladi, na qiz biror og‘iz so‘z qotdi. O‘sha voqeani butkul unutish to‘g‘riroq bo‘lardi, ammo bu yoqda harbiyga chaqiruv qog‘ozi kelib qoldi-yu, hammasi teskari bo‘ldi. Sergiy o‘zini xotirjamlikka, unutishga ko‘ndirolmadi, qiz yashaydigan ko‘p qavatli uy tomonga yurdi, ezilib, hayajonlanib, ketaymi-qolaymi degan istaklar o‘rtasida chilparchin bo‘lib, qiz kelgunicha kutdi – qiz uyga qaytardi. Hamma narsa qandaydir oddiyroq kechdi. Gulxan o‘chganida shunday bo‘ladi. Uchquni bor, ammo olov alangalanishi uchun quruq shoxchalarni topib qalash kerak. Sergiy harbiyga ketayotganligini va u bilan xayrlashgani kelganinip aytdi. Qiz buni butkul xotirjamlikda eshitdi, endi hamma frontga ketayotganligini, safarbarlik boshlanganini, hozir esa shoshib turganligini, ishlari ko‘pligini, ammo unga, albatta, xat yozishini aytdi. Tezroq dala pochtasining manzilini xabar qilsa bo‘ldi. Sergiyni shu gap ham quvontirib yubordi, go‘yoki u xuddi shu uchun – yozishma haqida kelishib olish uchun kelganday edi, albatta, xatda ko‘p narsani yozsa bo‘ladi, ko‘z-ko‘zga tushib turganda aytib bo‘lmaydigan gaplarni ham maktubda yozish mumkin. Xatda ko‘pincha tik qarab aytishga yurak botinolmaydigan gaplarni ham bitish mumkin. Biroq Sergiy o‘z xatlariga, u ketma-ket uchta xat yozgandi, va’da qilingan javoblarni olmadi, birorta xam javob xati kelmadi, xolbuki u intiqlanib qizdan xat kutdi, xayolida turli iboralarni, qizning kelishi kerak bo‘lgan xatlariga javob bo‘lishi mumkin bo‘lgan fikrlarni pishitib yurdi. Askarlikning tinkaquritar tashvishlari ichida qizdan javob olish borasidagi umidlari tamoman so‘nib bo‘lganda, singilchasi Veronika, qay yerdan bila qoldi ekan, Natasha-kominterka erga tegayotganligini, aniq biladigan odamlarning aytishicha, kuyov undan ancha katta yoshdagi, bir yil avval xotini o‘lgan, frontdan qolish uchun broni bor kishi ekan. Natasha beva qolishni istamasdi. Xat davomida Veronika shunday yozgandi: «Sereja, jonajon akajonim, bu xabardan ezilib yurma. Men seni yaxshi bilaman, har xil romanlarni o‘qiyverib, hamma narsaga kitob varag‘idan qaraydigan bo‘lib qolgansan, o‘ylab ichingni qizitasan. Bunaqa qilmagin, aka. Tushunasanmi, sen boshqachasan, u esa butkul boshqacha. Sizlarning boshdan –oyoq boshqa-boshqa odamsiz. Qizni ham ich-ichingda qoralama, erga tegishni istagan bo‘lsa, bu uning ishi. Sizlar bir-biringizga mos emas edinglar. Menga ishon. Uyga tirik va salomat kelaqolsang edi, bu urush tezroq tugay qolsaydi, seningbaxtli bo‘lishinga va ajoyib qizlarning bittasi sen bilan baxtiyor bo‘lishiga juda ishonaman… Sereja, bunga shunchalar ishonamanki, bilmadim, yana boshqa nimaga shunchalar ishonarkinman! Faqat ezilma, jonim akam. Tezroq bizga, uyga qayt… Bu urush tezroq tugasin, tezroq… » Ana shunaqa xat. Ha, rostini aytganda, u va Natashka-kominterkaning o‘rtasida keyinchalik kuyunib qoladigan aytarlik hech narsa bo‘lmagan. Ammo singlisi uni har holda tinchlantirib qo‘yishga qaror qilgandi.

Endi bu Natashka bilan yuz bergan o‘ng‘aysiz voqea uning uchun xira tortgan tushday, o‘tgan o‘n to‘qqiz yillik hayotining o‘tgan qismidagi unutilgan saboq singari ortda qolgandi. U urushga ketayotib shu hislar bilan yo‘lga otlangandi, jo‘nab ketar ekan, u o‘zini-o‘zi tushunmas, qalbida ham ayriliqdan achinish, ham murg‘ak qalbi ishonishga tayyor bo‘lgan tushuniksiz hislardan xolos bo‘lish, tozalanishga o‘xshash murakkab tuyg‘ular jo‘sh urardi. U endi o‘z bolaligi o‘tgan shahardan askarlar bilan saflanib, yo‘l-yo‘lakay ergashib chopayotgan ayollar va bolalar qurshovida to‘ppa-to‘g‘ri urushga ketayotgandi. Bu odamlar orasida singlisi veronikaning yo‘qligidan afsuslandi, agar ularning shoshilinch frontga ketishlarini eshitganda, u, albatta, nima qilib bo‘lsa ham, ko‘rishib, xayrlashib qolish uchun chiqardi.

