
Атоқли рус адиби Василий Шукшиннинг машҳур «Мот қилди» («Срезал») ҳикоясини ўқиган китобхон унда тўқнашган икки одамнинг қайси бирини ёқлашда қийналиши мумкин. Бош қаҳрамон — Глеб адиб ижодига хос «ғалати» қаҳрамонлардан бири. У жуда билимдон, аммо билмаган нарсасини ҳам «Биламан» деб беаёв тортишадиган, суҳбатдошини эшитишни истамай сўроққа тутадиган, унинг бир оғиз гапига беш оғиз қилиб жавоб берадиган, атрофидагиларга ўзининг «билимжонлигини» кўрсатишни маъқул кўрадиган шахс. Шу билан бирга у одамларни ўйлашга, ўзларига четдан қарашга ундайдиган қаҳрамон. Davomini o'qish











