Xorxe Luis Borxes. Ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2016.11.03_23h56m48s_011_.pngМашҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллудининг 115 йиллиги олдидан

     Бу одам 1877 йил қиш тонгларидан бирида Жанубий Англиядан ташриф буюрди. Қизил юзли, бақувват гавдаси келишган бу одамни кўплар чиндан ҳам Жон Булнинг ватандоши деб ўйлади. Унинг бошини баланд тоқли шляпа безаган, эгнига эса ғалати ёпинчиқ ташланган эди. Уни бир тўда эркак, аёл ва ёш болалар сабрсизлик билан кутишаётган, кутувдагилар баъзиларининг бўйнида қонталаш чандиқ кўринар, бошқа бирлари эса бошсиз бўлиб, улар чайқалган кўйи эҳтиёткорлик билан қадам ташлар эди. Davomini o'qish

Jan de Lafonten. Ikki masal.

001
Таниқли француз масалчиси Лафонтен масаллари дунё адабиёти тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Лафонтен ўз асарларини Шарқ ҳикмату нақллари асосида ёзгани маъдум. У, хусусан, Саъдий Шерозий қаламига мансуб «Гулистон»даги ҳикоят ва нақллардан ўз масалларида истифода этган. Davomini o'qish

O’rxon Pamuq. Deraza orti manzaralari.

033
7 июль — таниқли турк адиби Ўрхон Памуқ (Помуқ) таваллуд топган кун.

2006 йилда адабиёт соҳасида Нобел мукофотига икки ижодкорнинг номзоди киритилган эди. Бири — Адонис тахаллуси билан танилган суриялик шоир Али Аҳмад Саид, иккинчиси — туркиялик ёзувчи Ўрхон Памуқ. Барча адабий доиралар ва матбуот вакилларининг аксарияти, мукофот, албатта, Адонисга тегса керак, деган фикрда эдилар. Davomini o'qish

O’rxon Kamol. Eng muhimi, non!..

Ashampoo_Snap_2016.10.09_18h41m30s_003_.pngСаҳифа атоқли турк ёзувчиси Ўрхон Камол таваллудининг 100 йиллигига бағишланади.

Умуман, ҳозирги одамларга ҳам ҳайрон қоласан: кунига беш марта минорадан азон айтиб намозга чақиришади, черковда қўнғироқлар чалинади, одамлар тўп-тўп бўлиб мачит, черков, синагогларга боришади, яна шундай оломон бўлганча мачит, черков, синагоглардан чиқиб келишади. У ерга нимага боришади? Рамазон, ҳайит ёки бошқа байрамларда одамлар ҳаво шари учиришади, болаларга пушти, бинафша, кўк, сариқ рангли кўйлаклар кийдириб ясантириб қўйишади, болалар ҳам роса яйраб олишади. Кейин рамазон ҳамда бошқа байрамлар ўтгач, яна одатдаги олачалпоқ кунлар бошланади. Ёмғир ёғиб, шиддатли шамол уй пиромонларини узиб юлқийди, ёмғир аралаш парча-парча қор ёғади, изғирин кучаяди. Davomini o'qish

Frederik Shopen va Jorj Sand yohud muhabbat malhamli.

025
1 июль — таниқли француз адибаси Жорж Санд таваллуд топган кун.

XIX асрнинг 30-40 йиллари Францияда кескин курашлар даври бўлди.Бу мураккаб даврни ўз асарларида ёритган адиблар орасда Жорж Санд (1804-1876 й.) алоҳида ўрин эгаллайди. Асл исми Аврора Дюдеван, аммо адабиётда Жорж Санд тахаллуси билан машҳур бўлган бу аёл ҳозиргача китобхонлар диққатини тортиб келади.

Davomini o'qish

Xuan Karlos Onetti. Sohil bo’ylab chopayotgan Esberg.

00071 июль — таниқли адиб Хуан Карлос Онетти таваллуд топган кун

80-йиллар. Собиқ СССРнинг бутун ҳудудида бўлгани каби Ўзбекистонда,хусусан Тошкентда Лотин Америкалик Хуан Рульфо,Мигель Анхель Астуриас, Хорхе Луис Борхес, Камило Хосе Села, Габриэль Гарсия Маркес, Хулио Кортасар, Карлос Фуэнтес, Марио Варгас Льоса, Эрнесто Сабато, Мигель Отеро Сильва, Хуан Карлос Онетти каби адибларнинг номи адабиёт аҳлининг,айниқса,ёшларнинг оғзидан тушмайди. Уларнинг китоблари қўлма-қўл ўқилади,ўқиш учун навбатда турилади. Чилонзордаги “хуфёна” китоб бозорига кун ора борилади,бу муаллифларнинг китоблари суриштирилади,баъзан омад чопca, ойлик иш ҳақининг чорагига тенг баҳода талашиб-тортишиб сотиб олинади. Davomini o'qish

Haynrix Byoll. Chaqirilmagan mehmonlar.