Ammo, hamma vaqt ham aytishadi-ku: dunyo mo‘jizaga to‘la. Ehtimol, bu aynan o‘shanday bir voqea edi – taqdir yigitning kuzatuvchilar orasida singlisining yo‘qligi tufayli huvillagan qalbini butkul boshqacha kutilmagan bir tarzda to‘ldirdi. Ammo bu haqda keyinroq, yo‘lga tushganlaridan so‘ng, vagonlarga joylashib olib, nafasini rostlagach, o‘yladi.

Ular hali vokzal tomonga piyoda ketayotganlarida askarlar tomon talpinib kelayotgan ayollar orasida bir lo‘li qiz ko‘rinib qoldi. Uning qayoqdan kelib qolgani yolg‘iz xudoga ayon, to‘g‘ri, yozda Saratovda lo‘lilar har doim ham serob bo‘lardi. Bu lo‘li o‘zining qoramag‘iz aft-angori, yugurganida shaqirlaydigan, silkina-silkina osilib turgan mis sirg‘alari, ochiq yelkasida sirg‘algan yorqin ro‘moli va deyarli yerga tegib-tegmay borayotgan yubkasi bilan ko‘zga tashlanar edi. Nima qipti, lo‘li baribir lo‘li-da! Ko‘chadagi odamlarning taloto‘pi va harakatiga hamohang holda, u ham safning yonida borar, nimanidir imo-ishora qilib ko‘rsatar, baqirar edi, go‘yo safdagilar orasida kimnidir izlayotganday edi. Unga javoban askarlar yelka qisib, bir-birilariga ko‘z solar, yonlaridagilarni turtkilardilar, qara, lo‘li qiz seni so‘roqlayotgandir. Safda borayotganlardan biri o‘zini tiqishtirdi:

— Ey, lo‘li qiz, ey, bechora, men bu yerdaman! Eshityapsanmi? Axir, bu menman! Sen fol ochish uchun meni qidiryapsanmi? – Askar lo‘li qizning javobidan hayron bo‘ldi, ha, bir kun kelsa, senga ham fol ocharman, hozir esa menga kim kerak bo‘lsa, uni o‘zim topib olaman. Ajab – u nima degan bo‘lsa, shunday bo‘ldi.

Harakatga qo‘shilgan lo‘li qiz, ko‘p o‘tmay, ehtimol, xudo bergan ichki sezgisi bilan, balkim, o‘z qalbining amri bilan izlagan odamini topdi. Safda qadam tashlab borayotganlarning hayron qoldirgan va qiyqiriqqa sabab bo‘lgan narsa shu ediki, lo‘li qizning tanlagani Sergiy bo‘lib chiqdi. Nimaga aynan u? Nima uchun lo‘li qiz, qatorda yugura-yugura, aynan unga, Sergiyga murojaat qildi:

— Eshit, yigit! Eshit, juvonmard, ey sen, qoraqoshligim, chetroqqa chiq, qo‘lingni uzat, safring oldidan bir fol ochib qo‘yaman, baxtingdan ochaman!

Sergiy qatorda chetdan uchinchi bo‘lib turgandi. Ammo gap uning qay yerda turganida ham emasdi, gap shunda ediki, u sira kutilmagan bunaqa vaziyatda nima qilish kerakligini bilmasdi. Avval hech bunaqasiga duch kelmagan, shu paytgacha hali hech kim unga fol ochmagan, oilada ham hammalari bunaqa sehru jodulardan yiroq edilar – otasi ham hech qanaqangi qartalarga ishonmas, onasi bo‘lsa har xil irim-sirimlarga bee’tibor edi, endi esa qaydandir bu lo‘li qiz chiqib qoldi.

— Kerakmas! Men fol ochtirishni istamayman! – u qizga baland ovozda baqirdi, kulimsirab, yelka qisdi, o‘zining rad qilganidan hijolat bo‘ldi, kechirim so‘rash kerakligini tushunsa-da, nega va nima uchun hijolat bo‘lish lozimligini bilolmadi, bu yoqda esa safdoshlari qitiq patiga tega boshladilar — mana, qarnglar, lo‘li qiz kimga fol ko‘rishni biladi, ruhoniyimizni tanladi. Bo‘lmasa, kimni tanlasin! Bu yigitsa, axir, Xudoga ishonadi, aynan unga fol ochish kerak!

Ammo lo‘li qiz bilganidan qolmadi:

— Menga qara, yigitcha, bosh tortma – bu taqdir!

Saf chetida borayotganlardan kimdir qizga aytib qo‘ydi:

— Uning ismi Sergiy.

