Ёрқин шоираларимиздан бири Нодира Афоқованинг дил сатрлари бугунги шеъриятимиз саҳифаларига ўзига хос рангу оҳанг билан акс этмоқда. Бугун шоиранинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Rafiq Saydullo. Yangi she’rlar
Рафиқ Сайдуллонинг янги шеърий туркумини тақдим этар эканмиз, ёш шоир укамга ижодий машаққатлар ва қувончлар йўлида муваффақиятлар тилаб қоламан. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul: Ijtimoiy-siyosiy-maʼnaviy ikkiyuzlamachilik – eng katta kulfatlardan biridir
Филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул биз билан суҳбатда “Ижтимоий-сиёсий-маънавий иккиюзламачилик – миллат ҳаётидаги энг катта кулфатлардан биридир, балки биринчи ўринда турадиган энг катта кулфат шу бўлиши ҳам мумкин“, дея ўтган даврларга ташхис қўяди. Шунингдек, адабиётшунос ушбу суҳбатда 20-аср ўзбек адабиёти вакилларининг фожиаси билан бирга миссияси ҳақида ҳам фикр юритади. Davomini o'qish
Ispanlar o‘yini yoxud Kolumb va Beruniy munozarasi & & Abu Rayhon Beruniy. Tanlangan asarlar. 1-2 jild & Aziz Qayumov. Abu Rayhon Beruniy. Abu Ali ibn Sino
Ал Беруний ва Тусийлар тузиб чиққан бошланғич меридианлар Гринвич меридианидан анчагина фарқли бўлиб чиқдики, бу улар Христофор Колумб Американи очмасидан олдин «Янги дунё» ҳақида билишган, деган иддаони беради. Янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Тусий Ал Берунийдан жуда кўп нарсаларни ўрганганини айтиб, унга юксак баҳо берган ва шундай экан, биринчи иддао Ал Берунийга бориб тақалади. Davomini o'qish
Abu Rayhon Beruniy -1045 yil & Abu Rayhon Beruniy. Tanlangan asarlar. 1-2 jild & Aziz Qayumov. Abu Rayhon Beruniy. Abu Ali ibn Sino
Саҳифа Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1045 йиллигига бағишланади
БЕРУНИЙ Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад (973.4.9, қад. Кот (Кат) ш.—1048.11.12. Ғазна (ҳоз. Афғонистонда)— улуғ ўзбек мутафаккир олими, ўрта асрнинг буюк даҳоларидан. Ўз замонасининг ҳамма фанларини, биринчи навбатда фалакиёт (астрономия), физика, риёзиёт (мат.), илоҳиёт, маъданшунослик фанларини пухта эгаллаган. Бу фанлар тараққиётига қўшган ҳиссаси б-н унинг номи дунё фанининг буюк сиймолари қаторидан жой олди. Унинг насл-насабида «берун» сўзи «ташқи шаҳар», «Беруний» эса «ташқи шаҳарда яшовчи киши» маъносини билдиради. Davomini o'qish
Iroda Rahmonaliyeva. She’rlar
Шоир укаларимдан бири ўн етти ёшли Ирода Раҳмоналиеванинг шеърларини тавсия қилибди. Улар билан танишиб, шеъриятнинг машаққатли давони олдида турган, шеърларида мукаммалдан кўра ҳаваскорона сатрлари кўпроқ, ҳали энди куртак ёзаётган ниҳолдек қуёш далдасига муҳтож, аммо, изланишларини тўхтатмаса, дунё шеъриятининг юксак намуналарини тинмай ўрганиб, улардаги тажрибаларни кўр-кўрона эмас, ижодий ўзлаштирса, (фақат шундагина) келгусида гуркираган дарахтга айланиши мумкин ёш шоира қизимга мувафақият тилагим келди. Davomini o'qish
Fayzulla Karomatov. Maqomlar haqida & Bu gulshan soz ekan, soz, ustiga soz etgani keldik
Шаҳрисабзда ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани олдидан
Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди. Davomini o'qish
Xayrulla Ismatullayev. Buyuk Fitrat nigohi
Фитрат домла фаолиятига бағишланган илмий тадқиқотлар хорижий мамлакатларда жуда ҳам кўп. Агар биз фақат Ҳиндистон, Туркия, Ғарбий Оврўпо мамлакатлари (Англия, Германия, Франция) ва Японияда босилиб чиққан ишларнигина санаб ўтадиган бўлсак, шу вақтгача адибнинг ўз ватанида унинг ижоди етарли даражада ўрганилмаганлиги равшан бўлиб қолади. Фитратшунос олим Ҳамидулла Болтабоевнинг ибораси билан айтганда, адиб ҳануз ўз юртида «номаълум Фитрат»лигича қолиб кетяпти. Davomini o'qish
Sirojiddin Ahmad. Ubaydulla Xo‘jayev
Убайдулла Хўжаев Саратовда яшаган пайтида Л.Н.Толстойнинг ёвузликка ёвузлик билан жавоб бермаслик ҳақидаги ақидасига мухолиф ўлароқ дунёга машҳур рус адибига ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб юборади. Davomini o'qish
Biri quvvat va shijoat baxsh etadi, boshqasi — shodlik va farah
Шаҳрисабзда ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани олдидан
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 11 ноябрда қабул қилинган “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 6 апрелда қабул қилинган “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари миллий қадриятларимизнинг зарҳал саҳифаларини қайта очиш, унинг қадимий илмий ва амалий сир-синоатларини чуқур ўрганиш, ривожлантириш, ёш авлод тафаккурига сингдириш ҳамда халқаро майдонда тарғиб этиш масалаларини кун тартибига қўйди. Davomini o'qish
Tohir Malik. Fitrat & Abdurauf Fitrat. Tanlangan asarlar. 1-jild
Фитрат ижодининг яна бир асосий йўналиши унинг илмий асарларидир. У ҳам талантли адабиётшунос, ҳам кучли тилшунос эди. «Ўзбектили грамматикаси» («Сарф», «Нахв», 1924 — 1930 йилларда олти марта нашр этилди), «Тожик тили грамматикаси» (1930) ва «Тилимиз» каби тил ҳақидаги ўнлаб мақолалари унинг зўр тилшунос бўлганлигини кўрсатади. Адабиёт соҳасидаги фаолиятига назар ташласак, унинг ўзбек ва форс адабиётларини, адабиёт назариясининг чуқур билимдони эканига ишонамиз. Davomini o'qish
Taniqli yozuvchi Jamila Ergasheva vafot etdi
Таниқли ёзувчи Жамила Эргашева вафот этди.Ўзига хос иқтидор эгаси бўлмиш адиба «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайтининг фаол муаллифи эди. Аллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Davomini o'qish
