Бундан роппа-роса 3 йил аввал сайтимизда Марсель Брионнинг Амир Темур ҳақида ёзилган ва ўзбек тилида » Менким, Соҳибқирон жаҳонгир Темур» номи билан нашр этилган (русчадан Фарҳод Рўзиев ва Фозил Тиловатов таржимаси) асардан икки бобни эълон қилган эдик. Бугун эса 2010 йили Зокиржон Ғойипов томонидан асарнинг форсча таржимасидан (Marcel Brion, Z̲abīḥ Allāh Manṣūrī. «Manam Tīmūr-i Jahāngushā». Intishārāt-i Bihzād, 2006) ўзбекчага ўгирилган ва «Термиз оқшоми» газетасида босилган айрим парчаларини сизга тақдим этамиз.
Жуда кўп тарихий солномалар ва асарларни ўрганиб ёзилишига қарамай ушбу асарда тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган жуда кўп ўринларга дуч келасиз. Бундай хатоликлар кўплаб Ғарб ва Россия адиб ва олимларига хос нарса. Шу сабабдан уни асосан тўқима бадиий асар сифатида қабул қилишингизни сўраймиз.





Бу воқеа узоқ йиллар аввал, Хитой императорларининг Тан сулоласи замонида, яъни бундан бир минг уч юз йил олдин рўй берган.Бу – ҳаёт шафқатсизлиги ҳамда меҳрибон ота ҳақидаги ҳузунли бир ҳикоядир. 