— Sergiy? Ay, Sergiy, azizim, ey qoraqoshligim! Men senga gapiryapman – bu qismat, bosh tortma, Sergiy, sen hali juda yoshsan, sening taqdiringni aytib beraman! Chin ko‘ngildan aytaman. Nima bo‘lsa, hammasini aytaman!

Biroq shu yerga kelganda qaysidir bir dalli askar shovqin ko‘tardi:

— Hoy, lo‘li qiz, xalaqit berma! Ko‘rmayapsanmi – urushga ketyapmiz.

— Xalaqit bermayman, yigitlar, men faqat kaftlariga bir qarayman, yurib ketayotib bir qarasam, bo‘ldi!

— Bas qil, hoy, jonga tegding, xalaqit berma, senga aytayapmiz!

Lo‘li qiz yosh emasdi, ammo unchalik qari ham emasdi. Sergiyga shunday tuyuldiki, uning chehrasida lo‘lilarcha odatiy makkoronalikdan asar ham yo‘q edi, aksincha – xuddi singlisi Veronikaning chehrasidagiday oqiqyuzlilik, mehribonlik barq urib turardi. Veronika doim kimgadir yaxshilik qilish payida bo‘ladi, shuning uchun bir nafas tinim bilmaydi. Ha, bu lo‘li qiz Veronikaga juda o‘xshab ketardi – ko‘zlaridan, to‘g‘rirog‘i, ko‘z qarashlaridan u Veronikani eslatar, Sergiyning nazarida, ayniqsa lo‘li qizning: «Senga singil sifatida aytaman? Akasiga aytayotgan singilday aytaman!» – degani uning yuragiga jiz etib tegdi.

Lo‘li qiz qaydadir olomon orasida aralashib, ko‘zdan pana bo‘lganda, Sergiy o‘zidan o‘ksindi, qizga ichi achidi, javob qaytarsa bo‘lardi, nega u bu qadar uyatchan yaraldi ekan-a. Chakki bo‘ldi-da.

Ayni paytda ular stantsiyaga yetib qolgan edilar, safma-saf kirib keldilar, rota ketidan rota, vzvod ortidan vzvod stantsiyaga kirdi, atrofda askarlar ortidan kelgan saratovliklar to‘da-to‘da bo‘lib, baqir-chaqir, shovqin-suron qilishardi. Eshelon allaqachon yo‘lda turar, tovar vagonlarning eshiklari askarlarni o‘tqazish uchun lang ochilib turardi. Uzun-uzoq poezdning vagonlari ko‘p, oxiri ko‘rinmasdi. Ana shu vagonlarda frontga ketish kerak edi.

Safaroldi taloto‘pi boshlandi, qaysi vzvod qaysi vagonga kirishini taqsimlashar, askarlar poezd yoqalab shovqin-suron bilan u yoq bu yoqqa yurishar, ayollar va bolalar oyoq ostida o‘ralashardi, ularni hech bir kuch quvib yuborolmasdi.

Yuklash ancha uzoq davom etdi. Perronda ham issiq, ham tiqilinch edi. Poezdga chiqish uchun navbatini kuta-kuta Sergiy lo‘li qizni unutayozgan edi, qiz yana odamlar orasida paydo bo‘ldi. Qiz balo ekan, baribir Sergiyni topdi:

— Ey, Sergiy! Men seni izingdan kelganman, Sergiy! Yo‘q, dema, yigitcha, meni, lo‘li qizingni eshit. Taqdir yo‘l oldidan senga fol ochishimni buyuryapti. Rad qilma, urushga jo‘nayapsan, qismatingni bilib ket.

Sergiy hatto sevinib ketdi:

— Yaxshi. Fol ocha qol, agar, aytganingday, bu shunchalik zarur bo‘lsa, — Sergiy yukxaltasini oyog‘i oldiga qo‘yib, avtomatini yelkasiga osib olgan holda, qizga qo‘lini, o‘ng kaftini uzatdi.

Mana shunday, jo‘nash oldidan, vzvoddoshlari qurshovida o‘sha olamshumul fol ochish yuz berdi. Lo‘li qiz kaftdagi chiziqlarni diqqat bilan kuzatar, nimalarnidir shivirlar, lablari qimtingan holda, bosh chayqardi:

— Oy — to‘xta! Buyuk jang bo‘ladi, hali hech kim ko‘rmagan, hech kim eshitmagan jang. Oy, qismat, qismat! Qon sachramagan faqat osmondagi quyosh qoladi, tulpor chavondozsiz yo‘rtib ketadi, — u hech kimga ham qaramasdan so‘zlardi, keyin Sergiyning ko‘zlariga tik qaragancha, qo‘shib qo‘ydi, — tushuniksiz bir ishqni boshdan kechirgansan. U senga bexuda g‘am keltirgan. Sen juda bokirasan, yozilmagan oq qog‘ozday tozasan.

Shu yerga kelganda tevarakdagi qiziqsinib turgan askarlar darhol kinoya qilishga tushishdi:

— Aniq, bu bokiramiz oshiq bo‘lgan, ammo hech narsa chiqmagan!

