Ушбу адабий ҳодиса, бир томонидан, Навоий ижодий салоҳиятининг бемисл қудрати, унинг асарлари қадру қимматини, Навоий билан Жомий орасидаги зеҳну заковат, адабий маслак ва қалб яқинлигини ифодаласа, иккинчи тарафдан, бу икки буюк адибнинг давр подшоси, «шоҳу дарвешлик»ни ўзида мужассам этган нозиктабъ шоир Ҳусайн Бойқарога муносабатини ҳам белгилаб турибди ёки, бошқача айтсак, Ҳусайн Бойқаронинг адабий ҳаётга фаол иштироки, Навоий ва Жомийга бўлган чуқур ҳурмати, улар истеъдоди меваларини кўпайтириш сари қилган ҳаракатлари намунасини кўрамиз.
Davomini o'qish
Bo'lim: Alisher Navoiy hayoti va ijodi
Buyuk mutafakkir Alisher Navoiy haqida
Izzat Sulton. Navoiy haqida ikki maqola & Asarlar. 1-jild
16 июль — Йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон таваллуд топган кун
Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреати, йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон (1910 –2001) ўзининг сермаҳсул ижоди билан ўзбек маданияти хазинасига муносиб ҳисса қўшган ижодкордир. Davomini o'qish
Alisher Navoiy: El netib topg’ay menikim… “Diydor” o’quv-teatr studiyasi musiqiy spektakl
Таниқли ўзбек режиссёри Баҳодир Йўлдошев раҳбарлик қилаётган Тошкентдаги “Дийдор” ўқув-театр студияси талабалари томонидан Шарқнинг буюк мутаффаккири, турк дунёсининг буюк шоири ва атоқли давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ғазаллари асосида сахналаштирилган «Эл нетиб топғай мениким, мен ўзумни топмасам» номли мусиқий спектаклни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. O’lmasun… & Alisher Navoiy g’azallariga sharhlar
Улуғ Навоийнинг ҳар бири бир жаҳон маъно, бир олам ҳис тўйғу ифода қилгучи байтларини такрор-такрор ўқиб ҳар сафар кўнглимиз сурур ва ҳаяжон билан тўлади, ҳар сафар бу олмос сатрларнинг янги қирраларини кашф қиламиз, янги-янги маъно товланишларини кўриб ҳайратланамиз. Davomini o'qish
G’ulom Karim. Xalil Sulton tahsini
Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида ушбу темурий ҳукмдор ҳақида шундай ёзади: “Халил Султон — Ҳазрат султон ус-салотиннинг воқеасидан сўнгра Самарқанд тахтида салтанат қилди. Зурафо ва шуаро мажлисида жамъ бўлурлар эрди. Машҳурдурким, ўзи шеър айтур эрди. Davomini o'qish
Abdulhamid Qurbonov. Zulf – so‘fiyona istilohda olam ramzi
Зулфнинг маъноси сочдир, у ўтмиш адабиётида гесу, турра ёки кокил деб ҳам аталган. Зулф тасаввуфнинг муҳим истилоҳларидан бири бўлгани учун тадқиқотларда анчагина кенг шарҳланган. Жумладан, “Миръоти ушшоқ” (“Ошиқлар кўзгуси”) номли сўфиёна истилоҳларнинг изоҳли луғатида зулфнинг тасаввуфий маъноси ҳақида шундай дейилади… Davomini o'qish
Burobiya Rajabova. Mushtarak adabiy hodisalar xususida
Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома” асарида ёзиб қолдирган адабиётшуносликка оид қимматли маълумотларнинг айримлари бири-бирига жуда яқин ёки ҳар икки ижодкорга тааллуқли бўлиб, бундай умумий маълумотларни бир муштарак ( арабча: умумий, кўпчиликка тааллуқли, ўртадаги каби луғавий маъноларни билдиради) адабий ҳодиса сифатида баҳолашимиз мумкин. Davomini o'qish
Iristoy Qo’chqortoyev. So’z ummonidagi gavharlar
Алишер Навоийнинг тили, сўз бойлиги тўғрисида мақола ёзиш осон эмас. Навоийнинг лисоний олами шу қадар улкан ва беҳудуд уммонки, мутахассис ҳар қанча қунт ва изчиллик билан ҳаракат қилмасин, уни бутунисича қамраб ололмайди… Davomini o'qish
Alisher Navoiyning mashhur uch maktubi.
Навоийнинг мактублари у, чиндан ҳам, том маънода ҳоқонликнинг кифти бўлганлигини кўрсатади. Навоий шаҳзодалар ва кўпроқ Бадиуззамон Мирзога ёзилган мактубларида уларни мамлакатни қандай бошқариш санъатига ўргатиб боради. Темурийлар учун алоҳида аҳамият ва моҳият касб этган ота ва ўғил муносабатларига муттасил диққатни жалб этади. Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. Ustoz va yosh iste’dod
Навоий ижодкор шахс ҳақида гапира туриб, биринчи навбатда, унинг истеъдоди даражасини белгилайди. Чунончи, «хуштабъ киши», «яхши табълик йигит», «табъи ҳам, ҳофизаси ҳам яхши», «табъғинаси бор», «назмға майли бор» каби иборалар орқали шоирнинг ижодий иқтидори, шеър айтиш маҳоратини фарқлайди. Шундан сўнг ёш ижодкорнинг шеъриятдаги қайси бир тур ёки жанрга майли борлигини (ҳажвгўй, маснавийнавис, ғазалсаро, муаммочи) ҳамда унинг услубини (ошиқона шеърга майл, орифона ижод, ҳазинлик, қувноқлик ва бошқалар) аниқлаб, шунга кўра тарбия, таҳсил тадбирларини қўллайди. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Malomatiylik va Navoiy & Navoiyga qaytish
Қадим Шарқ ўлкаларида ислом дини заминида футувват, тасаввуф, маломатийлик, ҳуруфийлик сингари бир қанча таълимот ва оқимлар дунёга келиб, одамларнинг онгу шуурига у ёки бу зайлда таъсирини кўрсатиб ўтган. Булар орасида тасаввуф умумбашарий мазмун ва миқёсининг устунлиги билан ажралиб турган. Davomini o'qish
Olimjon Davlatov. Alisher Navoiy va Amir Temur & Burobiya Rajabova. Alisher Navoiyning Amir Temurga doir chizgilari & Navoiy va temuriylar. Temurnoma (1996).19-qism.
Ўрта асрларда Шарқда иккинчи Ренессанс жараёнини бошлаб берган темурийлар давлатидаги миллат маънавияти боғининг энг гуллаган даври айнан Султон Ҳусайн Бойқаро ва амир Алишер Навоий замонига тўғри келади, десак янглишмаган бўламиз. Davomini o'qish