19-асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган Эмили Дикинсоннинг тириклигида бир неча шеърлари, шунда ҳам бир таниши томонидан, ундан рухсатсиз, чоп этилган экан. Эмили шон-шуҳратни умуман истамаган, шеърларини ҳеч кимга кўрсатмаган экан. У тириклигида истамаган шон-шуҳрат Эмилини 20-асрнинг эллигинчи йилларида излаб топибди. Эмили Дикинсон яратган шеърлар 19-аср АҚШ шеъриятининг нодир дурдоналари экан. Ёдимга Килиманжаро чўққисидаги қоплон тушади. Ҳеч кимга сездирмай чўққига чиққан қоплон… Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Amerika hikoyachiligidan uch hikoya & Rustam Ibragimov. Amerika hikoyachiligining uch surati
Сизга тақдим этилаётган саҳифада Америка ҳикоячилигининг азалий ва абадий мавзулар қаламга олинган уч намунасини ва уларни таҳлил этган мақолани мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Ikki qoraqalpoq shoiri: Jiyanboy Izboskan, Hikmatilla Ayimbet
Узоқ йиллар аввал, 1978 йили Москвада бир гуруҳ шоирлар — ўзбек шеьрияти кенжа авлодининг ижодий ҳисоботи бўлиб ўтган эди. Бу анжуманга менинг бир гуруҳ ижодкор тенгдошларим билан бир қаторда Қорақалпоғистондан Жиянбой Избоскан ва Ҳикматилло Айимбетлар ҳам қатнашган эдилар. Биз ўшанда танишган эдик. Davomini o'qish
Marina Svetayeva she’riyatidan. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Ардоқли шоира Марина Цветаева таваллудининг 125 йиллиги олдидан
Таржимондан: Рус шеърияти тарихида Пушкин даври шоирлари ижодини қамраган йиллар тимсолий тарзда «Олтин аср» номини олган бўлса, XIX аср бошлари ижод қилган шоирлар даври «Кумуш аср» деб олган. Мен «Кумуш аср» вакилларидан Гумилёв, Ахматова ва Цветаевани жуда яхши кўраман. Гумилёв шеърларидаги жаҳонгашта туйғулар, Ахматованинг сокин ҳайқириқлари, Цветаеванинг девона сатрларини таърифлашга ожизман. Қўлимдан келгани уларнинг гўзал шеъриятига мафтун бўлиш, холос. Davomini o'qish
Hermann Hesse. Soyalar o’yini
Саҳифа машҳур адиб Ҳерманн Ҳессе таваллудининг 140 йиллигига бағишланади
Қаср соҳиби ўша бахтсизлик содир бўлган пайтдан бери бинонинг орқа томонида яшарди. Бу ерда қадимги римликлар замонидан қолган ёлғиз, улкан минора торгина ҳовлига соя ташлаб турар, девор қорайиб, нам тортган, деразалар паст ва энсиз, серкўланка, рутубатли ҳовли кекса заранг дарахтлари, азим тераклар ва қорақайинлар ўсиб ётган қоронғи хиёбонга туташиб кетганди. Davomini o'qish
Xulio Kortasar. O’tayotgan bog’lar
20 август — Хулио Кортасар таваллуд топган кун
«Аргентинанинг биринчи рақамли адиби» деб таърифланган Хулио Кортасар (1914-1984) насрнинг барча жанрларида баракали ижод қилди. Айтиш мумкинки, моҳир ҳикоянавис Кортасар ҳикоя жанрида кашфиёт ясай олди. Буюк адибнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган машҳур ҳикояси — «Михлаб ташланган эшик» ҳикоя жанри ҳақидаги тасаввуримизни бойитади, олам ва одам ҳақида чуқурроқ ўйлашга, фикрлашга ундайди деб ўйлаймиз. Davomini o'qish
Zamonaviy Ozarbayjon she’riyatidan. Shahlo Qosimova tarjimalari
Яқинда қардош Озарбайжондан бир хушхабар келди. Ушбу мамлакатнинг тарихи минг йилларга бориб тақаладиган гўзал шеъриятини ўзбек ва рус тилларига таржима қилиб, тарғиб қилаётган таржимон Шаҳло Қосимова Озарбайжон ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзолигига қабул қилинди. Июль ойида бир гуруҳ ўзбек журналистлари сафида ушбу мамлакатга қилган сафари чоғида унга аъзолик гувоҳномаси топширилди. Davomini o'qish
Baxtiyor Vahobzoda. She’rlar va maktublar.
16 август — Бахтиёр Ваҳобзода таваллуд топган кун
Буюк озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзода 1925 йилнинг 16 августида дунёга келган. Шоир туркча шеъриятнинг энг буюк сиймоларидан ҳисобланади. Унинг шеърлари то бугунгача нафақат озарбайжон, шу билан бирга, ўзбекларни ҳам ҳаяжонга солиб келади. Davomini o'qish
Parvin E’tisomi. She’rlar
Эроннинг таниқли ёзувчиси ва адабиёт тадқиқотчиси доктор Ғуломҳусейн Юсуфийнинг ёзишича, анъанавий форс адабиёти тарихида Парвин Эътисомий аёллардан бўлган ижодкорлар орасида ягона улкан шоирадир.Унинг анъанавий шеърдаги мавқейи айрим эркак ижодкорлардан ҳам устун туради. Davomini o'qish
Bozor Sobir. She’rlar
Шеър хақида тожик шоири Бозор Собир шундай деб ёзади:”Адабиёт адаб калимасидан олинган бўлиб ҳулқ-атвор, таълим-тарбия ва панд-насиҳатни билдиради. Шунинг учун панд насиҳат қилиш адабиётнинг иши, аммо шеъру шоирликнинг иши эмас. Шеър калимасининг илдизи шуур бўлиб, ақл-фаросат, идрок, завқ ва зеҳну андиша маъносини билдиради”; Davomini o'qish
Abay. O’lanlar va nasihatlar & Tanlangan asarlar
10 август — буюк шоир ва маърифатпарвар Абай (Иброҳим) Қўнонбоев таваллуд топган кун
Ўзбек халқи Абайни яхши билади ҳамда бутун ҳаёти давомида халқининг орзу-умидлари ва интилишларини куйлаган, эзгулик ва адолат йўлида курашган халқ оқини, маърифатпарвари ва гуманисти сифатида қадрлайди.
Davomini o'qish
Abul-a’lo al-Maarriy. She’rlar
“Берунийнинг замондоши бўлган Абул-аъло, — деб ёзган эди академик И.Ю.Крачковский, — тафаккурининг эркинлиги, фикрининг мустақиллиги, ҳаётда кўрсатган жонбозлиги жиҳатидан хивалик улуғ астраномдан қолишмаса керак. Албатта унинг дунёни кўриш доираси бирмунча торроқ эди… У азоб-уқубат билан ўтган узун умрини инсон ҳаётининг олий масалалари устида жиддий мулоҳаза ва тафаккур билан ўтказди”. Davomini o'qish
