Jovli Xushboq. Dard va darmon.

021

Аммо… баъзи ҳикояларни мутолаа қилишингиз биланоқ, ундаги кўринмас сеҳрли куч манбаи бошқа тарафда эканлигини англайсиз. Гап аввало адиб асар учун қизиқарли сюжет танлаганлигидагина эмас. Ундаги ҳодисаларни ёзувчи талант нури билан ёритолганлигида, қаҳрамонларга жон бахш этолганлигида эмасмикин? Сюжет ғаройиб бўлгани ҳолда унда ижодкор ниятини рўёбга чиқарувчи образлар “ўлик”лигича қолаверса, барибир ўқувчи қизиқишини бир текис “ушлаб” туриб бўлмайди. Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Aruziy she’r talaffuzi

087

Бадиий асар, жумладан, ғазални шарҳлашнинг ўз талаблари бор. Биринчи шарт шуки, шарҳ бу ҳамма вақт асарнинг ўзини англаш учун ёрдамчи восита, у ҳеч қачон шоир асарининг ўрнини боса олмайди. Шарҳ, шу каби, том маънодаги адабий ¬танқид ёхуд тадқиқот ҳам эмас, гарчи унда тадқиқотий ва интерпретацион хусусиятлар бўлса ҳам, шарҳнинг бош мақсади, таъкидлаганимиздай, асарнинг (жумладан ғазалнинг) қийин иборалари, кўп маъноли мураккаб ўринларини соддароқ қилиб тушунтиришдир. Davomini o'qish

Gulnoz Mo’minova. Sayyoh qushlar. She’rlar va tarjimalar

08

Гулноз Мўминова. Сайёҳ қушлар: Шеърлар ва таржималар — Тошкент. Аkademnashr, 2014. — 96 бет. / Gulnoz Mo’minova. Sayyoh qushlar: She’rlar va tarjimalar — Toshkent. Akademnashr, 2014. — 96 bеt.

  Тўпламга жамланган шеърлардаги самимийликка уйқаш ҳазинлик ва осойишталик ўқувчи қалбига ҳаяжон бағишлайди. Ҳар бир сатрга муҳрланган ана шу самимийлик ўқувчини ўзига жалб қилади. Китобдаги шеърларни шунчаки ўқимайсиз, улар билан тиллашасиз, сирлашасиз. Тўпламда шунингдек шоиранинг жаҳон шеъриятидан қилган таржималари ҳам киритилган. Davomini o'qish

Открытое письмо тележурналисту В. В. Познеру

02

    Вы конечно человек умный, умудренный большим жизненным опытом. Производите впечатление объективного журналиста, нестандартного телеведущего, который тщательно с разных сторон изучает ту или иную проблему и старается максимально объективно, не однобоко подать материал для широкой публике. И, честно сказать, на этом фоне как то очень странно и неприятно из уст такого мэтра из передачи в передачу часто слышать давно набившие оскомину шовинистические лозунги, наподобие «татарско-монгольское иго, отбросившее развитие русского общества на 300 лет назад» и тому подобную навязшую в зубах ксенофобскую пошлятину.
Davomini o'qish

Faxriyor. She’rlar

08

Шоир Фахриёр бутун ижоди давомида шеър ихлосмандларининг тасаввур чегараларини бузишга ҳаракат қилади, тўғрироғи, уларни шунга ундайди. Умуман, адабиётга, образга, фикрга қараш дастлаб бу ҳақдаги тасаввурни ўзгартиришдан бошланади. Биз кўникиб қолган шеърлар бир пайтлар ўз даврининг тасаввурини бузганди. Аслида, адабиёт янгиланмайди. Тасааввур, сўзга, инсонга, фикрга, гўзалликка бўлган тасаввур янгиланади (Назар Эшонқулнинг Фахриёрнинг «Геометрик баҳор» китоби ҳақида ёзган «Тасаввурга дош берсанг бўлди…» мақоласидан). Davomini o'qish

Nikolay Zabolotskiy. She’rlar

090

1938 йили шоир аксилсовет фаолиятда айбланиб, қамоққа ташланди. У 1946 йилга қадар Сибирь, Узоқ Шарқ ва Қозоғистондаги лагерларда сақланди. Озодликка чиққан шоирнинг нашр этила бошланган тўпламларидаги табиат мавзуси, инсон руҳоний оламининг ранг-баранглиги акс этган шеърлар янада юксак, яна ҳам теран мазмун касб этди. Шоирнинг «Хотин», «Омадсиз одам», «Хунук қизалоқ», «Кекса актриса» ва бошқа кўп шеърлари ХХ аср рус шеъриятининг олтин хазинасидан ўрин олди. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Iste’dod sotilmaydi.

