Abdusattor Jumanazar. Yo’qolgan vaqt.

Ashampoo_Snap_2017.08.26_13h59m35s_002_.png    Осмон тунд. Тобора совуқлашиб бораётган салқин этни жунжиктиради. Товушингни ёмғир томчилари юз бўлакка майдалаб юборади. Уларни ўзингдан бўлак кимса эшитмайди. Сўзлар атрофдаги «шитир-шитир»лар билан қоришиб кетади… Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Ovchining so‘nggi ovi

Ashampoo_Snap_2018.04.13_18h51m18s_004_.png   Мен ҳаётда ҳали ҳам шундай одамлар борлигини бировдан эшитганимда, ишонмас эдим. Ўзим кўриб, гапларини қулоғим билан эшитгач, бандаси феъли, аъмоли, қатъиятию бирсўзлигига умр бўйи собит тура олишига ишонч ҳосил қилдим. Davomini o'qish

Ali Qushchi — o‘z davrining Batlimusi & I.Abdullayev, H.Hikmatullayev. Samarqandlik olimlar

Ashampoo_Snap_2018.03.21_20h57m54s_001_.png“Ўз даврининг Батлимуси” деб танилган Али Қушчининг тўлиқ номи Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи бўлиб, у Самарқандда туғилиб ўсган ва XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астрономлардандир. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Abdulla Oripov siymosi

0_1459c1_6e5ebe13_orig.png     Мангу ҳаёт унинг йўқлигини билдирмайди: тириклар барча давраларда, Ўзбекистоннинг ҳар қарич тупроғида, қаерда майсалар унган бўлса, қаерда ҳатто тошлар, саҳролар, сарбаланд тоғлар, дарёлару жилғалар ҳаёт номини айтиб гуллаётган бўлса, ўша ерларда Абдулла Орипов эсланади, шеърлари айтилади, умри жовидони нақллари сўйланади, қалблардан унинг жарангос сўзлари тошади. Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Buxoro, Buxoro, Buxoro…

Ashampoo_Snap_2018.04.09_19h00m00s_006_.pngЎша пайтларда энг кўп эшитган сўзим Бухоро эди. Бухоро, Бухоро, Бухоро… Хаёлимда бу жой осмонларда, оппоқ булутлар орасидаги ялтироқ тошлардан қурилган сарой, дунёдаги барча эртакларнинг тугайдиган манзили эди… Davomini o'qish

Komil Xorazmiy. Tanlangan she’rlar & «Latoif-uz-zaroif»dan

Ashampoo_Snap_2017.06.13_14h57m36s_002_.png    Мус­табид шўролар даврида баъзи тарихий шахслар, ёзувчи ва шоирлар “илғор рус маданиятининг етук тарғиботчиси”, рус муcтамлакачиларини олқишлаб кутиб олган “қаҳрамон” сифатида талқин этилди. Жумладан, генерал Кауфман томонидан Хива хонлигининг босиб олиниши фожеалари пайтида мустамлакачиларга хайрихоҳ бўлган Матниёз — Муҳаммад Ниёз девонбеги қиёфаcини Паҳлавон Ниёз Муҳаммад Комил Хоразмий шахсига алмаштириб, бузиб ёзилди, чалкаштирилди Анбара Отамуродова, Оллоназар Абдураҳимовнинг «Комил Хоразмий Матниёз девонбеги эмас» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish

Akbar Ergashev. Hikoyalar

Ashampoo_Snap_2018.04.14_16h53m21s_001_.png   Тушдан кейин таҳририятда зерикиб ўтиргандим, хонамга ўрта ёшлардаги, юзи офтобда куйган, оёқ кийими қийшайган ғўлабирдай бир одам кириб келди. Бу ерга одатда ҳеч ким шунчаки эмас, бирор дард, ташвиш билан келгани учун мен вақт ўтказишга юмуш топилганидан хурсанд бўлдим… Davomini o'qish

Turg’un Po’lat. Ichkuyov. Qissa & 4-qismli telefilm

Ashampoo_Snap_2018.04.13_17h25m26s_003_.png   Ёзувчи Турғун Пўлат (1928-1974) «Ичкуёв» (1975) қиссаси билан 70-йиллар ўзбек насри тарихида қолди. Зеро, «Ичкуёв» 70-йиллар ўзбек насрида янги фикр, янги қараш, ҳаёт ҳақиқатини рўй-рост кўрсатиш нуқтаи назаридан муҳим асар эди. Шу туфайли ҳам бу асар тез орада кўп қисмли телефилм бўлиб, зангори экранга кўчди. 1979 йилда ана шу филм ижодкорлари қаторида адибга ҳам Республика Давлат мукофоти берилди. Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Shiroq & Shiroq. Multfilm

shiroq.jpg   Ранги мурдадек оқариб кетган Широқ тишини тишига қўйиб, ўзини бардам тутишга уринар, уруғдошларининг саволларига жавоб бермасди. Уни бир жойга ўтқазиб, куйдирилған намат билан қонини тўхтатдилар. Чолнинг саҳро шамоли ва чўл қуёшидан қорайган юзида ғазаб аломати йўқ эди. У ўзига келгач, ўрнидан турди-да, кунботиш томонга қараб кетди. Ҳанг-манг бўлган кишилар унинг орқасидан қараганларича қотиб қолдилар. Davomini o'qish

Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”O’zbek yosh shoirlari” to’plami (1922)

033   Алишер Назарнинг хонанда Ботир Қодиров  «Жим туринг» қўшиғида бир сўзни нотўғри ижро этгани ҳақида ёзган мулоҳазаси туфайли жиддий баҳс бошланди. Қўшиққа асос бўлган шеър буюк шоир Абдулҳамид Чўлпонники экани ва шеърдаги айрим сўзлар маъноси ҳақидаги фикрлар баҳсни янада ҳам қиздирди. Шахсан мени шеърдаги биргина «олос» сўзининг маъносини англашга бўлган қизиқиш шоир ҳаётлик даврида нашр этилган шеърий тўпламларнинг асл нусхаларига диққат этишимни талаб қилди. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Yozuvchining o’qituvchi va ta’lim haqidagi o’ylari

Ashampoo_Snap_2018.04.10_15h30m53s_002_.png     Бугун ўқитувчининг шахси бутунми? Шу масаланинг ижобий ечими, ўйлашимча, таълимнинг тенг ярим муаммосини ҳал қилади. Айтиш жоизки, амалдаги таълим тизими ўқитувчининг шахс сифатида шаклланишига тўла хизмат қилмаяпти. Ўқитувчи шахси емирилдими, бас, бундай ҳолда у педагок сифатида тамом бўлган бўлади. Шу маънода таълимда ўқитувчи шахси бирламчи масала бўлиши лозим, деб ўйлайман. Davomini o'qish