— Hech balo bo‘lmagan! – boshqa bir askar yasama tarafkashlik bilan gap tashladi. – Sizlarga faqat tish qayrash bo‘lsa. Bu ruhoniy yigitchamiz azob chekkan, ko‘rinib turibdiki, aybsiz azoblangan, uni shu kuyga solgan qiz tushmagur juftakni rostlagan! Bu esa, mana, bokiraligicha qolib ketavergan!

— Ularga quloq solma, yigitcha, meni eshit, — lo‘li qiz uni o‘ziga qaratdi. – Endi chap qo‘lingni uzat va faqat menga quloq ber.

Sergiyning chap kaftini o‘rganar ekan, lo‘li qiz jiddiylashdi, bir lahza sukut saqlab turdi-da, so‘ng tantanali ravishda e’lon qildi:

— Sen o‘lmassan! O‘zim ham shunday deb o‘ylovdim! Yuragim aytib turgan edi. Mana, ko‘r – sen o‘lmas insonsan! Sening yulduzing shunaqa! Bilgan ekanman! Shuning uchun ortingdan kelayotgan edim!

Tevarakdagi odamlar g‘imirlab qolishdi. Ayni paytda Sergiy hech bir ma’nosiz jilmaydi, u nima qilishini bilmasdi – xursand bo‘lsinmi yoki iltifot bilan ta’zim qilisinmi, kulsinmi, — endi qo‘lini tortib olaman deb turuvdi, bitta Kuz’min degan kimsa gapga aralashdi. Shunaqa bir bachkana, maydagap erkak bor edi, birov kutilmagan nimadir gapni aytsa, albatta aralashardi, xiralik qilardi. Pand-nasihat qilishni xush ko‘rardi.

— To‘xta, lo‘li qiz, to‘xta, nimalar deyapsan, azizam, — u boshini keskin chayqadi. – Sen boshqa yoqqa o‘tlab ketding. O‘lmas deganing nimasi? Biror narsani tushunasanmi o‘zing? Birorta odam o‘lmas bo‘lishi mumkinmi? Bu gap qayoqdan chiqdi? Dunyoda hamma odam o‘larkan-da, u bita o‘lmas ekan. Qara-ya! Darvoqe, biz tomoshaga ketayotganimiz yo‘q, urushga ketyapmiz, Kim bilsin – qay birimiz o‘qqa uchrarmiz, qay birimiz tirik qolarmiz. Frontda hozir o‘lim odam tanlayotgani yo‘q, sening folingga qarab o‘tirgani ham yo‘q. Hammani birvarakayiga qiryapti. Bizni masxara qilishing nega kerak?

— Men mazax qilmayapman, taqdirlaringni fol ochyapman. Uning yulduzi o‘lmas-o‘chmas yulduz! Peshonasiga bitilgan, — lo‘li qiz ortga chekinay demasdi. Keyin lo‘li qiz u qadar tushunarldi bo‘lmasa-da, deyarli hammani qoniqtiradigan bir gapni aytdi:

— Taqdir o‘limdan yuksakroqdir. Taqdir taqdirni yetaklab keladi, o‘limdan esa hech narsa kelmaydi. Bu yigitning yulduzi o‘lmas, taqdiri shunaqa… Uning yulduzi abadiy!..

Kuz’min yana ancha vaqt ming‘irlab turdi, qo‘llarini paxsa qilib, mitingda nutq so‘zlayotganday, lo‘li qizning foli bema’ni ekanini dalillash payida bo‘ldi, biroq, u haq bo‘lsa-da, askarlar nima uchundir kun’minga emas, folbinga ishondilar. Jo‘nab ketayotganlarida, vagonlarga o‘tirish kerak bo‘lgan paytda, ko‘pchilik lo‘lining qo‘lidan ushlab xayrlashishdi, lo‘li qiz jo‘nashning oxirigacha, poezd yo‘lga tushgunicha ham turdi, keyin boshqa ayollar va bolalar qatori yurib ketayotgan poezdning ortidan ergashib yugurdi, to poezd bekatdan tamom uzilib jo‘nab ketgunicha, Sergiyga qo‘llarini silkitib turdi…

