Anna Axmatova. She’rlar. Mirpo’lat Mirzo va Oygul Suyundiqova tarjimalari.

022Анна Ахматованинг биринчи шеърий тўплами “Оқшом” номи билан 1912 йилда чоп этилиб, муваффақият қозонади. 1914 йилда унинг иккинчи – “Тасбиҳ” тўплами эълон қилинади ва у бу тўплами билан бутун Россия бўйлаб шуҳрат қозонади. Шоиранинг истеъдодини ўз вақтида пайқаган В.В.Маяковский унга шундай баҳо беради: “Анна Ахматова шеърлари яхлитлиги билан эътиборга моликдир, улар ҳар қандай танқидга дош бера олади, ҳар қандай тазйиқда дарз кетмайди”. Davomini o'qish

Naim Karimov. Anna Axmatova.

088
Анна Ахматова Тошкентда ижод қилган шеърларида Ҳалимахоним овози, Салор бўйлари, Тельман боғидаги дарахтлар узра мўралаган оймомаю ариқларнинг ёз жазирамасида ҳаётахш салқин таратиб оқишини унутилмас гўзаллик сифатида тасвирлаб, уларни бадиий ҳақиқатлар оламига олиб кирган бўлса, Ойбек “Шоира” шеърида фалакнинг гардиши билан уруш йилларида Тошкентга келиб қолган шеърият фариштаси образини шундай нафис бўёқлар билан яратганки, унда замон ва макон образларининг ҳам бўртиб туриши, шеърга ўчгача латофат бағишлагандек туюлади. Davomini o'qish

Erix Mariya Remark. Uch og’ayni.Roman

021
22 июнь — машҳур немис ёзувчиси Эрих Мария Ремарк таваллуд топган кун.

Таниқли немис адиби, Ғарбда «Йўқотилган авлод» деб аталган адабиётнинг йирик вакили Эрих Мария Ремаркнинг энг машҳур асари — «Уч оғайни» романи неча авлодлар учун севимли бўлиб келган. 70-йилларда Эрих Мария Ремаркнинг айни шу ва бошқа асарларини қўлга киритиш учун ашаддий китобхонлар китоб дўконларида ойлаб навбатда туришарди. Davomini o'qish

Lilion Ross. Xeminguey portreti.

005

Саҳифа ХХ аср адабиётининг ёрқин сиймоси  Эрнест Хемингуэй таваллудининг 115 йиллигига бағишланади

Хемингуэй бутун умри давомида учратган турли-туман одамларни ёдида сақлаб қолишга уринар, бировлар ҳақида аввал айтган гапини нотўғри деб ҳисобласа, буни мардона тан олар эди. Мақтовлари ҳам астойдил ва чин юракдан бўлар, ҳар доим одамларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қиларди. У сизни истиқболи порлоқ ёзувчи деб атаб, Жо Пейжем ва Хью Кейси билан қиёслашдан таф тортмасди, айни замонда мақташ учун бу бейсбол юлдузлари тарихини билиш шарт эмас, деб ҳисобларди Хатларини ўқиганда ҳам у худди ёнингизда гаплашиб тургандек туюлар, бу эса жуда ажойиб ва ёқимли таассурот қолдирарди. У саҳий суҳбатдош эди. Davomini o'qish

U.Livingston Larned. Otaning pushaymoni.

087
Сен лом-мим демадинг, бироқ бирдан чопиб келиб, бўйнимдан қучоқлаб олиб, мени ўпа кетдинг. Сенинг қўлчаларинг мени меҳр-муҳаббат билан қисар, Худованди каримнинг кўнглингга солган бу меҳри менинг эҳтиётсизлик билан йўл қўйган муносабатимни ҳам буткул ювиб юборган, адойи тамом қилган эди. Шундан сўнг сен жажжи оёқчаларингни бир-бир босиб, зинадан юқорига чиқиб кетдинг.
Шундан кейин менинг қўлларимдан газета сирғалиб тушиб кетди, бутун вужудим даҳшатли, кўнгилни айнитадиган бир қўрқув қамраб олди.
Davomini o'qish

Ramiz Ravshan: Adabiyot insonni yolg’izlikdan qutqaradi.

022
Етмишинчи йилларнинг бошида машҳур турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа бир ёш шоир шеърларини ўқиб чиққач,ҳайратга тушиб,сўраган экан: «Бу одам тирикми,борми?». Айтибдиларки: «Бор,соғ-саломат». Турк шоири яна-да ҳайратланиб,айтган экан: «Сизларда (СССРни назарда тутган) асл шоирларни ё қатл,ё қатағон этадилар? Нега ўлдирмадилар,ахир,бу одам ҳақиқий шоир-ку!».
Фозил Ҳусни Доғларжа ўқиган шеърларнинг муаллифи озарбайжон шоири Рамиз Равшан эди. Davomini o'qish

Ramiz Ravshan. Nafasimni daraxtdan mevaday teraman.