07

  Менимча, “ўзликни англаш” нималигини билиш учун олдин “ўзлик”нинг ўзи нима эканини билиб олиш керак. Сўзнинг сиртидан ҳам кўриниб турганидек, “ўзлик”нинг ўзаги “ўз”дир. Яъни, “ўзлик” “ўз”га тегишлидир. “Ўз” эса, “асл” демакдир. Жайдарича айтганда, киши бир куни ўзига “Мен кимман?” деган саволни берган заҳоти у ўзини англаш йўлига чиққан, биринчи қадамини қўйган бўлади. Davomini o'qish

Herman Hesse. Ilk srguzasht.

065

Мен ўшанда ўн саккиз ёшда эдим, ўқишим тугаб қолаёзган, машиналар таъмирланадиган чилангарлик устахонасида амалиёт ўтардим. Танлаган соҳам бўйича узоққа боролмаслигимни сезганим учунми, ўз касбимни ўзгартиришга қатъий аҳд қилган эдим. Буни отамга ётиғи билан тушунтириш учун қулай фурсат топилгунга қадар, корхонада қолиб ишлай бошладим. Бироқ кетиши маълум бўлган, тўрт томони қибла одамга ўхшаб, гоҳ худ, гоҳ бехуд, ишни қўл учида бажарардим. Davomini o'qish

Ramiz Ravshan. Sut tishining og’rig’i. Doston

011

Таржима миллий адабиётгина эмас, миллий тафаккурнинг ҳам ривожига беқиёс таъсир кўрсатадиган омилдир. Кимдир таржимани миллий ҳимоя қуролларидан биридир деганда минг карра ҳақ эди. Дунё адабиётида мавжуд ҳар қандай асар таржима бўлгандагина миллий мулкка айланади. Унгача «бегона» бўлган матн таржимадан кейин тилимиз ва маданиятимиз учун «ишлай» бошлайди. Шу маънода адабиётимиз тарихида Шекспирни ўзбек мулкига айлантирган Чўлпон, Пушкинни ўзбекча сўйлатган Миртемиру Асқад Мухтор, Лермонтовни Иблис»ини ўзбек достони деб ўйлашга мажбур қилган Усмон Носир, Есенинни ўзбекники қилган Эркин Воҳидов, Нозим Ҳикматни онгу шууримизга сингдирган Рауф Парфи,  Лоркани ўзбек юрагига олиб кирган Шавкат Раҳмон ва яна бир қатор мутаржимларнинг хизмати беқиёсдир. Davomini o'qish

Bibi Robia Saidova. Ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2016.11.05_13h04m08s_002_.png    Она кўнглига куз билан бирга қўрқув, кўпдан кутилган бир хавотир ҳам кириб келди. Куз аста одимлай бошлади. Ваҳимага тушган Она сочлари паришон ҳолда қўлларини у ёқ, бу ёққа силкитар, куз қадами етмас жойларга қочиб кетиши учун оёғи йўқлигидан ўксинарди… Davomini o'qish

Mashhurlar kulgusi

08

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан нашр қилинган “Машҳурлар кулгуси” китобида (Тўпловчи ва таржимон Иззат Аҳмедов) дунёга машҳур ёзувчи, шоир, бастакор, рассом ва бошқа шахсларнинг ҳаёти давомида содир этилган қизиқарли ривоятлар ҳамда уларнинг ижодлари билан боғлиқ ҳангомалар жамланган. Davomini o'qish

Frans Kafka. Muttaham

06

Ҳамроҳим эса, бир илжайди-да, ҳам ўзининг, ҳам менинг қиёфамни бирлаштириб, битта одамга айланди, — ўнг қўлини девор бўйлаб юқорига кўтарди ва кўзларини юмиб, деворга суянди. Унинг бундай қилиғини кўриб, уялиб кетдим. Чунки бу билан унинг бориб турган муттаҳам эканлиги шундоққина фош бўлди-қолди. Бир неча ойдан буён шаҳарда бунақанги фирибгарларни кўравериб, уларнинг кечалари ён кўчалардан чиқиб келиб, худди ресторан, меҳмонхона ёки бўлмасам қовоқхона хўжайинларига ўхшаб, мулозамат қилишларига кўникиб қолгандим. Davomini o'qish