
Диккенс уйланган пайтида муваффақиятли журналист ва таниқли адиб сифатида донг таратганди. У кўп ишлаш баробарида жуда катта пул ҳам топарди. Буларнинг барчаси ёшларга бахт-иқболдан ваъда берарди. Бундан ортиғини Диккенс ўшанда орзу ҳам қилмаган. Кэтрин эрини сидқидилдан севар, уни эъзозларди. Диккенс хотинига назокатли ҳис-туйғулар билан ёндашарди. Тўй арафасида у Кэтринга шундай деб ёзган: «Сен билан иккимизнинг олдимизда жуда узоқ йиллар турибди. Мен нимаики қилсам, нимагаки интилсам, ҳаммаси сен учун бўлади. Ҳаммаси хушбахтлигинг ва саодатинг учун. Сен бунга арзийсан!» Davomini o'qish










