Kostas Valetas. Orden. Hikoya

Ashampoo_Snap_2016.09.21_15h22m40s_003_.png   У ўрнидан туриб зални бироз айланган бўлди. Залда ўн бештача одам бор эди – уларнинг энг ёши ўзи экан. Ҳамма жим ўтириб кутар, ҳамманинг эгнидаги костюми худди уникидай шилвираб осилиб турарди. У ойна олдига келди ва кўнгли кўтарилди: ҳарқалай унинг костюми бошқаларникидан дурустроқ эди…  Davomini o'qish

O’rxon Vali. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2018.02.27_19h09m21s_007_.png13  апрел — Таниқли турк шоири Ўрхон Вали туғилган кун

     Ўтган асрнинг 30-40-йилларида турк шеъриятига ўзига хос овозга эга бўлган,турк халқининг аламли кулгусига,шодон қувончларига шерик бўлган,бир-бирига ҳамқадаму ҳамнафас бир авлод кириб келди.Бу Ўрхон Вали,Мелиҳ Жевдат Ондай,Ўқтой Рифат,Фозил Ҳусню Дағларжа,Рифат Илгаз,Невзят Устюн каби вақт ўтиб умумжаҳон шеъриятида ўчмас из қолдирган ноёб истеъдодлар авлоди эди. Davomini o'qish

Mashur asarlardan ostiga chizilgan jumlalar

Ashampoo_Snap_2017.05.08_22h33m30s_004_.png   Уильям Фолкнернинг «Қора мусиқа» ҳикояси, Этель Войничнинг «Сўна» романи, Альберто Моравианинг «Римлик аёл» ва «Нафрат» романлари… Бу асарларни ягона бир ғоя ёки йўналиш бирлаштириб турмайди. Ҳар бири ўзига хос ёзилган… Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 12-19 boblar. Emin Usmon tarjimasi

kitob     Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» («Саодатга йУлловчи билим», 1069—70) асари исломий туркий адабиётни бошлабгина бермай, уни янги тараққиёт босқичига ҳам кўтарди. У нафақат туркий ҳалқлар адабиёти анъаналари, балки қардош халқлар, жумладан, форсий адабиёт тажрибаларини ҳам ижодий ўзлаштирган ҳолца яратилган. «Шоҳнома» каби мутақориб вазнида ёзилган ва «Туркий Шоҳнома» номи б-н шуҳрат қозонган (73 боб, 6520 байт ва тўртликлардан иборат). Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. Kirishdan 11 bobgacha. Emin Usmon tarjimasi

kitob     Қорахонийлар салтанатида вазирлик лавозимини эгаллаган Юсуф Хос Ҳожиб  туркий тилда шеърий достон битиб, туркигўй халқларни улуғлашни ният қилган. Уларнинг тадқиқ маркази бир ёки бир неча уруғ, элат, аймоқ эмас, ўнлаб туркийзабон уруғларни ўз ичига олувчи ягона туркий халқи бўлган. Davomini o'qish

Nikolay Gogol. Dikanka qishlog’i oqshomlari. Ostiga chizilgan parchalar

003     Эътиборингизга ҳавола қилинаётган парчалар Гоголнинг “Диканька қишлоғи оқшомлари” номли асаридан олинган. Қаламкаш зоти борки, янги услуб, йўналиш яратишга ҳаракат қилади, бошқаларникига ўхшамаган, фақат ўзига хос йўлда қалам тебратиш кўйида тинмай изланади, ўқийди, тажриба тўплайди. Гоголь адабиётда янги йўналиш, ўзига хос услуб очган адиб. Унинг яна бир ютуғи ва бахти, у қаҳрамонларини, сюжетни узоқдан изламади, инсон зотига мутлақо мавҳум “мавзу”ларга назар солмади, ўзи кўрган-билган одамларни, қаҳрамонларни, характерларни яратди. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Atirgulning tikoni & Oshkora qotillik qissasi & Erkin A’zam. Men izlagan hikoya

72833b050a1220ac9713742ca39367bb.png    Йигирманчи асрнинг энг машҳур  адибларидан бири Габриел  Маркеснинг бошқа асарларига мутлақо ўхшамаган бир руҳда битилган мазкур ҳикоясини  чоп этишдан мурод шуки, инсон мўъжизаси, бахт ва бахтсизлик тушунчалари ҳамма замонда ҳам долу зарб – эскирмас, чинакам санъат сеҳри ҳамма замонда ҳам мафтункор бўлиб қолажагини яна бир карра таъкидламоқдан иборатдир. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Marvlik Hakim, niqob tutgan bo’yoqchi

Ashampoo_Snap_2016.11.04_11h35m22s_002_.png  Ўша замон ва ўша макон одамлари сўнгроқ Чойшаб Тутган Пайғамбар номи билан атай бошлаган Ҳаким ҳижратнинг 120 йилида, мелоднинг эса 736 йилида Туркистонда таваллуд топди. Боғлари, токзор ва ўтлоқлари саҳрога маъюс тикилган кўҳна Марв шаҳри унинг ватани эди. Ҳаким сўниб бораётган мана шу шаҳарда вояга етди. Davomini o'qish

Yustinas Marsinkyavuchus. She’rlar

52 10 март  Юстинас Марцинкявичюс  таваллуд топган кун

1980 йили устоз Омон Матжон литвалик атоқли шоир  қаламига мансуб драматик достон — «Миндаугас изтироби»ни ўзбекчага таржима қилганда, мен тенги ёш шоирлар авлоди ўзи учун улуғвор бир оламни кашф этган эди… Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Tashlandiq bola & Akutagava Ryunoske. O’rgimchak to’ri. Radiohikoya

Ashampoo_Snap_2017.05.29_13h24m16s_001_.png1 март — Машҳур япон адиби Акутагава Рюноскэ таваллудининг 130 йиллиги

     Асакусадаги Нагасуми-чё кўчасида Шингёжи ибодатхонаси бор. Йўқ-йўқ, бу катта ибодатхона эмас. Шундай бўлса-да, у ерда муқаддас Ничиронинг ёғочдан ясалган ҳайкали мавжуд, демак, бу ибодатхона ўз тарихига эга. Мэйжи даврининг йигирма иккинчи йили кузида шу ибодатхонанинг дарвозаси олдига бир болани ташлаб кетишди… Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. O‘n iyenlik pul

Ashampoo_Snap_2017.06.04_16h38m27s_001_.png1 март — Машҳур япон адиби Акутагава Рюноскэ таваллудининг 130 йиллиги

Ёзнинг бошлари эди. Булутли кунларнинг бирида эрта билан Хорикава Ясукичи ўйчан ҳолатда тош зиналар бўйлаб бекатга кўтариларди. Ғайритабиий ҳеч нарса рўй бергани йўқ. У киссасида бор-йўғи олтмиш сэн пул қолганидан хафа эди, холос. Ўша вақтларда Хорикава Ясукичи пулсизликдан доим қийналиб юрарди… Davomini o'qish

Anton Chexov. Sarlavhasiz & Uch hikoya. Ovozli kitob & Anvar Namozov. Sovuq o’lkalarda qolgan armonlar

088 29 январь — Антон Павлович Чехов туғилган кун

Чехов ҳикматлари: • Агар хотининг сенга хиёнат қилган бўлса, хурсанд бўл. Ватанга эмас, сенга хиёнат қилибди. • Университет барча қобилиятларни ўстиради, жумладан — аҳмоқликни ҳам. • Айтишларича, алал оқибат ҳақиқат қарор топар экан, аммо бу ҳақиқат эмас. Davomini o'qish