
Юрак сесканиб кетди, ўзида қандайдир бир тетиклик ҳис эта бошлади. Бироқ санчиб-санчиб оғриётган бу дарди бедаводан қутулмади, қутулмади-да! Рангин лаҳзалар орасидан бир Юрак чиқиб келди-да пичирлай бошлади: «Лаззат бор ҳар қандай оғриқда…» Davomini o'qish
Muallif: Adib
Odil Ikrom. She’rlar va «Taxammul» kitobi.

Шеъриятда «ақл ва тоқат қушлари»ни (Навоий) ҳуркитадиган шовқин-суронлар самимият кушандаларидир. Шеър машаққатига бўйни ёр бермаган, «бало истамоқда машаққат бор»лигини (Бобо Саммосий) ҳис этгиси келмаётганлар Сўз ва Туйғуга санъаткорона муносабат бўлиши мумкин эмас деган фикрга канадай ёпишиб олганлиги ачинарли ва хавфлидир. Ваҳоланки, юрак ва ақл бир-бири билан келишмагандаги ақл ва юрак баҳсида фикр ва туйғулар мувозанатининг бузилмаслиги – шоирдан, фақат, тутқаноқ ҳолатини эмас, шеърга санъаткорона, сўзга заргарона муносабатни талаб қилади, яъни, шеър – ақл жунуни эмас, жунун ақлидир. Шоирнинг жиннидан фарқи ҳам, «ақл йўлидаги девоналик»(Ажзий) ҳам, эҳтимол, шудир (Одил Икром). Davomini o'qish
Xurshid Davronga bag’ishlangan maqola va she’rlari uyg’ur tilida («Aqsu adibiyati — Aksu Literature» jurnali,2013, 4-son).

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари 80-йиллардаёқ уйғур тилига таржима қилина бошланган эди. Хусусан сўнгги йилларда унинг шеъриятига бўлган қизиқиш янада ортди. Шоирнинг шеърлари ўтаётган йил ичида бир қатор уйғур тилидаги адабий журналларда эълон қилинди. Биз бир ярим ойча аввал Хуршид Давроннинг «Кушан Маданияти» журналининг 2013 йил 3-сонида босилган шеърлари билан таништирган эдик. Бугун шоирнинг «Оқсув адабиёти» («Aksu Literature») журналининг 2013 йил 4-сонида босилган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Шеърларни истеъдодли уйғур шоири, ўзбек шеъриятининг жонкуяр тарғиботчиси Ёлқин Азизий уйғурчага табдил этган. Davomini o'qish
Sirojiddin Ibrohim. Yurak bilan odimlab…
Устознинг ”Одамни армонлар улғайтиради” номли китоби бундан роппа-роса ўн йил бурун нашр қилинган. Балки ўқигандирсиз, Ўшанда асарларга нисбатан ”инжиқ” адибимиз Эркин Аъзамнинг ёзган сўзбошисида шундай эътирофлар бор эди: “…Олис тоғ қишлоғининг кундалик, аммо нимаси биландир абадиятга дохил ҳаёт мароми, содда-дўлвор одамлари, лампа-чироқ шуъласидаги хотиржам оқшом гурунгларидан нақл қилган бир очеркини (Очеркмиди, ҳикоямиди, нима аҳамияти бор? Тайин бир жанрга мансублик шартми?) ўқиб, мен бу муаллифга ихлос қўйганман. Уни ўқиб, бу ғулғула шаҳардан, эришганим озми-кўпми нарсалардан—бари-баридан воз кечиб, ўша ёқларга кетгим келган… ” Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bolaligim afsonasi va qora qoplon — Eysebio

25 январ — Буюк футбол сеҳргари Эйсебио таваллуд топган кун.
Бугун — 25 январ биз тенгиларнинг болалик афсонаси, «Қора қоплон»,»Қора марварид», «Қирол»,»Иккинчи Пеле» дея таърифланган буюк футболчи Эйсебио (Эйсебио да Силва Феррейра)нинг таваллуд куни. Бор-йўғи йигирма кунча аввал, январнинг бешинчи куни у 72 ёшида вафот этган эди (Илоҳим,Яратган раҳматига олсин). Шу хабарнинг таъсирида адашим — таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад фейсбукдаги саҳифасида «Эйсебионинг Англияда кўрсатган ўйинлари ҳали-ҳануз тушларимга кириб чиқади» деб ёзган, менинг онгу шууримда ҳам ўша олис 1966 йил хотиралари уйғонган эди. Davomini o'qish
Virginiya Fulf. Arvohlar uyi.

