Чилангар балкони қуёшга қараган “Г” шаклидаги кўп қаватли уйнинг учинчи қаватида яшовчи олтмиш беш-етмишларни қоралаб қолган, бадқовоқ, истеҳзоли қарашларидан, гезарган лабларини буриб туришидан унча-мунчани писанд қилмайдигандек кўринадиган бу одамни ёқтирмасди. Айниқса ишга янги келган вақтларида. Ўшанда ҳам, яъни чилангар янги иш бошлаган кезларда, дераза олдида соатлаб туриб олиб трубка чекадиган, хўмрайган бу одамнинг бошида кепка бўларди. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Eshqobil Shukur. Yangi she’rlar & «Yashil qushlar» to’plami (1995)
Ардоқли шоир Эшқобил Шукурнинг куни-кеча «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида (2018 йил, 16 март сонида) эълон қилинган янги шеърлари асл шеърпарастлар назарига тушди. Бугун ўша шеърларни сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy. Mehrobdan chayon & Odil Yoqubov. Abdulla Qodiriyni o’qiganda
Isajon Sulton. Oftob chiqdi olamga…& Ibrohim G‘afurov. Yozuvchi, tabiat va tabiiyot
6 апрел — Ёзувчи Исажон Султон туғилган кун
Ёзувчи кўпроқ болалик зеҳнига мустаҳкам ўрнашган таассуротлар, кечинмалар, фикр шуълалари устида серманзара картиналар чизади. “Ҳар гувалак қисматдан дарак” деб , нарса-ашёлар, кимсалар, воқеалар, қисматларнинг таназзулларини қаламга тортиб боради. Унинг бутун ижодий онгини “Бил ва унутма” деган содда, аммо инсон учун беҳад қимматли сўзлар бошқараётгандек туюлади. Davomini o'qish
Bashorat Otajonova. She’rlar
Сайтимиз муштарийлари шеърларини интизорлик билан кутадиган шоиралардан бири Башорат Отажонованинг янги сатрларини Одил Икром тавсияси билан тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Amir Sayyid Olimxon. Buxoro xalqining hasratli tarixi
Домла Ирисовнинг мазкур хотираларга ёзган сўзбошиси якунида «Амир қурдирган бу ўқув даргоҳи мисоли ҳозирги интернат мактаби ё техникумига тўғри келадиган бир билимгоҳ деса ҳам бўлади. Бу эса ўша давр савиясидан туриб қаралса, албатта, жуда катта воқеа бўлган…» деган жумлаларни ўқидиму Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг I жаҳон уруши пайтида Россия ҳарбий флоти учун қурилган икки ҳарбий кемага 1 миллион рус рубли ёки Қораденгиз соҳилида тиклаган қасрига сарфлаган миллион-миллион рубли билан шу «мақталган» мактабга кетган маблағни солиштириб кўриш керакмикан, деб ўйладим. Руслар учун сарфлаган маблағига амирлар (Абдулаҳадхон ва Олимхон) Бухоро ёшлари учун бир эмас, минглаб бундай мактаблар қуришлари мумкин эди. Davomini o'qish
A’zam O’ktam. She’rlar & Olloyor Begaliyev. A’zam O‘ktam: Bir yo‘l ko‘rinur…
Аъзам Ўктам бу дунёда кўп эмас, 42 йил яшади. Аммо шоирдан ибратли фаолият ва яхши ижодий мерос қолди.Фарғонанинг Бувайда туманида таваллуд топган шоирнинг шеърларидан замондошларидан бири айтмиш «самимий ибодат» насими тараларди… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (1) & Bisyor oliy imoratdur. Temurnoma (1996).11-qism.
Баҳорнинг ўртаси эди. Бир куни тонг қувиб кетаётган зулмат қўйнидан боққа бир қуш учиб келди. У ям-яшил дарахтлар устида, шохлар учига тегай-тегай деб узоқ айланди. Мен бундай қушни умримда биринчи кўришим эди. Унинг қанотлари ҳайит куни қизалоқ кийган кўйлакнинг енгидек ҳарир, кўзлари Афросиёб деворларига чизилган пари-пайкарлар кўзларига ўхшарди. Боғ устида чарх айланавериб толиққан қуш, уни кўриши билан бежо тепа бошлаган юрагимни маъюс ҳисларга тўлдириб, нолакор қичқирди-ю, қанотларини шиддат билан силкитиб, заррача доғ бўлмаган, тип-тиниқ осмон қўйнига сингиб кўздан йўқолди. Мен бугун нимадир бўлишини сездим…
Gulchehra Murodaliyeva. Muhabbat – dunyoga tashlangan hukm
Ўзбек шоиралари даврасида Гулчеҳра Муродалиеванинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Бугун унинг янги шеърларини мамнуният билан тақдим этамиз. Davomini o'qish
Alisher Ibodinov. Qo’rboshi Madaminbek & Xurshid Davron. O’zbek o’zligini bilsin & O’zanini topar daryolar (1997). Videofilm
Ёлғон айтиш қулнинг қисмати, озод одам қисмати ҳақиқатни айтишдир, дейди қадимги юнон донишманди Апаллон. Узоқ йиллар давомида босмачилик деб аталган миллий-озодлик ҳаракатини тарихий воқеликдан узган тарзда, ўша воқеалардан анча вақт ўтганидан фойдаланиб, фақат совет ҳокимияти манфаатларини кўзлаб, айрим шахсларни ўша давр қатламларидан юлиб олиб ё қораладилар ёки уни ўзлари истаган тарзда тасвирладилар, босқинчини қаҳрамон, миллатнинг асл фарзандларини душман деб кўрсатдилар. Davomini o'qish
Erkin Usmonov. Bir shoir bor edi & Rauf Parfi. Ikki kitob
«Шеър худди бир марта чизиладиган суратга ўхшайди». Билмадим, буни ким айтган? Бунинми? Брюсовми? Эсимда йўқ… Davomini o'qish
Amriddin Berdimurodov. Samarqand tarixidan tomchilar & Temurnoma (1996) videofilmi. 8-qism. Dorulsaltanat
Муаллифдан: Менинг бу ёзганларим уммондан бир томчидир, холос. Шунинг учун ҳам ушбу китобни “Самарқанд тарихидан томчилар” деб атадим. Агарда бу ёзганларим китобхонларга Самарқанднинг тарихи ҳақида озгина бўлса-да тасаввур берса, ўзимни дунёдаги энг бахтли инсон деб ҳисоблардим. Davomini o'qish

