Бугун атоқли тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган кун
ХХ аср Шарқ шеъриятининг забардаст намояндаларидан бири, атоқли тожик шоири Лоиқ ҳаёт мазмунини ҳақиқат инкишофи ва бунёдида деб билди. Умр бўйи миллатни Рўдакий қадар, Фирдавсий ва Ҳофиз қадар кўтармоққа, юксак тоғлар бошидан заминга олиб тушмоққа интилди… Davomini o'qish



Фузулий ўзидан кейинги барча туркча ижод қилган шоирлар, жумладан, ўзбек шоирларига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Фузулий таъсирида, унга эргашиб шеърлар битиш, шоир ғазалларига назира-татаббуълар ёзиш, мухаммаслар боғлаш деярли барча шоирлар ижодида учрайди. Фузулийнинг озарбайжонча девони ўзбек халқи орасида 18—19-асрлардаёқ кенг тарқалган ва бир неча бор ўзбек тилида нашр қилинган. Ғазал, мураббаъ ва мухаммаслари куйга солиниб, асрлар давомида хонандалар томонидан куйланиб келмокда («Шифойи васл қадрин ҳажр ила бемор ўландан сўр…» ва б.). 

