Улар Бревутни тарк этиб, Вашингтон майдони томон яёв юриб кетаётган пайтларида бешинчи кўча сахий қуёш нурлари остида чароғон ялтираб турарди. Ҳатто ноябрь келганига қарамай, ҳали кун анча илиқ, атрофда эса доимий якшанба тонги нафаси уфурар эди… Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Yuriy Kazakov. Non isi
Машҳур рус адиби Юрий Казаков таваллудининг 90 йиллиги олдидан
Шошилинчномани биринчи январда олишди. Дуся ошхонада эди, эшикни эри очди. Кечаги ичкилик карахти тарқамай, тинмай эснаб имзо чекди-да, тағин кимдан қутловхат келганини чамалади. Ўша-ўша оғзини ёполмай Дусянинг онаси — олис қишлоқдаги етмишга чиққан кампирнинг вафоти ҳақидаги қисқа ва қайғули шошилинчномага кўз югуртирди. Davomini o'qish
Munavvara Oymatova. Ikki maqola & Antuan de Sent-Ekzyuperi. Kichkina shahzoda
Оёғимга ўралашган ўша журнал варағидан эса менга маъюс Марсель Пруст қараб турибди. Парижнинг тор кўчаларидан биридаги каталакдек тор кулбада ярим ётган ҳолда ўзининг дурдона асарларини ёзаётган Пруст: «Вақтни йўқотманглар. Кейин топиш мушкул», – деяётгандек. Мен эса жаҳон адабиётининг нодир асарларини ахтарар эканман, талабалигимда йўқотилган вақтни қидираётганимни сезиб қоламан. Davomini o'qish
Anton Chexov. Kashtanka
Жуда қоронғи бўлиб қолгач, Каштанканинг юрагини қайғу ҳамда ваҳима босди; у аллақандай бир эшикка сиқилиб олиб, зор-зор йиғлади. Каштанка Лука Александрич билан кун бўйи саёҳат қилиб чарчаган, қулоғи ва оёқлари совқотган, бунинг устига қорни ҳам жуда оч эди. Куни бўйи у атиги икки марта овқатланди: муқовасозникида озгинагина елим, қовоқхоналарнинг бирида колбасанинг пўстлоғини топиб олди. Ана шу холос. Агар у одам бўлганда эди… Davomini o'qish
Irvin Shou. Tungi darbon
Меҳмонхона қоровули лавозимида ишлаб, ижарада одмигина ҳаёт кечираётган Граймснинг кутилмаган “бахтсиз фожиа” сабаб улкан сармояга эга бўлиб қолиши унинг одатий турмуш тарзини бутунлай ўзгартириб юборади. Davomini o'qish
Yevgeniy Yevtushenko. Judayam sevaman meni rashk qilsang…
18 июл — Машҳур рус шоири Евгений Евтушенко таваллуд топган кун
Таниқли рус шоири Евгений Евтушенко (1937-2017) ўз шеърларининг ўзбекчага ўгирилиши муносабати билан ўзбек китобхонига ёзган сўз бошисида шундай деган эди: «Шеърларим ўзбек тилида нашр этилаётгани билан фахрланаман. Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. Kira Naytli, Anna Karenina va men yoxud egasiga yetib bormas maktublar
Анна, яқинда Сизнинг ҳақингизда кўнглимга яқин опам, ҳам дугонам бўлган бир инсон билан тортишиб қолдим. Биз у инсон билан кўпинча китоблар тўғрисида суҳбатлашамиз, ўқиганларимиздан олган таассуротларимизни бўлишиб, яхши асарларни бир-биримизга тавсия қиламиз. Хуллас, ўша опам яқинда мендан ““Анна Каренина”ни ўқигансизми?” деб сўраб қолдилар… Davomini o'qish
Po’lat Zohidov. Rabg’uziy saodati.
Жумладан, «ўзбек» этнонимининг тарихий асослари ва маъно-мазмунини аниқлашда ҳам шундай ёндашув, бизнингча, фойдадан холи бўлмайди. Тан олиш керакки, истиқлол ҳавосидан нафас олаётганимизга 17 йил тўлаётганига қарамасдан фанимизда бу масалада ҳали-ҳануз ҳар томонлама илмий асосланган хулоса шакллангани йўқ. Davomini o'qish
Jon Kits. She’rlar
Жуда қисқа умр кечирган ва 23 ёшига қадар ёзган шеърлари, хусусан, дунёга машҳур «Эндимион», «Гиперион», «Изабелла», «Муқаддас Агнессса куни арафаси», «Ламия» каби поэмалари шоирни Байрон ва Шелли билан бир қаторга қўйди. Davomini o'qish
Andrey Tarkovskiy. San’at va san’atkor haqida
Бир нарсани унутмайлик, энг даҳшатли шароитларда яшаб ҳам, ички озодлигига, эркига эга бўлган одамлар бўлган. Фикримча, озодлик танлов бўлолмайди, озодлик – руҳий ҳолат! Ижтимоий, сиёсий жиҳатдан тўла озод бўлган ҳолда, инсон келажакка ишончсизликдан, ўз қобиғига ўралиш ҳиссидан, фонийлик туйғусидан ҳалок бўлиши мумкин… Davomini o'qish
Mikelanjelo Buonarroti. Sonetlar.
«Рангтасвир санъати беҳад рашкдор, у ҳеч бир рақибни тан олмайди; у менга бутун умрим давомида кўп ташвишлар келтирган умр йўлдошим бўлади. Асарларим эса бизнинг фарзандларимиздир,»- деб ёзган эди Микеланжело ўз кундалигида. Ана шу ёзувга асосланган микеланжелошунослар умрининг сўнгги палласида шеър ёза бошлаган, уларни ошкор қилишни ўйламаган даҳо учун шеърият кўнгил эрмаги, деб хулоса қилишади. Аммо, Микаленжело учун кўнгил эрмаги бўлган шеърлар тўрт ярим асрдан буён инсониятнинг шеърсевар қисмини ҳаяжонга солиб келмоқда. Davomini o'qish
Hushang Murodiy Kermoniy. Etik
Кечаси чиптачи автобусни тозалашга киришди. Ўриндиқлар тагини супурар экан, бир пой этик чиқиб келди. Ўлчамига қаради. Афсусланди. Этик болаларники экан, кимдир янги сотиб олган бўлса керак, деб ўйлади. Яп-янги эди. Эгаси топилса, қайтариб беришни кўнглига тугди. Davomini o'qish
