25 февраль – Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз
Отамга ўзини яқин олганлардан бири, гарчи ёши каттароқ бўлса ҳам, Фақир бобо деган чўрткесар, айни вақтда, ёлғон-чин гапини ажратиб бўлмайдиган сариқ, ялпоқюз, биткўз бир одам эди. Оддий ҳангома йўлида ҳам зарур бўлса-бўлмаса ўтирик қўшаверганидан бўлса керак, одамлар бировнинг гапига ишонқирамай қолсалар, “Бу ёғи Фақир бобоси бўлмасин яна”, дейдиган бўлишган. Davomini o'qish




