Shoniyoz Doniyorov. Muxtoriyat qismati

Ashampoo_Snap_2016.09.27_22h26m30s_005_.png      99 йил аввал айни шу куни Туркистонда мухторият тузиш ғояси ўртага ташланган эди

Туркистонда мухторият тузиш ғояси, февраль инқилоби берган озодликдан сўнг пайдо бўлган эди. Бу фикр дастлаб 1917 йилнинг 12 ноябрида «Шўрои уламо» жамиятининг раҳбари Шерали Лапин раҳбарлигида Тошкентда бўлиб ўтган «Мусулмон жамоаларининг бирлашган йиғини»да расман ўртага ташланган. Davomini o'qish

Haqiqat izlab yoxud Lev Tolstoy nega uyidan ketib qolgan? & Graf Tolstoy fojiasi

005    1910 йилнинг 10 ноябри (эскича ҳисобда 28 октябри)  тонгида, яъни соат бешда бир қария ўз уйидан сирли равишда кетиб қолади. У иш столида очиқ ҳолда қолган Фёдор Достоевскийнинг “Ака-ука Карамазовлар” асари ҳамда рафиқасига аталган видолашув мактубини қолдиради. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Qo’lqopni echaturib…

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h38m46s_002_.pngСаҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади

     Такубоку ўз шеърий битикларида инсон ҳаётининг буюк манзараларини яратди. Бу манзаралар баъзан оний кайфият билан чегараланса-да,уларнинг замирида бутун бир инсон умрининг ҳасратлари,ҳайратлари ётади.  Оғир хасталик шоир умрини эрта хазон қилди. У йигирма етти ёшга тўлмай вафот этди. Унинг қабртошига дўстлари томонидан ушбу сатрлар битиб қўйилган: Davomini o'qish

Uilyam Folkner: Adabiyotda yozuvchi emas, asar muhim

Ashampoo_Snap_2016.10.31_23h17m18s_007_.png     Худо суйган ёзувчи бошқа биров илғашга қодир бўлмаган қусурни, албатта, кўра олади. Бундан изтироб чекади, дунёга сиғмайди ва ўз-ўзидан Тангри кўнглига солган дардларини қоғозга туширади. Мавзу тополмаган ёзувчига ачинаман. Бу чидаб бўлмас азоб. Ёзувчи мавзу топиб ёзиши ва уни қоғозга тушириши учун бошқалар иш билан ғоят банд бўлиши керак, яъни, унга ёлғизлик кифоя. (“Санъат фантастикаси” журналида чоп этилган мазкур суҳбат Жан Стеин томонидан тайёрланган). Davomini o'qish

Samad Behrangiy. Qora baliqcha

Ashampoo_Snap_2016.11.04_17h38m36s_009_.png     Самад Беҳрангий (1939-1968) замонавий Эрон адабиётининг ёрқин сиймоларидан биридир.  Форс ва озарбайжон тилларида ижод қилган адибнинг  машҳур асарларидан бири,  Италиянинг номдор “Булуми Олтин Мукофоти”га сазовор бўлган “Қора балиқча” эртагидир. Болалар билан бирга катталарни ҳам бефарқ қолдирмайдиган  бу эртак  дунёнинг жуда кўплаб тилларига таржима қилинган. Davomini o'qish

Su Shi (Su Dungpo). Havoda o’ynaydi bahoriy ifor

Sahifaga tuzatish kiritildiAshampoo_Snap_2016.11.30_18h17m04s_004_.png   Мумтоз хитой шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири Су Ши   Сун сулоласи даврида яшаган.. Умрининг катта қисми сургунда ўтган шоир  Су Дунгпо  тахаллуси билан шеърлар ёзган, шунингдек, эссенавис, мусаввир, хаттот ва давлат арбоби сифатида фаолият юритган… Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Unutgim kelmaydi sizlarni («Bir hovuch qum» kitobidan)

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h39m12s_004_.pngСаҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади

    «Шундай лаҳзалар борки, улар икки марта такрорланмайди, — деб ёзади шоир, — шунинг учун ҳам уларни унутолмайман, ҳаяжон билан эслайман. Мен бундай лаҳзалар беиз кетмаслигини истайман. Бундай лаҳзаларни фақатгина лаҳзанинг ўзидай қисқа танка — бешликда ифодалаш мумкин…Ҳаётни севганим учун ҳам танка ёзаман». (Хуршид Давроннинг «Такубоку ва танка ҳақида қисқача қайдлар» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Erkin Musurmonov. Nobel mukofoti laureati Mo Yan & Xitoy adabiyoti tarixi

0_144c5b_eb6dfdb0_orig.png   Мо Яннинг мукофотга лойиқ деб топилиши турли адабий доираларда ижобий муносабат билан бирга айрим ғарблик танқидчиларнинг иккиланишларига сабаб ҳам бўлди. Кейингиларни тушуниш мумкин: одатда Нобель мукофоти ўз соҳасида машҳурликка эришиб, танилганларга берилар эди… Davomini o'qish

Andrey Pumpur. Lachplesis – latish xalq qahramoni & Muhammadali Qo’shmoqov, Komiljon Jo’rayev. “Lachplesis» eposi haqida

Ashampoo_Snap_2016.10.26_22h55m55s_002_.png     “Жаҳон адабиёти” журнали ташаббуси билан латиш халқининг таниқли шоири Андрей Пумпур қаламига мансуб “Лачплесис – латиш халқ қаҳрамони” эпоси Муҳаммадали Қўшмоқов ва Комилжон Жўраев томонидан ўзбекчалаштирилди ва журналнинг февраль-октябрь сонларида давомли эълон қилинди.
Асар – анъанавий тарздаги эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш ҳақида. Davomini o'qish

Muhammadrizo Shafe’iy Kadkaniy. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.10.16_23h44m35s_003_.png    Шафеъий Кадканий давримизнинг янги шеър ва тамсилий шеъриятнинг машҳур намояндаларидан биридир. Унинг анъанавий ва янги классик шаклдаги ғазаллардан иборат дастлабки шеърий тўплами «Замзамаҳо» (1965)дан кейин Нимо бошлаб берган янги форс шеърияти тажрибаларига юзланди. Davomini o'qish

Arkadiy Raykin: Loqaydlardan xudo asrasin

Ashampoo_Snap_2016.10.03_03h10m01s_002_.png24 октябрь — машҳур кулгу устаси Аркадий Райкин таваллудининг 105 йиллиги

   Деворларга ҳазил йўғрилган кўплаб шиорлар осилган бўлиб, улар орасида жумладан, шундайлари ҳам бор эди: “Мени лақиллатишларинг мушкул, чунки мен жудаям гўл одамман”, “Бу ерда шундоқ хам саккиз соат вақтимни ўтказдим, сиз эса устига-устак, ишлагин ҳам дейсиз-а”, “Мен одамларни ниҳоятда севаман, лекин сиз учун бу одатимни истисно қиламан…” Davomini o'qish