29 июнь — Антуан де Сент-Экзюпери таваллуд топган кун
Сизлар болаларни фикрлашга ва ибодатга ўргатинг. Бундан қалблар янада улуғвор ва сахий бўлажак. Қалбларни муҳаббат билан синанг. Илло, муҳаббат ўрнини боса олувчи нарса борми? Фақат ўз-ўзини севиш эса муҳаббатнинг аксидир. Davomini o'qish





Ўлжас Сулаймонов иккита улкан маданият: туркий ва рус маданияти ўртасида туриб,икковидан ҳам тенг озиқ олаётган шоир. Кенгроқ айтганда, у рус тилида ёзадиган қозоқ шоири, шахс сифатида эса Шарқ зиёлисидир. Рус шеърий санъатига ўзига хос дунёқараши билан кирган бу ижодкор дунё адабиётининг энг илғор намояндаларига қаторида турибди. 