001
Рамиз Равшаннинг шеърияти ўзликни англаш сари йўлда туғилган шеърлардир. У дунёдан фожиавий тарзда зериккандир: “Ахир, бундоқ ким зерикар – Оғзимда тилим зерикар, Чўнтакда қўлим зерикар. Йўлимга қизлар чиқсалар, Ёқамга бир гул тақсалар, Ёқамда гулим зерикар… Бу қайғунинг борми чеки, Бу на ғамдир дунёдаки?! Биламан, менга кўз тикиб, Қайдадир ўлим зерикар”. У дунёга чизиқ тортади-да, кўз очиб кўрганларидан ториқа-ториқа онасига: “Мени қайтариб ичингга ол”, демоққача боради. Davomini o'qish

Qosimjon Sodiqov. Mangu qumaru.

022
“Қутадғу билиг”мангуликка дахлдор ёдгорликдир. Баласағунлик Юсуф Хос Ҳожиб уни 1069/1070 йили Кошғарда ёзиб тугатган. Асар ўн уч минг мисрадан ортиқроқ бўлиб, туркий адабиёт тарихида маснавийда битилган илк йирик шеърий асардир.Асарнинг илк, ўз даври қўлёзмалари сақланмаган. Унинг кейинчалик кўчирилган учта йирик қўлёзмаси қолган, холос: бири уйғур, иккиси араб хатида. Davomini o'qish

Frans Kafka. Tush.

02
ХХ аср адабиёти тараққиётини янги йўналишга солиб юборган, инсон ва унинг умрига ўзгача муносабатни қарор топтирган Франс Кафка дунёдаги энг ғаройиб ва тушунарсиз тақдир эгаси бўлган ижодкордир, дейиш мумкин. Асли яҳудий, немис тилида ижод қилган Кафка ўзи учун кўпроқ ёзган, дейишади. У ўз асарларини яхши кўрмас, уларни чоп эттиришга қизиқмас, ҳатто ўлими олдидан дўсти Макс Бродга ўзининг чоп этилмаган барча қўлёзмаларини тезда ёқиб ташлашни васият қилган эди. «Менда адабий қизиқишлар йўқ, мен ўзим адабиётдан иборатман», — деганди Франс Кафка дўстларидан бирига. У ўз асарлари ҳақида: «Мен уларни яратган онларнигина ҳурмат қиламан, холос — дерди. Кафканинг ёзганлари тамомила кутилмаган ва ўзига хосдир. Davomini o'qish

Ivan Turgenev. Ikki hikoya-naql (Nodon & Ablah).

032
Иван Сергеевич  Тургенев  [1818.28.10 (9.11), Орёл — 1883.22.8 (3.9), Париж яқинидаги Буживал қишлоғи] — рус ёзувчиси. Петербург университетининг фалсафа факултетини тугатган (1837). Тургеневнинг дастлабки романтик шеърлари ва «Стено» драматик достони (1834) талабалик йилларида ёзилган. Тургенев Петербургдаги ўқишни тугатгач, Берлинга бориб (1838), фалсафа ва классик филология бўйича маърузалар тинглаган. 1841 йил Москвага қайтиб келган, Н.В.Гоголь, С.Т.Аксаков сингари ёзувчилар билан танишиб, бадиий ижод билан шуғуллана бошлаган. Тургеневнинг шу кезларда ёзган «Параша» достони (1843) ёш ёзувчининг романтизмдан узоқлашиб, оддий халқ ҳаётига яқинлашганидан дарак беради. Davomini o'qish

Naim Karimov. «Xotirlash soati kelmoqda yana…»

021
Таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллудига 125 йил тўлиши олдидан

Бундан роппа-роса 125 йил аввал, 1889 йил эски тақвимга кўра 11 июнь, янги ҳисобда 23 июнь куни буюк рус шоираси Анна Ахматова дунёга келган эди.  Ахматова мен беҳад севган шоиралардан биридир. Биз унинг туғилган кунини одатда 23 июнда нишонласак-да,  шоира таваллудига 125 йил тўлиши муносабати билан  бугун ҳам унга бағишланган саҳифа тайёрлашни маъқул кўрдик. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Bambuk sasi, shaftoli guli.

043Буюк япон адиби Ясунари Кавабата   таваллудининг 115 йиллиги олдидан

 Жаҳон адабиётининг улуғ сиймолари томонидан яратилган буюк асарлар барча халқларга бирдай маънавий қудрат бахш эта олади. Атоқли япон ёзувчиси, Нобель мукофотининг лауреати Ясунари Кавабата (1899 — 1972) ҳикоялари бунинг ёрқин исботидир.Кавабата асарларида гўзаллик, нафосатнинг инсон қалбидаги акси, ҳаёт ва абадият ҳақида мушоҳада юритилади.Қуйида унинг ХХ аср жаҳон адабиётининг энг ёрқин ҳикояларидан бири сифатида тан олинган «Бамбук саси, шафтоли гули»ни эътиборингизга ҳавола қиламиз.Ҳикоя интернет тармоғида илк марта эълон қилинмоқда Davomini o'qish