Бугун адабиётимиз тарихида ўз изини қолдира олган адиб ва таржимон Олим Отахоннинг туғилган куни
Октябрнинг ўрталарида уч ойдан буён даволанаётган Муайядга шифохонада ўтказилган кенгаш хулосасига кўра, жавоб беришга қарор қилинди.Ўша куниёқ тушдан кейин Муайядни олиб кетгани укаси, онаси ҳамда хотини Зарифа келди. Учовининг, айниқса, иккала аёлнинг йиғидан қизарган кўзлари ўтинчли савол назари билан боқарди. Davomini o'qish

12 апрел — инсоннинг илк марта космосга парвоз қилган куни
Таниқли адиб ва таржимон Жўра Фозилнинг сўнгги йилларда «Тафаккур» журналида босилган икки суҳбатини тақдим этмоқдамиз. Ҳар икки суҳбат диққат билан ўқилишига ишонамиз
Маъруфжон Йўлдошевнинг “Шамс ила Мавлоно” қиссаси ҳажман йирик асар ҳисобланмаса-да, ундаги ирфоний мазмун-моҳият ва сирли ҳикматлар, ҳар бир мулоҳаза ортида яширин ҳақиқатлар сўфийлик маслаги моҳияти томон бошлайди, сокин хаёллар ва сўнгсиз туйғуларни ҳосил қилади.
Бугун мен учун хайрли кун бўлди. Нашр этилишини интизорлик билан кутаётган китоб – «Шамс ила Мавлоно» ниҳоят қўлимга тегди ва кутубхонамдан муносиб ўрнини топди, уни бойитди. Китоб баҳона унинг муаллифи, узоқ йиллик қадрдоним, таниқли адабиётшунос олим, таржимон Маъруфжон Йўлдошев ва китоб чиқишида домла билан баробар жон куйдирган шогирди, фалсаа доктори Дилрабо Анданиёзова билан ҳам китоб, ҳам тарихимиз, тилимиз ва адабиётимиз хусусида тўйиб суҳбатлашдик. Ҳар икки инсоннинг умрлари узоқ, ижодий ва илмий ишларига барака берсин. Ўзбек ва турк тилларида нашр этилган китобни “Anorbooks” нашриёти дўконларидан сотиб олишингиз мумкин.
Таниқли шоира Муҳтарама Улуғованинг икки аср оралиғидаги ўзбек шеърияти тарихида ўзига хос ўрни бор. Бугунги саҳифамизда шоиранинг турли йилларда ёзилган шеърларини тақдим этаётганимиздан мамнунмиз. 
Телба шамол қизнинг сўзларини олис-олисларга учириб кетди. Қорақир ҳамон безовта тўлғонар, шовуллаган қамишзорлар ортидан аллақандай нолали оҳанг эшитилар, сувга тўш уриб учаётган семиз чағалайлар нимадандир норози бўлиб “чаҳ-чаҳ” лашарди.
Бу шеър аслида Авраам Линколн ҳақида. Фуқаролар Уруши тугаб, унинг қўл остидаги Шимол ғолиб бўлади ва қулдорлик бекор қилинади. Америка у истагандек демократик бағрикенгликка энди эришаман, деганда Линколн қотиллар томонидан ўлдирилади. Шеър шу қотиллик ҳақида…
Эшик остига ташлаб кетилган қоғоз пакетнинг уст қисмига қўлда манзил киритилганди: “Жаноб ва хоним Люис, 217е, ўттиз еттинчи кўча, Ню-Йорк, 10016.” Жўнатманинг ичидан усти шиша қалпоқ билан қопланган, ягона тугмачага эга ёғоч қути чиқди. Норма қалпоқчани очишга уриниб кўрди, бўлмади. Қутининг пастки қисмига хат битилган қоғоз маҳкам ёпиштирилганди: “Жаноб Стюарт 20:00 да ташриф буюради”…