25 январ — Виргиния Вулфнинг таваллуд куни
Виргиния Вулф (ингл. Virginia Woolf, 1882—1941) (қизлик исми Аделина Виргиния Стивен (Adeline Virginia Stephen)) — британиялик машҳур ёзувчи, адабий танқидчи. XX аср биринчи ярмининг энг кўзга кўринган модерн ёзувчиларидан бири. Davomini o'qish
Said Ahmad. Kiprikda qolgan tong. Qissadan parchalar.

Ўлмас бирон асар ёзадиган бўлса «одамови» бўлиб қоларди. Бошқа ишларни унутар, фақат ёзаётган асарини ўйларди. Шу пайтларда у меҳмонга ҳам бормас, меҳмон ҳам чақирмасди. Унинг бу одатини билмай тасодифан келиб қолган танишларини қачон кетаркин, деб безовта бўлаверарди. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Omochdan kosmik kemagacha yoxud axborot ochko’zligi.

Бундан беш минг йил аввал далада омоч тортаётган одамнинг кулгуси билан бугун фазога учаётган одамнинг кулгусида қанча фарқ бор? Йиғисида-чи? Меҳрида ё нафратида-чи? Минг йил аввал бешикка суяниб чақалоғини эркалаётган аёл билан гўдагини суяётган ҳозирги аёлнинг фарзандига меҳр беришида қанча фарқ бор? Албатта, омоч билан космик кема орасидаги фарқ даражасида эмас. Ҳазрати Муҳаммад пайғамбар “Тоғ ўрнидан силжибди десалар ишонаман, лекин одамнинг табиати ўзгарибди дейишса ишонмайман” деган бўлсалар, Декарт: “Дунёни ўзгартиришдан кўра, инсоннинг табиатини ўзгартириш қийин” деган. Davomini o'qish
Somerset Moem. Hikoyalar
25 январ — Таниқли адиб Сомерсэт Моэм таваллуд топган кун
Инглиз адабиёти тарихида машҳур ёзувчи ва драматург Сомерсет Моэм (1874-1965) ижоди алоҳида ўринга эга. Адиб ўзининг асарларида қаҳрамонлар руҳий оламини теран очиб бергани, Бадиий сўз имкониятларини юксак маҳорат билан намойиш этгани боис жуда кенг китобхонлар оммасининг эътиборини қозонди. Davomini o'qish
Robert Byorns. Qo’shiq va balladalar.

25 январ — Машҳур шотланд шоири Роберт Бёрнс таваллуд топган кун.
Роберт Бёрнс ўртаҳол шотланд деҳқони оиласида дунёга келди. Замон ўтиб,ер бағридан чиққан оддий деҳқон фарзанди, том маънода шу ғурбатли Замин шоири бўлиб дунёга танилди. Кундузи қўш ҳайдар, шеърлари ўз-ўзидан равон оқа бошлар, кечқурун эса уларни қоғозга туширар, баъзан қоғозга тушмаёқ, шеър халқ орасида машҳур бўлиб кетарди. Шу сабабдан унинг шеърларида Шотландия табиати, содда деҳқонларнинг мураккаб ички дунёси ғоят ўткир дид, ёрқин образлар, чертиб-чертиб олинган сўзлар билан очиб берилади. Davomini o'qish
Севиндж Алиева. Все мы люди эпохи, но человек эпохи один

Интерес к деятельности, мыслям, идеям и жизни этой уникальной личности не утихнет никогда. Его имя дорого каждому азербайджанцу. Мамед Эмин Расулзаде – выдающийся азербайджанский политик, писатель, журналист, общественный и государственный деятель принимал активное участие в общественно-политической деятельности и в революционном движении начала ХХ века.
Умберто Эко: Дорогой внук, учи наизусть.
Я хочу дать только один совет, который может пригодиться тебе на практике сейчас, когда ты пользуешься своим планшетом. Я не стану давать тебе совет не заниматься этим из страха показаться глупым стариком. Я ведь и сам им пользуюсь. В крайнем случае, могу посоветовать тебе не задерживать внимание на сотнях порнографических сайтов, демонстрирующих сексуальные игры между людьми, между человеком и животными. Davomini o'qish