Juda issiq edi. O‘sha kecha yo‘lda uyqu kelmadi. +ildiraklar tun bag‘rida taqillab borardi, parovoz uzundan-uzoq chinqirab ovoz berardi, uning chinqirig‘i yurakka adadsiz, dilni uvushturadigan sog‘inch va xavotir solardi. Tarix to‘lqini jahon urushiga tomon oqizib ketayotgan Sergiy ko‘p narsalarni o‘ylab borardi. Xayoliga kelgan boshqa ko‘plab narsalar qatorida, u dam-badam lo‘li qizni ham eslab qo‘yardi. Bu g‘aroyib follar ochadigan g‘aroyib lo‘li qiz qayoqdan paydo bo‘ldiekan. Uning bir gapi xayolda muhrlanib qoldi: «Qon sachramagan faqat quyosh qoladi va tulpor chavandozsiz ketib boradi…» Bu nima degani ekan, nimani anglatarkin? Tushunarsiz va sirli gap. Qon sachramagan faqat osmonda quyosh qolishi uchun nima yuz berishi kerak? Chavandozsiz tulpor-chi? Bu nima degani? O‘lmas-o‘chmas yulduz-chi? Bu qanaqa yulduz? Uning nima daxli bor? Bu nima? Bu yulduz o‘zi qaerda? Qay yerda makon topgan? Balkim, bularning bari afsonadir. Shunday bo‘lsa kerak. Yulduzning insonga nima aloqasi bor? Agar gap samodagi yulduzlar haqida bo‘lsa, yulduz qayda-yu, inson qayda? Yo‘q, hech bir aloqasi yo‘q. Yulduzlar o‘z osmonida, odamlar o‘z yerida. Ammo taqdir bor-ku? Taqdir taqdirga bog‘liq. Taqdirning o‘zi nima? Taqdir taqdirni qanday yetaklab keladi? Qanday qilib bunday bo‘lishi mumkin?..

+ildiraklar temir izlarga urilib taqillardi. Askarlar o‘rindiqlarda cho‘zilgancha, xurrak otib yotardilar. Oy goh eshik tirqishlaridan mo‘ralar, goh bulutlar orasida g‘oyib bo‘lardi, yulduzlar poezdning ketidan miltirab qolardi…

Buni qara – bu lo‘li qiz Natashka-kominterka haqida qanday bildi ekan, yigitning xatlar yozgani, oqibatda hech narsa chiqmagan haqida qanday fol ochdi ekan. Hammasini aniq aytdi. Ha, lo‘li qiz aytganday – bexuda qayg‘u. Demak, qayg‘u ham bexuda bo‘lar ekan. Oldinda nimalar kutyapti? Frontda holi ne kechadi? Albatta, qo‘rqinchli bo‘lsa kerak. Saratovga kelgan yarodor janchilar urush haqida gapirib berishgan edi. Endi, mana, uning o‘zi urushning nimaligini o‘z ko‘zlari bilan ko‘radi…

+ildiraklar taqillar, uyqudan esa darak yo‘q edi. U yana xayolga botdi, ha, hammaning va har bir odamning tepasida turgan qandaydir kuch bor – taqdiri azal deyishadi. Axir kimdir taqdirni shunday — taqdir deb atagan. Hech Kim uni to‘xtatib ham qololmaydi, tushuntirib ham berolmaydi. Ammo taqdir qaerda o‘zi? Ehtimol, urush ham – taqdirdan, yashash yoki yashamaslik, tirki qolish yoki halok bo‘lish, g‘alaba yoki mag‘lubiyat — hammasi taqdirdandir? Shunday emasmi? Mana, bu odamlarning barchasi frontga ketishyapti, taqdir ularni urushga yetaklayapti. Shuning uchun ular hozir eshelonda, taxtada cho‘zilgan kuyi yotishibdi, poezd ularni bor-yo‘q tezligi bilan fashistlarga qarshi urush avjiga chiqqan tomonga olib bormoqda. U yoqda nima bo‘larkin? Yana taqdirmi? O‘ldirisharmikin yoki yo‘qmi? Kim kimni yengishi shunga bog‘liq. Kim-kimni o‘ldirishiga bog‘liq. Hamma urush tezroq tugashini, ochlik chekinishini istaydi. Ular ko‘chada ketib borishayotganda, ayollar shu haqda gapirib chuvillashgandi, hatto bolalar ham shuni tilagan edilar. Buning uchun urushish kerak, urushni tugatish uchun kimnidir o‘ldirish kerak, g‘alaba qilish kerak. Demak, shunday. Uyda otasi va onasi ham shu to‘g‘rida gap talashishdi. Uni harbiy xizmatga chaqirish to‘g‘risida chaqiruv qog‘ozi kelganda, ular tayyorgarlikni, yig‘ishtirishni boshlashdi, ertalab harbiy komissarlikda bo‘lish lozimligini muhokama qilishdi. O‘tirg‘ichning bir chekkasiga qo‘ngan onasi qo‘lini ko‘ksiga qo‘yib: «Seryojkaginam, faqat hech kimni o‘ldirma, qon to‘kma!» — dedi.

