Юнус Эмро қабрининг Эскишаҳарда, Караманда ва Туркиянинг яна бир қатор шаҳру қишлоқларида мавжудлиги уни суйиш ва эъзоз этиш қай даражага эканини намоён этади .Бу шаҳру қишлоқлар аҳлининг ҳар бири Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри бизнинг шаҳарда,бизнинг қишлоқда жойлашган, дея фахрланишади. Бу Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри халқ кўнглида,уни суйган инсонлар қалбида эканининг ёрқин далилидир. Davomini o'qish
Bo'lim: Tarjimalar
Xurshid Davron tarjimalaridan namunalar
Giyom Apolliner. She’rlar & Muhammadjon Xolbekov. Syurrealizm she’riyati: Giyom Apolliner
26 август — таниқли француз шоири Гийом Аполлинер таваллуд топган кун
Келиб чиқиши поляк бўлган таниқли француз шоири Гийом Аполлинер (фр. Guillaume Apollinaire; асл исми — Вильгельм Альберт Владимир Александр Аполлинарий Вонж-Костровицкий) 1880 йил 26 августда Рим шаҳрида татуғилиб, 1918 йилнинг 9 ноябрида Парижда вафот этган. Гийом Аполлинер ХХ аср бошларида Оврупо шеъриятининг авангард йўналишида ижод қилган энг ёрқин сиймолардан биридир. Унинг илк шеърларида Франсуа Вийон шеъриятининг таъсири кучли бўлган. Davomini o'qish
Kobayashi Issa. Xaykular va tankalar (Uchlik va beshliklar)
15 июнь — мумтоз япон шоири Кобаяси Исса таваллуд топган кун
Кобояши Иссанинг хоккулари содда тилда ёзилгани, маҳаллий шеваларнинг қўллангани ва суҳбат усулидан кенг фойдалангани билан ажралиб туради.Шоирдан улкан мерос: йигирма мингга яқин хокку (хайкай, хайку), бир неч йўл дафтари ва саноқсиз расмлар қолган. У Ятаро тахаллуси билан ҳам машҳур. Davomini o'qish
Yasunari Kavabata. Yaponiya o’zligi bilan go’zal. Nobel mukofoti ma’ruzasi
11 июнь — Атоқли япон адиби Ясунари Кавабата таваллуд топган кун
Нобел маърузалари орасида Ясунари Кавабатанинг нутқи бошқаларникидан тамомила ажралиб туради, шунинг учун бу нутқни жаҳон тафаккур аҳли жуда қадрлайди. Ундан япон миллий тафаккури, маданияти ва маънавиятининг бутунлиги, яхлитлиги қайдан эканлигини билиб олса бўлади. Бу бутунлик бадиий тафаккурдаги узвийлик, давомийлик ва собитликдандир. Ҳар бир зиёли ўз халқи тафаккури ва маданияти ҳолатини айни шу мезонлардан туриб баҳолай олиши керак. Davomini o'qish
Bir oila mushoirasi: Nikolay Gumilyov, Anna Axmatova, Lev Gumilyov
Нафақат рус адабиёти ва илм-фани, балки жаҳон маданияти тарихида ўчмас из қолдирган таниқли шоир Николай Гумилёв, машҳур шоира Анна Ахматова ва атоқли этнограф, туркшунос олим Лев Гумилёв бир оиланинг аъзолари эди. Уларнинг ҳар бири ҳақида ёзилган асарларнинг ўзидан улкан кутубхона ташкил этса бўлади. Уларни оилавий ришталар билан баробар шеър деган юксак тушунча ҳам боғлаб туради.Бугун сизни жаҳон шеъриятининг олтин дафтарига номлари қайд этилган шоирлар мушоирасига даъват этамиз Davomini o'qish
Anna Axmatova. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
Буюк рус шоираси Анна Ахматова мен беҳад севган шоиралардан биридир.Бундан қарайиб 35 йил аввал мен шоиранинг ўша пайтгача қатағон этилган шеърларидан айрим намуналарни ва «Марсия» («Реквием») достонини таржима қилган эдим ва улар «Саодат» журналида босилган эди. Davomini o'qish
Moris Karem. She’rlar

12 май — таниқли француз шоири Морис Карем таваллуд топган кун
“Француз шоирлари қироли” фахрий унвони билан тақдирланган Морис Каремнинг ижоди халқчиллиги,ҳаётбахшлиги ва фалсафийлиги билан ажралиб туради. Шоирнинг болалар учун ёзган шеърлари ва қиссалари ҳам жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Yannis Ritsos. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
1 май — Машҳур юнон шоири Яннис Рицос туғилган кун
Ўтган асрнинг 80-йилларида севиб таржима қилган шоирларимдан бири машҳур юнон шоири Яннис Рицос эди. Унинг шеърий дунёсини ўзимга яқин деб билганим учун бўлса керак. Ҳозиргача ҳар йили шоир шеърларини қайта-қайта ўқийман. Шоирнинг бир қараганда содда бўлиб кўринган сатрларида инсоннинг буюк ҳаяжони ва изтироби яширин Бундан олдин ҳам Яннис Рицосдан қилган таржималаримдан икки туркумини сизга тақдим этган эдим.
Davomini o'qish
Sharl Bodler. She’rlar & Nasriy she’rlar.
9 апрель — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси Шарль Бодлер (1821-1867) таваллуд топган кун
Шарль Бодлер (1821-1867) — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси. 1857-йил унинг «Ёвузлик гуллари» тўплами нашр этилади ва Оврупо адабиётида янги оқимлар вужудга кела бошлайди.Муаллиф китобни «фаранг шеърияти афсунгари»Тэофил Готъега бағишлаган бўлса-да, узоқ йиллар мобайнида Эдгар Аллан По таъсирида қалам тебратган ва унинг асарларини ўз тилига ўгириш билан машғул бўлган. Davomini o'qish
Oktavio Paz. She’rlar. Xurshid Davron va Qandilat Yusupova tarjimalari
31 март — атоқли шоир Октавио Паз (1914— 1998) таваллуд топган куннинг 90 йиллиги
Жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Октавио Паз (Oktavio Paz) испанча шеъриятни бадиий кашфиётлари билан бойитган, фикрларни жамлашга мойил, метафораларга бой, юксак рухиятли интеллектуал шоирдир. Бир муддат Мексиканинг Ҳиндистондаги элчиси сифатида ишлаган шоир Бобурийлар сулоласи тарихи билан қизиққан, бу қизиқиш унинг шеърларида ҳам акс этган.
Jun Takami. She’rlar
Жун (Дзюн) Таками бир эссесида шундай ёзади: «Шундай бўлдики, эллик ёшдан ошганимда касалхонага тушиб қолдим. Ана ўшанда бир вақтлар тарк этган шеърларим мендан хабар олиш учун касалхонага келишди. Тўшакда ётганимча шеъриятга қўл узатдим. Худди йигирма йил аввалгидек оддий дафтарчага ёза бошладим». Davomini o'qish
Robert Tompkins. Haqiqat haqida naql
Ниҳоят,у дунёнинг бир чеккасидаги овлоқ қишлоқда умр бўйи излаганини топди. Ҳақиқат омонат бир кулбада зўрға милтиллаб турган ўчоқ ёнида мунғайиб ўтирарди. Davomini o'qish

