Muslimbek Musallam. She’rlar

066   Ростини айтсам, нафратсиз, ғафлатсиз, қўрқув ва кибрдан холи, меҳрибон дарахтларга ҳаваси келган Муслимбекка бир мухлис сифатида ҳавас қиламан ва Худога оналар кўнглидан ўтиб бораётганига ишонтиролган бир ўзбек шоири юрагининг қақроқ ерида унган Ватан деган табаррук гиёҳ нафаси, атри, сабри Сўз билан қадрдон кўнгилларга етишидан, иншаоллоҳ, умидворман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish

Zulxumor Orifjonova. She’rlar

003    Зулхуморнинг шеърларини кутубхонамизга тақдим этган Жонтемир мухтасар қўшимча ёзибди: «Менда бир ғалати одат бор: Бирор ёзарманнинг ижодини ёқтириб қолсам, аввал унинг феълу атвори, суратию сийратини билишга уринаман. Ана кейин шеърларини тушуниш, руҳиятига кириш силлиқ кечади. Зулхумор ичу-таши ҳаёга ўралган, ҳисларини ҳеч кимга – ҳатто қоғозга ҳам – ёйинламайдиган сирли шоира. Билмадим буни қандай эплайди?..» Davomini o'qish

Shohrux Najot. She’rlar

07   Шоҳрух Нажот 1993 Хоразм вилоятида туғилган. Унинг шеърларида, деярли барча ёш шоирларга хос оҳангу қофияда, фикр тиниқлигида ҳали тажрибасизлик аломатлари кўринса-да, шунга баробар янги сўз айтишга интилиш яққол намоён бўлмоқда. Айни шу интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида шеърларини сизга тақдим этишни маъқул кўрдик. Davomini o'qish

Yangi kitob: Umid Bekmuhammad. Xorazmda yashagan nemislar

08

   “Хоразм” нашриёти яқинда тарихчи ва публицист Умид Бекмуҳаммаднинг “Хоразмда яшаган немислар” номли китобини нашр қилди. Китобда 1883 йилдан 1937 йилгача воҳада яшаган меннонит немисларининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Китобга филология фанлари доктори, профессор Сапарбой Рўзимбоев сўзбоши ёзган.Қуйида ана шу сўзбошини ва “Хоразмда яшаган немислар” китобини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Davomini o'qish

Normurod Norqobilov. Ena bo‘ri. Qissa

06    Бола ўтов эшиги ташқарисида, кўзлари тўла уйқу, оёғи билан ерни пайпаслаганча, кавушини қидирарди. Онасининг андаккина зарда аралаш эркалаб койинишлари адоқлаб улгурмай, аввал бир, сўнг тўнкарилиб ётган иккинчи пойини топиб, оёғига иларкан, сўл тарафда қалашиб ётган қоятошлар томон зинғиллашдан бурун ўтовнинг ўнг ёнида, тутаётган ўчоқ бошида ўзига орқа ўгириб турган онаси Сарагулга шунчаки бир назар ташлаб қўяркан, шунда ўтовдан, чамаси, ўттиз одимча наридан, кунчиқишдаги арчазор қиялик сари ошиқмай бир маромда йўртиб бораётган, ҳайбати ўртачадан зиёдроқ, кулранг тусдаги ғоятда кўркам итга кўзи тушди… Davomini o'qish

Mehrinoz Abbosova. Bir qo’shiq bor qalbimda…She’rlar

065    Бу «кўҳна дунёга ўзини овутгани, юрагини совутгани келмаган»  Меҳринознинг шеърлари ёшлик айёмининг покиза туйғуларидан, миллий  шеъриятимиз тажрибаларига ҳамнафасликдан туғилган. Бугунги саҳифамизда унинг шеърларини тақдим этаётганимиздан бениҳоя мамнунмиз. Davomini o'qish

Muhayyo Rustam qizi. Yangi she’rlar

011    «Хуршид Даврон кутубхонаси» ўз фаолиятини илк кунларидан ўзбек адабиёти майдонига кириб келаётган ёш ижодкорларга катта эътибор бериб келаётгани сир эмас. Бугунги соҳифамиздаям шеъриятнинг машаққатли йўлидан дадил ва зийрак қадам ташлаётган ва бундан аввал ҳам саҳифаларимизда шеърий туркумлари эълон қилинган Муҳайё Рустам қизининг янги шеърларини тақдим  этмоқдамиз. Davomini o'qish

Qamchibek Kenja. Baliq ovi & Ikki kitob va radiohikoya

02    Мен биринчи синфга қатнардим. Акам еттида ўқирди. Отам хўжалик мудири эди. Уйимизга тез-тез меҳмон келиб турарди. Ҳар сафар ҳар хил кишилар: ориқ, семиз, новча, пакана, мўйловли, мўйловсиз…. Davomini o'qish

Suhrob Ziyo. She’rlar

09   Ажойиб ижодкор дўстим Дилмурод Дўст тавсия қилган ёш шоир Суҳроб Зиё ўз шеърларига илова қилган мактубида шундоқ ёзибди: Ассалому алайкум, устоз! Бардаммисиз? “Самарқанд шеър оқшомлари”да суҳбатинингизни олишга иймангандим. Лекин ўшанда сизга шеърларимни юборишга ният қилдим. Асли ёзганларимни кимгадир кўрсатгим келмайди. Davomini o'qish