Nima uchun bu gapni aytdi? Bexosdan aytib yubordimi yoki oldin uzoq o‘ylab olganmikin? Onasining bu so‘zlarni uning ko‘ziga tik qarab, go‘yo hozirgina olis bir yerdan kelganday, hozirgina ostona hatlab uyga kirganu, butun yo‘l davomida o‘ylab kelgan fikrini aytgani endi hech qachon yodidan chiqmaydi, bir umrga esida qoladi. O‘zi ham go‘yo onasini umrida birinchi marta ko‘rayotganday edi, uning avvalgi tillorang chaqnog‘ini yo‘qotayotzgan ko‘zlarini, ajin bosgan yuzlarini, puturdan ketgan satin ko‘ylakdagi mung‘ayib turishlarini, shoyi ro‘mol sirg‘algan yelkalarini endigina to‘satdan yaqqol ko‘rayotgandi. Allaqachon tanish bo‘lgan narsalar uning uchun g‘alati tarzda boshqatdan ochilayotgandi – volgabo‘yi neft quduqlari bo‘ylab sang‘igancha o‘tgan butun hayotlari, oyoqyalang bolakay bo‘lib yugurganlari, basavlat, sarvqomat bo‘lgan onasining mallarang sochlarini boshida jamlagancha doimo uy-ro‘zg‘or, bola-chaqa, maktab va erining doimiy qand kasalligi tashvishida yugurishlari, bularning bari, ayon bo‘lishicha, bir kun kelib, uni harbiyga kuzatayotib o‘g‘liga manna shu gapni aytishi uchun zarur bo‘lgan ekan. Onasining urushda hech kimni o‘ldirmaslik, qon to‘kmaslikka chaqirgani o‘shanda uni juda ajablantirgan edi va u mujmalgina javob qilib qo‘ya qolgandi:

— Nimalar deyapsan, ona! Bu gaplar nimaga kerak. Men harbiyga ketyapman, — gapdan qochish uchun taxmondagi kitoblari va darsliklarini titkilashga tuqdi. — Oyi, bu yerda kutubxonadan olingan kitoblar turibdi. Men ularni ajratib qo‘yaman, Veronika ularni olib borib topshirsin.

Ammo bu suhbat davom etishi lozim bo‘ldi, chunki gapga otasi ham qo‘shildi. Ha, Nikolay Ivanovich hamisha keskin va cho‘rtkesarlik bilan gapirardi, qiziqqon edi, salginaga olovlanib ketar – darg‘azab bo‘lguncha bahslashar, ehtimol, shuning uchundir, boshliqlar bilan chiqisholmas, jigar-bag‘ri ezilib og‘rirdi.

— O‘ldirma, deganing nimasi! – dedi u g‘azab otiga minib. – Qanday o‘ldirmaslik, qon to‘kmaslik mumkin! Buni qara-ya! O‘zi u qayoqqa ketyapti? Urushga-ku, axir. Eh, onasi, o‘zing ham boplab gapirasan-da, — xona bo‘ylab chekishlik tamaki izlay boshladi. Onasi tamakini bekitib qo‘yar, otasi doimo hayajonlanganda chekardi, tamaki bargini ezg‘ilab berish kerak bo‘lardi. Onasi otasiga doim chekkani tufayli shunaqa ozg‘in va jizzaki ekanini ta’na qilardi.

— Faqat shu zormandani chekmagin, Kolya, — u eriga o‘tindi, — o‘zingni ayagin. Qachongacha chekish mumkin.

— Ha-ha, Sergiyga aytgan bu gapingdan keyin chekmay bo‘ladimi? U ertaga frontga ketadi. U yoqda nima qiladi?

— Shuning uchun aytyapman-da. Mayli, aytganlarimni xudo bilsin. Hammaning tilida shu bo‘lib qoldi — o‘ldir, o‘ldir! Dushmanlar bizga o‘lim keltirishmoqda, biz ularga – dushmanlarga o‘lim! Keyin bu dunyoda qandoq bosh ko‘tarib yashaymiz – hammaning qo‘li qonga botsa, dunyoda faqat qotillar qolsa? Nima men ham nimalarni o‘ylayotganingni tushunmaymanmi, o‘ldirmasang, seni o‘ldirishadi, o‘ldirsang – barbir qotilsan. Mana, kuyovimiz Anatoliy nima bo‘ldi, tirikmi, o‘likmi – bilmaymiz, yo uni o‘ldirishgan, yo u o‘ldirgan? Veronikaga ham aytishga qo‘rqaman. Hech bo‘lmasa, o‘z o‘g‘limga dilimdagini aytay, — onasi sassiz, unsiz yig‘lardi, o‘z savollariga javob topolmasdan, o‘z fikrlariga o‘zini ishontirolmasdan yig‘lardi.

— Mana-qara, — kinoyali ohangda otasi gapida davom etdi, — shunaqa gaplarni gapirasanki, odam lol qoladi. Sening bu gaplaring uchun xalq dushmaniga chisharib, Sibirga surgun qilishadi. Hozir jahon urushi ketayotgan payt, Kim zo‘r chiqsa, o‘sha yutadi, yo biz yo lura, sen bo‘lsang – o‘ldirma, deysan! Nima, men uchun o‘z o‘g‘limga achinmaymanmi? Yoki Anatoliyni deb kuyumaymanmi? Xotin, men ham ado bo‘ldim. Ammo boshqacha bo‘lishi mumkinmi? Askar o‘z yerini himoya qiladi, unga shunday buyruq berilgan. Agar askar dushmanni gumdon qilsa, ya’ni o‘ldirsa, u buyruq bilan o‘ldirgan bo‘ladi, burchini ado etgan bo‘ladi, bu hatto qahramonlik, bilsang!

