10 феврал – Бертольд Брехт таваллуд топган кун
Бертольд Брехтнинг театршунос, адабиётшунос ва публицист сифатида ёзган мақолалари ҳам унинг ижодида салмоқли ўрин эгаллайди. Унинг “Немис санъат арбоблари ва ёзувчиларига” очиқ хати, “Хилма-хиллик ва барқарорлик”, “Лирик шоир ақлдан қўрқмаслиги лозим”, “Шеър таржимачилиги”, “Ҳақиқатни ёзувчининг беш қийинчилиги”, “Шекспирни ўқиш санъати”, “Фауст образи”, “Тасвирий санъат ҳақида қайдлар” каби юзлаб мақолалари ва ниҳоят Мо-Цзи фалсафаси таъсирида ёзган “Ўзгаришлар китоби” асари Брехтнинг адабиёт, театр, кино, мусиқа ва сиёсат борасидаги қарашларининг нақадар кенг бўлганлигидан дарак беради. Davomini o'qish











