
«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жульеттага нисбатан машҳурроқдир». Davomini o'qish
Buyuk mutafakkir Alisher Navoiy haqida

«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жульеттага нисбатан машҳурроқдир». Davomini o'qish
Улуғ бобомиз таваллудининг 575 йиллиги нишонланаётгани муносабати билан 50-йилларда Муқимий номли театрда саҳналаштирилган “Фарҳод ва Ширин” мусиқий драмаси (Комил Яшин либреттоси, Ю.Ражабий ва Г.Мушель мусиқаси) асосида ўзбекистон радиосида тайёрланган радиоспектаклни ва навоийшунос олима Дилнавоз Юсупованинг «Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи (Алишер Навоий даври)» ўқув қўлланмасида достон ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз («Фарҳод ва Ширин» радиоспектакли билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish
“Хамса” достонларининг биринчиси “Ҳайрат ул-аброр”даги аввалғи мақолотга бағишланган ҳикоят ана шундай бошланади. Бунда қайғу шайх Боязид ҳол тақозоси бўлиб, мурид тушиниб етмайди ва қайғунинг ўзини эмас, “ғами кайфиятин” сўрайди. Кайфият асл эмас, аразий тушинча, мақулот ул-ашара (ўнта категория)дан бири ҳисобланади. Davomini o'qish
Озарбайжоннинг йирик адабиётшунос олимларидан бири, шоир ва ёзувчи, таржимон филология фанлари доктори, профессор Рамиз Асқар туркий халқлар мумтоз адабиётига меҳр қўйган, таъбир жоиз бўлса, умрини адабиёт билан ошно этганлардан бири. Адабиётшунос олим куни-кеча ҳазрат Алишер Навоийнинг “Хамса”сини озарбайжон тилига таржима қилиш ишларини якунлаш арафасида, ҳозир «Сабъаи сайёр» достонини ўгириш билан машғул эканини бизга хабар қилди. Davomini o'qish
28 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИАмир Темур бу ёруғ оламни тарк этиши биланоқ тожу тахт ва ҳокимлик ҳирси ғалаён бошлади. Соҳибқирон вафотидан кўп вақт ўтмай, унинг муҳташам салтанати парчаланиб, шиддат ила ичдан емирилишга юз тутди. Хуросонда Шоҳруҳ Мирзо, Мовароуннаҳрда Султон Улуғбек ҳукмронлиги ниҳоясига етгач, темурийзодалар орасидаги сиёсий низо ва қонли тўқнашувлар янада авж олди. Davomini o'qish
Маълумки, жаҳондаги айтарли бир халқ, эл ва миллатнинг ўзига хос феъл-атвори, асосий фазилатини ифодалайдиган сўз, истилоҳ ва тимсоллари бўлади. Эр киши, эркак, мард, аскар, баҳодир, ҳимматли, илоҳий файз ва хосият соҳиби, раҳнамо каби ўнлаб маъноларда қўлланиб келинган эр ва эран калимаси туркий халқлар тили ва тарихида шундай мавқега эгадир. Davomini o'qish
Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигигаТаниқли адабиётшунос ва навоийшунос олим, филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллиги арафасида унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб тайёрланган тўпламга кирган айрим мақолаларни сизларга тақдим этишни режалаштирдик. Бугунги саҳифамизда икки забардаст устозимизнинг олим ҳақидаги мақолаларини мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Навоий “Насойим ул-муҳаббат”да шайх Юсуф бин Ҳусайн Розийнинг бундай деганини эслатади: “Барча яхшиликлар уйнинг ичкарисида, унинг калити тавозедир. Барча ёмонликлар ҳам уйнинг ичкарисида. Унинг калити такаббурликдир”. Davomini o'qish
Ушбу саҳифада Ҳазрат Алишер Навоий «Хамса»сидаги биринчи достон “Ҳайрату-л-аброр” («Яхши кишиларнинг ҳайратланиши»)нинг аслияти билан насрий баёни ва илк марта тақдим этилаётган Абдуҳамид Пардаев томонидан амалга оширилган достоннинг шеърий табдили билан танишишингиз, уларни мутолаа қилишингиз мумкин. Дилнавоз Юсупованинг достонининг ғоявий-бадиий хусусиятларига бағишланган мақоласи эса сизга кўмакчи бўлишига ишонамиз. Davomini o'qish

«Муҳокамат ул-луғатайн»да фақат қиёсий тилшунослик масалаларидан сўз юритилган эмас, балки унда тил тарихи, ўзбек адабиёти тарихи, шеърий жанр ва бадиий санъатлар, форс-тожик адабиёти намояндалари асарлари ва ўзи (Алишер Навоий)нинг ижодига доир қимматбаҳо мулоҳазалар ҳам мавжуд. «Муҳокамат ул-луғатайн» асарини мана бу саҳифада ўқинг. Davomini o'qish
Мазкур ғазал орқали Навоийнинг мусаввирона нигоҳи қанчалик ўткир бўлганлиги ҳақида янада ёрқин тасаввур ҳосил қилиб, унинг руҳий таҳлилни пейзаж орқали тасвирлаш маҳоратига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин. Davomini o'qish
Ўзбек адабиётининг энг буюк намояндаси деб эътироф этилган, мутафаккир шоир Алишер Навоий шарофати билан ўзбек мумтоз сўз санъати XV асрнинг иккинчи ярмида Ҳиротда, Темурий султон Ҳусайн Бойқаро саройида ўзининг юксак чўққисига етди. Айни пайтда Алишер Навоий форс шеъриятига назиралари билан ҳам форсигўй шоирлар орасида шуҳрат қозонди. Davomini o'qish