Onasi sukut saqlardi, o‘g‘li uchun safar xaltasini tikib o‘tirardi, otasi bo‘lsa, yoshlik paytlarini eslashga tushib ketdi, o‘n to‘qqiz yoshida, yoshi Sergiyning hozirgi yoshiga teng bo‘lganda, Birinchi jahon urushida suvoasti kemasida dengizchilik qilganini gapirdi. Uning fikrlari shunga qarab yo‘naldiki, dushmanning tirik kuchlarini yo‘q qilish – bu bosh masala va to‘g‘ri ish. Mana, masalan, ular o‘z suvosti kemalari bilan dushmanning Boltiq dengizidagi harbiy-transport kemasini suvga g‘arq qildilar. Avval dushman kemasining ortidan uzoq yurdilar. Keyin o‘qqa tutdilar. Hammasi aniq bajarildi, ikala snaryad ham nishonga tegdi, suv yo‘nalishi bo‘yicha bortga zarba berildi. Kema o‘t ichida qoldi, suvga cho‘ka boshladi. Ular suvosti kemasida chuqurlikka tushib, bir sotacha kutdilar va so‘ng yuqoriga ko‘tarilib, dengiz yuzasida kechayotgan voqealarni periskop orqali kuzatdilar. Burun qismi osmonga ko‘tarilgan dushman kemasining yarmi allaqachon suv ostiga botgan, kema atrofida ko‘plab odamlar jon talvasasida suzib yurardilar.

Albatta, shu zahoti qo‘mondonlar va yuqori tarkib ofitserlari periskopga tikildilar, ularning so‘zlarini aloqachilar o‘sha zahoti Kronshtatdagi Bosh shtabga xabar qildilar, Morze alifbosi orqali harbiy topshiriq muvafaqqiyatli bajarilgani haqida raport berdilar, topshiriq – bu buyruq. Dushmanni yo‘q qilishga buyruq berildi — vassalom!

Avval odamlar dengizda qanday cho‘kayotganligini faqat periskop orqali kuzatdilar. Keyin, dushman kemasi batamom cho‘kib, suv qa’riga botib ketgach, yon-atrofda suvosti kemasi uchun hech qanaqa xavf yo‘qligiga ishonch hosil qilishdi, suv yuzasiga suzib chiqishdi. Buyruq berildi – hamma yuqoriga chiqadi, butun ekipaj a’zolari palubaga ko‘tarilishdi va komandirning minnatdorchilik e’lon qilishini eshitish uchun safga tizilishdi. Atrofda dushmanlar cho‘kayotgan edi, ulardan ozginasi hali tipirchilardi. Ayrimlari suvosti kemasigacha suzib kelishga harakat qilishardi, ammo kuchlari qolmagandi, qurbi yetib, iltijo bilan suzib kelganlarni esa naganni niqtagancha, otib tashlashardi… Dengizda to‘lqinlar g‘ujgon urar, kech tusha boshlagandi, yana suv ostiga tushishdi va yana dengiz ostidagi qorong‘ulik bag‘rida gumdon qilinishi kerak bo‘lgan dushmanni izlab, izg‘iy boshlashdi…

Mana, anna shu urush, har gall urush shunaqa bo‘ladi. Kim o‘ldirishni bilsa, urushda shu g‘alaba qiladi, Kim g‘alaba qilsa – shu haq bo‘ladi, shuniki to‘g‘ri hisoblanadi. Hamisha shunday bo‘lgan va bundan keyin ham shunday bo‘ladi.

Onasi na bahslashdi, na-da inkor qildi. Faqat boshini chayqab qo‘ydi. Keyin qo‘shnilari xayrlashish uchun kirishdi, xolasi va xolabachchalari ham kelishdi. Veronika ishdan keldi va onasiga uy ishlarida qarasha boshladi, yarim kechagacha uyda gap-so‘zlar tinmadi.

Endi otasi va onasiga ichi achiy boshladi – onasi u hech kimni o‘ldirmasligini istardi, otasi esa uni o‘ldirmasliklarini xohlar va buning uchun dushmanni o‘ldirish kerakligini talab qilardi. Avvallari shunchaki oddiy, uy-ro‘zg‘orga taalluqli bo‘lgan hamma narsalar yo‘lda qandaydir yangiyaa qimmatga, o‘ziga xos ma’noga ega bo‘la boshladi va yurakni achitib og‘rita boshladi. O‘tmish har lahza sayin uzoqlashar, ortda qolib borardi. Saratovning tog‘ yon-bag‘irlaridan oqqan Volgani esladi. Yozda kezgan sevimli yerlarni, yashil orolchalarni va dengizning sirli, yorug‘ kengliklarini, yelkanlarni xotirladi. Ammo bolalik paytlarida Sergiyni hammadan ham ko‘proq daryo tepasidagi temir yo‘l ko‘prigi o‘ziga jalb etar edi. Ko‘prik juda balanda qurilgan bo‘lib, u boshini yuqoriga ko‘targancha, pastdan, suv yoqasidagi qirg‘oqdan turib, sotalab o‘tayotgan poezdlarni kuzatardi, poezdlarning ko‘prikka urilib taqillayotgan g‘ildiraklari ovoziga quloq solardi; ko‘prikning temir ustunlari jaranglar va osmondagi bulutlar ostida tiroqqa tushardi, Sergiy shunday lahzalarda Volga ustidagi shu ko‘prik orqali poezdga minib qayoqqadir ketayotgan, kitoblarda tasvirlangan qaysidir go‘zal yurtlarga yo‘l olgan odamlarga havas qilardi…

