O’Genri. Evrilish

Ashampoo_Snap_2016.12.07_16h16m15s_001_.png Назоратчи этикдўзлик устахонасига келган пайтда Жимми Валентайн ҳафсала билан ултонга бигиз ураётган эди. Назоратчи уни турма девонхонасига бошлаб келди. Бу ерда турма бошлиғи унга губернатор имзолаган афв қоғозини тутқазди. Davomini o'qish

Guan Xanging. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.01.31_01h19m23s_003_.png    Мумтоз хитой шеърияти жаҳон адабиётининг энг бой ва қадимий саҳифаларини ташкил этади. Сизга бу кўҳна шеъриятнинг энг ёрқин сиймоларидан бири бўлмиш  Гуан Хангинг  (1230 – 1300) ижодидан намуналар тақдим этамиз.. Унинг шеърлари илк марта ўзбек тилида эълон қилинмоқда. Davomini o'qish

Roziya Tujjor. Sog’inch qobig’i

07    Ҳозирги замон Эрон адабиётининг йирик намояндаларидан бири Розия Тужжор ўзига хос услубда ёзади. Асосан ҳикоя жанрида қалам тебратиб келаётган адибанинг бир неча ҳикоялар тўплами дунё юзини кўрган, айрим ҳикоялари эса турли тилларга таржима қилинган. Унинг ёзганлари фалсафий мушоҳадалар билан бойлиги, тил ва услуб гўзаллиги ва ижтимоий муаммоларнинг ўртага қўйилиши жиҳатидан бошқа ёзувчиларнинг асарларидан ажралиб туради. Davomini o'qish

Jahon shoiralari ijodidan

Ashampoo_Snap_2016.10.21_15h27m56s_004_.png     Шеърият – туйғулар гулистони , сирли ва сеҳрли изҳорлар уммони, мўъжизалар ғаладони. Агар шугина эътирофдан келиб чиқиб ёндашадиган бўлсак, аёл қўли ила битилган шеър юқоридаги ҳикматнинг қадрини янада ортдиради. Негаки, аёл қўлидаги қаламдан тўкилган сўз – бу энди мўъжизалар мўъжизаси, сирлар сири, туйғуларнинг энг покизаси деб саналишга лойиқ. Ана шундай эзгу ният билан жаҳон халқлари шоиралари ижодидан саралаб тузилган ушбу мушоирамизни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Oliviya Darnell. Janrlar aralashmasi

Ashampoo_Snap_2016.12.10_23h11m54s_001_.png    Ҳорғин бир ҳолатда ўзини курсига ташлаган Рейчел фикрини жамлашга уринарди. Нима бўлгандаям, Эннинг нарсаларини йиғиштириб, хонани бўшатиб бериш керак. Унинг синглиси икки ой аввал бедарак йўқолган. Кечки соат олтида ишхонасидан – «Амброзия» нашриётидан чиқиб, Лондон туманига сингиб кетгандек гўё. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Attor kashf etgan asror.

Ashampoo_Snap_2016.11.10_16h41m52s_008_.png     Аттор табиатан илҳом ва ижод кишиси эди. Унинг насри ҳам, назми ҳам илм ва маърифат устида қад ростлаган. У Шарқнинг Форобий, Ибн Синога ўхшаш мутаффкирлари ғоялари билан яхши таниш бўлган. Араб тасаввуф адабиётини пухта ўрганган.  Фирдавсий, Хайём, Ғаззолийлар туғилиб камолга етишган юрт фарзанди эканидан у доимо фахр-ифтихор туйган. Энг муҳими, тасаввуф шеърияти ишқ ва кўнгил ойнаси эканига Аттор ҳаммани бирдай инонтира билганди. Буни инкор қилиш, Абдураҳмон Жомий таъкидлаганидек, зор йиғлашга кўникиш дегани эди.

Davomini o'qish

Olmos Ulviy: Navoiy haqida so’z yuritish men uchun sharaflidir

Ashampoo_Snap_2017.02.19_01h38m03s_002_ф.png     Бугунги кунда Алишер Навоий ҳақида ёзиш, санъаткорлик қудратини тадқиқ этиш, ижодий асарларини тарғиб этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир. Чунки бугунги жамият учун унинг идеалларига эҳтиёж бор… Davomini o'qish

Erix Fromm. Sevgi san’ati (III)

Ashampoo_Snap_2017.02.21_23h48m22s_004_.png   Ҳозирги замон кишиси ўзлигидан, яқин ёру биродарларидан, табиатдан бегоналашган. У товарга айлантирилган ва ҳаётий куч-қувватини мавжуд бозор муносабатлари шароитида имкон қадар кўп даромад келтирувчи капитал-сармоя деб билади. Инсоний муносабатлар, моҳиятан, бир-биридан бегоналаштирилган автоматлар муносабати тусини олиб, ҳар бири оломондан ажралмасдан, фикр-мулоҳазалари, ҳис-туйғулари, хатти-ҳаракатлари билан фарқланмасдан хавфсизлигини таъминлайди. Бошқалардан имкон қадар фарқ қилмасликка интилиб, ҳар бири тамомила якка-ёлғиз бўлиб қолади; оқибатда ўзига ишонмайди, ваҳима ичра гуноҳкордай изтироб чекади, инсон ёлғизликни енголмаганида ҳамиша шу кўйга тушади. Davomini o'qish

Erix Fromm. Sevgi san’ati (II)

Ashampoo_Snap_2017.02.21_23h48m06s_003_.png    Дастлабки йилларда фарзанд билан ота йўллари деярли туташмайди, ва бу паллада отанинг чақалоқ билан боғлиқлигини она билан муҳим боғлиқликка мутлақо тенглаштириб бўлмайди. Бироқ, табиат, табиийлик ифодаси бўлмаса ҳам, ота инсоний ҳаётнинг бошқа жиҳатларини намоён этади: фикр-мулоҳазалари, ўзи яратган оламини, қонун-қоидалар ва тартиб-тамойилларни, интизом оламини, саёҳатлар ва саргузаштлар оламини тақдим этади. Фарзандга айни ота таълим бериб, ҳаётга бошлайди. Davomini o'qish

Erix Fromm. Sevgi san’ati (I)

Ashampoo_Snap_2017.02.22_00h53m22s_001_.png  Бу китобни ўқибоқ севги санъатини осонгина ўзлаштираман, деб умид қилаётганлар янглишади. Аксинча, бу китобда муҳаббат – етуклик мақомидан қатъий назар ҳар бир инсон мубтало бўладиган туйғу эканини исботламоқчимиз. Токи бутун саъй-ҳаракатларини шахсиятининг тўла-тўкис камол топиши, бутун диққат эътиборини самарали фаолиятга сарфламас экан; башарти яқин ёру биродарларига меҳр қўя олмас экан; башарти чинакам камтарлик, жасорат, эътиқод ва тартиб-интизом токи бегона экан, севги-муҳаббат бобидаги барча уринишлар ҳеч қандай наф келтирмаслигига китобхонни ишонтирмоқчимиз. Davomini o'qish