Рафаел Алберти шеърларини ўзбекчалаштиришни Шавкат Раҳмон билан, бир-биримиздан бехабар, баравар бошлаганмиз. Ўша 80-йилларда биз ёшлар жаҳон шеъриятининг машҳур дарғалари сиридан огоҳ бўлиш учун таржимага катта эътибор берардик. Ҳар биримиз Машриқу Мағрибдан ўзбек шеъриятига янги тимсолу оҳанглар олиб киришни истардик. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Antuan de Sent-Ekzyuperi. «Istehkom» asaridan iqtiboslar & Kichkina shahzoda. Qissa asosida radiospektakl (1974)
29 июнь — Антуан де Сент-Экзюпери таваллуд топган кун
Сизлар болаларни фикрлашга ва ибодатга ўргатинг. Бундан қалблар янада улуғвор ва сахий бўлажак. Қалбларни муҳаббат билан синанг. Илло, муҳаббат ўрнини боса олувчи нарса борми? Фақат ўз-ўзини севиш эса муҳаббатнинг аксидир. Davomini o'qish
Vasil Bikov. Sariq qum
Бугун таниқли рус адиби Васил Биков таваллуд топган кун
Уларни кечаси турмадан олиб чиқиб, шаҳарнинг зим-зиё кўчалари бўйлаб, аллақаёққа олиб кетишяпти. Аммо Автух қайси томонга кетишаётганини билолмай хуноб. Усти ёпиқ машинада дераза деган нарса йўқ, бирор жойида йилт этган ёруғ тушадиган тешиги ҳам кўринмайди, на ташқарида, на ичкарида бирор нарсани ажратиб бўлади… Davomini o'qish
Blez Paskal. Ishq-muhabbatga oid mulohazalar & Hikmatlar
19 июнь — Машҳур француз олими ва файласуфи Блез Паскаль таваллуд топган кун
Муҳаббат ва иззатталаблик — бошқа кўплаб ҳис-туйғулар тажассуми ҳисобланувчи икки асосий инсоний ҳис-туйғу. Бу туйғулар хилма-хил эканидан қатъий назар кўпчиликнинг эътирофича, уларни боғловчи-туташтирувчи хоссалар мавжуд. Аслида эса, улар, аксинча, ўзаро кушанда, ёв бўлмаган тақдирда ҳам бир-бирини заифлаштиради… Davomini o'qish
Varlam Shalamov. Pasternakdan xat
18 июнь — таниқли рус адиби Варлам (Варлаам) Шаламов таваллуд топган кун
Бошқармадан номимга ксива-телеграмма, радиограмма, телефонограмма – ўн беш йилда биринчи келиши эди. Ваҳимали, хавотирли. Худди қишлоқдагидай – ҳар қандай телеграмма фожеий, ўлим билан боғлиқ бўларди. Бўшатишга чақириш десам – бунга шошилаётгани йўқ, озод бўлганман-ку. Davomini o'qish
Yasunari Kavabata. Ayol tushlari. Olim Otaxon tarjimasi & & Quyosh shu’lasi. Radiohikoya
11 июн — Буюк япон адиби Ясунари Кавабата таваллуд топган кун
Машҳур япон ёзувчиси Ясунари Кавабата 1899 йилда Осака яқинида таваллуд топган. Унинг асарлари ХХ аср япон адабиётининг энг яхши намуналаридан саналади. Ёзувчи япон халқининг ҳаёт тарзи ва анъаналарини акс эттирувчи “Қорли юрт”, “ Эски пойтахт”, “Мэйдзин”, “Мингқанотли турналар”, “Тоғ фарёди” каби романлар ва кўплаб ҳикоялар ёзган. Davomini o'qish
Xulio Kortasar. Shishaga solingan maktub & Biz Glendani shunday yaxshi ko’rardik & Ma’suma Ahmedova. Ulug’ yozuvchining hayrati
Англиялик машҳур актриса ва кейинчалик сиёсатчи бўлган Гленда Жексон ўтган асрнинг 60-80- йиллар санъатида бетакрор роллари билан ажойиб, моҳир ва буюк актриса сифатида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллайди. Биз қуйида эътиборингизга ушбу ҳикоя киритилган китобга ёзилган сўнгсўз – Гленда Жексонга йўлланган мактубни ҳавола этмоқдамиз. Бу мактуб катта ижодкорнинг ўзи каби атоқли санъат устаси, йирик шахсга бўлган эҳтироми ва ҳайратидан далолат беради. Davomini o'qish
Mumtoz fors she’riyatidan
Форс замини инсоният тамаддуни бешикларидан бири саналади. Форс шеърияти ва унинг буюк сиймолари Бобо Тоҳир, Умар Хайём, Фаридиддин Аттор, Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий қолдирган ижодий мерос жаҳон тафаккури ва маданияти хазинасидан муносиб ўрин олган. Бугун сизга номларини тилга олган шоирлар ижодидан айрим намуналарни тақдим этамиз. Davomini o'qish
O’ljas Sulaymonov. «Aylanayin» kitobidan she’rlar
style=»text-align: center;»>
Ўлжас Сулаймонов иккита улкан маданият: туркий ва рус маданияти ўртасида туриб,икковидан ҳам тенг озиқ олаётган шоир. Кенгроқ айтганда, у рус тилида ёзадиган қозоқ шоири, шахс сифатида эса Шарқ зиёлисидир. Рус шеърий санъатига ўзига хос дунёқараши билан кирган бу ижодкор дунё адабиётининг энг илғор намояндаларига қаторида турибди. Davomini o'qish
Loyiq. Onaginam. She’rlar.
Бугун атоқли тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган кун
ХХ аср Шарқ шеъриятининг забардаст намояндаларидан бири, атоқли тожик шоири Лоиқ ҳаёт мазмунини ҳақиқат инкишофи ва бунёдида деб билди. Умр бўйи миллатни Рўдакий қадар, Фирдавсий ва Ҳофиз қадар кўтармоққа, юксак тоғлар бошидан заминга олиб тушмоққа интилди… Davomini o'qish
Loyiq. Ey, mening telba dilim, devona bo’l!.. & Шералӣ Лоиқ. Куллиёт
20 май — Атоқли тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган кун
Лойиқ (Шерали Лоиқ) 20 асрда тожик халқининг энг улкан шоири эди десам, асло хато қилмайман. Бир пайтлар Хайём, Рўдакий, Ҳофизнинг саноқсиз сатрларини ёд билган шеърият мухлислари сўнгги қирқ йил давомида Лойиқ шеърларини оғиздан қўймай,ҳайрату ҳаяжон билан такрорлаб юришади. Тожик адабиёти сўнгги асрларда узоқ кутилган илоҳий туҳфага Лойиқ исмли шоир сиймосида мушарраф бўлди… Davomini o'qish
Kechirgan hayotingga nazar tashla… & Muhammadjon Xolbekov. Onore de Balzak va uning «Inson komediyasi»

20 май — жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоси Оноре де Бальзак таваллуд топган кун
“Ёзувчининг ўз олий ҳаками бор – бу келажакдир”, деганди Бальзакнинг ўзи. Улуғ санъаткор айтган бу ҳикматнинг нечоғлик рўёбга чиққанини жаҳон халқларининг адиб ижодига катта қизиқиш билан қараб келаётганидан ҳам билсак бўлади. Davomini o'qish
