Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади
Мустақилликка эришилганига қарийб ўттиз йил бўлаётир. Унгача ўқувчиларга танитилган Навоийнинг сийрати ўша-ўша айтарли ўзгарган эмас. Чунки Навоийни санъаткор мақомига кўтарган Руҳият ва Моҳият мушоҳадасидан биз ҳамон йироқмиз… Davomini o'qish

Бундан ўттиз, ўттиз беш йил аввалги ўзбек адабиётшунослиги билан бугунги адабиётшунослик орасида мувофиқлаштириб бўлмас тафовут бор: адабиёт сингари адабиётшунослик ҳам сиёсий, мафкуравий таъқиб, партиявий назоратлардан халос бўлди. Бу эркинлик, айниқса, ўтмиш адабиёт тадқиқу таҳлилларида янада ёрқинроқ кўзга ташланади.
Орадан тўққиз юз йил ўтиб ғаройиб тонгларнинг бирида Шероз ва Жируфт орасида бир боғдаги хурмо шохига иккита қуш келиб қўнди. Узоқ чуғурлашди бу икки сайрон. Сўнг учиб кетдилар тўққиз юз йил олдинги икки хат каби.Ҳозир ҳам қайдадир учиб юрарлар ўша икки мактуб икки қуш каби…
ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, филология фанлари доктори Мақсуд Асадовнинг “Соқийнома: тарих ва поэтика” монографияси яқинда нашр этилди. Мазкур китобга филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул масъул муҳаррирлик қилган ҳамда “Соқийнома – ҳаёт ва шодлик манзумаси” номи билан сўзбоши ёзган. Ушбу саҳифада сўзбошини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Озарбайжон Фанлар академияси Низомий номидаги Адабиёт институти “Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалари” бўлими мудири, филология фанлари доктори, профессор Алмаз (Олмос) Улвий (Биннатова)нинг “Алишер Навоийнинг асри ва насри (илмий-филологик ва диний-тасаввуфий асарлари)” (Боку, 2020) номли монографияси нашрдан чиқди. 

Биз бугун йигирма биринчи аср бўсағасида турибмиз. Ўтган асрлар адабиётию уларнинг намояндалари олисда қолиб кетган. Биз энди Лорка, Хименес, Уитмен, Неруда руҳида яшамоққа ошиқамиз. «Навоий замонида қолиб кетган» ёлғиз одам курсимизда мана шу — Жаноб, Жанобиддин Сайфиддинов; лақаби — Жанобиддин Савдойи ёки жаноб Жаноб. У ҳамон Навоий замонида яшайди, ўша қадим Ҳирот муҳитидан нафас олади. Шундан, гап-сўзлари одамга эришроқ, ўзи ҳам пича савдойироқ туюлади. (Қайдам, ўз навбатида биз унинг назарида ҳавойиларга ўхшаб кўринсак керак.) Қизларимиз уни очиқдан-очиқ «ненормалний» деб атайди, биз эса масхара аралаш — «навоийшунос».
„Хамса“ таркибидаги „Сабъаи сайёр“ ва „Садди Искандарий“ достонларида Навоий шоҳлик билан боғлиқ масалаларни биринчи ўринга олиб чиқди. Бу достонлар хамсанавислик анъанасида ўзининг ижтимоий-сиёсий характери ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. „Хамса“га устоз Абдураҳмон Жомий (1414—1492) юқори баҳо берди. 