Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги олдидан
Одамнинг умри нима, деган саволга жавоб топиб бериш қийин. Инсон муносабатлари шунчалар турфа, табиати, феъл-атвори шунчалар ранг-баранг ва мураккабдирки, ҳатто энг мукаммал, энг замонавий компьютер системалари ҳам энг оддий инсон табиатининг умумий чизиғини ажратиб беролмайди. Davomini o'qish





Айтишларича, жуда қадим замонда авар тилида сўз кам бўлган. «Ҳаёт», «озодлик», «мардлик», «дўстлик», «олижаноблик» каби тушунчалар битта сўзда ифодаланган экан. Майли, бошқа бировлар менинг камсонли халқимнинг тилини қашшоқ деб айтишса айтишар. Лекин мен ўз туйғуларимни, фикрларимни ўз она тилимда қандай хоҳласам шундай ифодалай оламан, бунинг учун мен бошқа тилнинг ёрдамига муҳтож эмасман… 