Yana bolaliklaridagi manzara xayoliga keldi, manna, ular Yangi yil kechasi butun oila bo‘lib, yung etiklari bilan qor bosgan dalani g‘arch-g‘urch bosgancha, yuqoridagi quvurda neft yonib turgan yuksak mash’ala tomon bormoqdalar. Tirik olov, olov yallig‘iga tinimsiz quyilayotgan tirik qor. Olov qor uchqunlarini sassiz yamlaydi, qor esa yog‘averadi, yog‘averadi, olovni yoqtiradiganday, orqaga tortilishga quvvati yetmayotganday quyulaveradi… Olov ham o‘chmaydi, qorning ham adog‘i ko‘rinmaydi…

Yillar o‘tgan sayin hamma narsa moziyga ketaverdi. Mana, endi urush – o‘ldirish kerak yoki o‘lish zarur. Boshqa chora yo‘q, faqat shunday, urushning yo‘rig‘i shu. Endi u urushga jo‘nayapti, u yerda yo o‘ldirish kerak, yo o‘lish… Sergey qorong‘ulikda unsiz yig‘ladi, otasini, onasini, singlisi Veronikani eslab, uxlayotgan askarlar orasida unsiz yig‘ladi. Yana qo‘l ushlagancha, qor bosgan dala bo‘ylab osmonda lovullab yonayotgan tungi mash’alaga tomon yurib borishni u qanchalar istaydi…

+ildiraklar temir izlarga urilib taqillaydi, vagon yo‘l maromida chayqaladi. Tun bag‘rida yalt-yult etgan chiroqlari bilan g‘ira-shira lipillab qandaydir qo‘nalg‘alar ortda qolib boradi. Askarlar va qurol-aslahalar bilan tirband bo‘lgan eshelon o‘ldirish va o‘lish kerak bo‘ladigan tomonga qarab yelib boradi. O‘ldirilish sening irodangga bog‘liq emas, hech kim o‘lishni istamaydi va hech kim aynan u o‘lishini bilmaydi. Ammo, o‘ldirish – irodaga bog‘liq, urushda esa o‘ldirish – majburiy, muqarrar ish. Ammo o‘zingga qanday buyurasan: o‘ldir – o‘ldirma.

… Temir izlarning bandlariga urilayotgan g‘ildiraklar taqillaydi: o‘ldir-o‘ldirma, o‘ldir-o‘ldirma, o‘ldir-o‘ldirma…

Kipriklarida yosh qalqiganicha mudrar ekan, Sergiy o‘zicha urush, jang qanaqa bo‘lishini, kimni o‘ldirish keragu qanday qilib o‘ldirish kerakligini – otish kerakmi yoki bo‘g‘ish kerakligigini tasavvur qilishga urindi, axir unga Volga bo‘yida butun yoz davomida qanday o‘ldirish kerakligini o‘rgatishdi. Kimdir uni o‘ldirish uchun xuddi shu ishni qanday bajarishini ham tasavvur qilishga urindi. O‘sha dushmanni – nemisni, fashistni o‘zicha tasavvur etdi… Hech narsani bilolmadi – xuddi otasining hikoyasi orqali suvosti kemasi tevaragida cho‘kib o‘layotganlarni tasavvur qilish qiyin bo‘lgani kabi, dushman kimligini orqavorotdan tasavvur qilish qiyin edi. To‘lqinlar yuz-ko‘zlarga urilardi. Chehralarni ko‘rish qiyin edi. Kim yaqinlashsa, uni suvda otib tashlashar edi… Va u girdob qa’rida sassiz va izsiz g‘arq bo‘lardi.

Temir izlarning bandlariga urilgan g‘ildiraklar taqillaydi: o‘ldir — o‘ldirma. Sergiy maktabda o‘rgangan nemischa so‘zlarni eslashga urindi, ammo nemis tilida so‘zlarning xuddi shunday qatori shu tarzda jaranglashiga ishonchi komil emasdi: o‘ldir-o‘ldirma, o‘ldir-o‘ldirma, o‘ldir-o‘ldirma…

Poezd zim-ziyo zulmat qa’rida ketib borardi…

08

(Tashriflar: umumiy 1 618, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring