Саратоннинг қоқ ўртаси бўлишига қарамай, уззу-кун тиним билмай ёққан дўл-ёмғирлару дов-дарахтларнинг шохларини синдириб, бир зумда ҳаммаёқни кунпаякун қилиб юборган тентак шамоллар бугун негадир дафъатан тиниб қолган, худди оташкесимдан сўнг замбарак садоларию милтиқлар олатасири ҳам тўхтагач, энди ҳар икки рақиб томон жанг майдонидан ўликларини йиғиштириб олишга фурсат топганидек, шаҳар маъмурлари ҳам тозалаш ишларини бошлаб юборишганди. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Idigey (Edigey). Tatar xalq dostoni

Машҳур «Идигей» достони XIV асрнинг 50 йилларидан эътиборан Олтин Ўрдада бошланган сиёсий жараёнлар акс этган эпик асардир.Соҳибқирон Амир Темур кўмагида ўрда тахтини эгаллаган Тўхтамиш ва айрим тарихий маълумотларга кўра,амир Темурнинг қайниси бўлган,Соҳибқироннинг Тўхтамишга қарши юришларида лашкарбошилардан бири ҳисобланган амир Идигей бу достоннинг ёрқин қаҳрамонларидир. Davomini o'qish
Yohann Peter Ekkerman. Gyote bilan gurunglar.
28 август — Иоҳанн Вольфганг Гёте таваллуд топган кун
Хотиралар муаллифи қайд этганидек: «Гёте билан бўлган гурунглар ва мулоқотларнинг ушбу мажмуаси ўзим бошдан кечирган, мен учун муҳим ва қимматли воқеаларни қоғозга муҳрлашга бўлган табиий интилиш самараси ўлароқ дунёга келди.» Бугун сизнинг диққатингизга «Жаҳон адабиёти» (2012 йил, декабрь) да журнал варианти сифатида эълон қилинган ушбу асарнинг 1823-1825 йилларга тегишли биринчи қисм саҳифаларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Saygyo. Tankalar (Beshliklar)
Кейинчалик «Ғарбга йўналган одам» маъносини англатган Сайгё исмини тахаллус сифатида қабул қилган шоир ўз умри давомида кўп вақтлар Сага, Коя, Ёшино, Исе ва бошқа шаҳарларда яшди. У ўзининг энг яхши шеърларини Шимолий Хонсюда ёзди. Сайгё ўз шеърларида эзгулик ғалабасини куйлайди, табиат билан инсонни севишга чақиради. Davomini o'qish
Aziz Nesin. Kemani zabt etgan shilliqqurtlar & Futbol qiroli. Roman
Кема йўлга тушганининг эртаси кун оқшоми, кема капитани палубадаги ётоғида мизғиётганди. Бир маҳал юзида қимирлаётган юмшоқ ва ҳўл нима биландир уйғонди. Кўзларини чала очган ҳолатда қўлини юзига шапиллатиб урди. Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Tangri bitiklari & Sharifjon Ahmedov. «Tangri bitiklari»ga ilova
24 август — Машҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллуд топган кун
Бир кун оқшом кўнглимни сел қилар хотирага яқинлашиб қолганимни сездим: ҳали денгизни кўрмаган бўлса-да, унинг чайқалишини қон томирларида туйган сайёҳ ҳолига тушгандим. Анчадан сўнг хотира тиниқлашди: бу Тангри билан боғлиқ ривоятларнинг бири эди… Davomini o'qish
Rey Bredberi. Ikki hikoya & Asarlaridan iqtiboslar
Рэй Бредбери — жаҳон адабиётидаги энг буюк хаёлпараст, улуғ орзуманд. Унинг асарлари инсон хаёлининг энг учқур қанотларида яралгандай таассурот қолдиради. Башариятни тараққиётнинг сарбаланд чўққиларида тасвирлаган адиб уни бир зумда заминга — ўзи пайдо бўлган тупроққа туширмоққа қодир. Қуйида машҳур адибнинг турли асарларида турли қаҳрамонлари тилидан айтилган фикр-хулосалари билан танишасиз. Бу фикрлар одамни гоҳ ўйга толдирса, гоҳ истеҳзо билан жилмайишга мажбур этади. Davomini o'qish
Alber Kamyu. Sizif afsonasi & Alber Kamyu. Begona. Audiokitob
Тангрилар томонидан берилган жазо ҳукмига кўра, Сизиф зил-замбил харсангни тоғ чўққисига думалатиб чиқишга маҳкум эди. Сизиф харсангни чўққигача думалатиб, олиб боради. Тош эса чўққидан пастга, ўз оғирлиги сабаб тушиб кетаверади… Davomini o'qish
Abay. Yurak amri bilan. “Qora so’z” asaridan
10 август — Атоқли қозоқ шоири Абай Қўнонбоев таваллуд топган кун
Куч, Ақл ва Юрак қай биримиз инсонга кўпроқ керакмиз, дея баҳслашиб қолишибди. Улар бир фикрга келиша олмасликларига амин бўлиб, бу масалани ечиш учун ёрдам сўраб Билимга мурожаат этишибди. Davomini o'qish
Gratsia Deledda. Shoirning uyi
Қачонлардир марҳум шоирга қарашли бўлган уйнинг бурунги эгаси токи ҳаёт экан, доим ҳам учрайвермайдиган, аммо таъби нозик, таъсирчан меҳмонлар ҳар сафар мамнуният ичра ушбу масканга қадам ранжида қилишарди. Негаки бу янглиғ қадамжонинг соҳибу қўриқбони худди ўзини йўқлаб келишгандек уларни лутфу навозиш ила хушхандон қарши олар, бирин-кетин ҳамма эшикни очиб, инжа бир аниқлик билан бурчак-сурчакларни, шоир ҳаётига дахлдор ҳар турли буюмларни кўрсатиб чиқарди… Davomini o'qish
Ibrohim Saidov. Osmon va yer farzandi & Antuan de Sent-Ekzyuperi. Kichkina shahzoda. Radiospektakl
31 июл — Антуан Де Сент-Экзюпери хотираси куни
Антуан де Сент-Экзюперидан, сиз учун қайси бири муҳимроқ – учувчиликми, ёзувчиликми, деб сўрашганда: “Буларнинг иккисини қандай қилиб ажратиб кўрсатиш, боз устига, бир-бировига қарши қўйиш мумкин, тушунмайман. Мен учун учиш ва ёзиш – бирдай иш. Ҳамма гап – инсоннинг талпинишида, ўзлигини топишида. Учувчи ва ёзувчида ўзаро мутаносиблик мужассам. Иккиси ҳам дунёни бир хил кўради, бир хил англайди”, дея жавоб қайтарган экан…
Davomini o'qish
Antonio Machado. She’rlar
26 июль — Таниқли испан шоири Антонио Мачадо таваллуд топган кун
Таниқли испан шоири Антонио Мачадо шеърияти халқ қўшиқчилик анъаналари билан чамбарчас боғлиқлиги билан сафдошлариникидан ажралиб туради. Davomini o'qish
