Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim. Qissaning 1-qismi

002 Чингиз Айтматов таваллуд топган кун олдидан

   …Буларнинг ҳаммаси ҳеч кутилмаганда юз берди. Ўша кезларда мен моторлаштирилган қисмда ҳарбий хизматни ўтаб бўлиб, армиядан эндигина қайтиб келган эдим. Ҳарбий хизматга боргунимча ўн йилликни тамомлаб, шофёрлик қилардим. Davomini o'qish

Nodar Dumbadze. Ko’rnamak

Ashampoo_Snap_2016.12.03_15h52m36s_004_.png   Адабиёт қизиқ нарса-да! Яхши ёзувчи ёки яхши бир асар, орадан қанча йил ўтмасин, оҳанрабодай ўзига чорлаб тураверади. Мен учун ана шундай адиблардан бири – машҳур грузин адиби Нодар Думбадзе.  Эҳтимол, унинг бир неча асарини (“Абадият қонуни”, “Оқ байроқлар”, “Кукарача”, “Ҳелладос”) ўзбек тилига ўгирганим туфайли бу ёзувчига асир бўлиб қолгандирман. Думбадзе дунёдан ўтганига қарийб чорак аср бўляпти, лекин у менга ҳамон ғойибона ҳамроҳ, суҳбатдош. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Ko’zgudagi oy aksi. Olim Otaxon tarjimasi

071     Кунлардан бир кун Кёконинг хаёлига кафтдеккина полизни кўзгу орқали касалманд эрига кўрсатиш фикри келди. Эри анчадан буён иккинчи қаватдаги пешайвонда кўрпа-ёстиқ қилиб ётар, афтидан, унинг қалбида ҳаётга нисбатан янги ҳавас туйғусини фақат шу мўъжазгина кўзгу қайтадан уйғотиши мумкиндай туюлар эди. Davomini o'qish

Ejen Ionesko: Absurd teatrining kelajagi bormi?

Ashampoo_Snap_2016.11.24_22h08m13s_003_.png26 ноябрь — Таниқли драматург Эжен Ионеско таваллуд топган кун

   Сўзим сўнггида, яна таъкидлайман, мен “абсурд” сўзи ҳақиқатини ҳали англаб етганимча йўқ. Унинг ҳақиқатига етсамгина у ўзини фош қилади ва бу сўз шунда ўз кучини йўқотади… Davomini o'qish

Usmon Chevikso’y. Aslo yig’lama

09    Уйни қайғу босган. Ҳатто эшиклар, жовонлар ҳам ҳузн билан очилиб, ҳузн билан ёпилгандай бўлади. Радиодан ҳам ҳузн тўла ашула эшитилади. Деворлар, гуллар, расмларда ҳам қайғу акси бор. Нонуштада ҳам овқат эмас, ғам ейилаётганга ўхшайди. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. «G’amgin qo’g’irchoq» kitobidan eski va yangi tarjimalar

0_144765_a8436de8_orig.png     Менинг энг севимли шоирим ИшикаваТакубокунинг «Бир ҳовуч қум» тўпламига кирган шеърлари билан танишдингиз. Энди навбат шоирнинг ўлимидан кйин нашр этилган улуғвор китоби — «Ғамгин қўғирчоқ»қа етди. Китобнинг номи Такубокунинг «Танка — менинг ғамгин қўғирчоғимдир» деган гапидан олинган. Davomini o'qish

Abdulahad Abdurashid Barqi. Shivirlar ismingni yomg’ir betinim…She’rlar

097    Уйғур адабиётшуноси ва шоири Абдулаҳад Абдурашид Бaрқининг  шеърий, адабиётшуносликка оид тщпламлари ва роман нашр этилган.  У бир қатор ўзбек шоирлари, жумладан, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Хуршид Давронларнинг шеърларини уйғурчага ўгирган. Сайтимизда унинг устоз Абдулла Орипов шеъриятининг уйғур адабиётига таъсирига бағишланган мақоласи эълон қилинган (Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Gi de Mopassan. Ikki hikoya: Sadoqat qurboni & Murdaning qo’li

09

   Мана, қачонлардир содир бўлган, ўзим гувоҳ бўлган ва нимагадир ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган ғамгин хотираларимдан бири. Ўша кунлардан бери қанчалик ғамгин, ҳаяжонли, қўрқинчли дамларни бошимдан кечирмадим. Лекин барибир, ўн-ўн икки ёшларимда мен билган Маймоқ холанинг қиёфаси бирор кун кўз олдимдан кетмаслигига ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Davomini o'qish

Ezop. Masallar (3)

Ashampoo_Snap_2016.09.11_13h23m40s_002_.png    Бўри анҳордан сув ичаётган Қўзичоқни кўриб қолди ва қулай бир баҳона билан уни емоқчи бўлди. Мана, у оқимнинг юқорироғида туриб олиб: «Ҳей, сувни лойқалатма, мен ичолмаяпман», деб Қўзичоқни койий бошлади. Қўзичоқ унга жавобан деди: «Мен сувга лабимнинг учинигина теккизяпман, ундан кейин, қанақасига лойқалатай сувни, ахир мен сиздан пастроқда турибман-ку». Қўзичоққа айб қўя олмаган Бўри деди: «Эсингдами, ўтган йили сен отамни бўралаб сўккан эдинг!» Davomini o'qish

Shoniyoz Doniyorov. Muxtoriyat qismati

Ashampoo_Snap_2016.09.27_22h26m30s_005_.png      99 йил аввал айни шу куни Туркистонда мухторият тузиш ғояси ўртага ташланган эди

Туркистонда мухторият тузиш ғояси, февраль инқилоби берган озодликдан сўнг пайдо бўлган эди. Бу фикр дастлаб 1917 йилнинг 12 ноябрида «Шўрои уламо» жамиятининг раҳбари Шерали Лапин раҳбарлигида Тошкентда бўлиб ўтган «Мусулмон жамоаларининг бирлашган йиғини»да расман ўртага ташланган. Davomini o'qish

Haqiqat izlab yoxud Lev Tolstoy nega uyidan ketib qolgan? & Graf Tolstoy fojiasi

005    1910 йилнинг 10 ноябри (эскича ҳисобда 28 октябри)  тонгида, яъни соат бешда бир қария ўз уйидан сирли равишда кетиб қолади. У иш столида очиқ ҳолда қолган Фёдор Достоевскийнинг “Ака-ука Карамазовлар” асари ҳамда рафиқасига аталган видолашув мактубини қолдиради. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Qo’lqopni echaturib…

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h38m46s_002_.pngСаҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади

     Такубоку ўз шеърий битикларида инсон ҳаётининг буюк манзараларини яратди. Бу манзаралар баъзан оний кайфият билан чегараланса-да,уларнинг замирида бутун бир инсон умрининг ҳасратлари,ҳайратлари ётади.  Оғир хасталик шоир умрини эрта хазон қилди. У йигирма етти ёшга тўлмай вафот этди. Унинг қабртошига дўстлари томонидан ушбу сатрлар битиб қўйилган: Davomini o'qish