Мустафо Чўқай фақат туркистонлик муҳожирлар ўртасидагина эмас, балки Ғарбдаги, айниқса, Олмония ва Туркиядаги шарқшунос олимлар дунёсида катта обрў қозонган, юксак нуфузга эга бўлган бир зотдир. Аллома бу эътиборга бир вақтлар Туркистон мухториятининг бошида тургани учунгина эмас, иккинчи жаҳон уруши чоғларида туркистонлик юртдошларидан анча-мунча одамни ўлим чангалидан тортиб олиб, асраб қолгани учунгина эмас, балки Туркистон мустақиллиги йўлидаги фидокорона фаолияти туфайли, кўпгина теран ва холисона илмий асарлари туфайли эришган. Чет элларда уни «туркларнинг буюк миллиётчиси ва юртсеварларидан бири» деб эъзозлайдилар. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Oydinniso. Serenada
Истеъдодли шоира ва таржимон Ойдиннисони туғилган куни билан сайтимиз номидан чин юракдан қутлаймиз. Шоирага янги ижодий ютуқлар тилаб тақдим этилаётган туркумдагидай ҳаяжонли шеърлар кутиб қоламиз. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv (7)
“Зонтик” голландча сўз бўлиб, “қуёшдан ҳимояланиш воситаси” деган маънони англатади. Хўш, “зонтик” сўзининг соф туркийчаси борми? “Соябон” дейсизми? Йўқ, “соябон” форсча сўз. Davomini o'qish
Yusuf Rasul. Uch hikoya: Begona & Sinov & Xudodan uzoqlarda
Бу воқеанинг шу қадар кескин тус олишига ўзим сабабчи бўлдим. Европадаги ўзбеклар дуч келган оддий уй можароси… Буни катта муаммо қилиб кўтариб юришнинг кераги ҳам йўқ эди аслида. Лекин вазият жиддийлашган, бунинг устига бу зиддиятнинг иштирокчисига айланиб қолгандим. Қолаверса, инсон ҳақлари қўпол тарзда бузилаётганини ҳис қилиб турардим… Davomini o'qish
Turob To’la tavalludining 100 yilligiga bag’ishlov
Шоир Туроб Тўла 100 ёшда
1918 йил куз охирлаб қолганда Тўлахўжа қози хонадонида чақалоқ дунёга келди. Унга қишлоқ номидан келиб чиқиб Туроб деб исм қўйдилар. Туробнинг ёшлик йиллари ривоятлардагина куйланадиган беқиёс, гўзал Турбат қишлоғининг кенг буғдойзорлари, булбулларга макон боғлари, тиззагача етадиган тупроқ кўчаларида, Қоржантоғ бағридаги салқин арчазорларда, қозоқ овулидаги қадрдонларимизнинг ўтовларида ўтди. Davomini o'qish
G‘ani A’zamov «Oltin devor» spektaklida & Sevdo Niyozova. G‘ani A’zamov sahna uchun tug‘ilgan edi & G‘ani A’zamov. Videofilm
Ғани Аъзамов ҳақида маълумот излаб интернет саҳифаларини титкиладим. У ҳақида жуда кўп илиқ фикрларни учратдим. Яхши актёр, буюк истеъдод эгаси, ўзбек санъатининг отаси, бундан ташқари “Маҳаллада кўп одамларга ёрдами теккан”… Одамлар касбидан обрў-эътибор, яхши феълидан эса ҳурмат ва яхши ном орттиради, деган ҳикмат шу ерда яна бир карра ўз исботини топгандек… Davomini o'qish
Barhayot navolar: Botir Zokirov. Musiqiy film & Ashurali Jo’rayev. Qo’shiq dunyosining Majnuni
26 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров туғилган кун.
Жаҳоннинг биринчи космонавти Юрий Гагарин 1963 йил 31 декабр куни «Голубой Огонёк» янги йил базмида, дикторнинг «Энг севимли хонандангиз ким?» деган саволига: «Менинг яхши кўрган қўшиқчим Ботир Зокиров», деб жавоб берган эди. Фазогир Тошкентга келганида Ботир Зокировни кўриш истагини билдиради ва у гастролда бўлганлиги сабабли, уйига келиб онаси Шоҳиста опани кўриб кетади. Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Umar Xayyom (Oraliq). Roman & Umid Bekmuhammad. Soxtalashtirilgan Xayyom.
Умар Хайём аслида ким эди? Шоирми, математик олимми, файласуфми ёки майхўрми? Сизга тақдим этилаётган роман ва мақоладан маълум қадар билиб оласиз деган умиддамиз…. Davomini o'qish
Halima Ahmedova. Aylanalar & Umid soyasi & Muallifning o’zi o’qian she’rlar
Синглимнинг икки яшар невараси: “Менга қоғоз, қалам беринглар, номимни ёзаман”, – деб хархаша қилади. Қувониб унга қоғоз, қалам тутқазамиз. У бўлса нуқул ҳалқача-ҳалқача айланаларни чизади. Davomini o'qish
Tavakkal Qodirov. Unutilmas ohanglar & Orziqul Ergash. Armon
Минг тўққиз юз олтмиш саккизинчи йилнинг биринчи августида рўй берган эди бу воқеа… Воқеа рўй берган эди дейишим балки тўғримасдир. Шунчаки ўша куни қишлоғимизда катта концерт бўлди. Машҳур хонанда келди. Кўп одам тўпланди. Бор гап шу… Ҳайронман, бор гап шу бўлса, нега у бунчалик хотирамга муҳрланди экан? Davomini o'qish
Furqat Alimardon. Uch hikoya
Бепоён саҳро. Сариқтус калтакесак қумдан бошини чиқариб турди-да, яна қаёққадир ғойиб бўлди. Қумтепа устида харсангтош қорайиб кўринади. Қум барханлари тошнинг ярмига қадар кўмиб борган. Пастроқда қурий бошлаган қудуқ. Унинг ёнида ярми қуриб битган олма дарахти. Ҳали яшиллигини сақлаб турган шохларида қуруқшаган бир неча олма. Davomini o'qish
Azim Suyun. Yangi va eski daftarlardan & Qozoqboy Yo‘ldoshev. Ko’ngilga yaqin she’riyat
Саҳифа шоир Азим Суюн таваллудининг 70 йиллигига бағишланади
Фикрлаш тарзи ва ифода йўсинидаги халқчиллик билан адабиётимизда ўз ўрнига эга бўлган шоир Азим Суюннинг шеърлари – халқ айтимлари каби содда, теран ва юқумли. Битикларида оғзаки поэзиянинг кучли таъсири сезилиб турганига қарамай, ўз ижодий қиёфасига эга ижодкор бировни такрорламайди. Азим Суюннинг муҳаббат лирикаси ҳам ўзгаларнинг битикларидан бу муқаддас туйғуга том ўзбекча ёндашилгани билан ажралиб туради. Davomini o'qish
