Бу кечинмаларни Шукру Қорачани абадий оламга кузатганимиздан сўнг қоғозга туширдим… Шууримни шундай бир муросасиз туйғулар қамраб олди-ки, сўз билан ифодалаш мушкул. Ҳеч кимга айтмасдан, ҳазиллашган каби орамиздан кетиб қолди Қорача. Қалбидаги улкан дунё гўзалликларини борича биз билан баҳам кўрмасдан (кўра олмасдан), қора тупроқ бағрига кетган беназир инсонлар карвонига қўшилиб кетди. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Abduqayum Yo’ldoshev. Mix
29 феврал – ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев таваллуд топган кун
Ўзбековуллик Беркин носфурушнинг тўнғичи то “Элмурод домла” бўлиб танилгунига қадар кўп қийинчиликларни бошдан ўтказди. Болапақир вилоят марказидаги ўзи тугаллаган институтда иш бошлаганида, кўпи билан тўрт йилда номзодлигимни ҳимоя қилиб оламан, деб мўлжаллаганди. Бироқ бу муддат нақ тўққиз йилга чўзилиб кетди, орада Элмурод пойтахтдаги университет аспирантурасида таҳсил олиб ҳам қайтди. Davomini o'qish
XX asr rumin she’riyatidan.
ХХ аср румин шеъриятининг ёрқин вакиллари Тудор Аргези, Василе Николеску, Марин Сореску, Йон Карайон, Ана Бландиана, Ион Александру шеърларини Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон ва Мирпўлат Мирзо таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Gulchehra Asronova. Hikoyalar, badialar
Унинг исми ғалати – Ростгўй. Эндигина беш ёшга тўлди-ю, шунинг орқасидан унча-мунча ташвиш кўриб қўйди. Лекин бола-да, мазах қилишганида бир тўмтайиб, яна эсидан чиқариб кетаверади. «Рос» деб чақиришларига ҳам кўниб кетган… Davomini o'qish
Maqsuda Ergasheva. She’rlar & Shoira bilan so’nggi suhbat
Шоира таваллудининг 65 йиллигига бағишлов
Мақсуда Эргашева… Бу ном шеoрият мухлисларига бирдай таниш ва суюкли эди. Шоиранинг бутун ижоди адабиётга хизмат қилди, ижодкорлик қисматига айланди. У туғма ва истеoдодли шоира эди. Бешафқат ўлим уни орамиздан олиб кетди.Лекин дилларда қўшиқдай жаранглаб, дарёдай оқиб шеърлари қолди. Davomini o'qish
O’rolboy Qobil. Qisqa hikoyalar
Ўшанда “дембил” бўлишимга икки ой қолганди, тишим оғриб, ҳарбий госпиталга бордим. Вақтлироқ борибман чоғи, тиш дўхтирининг хонаси берк экан. Ҳовлига чиқдим. Иккита буғдой рангли қизалоқ қувлашмачоқ ўйнар, уларнинг нимасидир қишлоқдаги сингилларимни эслатарди. “Тавба, кубаликлар ҳам ўзимизга ўхшар экан-да”, — дедим ўзимча. Тўсатдан қизалоқлардан бири… Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Xonzodabegim va Xurramshoh qismati
Бобуршоҳнинг жияни Хуррамшоҳ ҳақида И. Бекжоновнинг “Бобурподшоҳнинг жияни” номли мақоласи орқали ҳикоя қилган эдик (Мақола мана бу саҳифада). Исмоил Бекжонов бу борада яна ҳам чуқурроқ изланиш олиб бориб, гап ҳақиқатига етишган ва уни қуйидаги мақоласида баён этган. Davomini o'qish
Hofiz, Fuzuliy, Maxtumquli — Mirzo Kenjabek tarjimalari

Таржимонлик сабоғини таржима адабиётидан, асосан, Усмон Носир ва устоз Эркин Воҳидовнинг маҳорат мактабидан олганман (Мирзо Кенжабек билан суҳбатдан). Davomini o'qish
Mirzo Kenjabek: She’riyat — haqiqat jarchisi
26 февраль – Шоир ва тасаввуфшунос Мирзо Кенжабекни 60 ёшга тўлиши билан табриклаймиз
Тасаввуф шеърияти исломий маърифатдан баҳра олган, Қуръон ва Ҳадисдан нур олган, Исломнинг моҳиятидан ҳикмат олган, маъно оламидан жило олган, ишқ оламидан шавқ олган. Шунинг учун кўнгилга нур беради, ақлга маъно беради, қалбни уйғотади. Кўзга эмас, ақлга ва қалбга хитоб қилади. Davomini o'qish
Zuhriddin Isomiddinov: Davlat tilini mensimaganlar jarimaga tortilsa, xazinalar to’lib ketar edi…
«Оила даврасида» газетасининг шахсан менга анча маъқул «Фикрбазм» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — адабиётшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов мухлисларнинг саволларига очиқкўнгиллик ва дилкашлик билан жавоб берди. Махсус савол муаллифи таниқли муҳаррир ва журналист Маҳмуд Саъдий. Davomini o'qish
Shukri Sunay Oqin she’rlaridan
Мен интернет тизимида мунтазам кузатиб борадиган сайтлардан бири таниқли адабиётшунос олим ва мутаржим Маҳмуджон Йўлдошевнинг веб-саҳифасидир. Унинг саҳифаларида эълон қилинган турк ва жаҳон адабиёти намуналари таржимаси билан таништириб бормоқдамиз. Бугун сизга турк шоири Шукри Сунай Оқин шеърлари таржимасини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Sobir O’nar. Otamzamon hangomalari
25 февраль – Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз
Отамга ўзини яқин олганлардан бири, гарчи ёши каттароқ бўлса ҳам, Фақир бобо деган чўрткесар, айни вақтда, ёлғон-чин гапини ажратиб бўлмайдиган сариқ, ялпоқюз, биткўз бир одам эди. Оддий ҳангома йўлида ҳам зарур бўлса-бўлмаса ўтирик қўшаверганидан бўлса керак, одамлар бировнинг гапига ишонқирамай қолсалар, “Бу ёғи Фақир бобоси бўлмасин яна”, дейдиган бўлишган. Davomini o'qish
