Oles Gonchar. Sirli maktub

02

Усмонни барчамиз ёқтирардик. У кўз ўнгимизда ўзгара бошлади. Ҳа, унинг дунёсига бошқа бир фасл кириб келган эди. Усмон қандай ишга қўл урмасин, қойиллатар, чеҳраси ботиний бир нурдан порлай бошлаган эди. Усмон Мартани ёқтириб қолганини биздан сир тутмасди. Уларнинг муҳаббати тонгги шафақдек бутун батареяга нур соча бошлади..
Davomini o'qish

Ozoda Bekmurodova. Bilamanki, sazovorlig’ tongi otar!

07

Озоданинг шеърларида кўнгил кишисининг энг ич­кин ва соҳир туйғулари рангин бўёқларда жилва қилади. Бу шеърларни ўқир экансиз, уларнинг шеър эканлигини унутасиз, зеро улар қайсидир маънода муаллифнинг иқрор­номалари тарзида жаранг сочади. Бу шеърлар кўнглингизга мунгли бир оҳанг тарзида қуйилади, сизни мафтун этиб, ўз асирига айлантиради. Боиси – уларда ҳар қандай макон ва замонда ҳам сирли жумбоқ бўлиб қолгувчи аёл қалби­нинг теран мушоҳадалари баъзан маҳзун, баъзан масрур, баъзан эса карашмали сатрлар аро жо бўлгандир. Davomini o'qish

Xurshid Davron: Umringizning har daqiqasini qadrlang

Ashampoo_Snap_2016.09.06_03h28m51s_001_.png
20 январь — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллуд топган кун

    Болаликда энг севган китобим Миркарим Осимнинг «Ўтрор» қиссаси эди. Қайта-қайта ўқирдим,аммо тўймасдим. Кейинчалик адибнинг бошқа асарларини мароқ билан ўқидим, «Ўтрор» севимли бўлиб қолаверди. Тарихга бўлган муҳаббатим Самарқандда туғилганим ва «Ўтрор» боис рўёбга чиққан, деб ўйлайман. Ватан ўтмишига бўлган муҳаббатимнинг бола илдизлари ҳам шу икки заминда. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Yetim so’z

08

    Ана Сўзнинг кучи. Адашмасам, орадан икки ойлар ўтиб кетди-ёв. Шубҳасиз, анави юм-юмалоқлигига қарамасдан серҳаракат, одамга бурни устидаги кўзойнаги оша боладек беғубор табассум билан қарайдиган тиниб-тинчимас директорга мақола мойдай ёқиб тушган-у, у ҳечдан кўра кеч қабилида бизга раҳматнома ёинки миннатдорчилик мактуби ёзиб юборган. Жамоаси номидан, албатта. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Berahm Bik

03

Бундан бир яримча ой аввал (мана бу саҳифада) ноёб фото-кино жамғармаси соҳиби ва фахрий журналист Абдулла Юсупов маълумотларига асосланиб ёзилган “Серебрякова хонадонидаги суҳбат”да Иосиф Моиссевич Бик (Бык) (1882-1937) тўғрисида қисман тўхталиб ўтгандик. Сизга тақдим этилаётган иккинчи мақола Бик фаолиятига архив ҳужжатлари ва Полвонниёз ҳожининг “Хотиралари” асосида ёндошиб тайёрланди. Ушбу мақола тарихимиз сирларини билишга қизиққан мухлисларини ҳам қизиқтирса керак. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Gulchehra Nurillayeva tarjimalari

033

Таржимондан:  Таниқли рус шоираси Анна Ахматова шеърлари ўзининг нафосати, назокати билан абадиятга муҳрланиб колди. Бу шеърлар таржималари олис йиллардан эсталик. Бир пайтлар  “Шарқ Юлдузи” журналида эълон қилинган. Анча йиллардан буён китоб жавонимда турганидан ўчиб хиралашиб борётган эди. Уларни сизга  илингим келди. Davomini o'qish

Fumio Niva. Begonalar

022

   Мен бу ерга аслида сен билан бутунлай видолашгани келдим. Модомики, қонуний хотининг эканман, ўз бурчимни бажараман. Руҳонийдан бош тортдинг — хўп, майли. Мотам маросими, кечаси билан ёнингда яқинларинг туришидан, қурбонликдан, гулчамбардан бўйин товладинг — эътирозим йўқ. Хокингни денгизга оқизиш мумкинлигини айтибсан. Менга фақат сенинг хоҳишингни бажариш қоляпти. Ҳаёт билан ўзинг хоҳлагандек видолашдинг. Олтмиш уч ёшда ҳаётдан кўз юмиш — бу ҳали эрта, лекин биз барчамиз тақдирнинг измидамиз. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Robot — android. Fantastik hikoya

004

Андроид — одамсифат ақлли робот. Мутахассис бўлмаган кимса унинг ташқи қиёфасидан, юриш-туришидан, гап-сўзларидан “homo sapiens”дан, яъни онгли инсондан фарқ қила олмайди. Бироқ бирон-бир еридан терисини кўчириб вужудига назар ташласангиз, юрак, мушак, томир, жигар ёки мияни эмас, балки турли симлар, митти схемалар, чиплар, механизмлар ва мурватларни кўрасиз. У жуда ақлли, юксак онг эгасидир. Davomini o'qish

Artur Samari. Dardi bedavolar

09

Рус тилида ижод қилувчи самарқандлик адиб Артур Самари бир қатор тарихий асарлар, хусусан «Амирнинг олтини», «Бухоро олтини», «Саҳро қизалоғи», «Орзу дарахти паноҳида» «Бухоро амирининг рус завжаси муҳаббати ва фожиаси», «Унутилган Суғд салтанати» каби роман ва қиссалар муаллифи. Унинг «Дарди бедаволар» қиссасини сизга тақдим этмоқдамиз. Рус тилида қиссани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин Davomini o'qish

Nasiba Abdullaeva: “Asli yarim ko’nglim mening”

022

Аёл тилсимотидаги бутун виқорни қўшиқларида ифодалаб келаётган Шахс. Насиба Абдуллаева фикрларини тинглаб туриб, ҳозирча фаҳмлаганимиз шу: асл Одам — ўз дунёси баҳосини англаган инсон… Зеро, унинг дарду дунёси қаршисида ҳар қандай даврлар ҳам юзидаги чимматни кўтаришга мажбур… Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Uyg’onish yo’llariga yoqilgan chiroq

022   Профессор Нажмиддин Комиловнинг кўпчилик тадқиқотларида олий маданий тарихнинг шиддатли, суронли, айни пайтда ғоят муҳим ва қимматли саҳифалари қаламга олинади. Муаллиф бизнинг аслимизни танитишга, у орқали эса ўзлигимизни англашга ёрдам беради”, деб ёзади профессор Бегали Қосимов. Аслимизни билиш, аслимизга қайтиш ҳам Уйғониш даври бошланаётганидан дарак беради. Davomini o'qish