08
Ачинарли ҳолат шундан иборатки, аёлим аллақайси фирма ё корхоналарнинг маҳсулотларини уйма-уй санқиб тарғиб қиладиган, кўчама-кўча савдо қиладиганларни ҳам тирсагидан итармайди, шунинг учун ҳам менинг ўйимча, уйимизда энг керакли деб ҳисобланмайдиган маҳсулотлар уюми ҳам кундан-кун бўй чўзаётир. Мисол учун, совун, чўтка, соқол оладиган пискалар, тўр учун жун кабиларни олинг, айниқса, мени қутида қанақадир ҳисоб рақамларию мажбуриятлар ҳақидаги ҳужжатларнинг тўпланаётгани кўпроқ безовта қилади. Davomini o'qish

O’rozboy Abdurahmonov. Berdaq dunyosi va she’rlari.

022
“Денгиз балиғини бермади…”, деб нола қилган шоирнинг дунёга келиши ҳақида халқ орасида ҳар хил ривоятлар юради. Ушбу сатрларни ўқиган бугунги авлод ўша пайтлари ҳам Орол чекиниб кетган экан-да, деб ўйлаши мумкин. Йўқ, денгиз ҳам, дарё ҳам балиққа тўла бўлган, лекин кемалару ов қуроллари зўравонларнинг қўлларида эди, баъзи жойларда камбағалларга ов қилиш маън этилганди. Балиқларга тўла дарё ва денгиздан камбағалнинг ризқи-насибасини Оллоҳдан сўраб, юртдошларини сабр-тоқат ва бардошлиликка даъват этган шоир бу дунёдан адолат ва эркинлик излаган эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiy kimdir? Turkmi? Chig’atoymi? O’zbekmi?

088

   Айтишим лозимки,ҳозир, бу ёзувларга киришишдан олдин, бор-йўғи бир кун олдин (ҳали Темур оғанинг ёзмишларидан бехабарлигимда) Озарбайжоннинг янги чиқажак «Китобчи» нашри томонидан берилган саволларга жавоб ёзарканман, «Сиз учун аъанавийликнинг асоси нима?» деган саволга » Мен учун аъанавийликнинг замини, энг аввало, туркий тилим ва халқим руҳининг бир қисми бўлмиш юрагимдир» деб жавоб ёзганимни эсладим. Davomini o'qish

Maxtumquli Firog’iy. She’rlar.

Ashampoo_Snap_2018.01.30_14h44m08s_001_.png  Бу йил бутун турк оламида Махтумқули Фироғийнинг 290 йиллиги нишонланади. Туркманистонда 2014 йилни Махтумқули йили деб эълон қилинганлиги ҳам миллат мутафаккирига бугунги миннатдор авлодларнинг беқиёс эҳтироми тимсолидир.Атоқли шоир ижоди ўзбек халқи учун ҳам қадрли, ўзбеклар Махтумқулини ўзимники деб билади. Davomini o'qish

Eduardas Mejelaytis. «Tungi kapalaklar» kitobidan.

087
Инсон ҳаётида унинг бутун келажагини белгилаб берувчи воқеалар бўлади. Ёзувчиларнинг йигирма йил муқаддам бўлиб ўтган машҳур бир йиғилиши мен учун ана шундай воқеа бўлди. Менинг адабиётдаги ҳақиқий йўлим ана шу воқеадан бошланади, ёзувчи меҳнати ҳақидаги барча мулоҳазаларим ўз ибтидосини шу воқеадан олади. Мен ушбу кузатиш ва мулоҳазаларни тахминан ўша вақтда ёзишга киришган эдим. Уларда изланишларнинг нотекис, машаққатли, мураккаб йўли акс этган. Ўшандан буён қанча сувлар оқиб кетмади. Кўплари аллақачонлар унут бўлиб кетди, ҳозир менинг ўзим учун ҳам ўзгача туюлади. Шундай бўлса ҳам ўзимнинг кўп йиллик қайдларим, мулоҳазаларим, хулосаларимдан айримларини саралаб, улар билан ўқувчини таништиришга журъат қилдим. Davomini o'qish

Ernest Xeminguey. Maestro bilan muloqot & Chol va dengiz. Qissa.

089
Саҳифа Нобель мукофоти соҳиби, таниқли адиб Эрнест Хемингуэй таваллуд топган куннинг 115 йиллигига бағишланади

Эрнст Хемингуэй (инг. Ernest Miller Hemingway; 1899 — 1961) — Америкалик ёзувчи. Нобел мукофоти лауреати (1954). Бугун сизга Эрнест Хемингуэйнинг “Маэстро билан мулоқот” эссесини  ва  «Чол ва денгиз» қиссаси тақдим этмоқдамиз. Жаҳон адабиёти хазинаси бўлса, Эрнст Хемингуэйнинг «Чол ва денгиз» қиссаси ана шу хазинадаги энг ноёб дурдоналардан биридир.

Davomini o'qish