Буюк ватандошимиз Жалолиддин Мангуберди (Хоразмшоҳ) ҳаёти ва фаолияти ижодимнинг дастлабки йиллариданоқ менда катта қизиқиш уйғотган. Мана шу қизиқиш натижаси ўлароқ дастлаб мазкур шеър,кейинчалик улуғ турк адиби Нўмиқ Камол қаламига мансуб »Жалолиддин Хоразмшоҳ» фожиасининг таржимаси пайдо бўлди. Davomini o'qish
Bo'lim: Dostonlar, she’rlar, turkumlar
Xurshid Davron she’rlari va dostonlari
Usmon Azim va Xurshid Davron Qo’qonda. 5.04.2017
Бундан беш йил аввал: 2017 йил 5 апрел куни Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтида Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим, Хуршид Даврон ва адабиётшунос олим Олимжон Давлатов билан ижодий учрашув бўлиб ўтган эди. Davomini o'qish
Yetti yil avval taqdim etilgan sahifa: Odil Ikrom. Ustoz Xurshid Davron 63 yoshda!
Ушбу саҳифа етти йил аввал 2015 йил баҳорининг биринчи ҳафтасида тақдим этилган эди: Ўз ижоди, шахсияти, маърифати, ҳақиқати билан ўзбек адабиётида ўзига хос муҳит ярата олган, саксонинчи йиллардаги ўзбек шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири, устоз Хуршид Даврон бугун 63 ёшга тўлди. Хуршид акани таваллуд айёмлари билан қутлаш баробарида, эл назаридаги бу инсоннинг суҳбатлар жараёнида билдирган фикрларидан айримларини ҳамда шоирнинг бир туркум ашъорини эътиборингизга тақдим этишни лозим топдик (Одил Икромнинг фейсбукдаги саҳифасидан). Davomini o'qish
Xayr, dema, sevgilim… Xurshid Davron she’ri & Sarvara ijro etgan
Бу дунёнинг армонлари кўп экан,
Кетар бўлсанг,томонлари кўп экан,
Чечагидан сомонлари кўп экан,
Хайр дема, хайр дема, севгилим.
Davomini o'qish
Xurshid Davron. Turkiston dahosi & Alisher Navoiyga bag’ishlovlar & Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron «Oqshom gurunglari»da
Саҳифа Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланади
Афсуски, жуда узоқ йиллар шоир қолдирган мерос эшиги берк хазинага айлантирилди. У атрофида одамларни айлантириш билан хазина ҳақида тушунча беришга уринилди. Энг аввало, улуғ шоир ижоди, унинг дунёқараши ва адабий меросини бугун мураккабликлари, фалсафий теранлиги билан тўғри, ҳаққоний ёритиб берувчи калит — Шарқ шеърияти ва фалсафаси қатламларига чуқур илдиз отган тасаавуф таълимотисиз олиб борилди. Бу олимларнинг эмас, тузумнинг қаттол иродаси, унинг қатағони эди. Davomini o'qish
1986 yil dekabrida Olmaotada ro’y bergan voqealarni eslab.
Ўн йил бурун ушбу саҳифани тақдим этарканман, уни мана бу сўзлар билан бошлаган эканман: Бундан роппа-роса 30 йил аввал қардош Қозоғистон пойтахти Олмаота шаҳрида ёшларнинг совет тоталитаризмига қарши исёни бошланган эди. Бугун ўша кунларни эслаб, йиллар аввал ёзилган ва сайтимизда эълон этилган мухтасар қайдларимни яна бир бор тақдим этмоқдаман… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Uxlaganlar, uyg’oning! Xotirot she’rlari
Хуршид Даврон ижодини кузатган одам унинг умумий “ватан”га интилиш урф бўлган шўро даврида ўзининг миллати ва ватани тарихига кўп мурожаат қилгани, гоҳо ундан фахрланган бўлса, кўпроқ қайғуриб, ёзғирганига гувоҳ бўлади. Шоир миллати ва ватанини севгани учун унинг тарихини кўп куйлагани, шубҳасиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Yuragimiz derazalari
31 АВГУСТ — ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ КУНИ
Миллий озодлик, ватан эркинлиги, халқ тинч ҳаёти йўлида курашиб, беҳисоб қурбонлар берган ота-боболаримиз жасорати хотирамиздан ҳеч қачон ўчмайди. Менинг ижодимда ҳам ҳурлик, қатағон мавзуси асосий йўналишлардан бири бўлиб келган. Ушбу саҳифада қатағон қурбонларига бағишланган шеърларимдан айримларини тақдим этаман. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Otam xotirasiga. Azim Mullaxonov musiqasi va ijrosi
Ота ҳақидаги шеърга тўхталмоқчи бўлсам, юрагимда бир армон чуқур из қолдирган. Мен Германия деган юртнинг шарқий қисмида ҳарбий хизматда бурчимни ўтаб юрган пайтда, отам вафот этганлар. Узоқ мамлакатдан салкам бир ой деганда отам мозори бошига кела олганман. Davomini o'qish
Ota-onangizni eslangiz har dam — Xurshid Davron matni — Sanjar Sa’dullayev o’qigan.
Отам — Даврон Ҳасан ўғли 1972 йилнинг 1 декабрида, онам — Фузалло Вафохўжа қизи 2007 йилнинг 1 декабрида оламдан ўтишган. Деярли ҳар кун уларни эслайман. Онамни соғинаман. Онамнинг чеҳраси аломатларини қизнабираларимдан излайман, отамни тушларимда кўраман. Ягона, шериксиз Аллоҳдан ҳар икки азиз инсонни мағфират айлашини, Ўзининг Улуғ Юзига боқиш неъмати ила мушарраф айлашини сўрайман.
Отанинг бир ширин каломи учун
Ҳимолай тоғидек олтинлар ҳам паст.
Волиданг қўлининг бир силашига
Дунё хазинасин чўғи етишмас… Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Bahordan bir kun oldin» kitobidan she’rlar
Клод Лоррен сувратларини кўрганман. Уларда қасрларнинг вайроналари жуда қадим замонлардан қиссалар айтаётгандай. Сокин кўрфазлар, қанотли маоликалар, кўпириб ётган оқ булутлар, тонглар, тунлар, сўлим чошгоҳлар. Хуршид Давроннинг шеърларини ўқиганда Клод Лоррен сувратлари ёдимга тушади… Davomini o'qish
Xurshid Davron & Sarvara. Sen kelar yo’llarga tikildim bedor…

“Хайр!” дея кетдинг, қайрилмадинг ҳеч,
Аммо, юрагимдан айрилмадинг ҳеч,
Наҳотки, энди кеч, наҳот, энди кеч,
Келмадинг, келмадинг, жоним, келмадинг. Davomini o'qish
