Akademik Yunus Rajabiyga bag’ishlov

0995 январ – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси Юнус Ражабий таваллуд топган кун.

    Юнус Ражабий деганда ўзининг самарали  ижоди, қолдирган улкан мусиқий мероси билан  ўзбек миллий мусиқасига бебахо ҳисса қўшган буюк санъаткор кўз ўнгимизда гавдаланади. Мусиқий маданиятимизда унинг алоҳида ўрни бўлиб, ўз ижодий ва илмий ишлари натижасида академик даражасига кўтарилган. Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов унинг  ижодий фаолиятида муҳим роль ўйнади.  Юнус Ражабий 1927 йилда ташкил қилинган биринчи ўзбек радиоси миллий чолғу ансамблининг асосчиси ва мусиқа раҳбари бўлди. Davomini o'qish

Gi de Mopassan. Yangi yil sovg’asi & Marjon shodasi. Audiohikoya

Ashampoo_Snap_2017.11.09_18h48m53s_007_.png   Эшик қўнғироғи Жакюзнинг хаёлини бўлди. Иккиланиб қолди: эшикни очсинмикин? Лекин янги йил кечаси ким бўлмасин эшикни очиш лозим, деган гапни эшитгани учун нима бўлса ҳам очишга қарор қилди. У қўлига шамчироқни тутиб, узун йўлак бўйлаб кета бошлади. Калитни бураб, эшикни очиши билан ташқарида Иреннинг деворга суянганча мурдадек оппоқ юзига кўзи тушди. Davomini o'qish

Ustoz Asqad Muxtorga bag’ishlov & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Go‘zal yozg‘ichlar” teledasturi (2017)

Ashampoo_Snap_2017.11.30_17h54m55s_011_a.png  23 декабр — Устоз Асқад Мухтор туғилган кун

Асқад Мухтор — XX аср ўзбек-турк дунёсини бутун фожиалари-ла, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир. Бу аср не эканини, уни идрок этмак не қадарлигини биз — эргага кўмиладиганлар билмаймиз, Яратганнинг ўзи билади… Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Insonga qulliq qiladurmen. Qissa & Radiospektakl & Ildizlar. Qissalar

0_16b34f_2b62eba6_orig.png23 ДЕКАБРЬ – УСТОЗ АСҚАД МУХТОР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

«Инсонга қуллуқ қиладурмен» ҳикоямнинг асл номи «Инсонга қуллик қиладурмен» эди, билмадим,  кейин  ўзгартиришибди…(Хуршид Дўстмуҳаммаднинг Асқад Мухтор ҳақидаги хотираларидан). Асарнинг радио(аудио) нусхасини бизга тақдим этган адабиётшунос олим дўстимиз Искандар Мадғозиевга миннатдорчилик билдирамиз. Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Umrim manzaralari & Uyqu qopchganda (Tundaliklar) & Asqad Muxtorning o’zi o’qigan she’rlari & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Bugun” radiodasturlari. 23.12.2020 & 23.12.2021

0_146316_38aff0a9_orig.png 23 декабрь – Устоз Асқад Мухтор таваллуд топган кун 

     Чинакам бадиий асар ҳамма вақт жавобсиз саволдир, борди-ю, адиб унда бирор муаммо кўтарган бўлса ҳам, бу – амалда ҳал қилиб бўлмайдиган муаммодир. Агар муаллиф амалда ҳал қилинадиган вазифа қўйса, асосан, очерк ёки мақола бўлади. Ёзувчи эса ташвиқотчи эмас, шоир бўлиши керак. Davomini o'qish

Xurshid Davronning Turkchaning 15 Uluslararosi She’r bayrami (13-16 oktabr, 2022) ochilishidagi so’zi

22Мазкур йилнинг 13-16 октябр кунлари Туркиянинг Бурса ва Кўниё шаҳарларида 1992 йилдан эътиборан 15 марта ўтказилаётган Туркча Шеър  байрамининг 30 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Сизга тақдим этилаётган саҳифада анжуман очилишида Туркия Ёзарлар бирлигининг фахрий бошқони  доктор Меҳмет Доған ва Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сўзи акс этган видеолар билан танишасиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. She’rlar & Xurshid Davron «Kaftdagi chiziqlar» va «Hayot va xayol» dasturlarida & Uch kitob

center;»>Ashampoo_Snap_2017.01.18_13h36m40s_003_.png   Унинг китобларини ўқий туриб, бир фикрга келасиз: У майда ҳиссиётлар куйчиси эмас, у катта туйғулар шоири! (Эшқобил Шукурнинг «Шеърда устоз виждондир фақат» мақоласидан) Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Kassandra tamg‘asi & Omonulla Fayzullayev. Yozuvchining ilmiy fantaziyasi & Chingiz Aytmatov «Dunyo adabiyoti» teledasturida

0_1b99d0_694077fb_orig.png12 декабр — Ардоқли адиб Чингиз Айтматов таваллуд топган кун

   …ниҳоят шуни очиқ тан олиш керак: бирон киши томонидан қилинган ёвузлик шу кишининг жисмонан йўқолиши билан, ҳаёти сўниши билан тугамайди, балки генетик ўрмонда азалий уруғ шаклида сақланиб қолиб, эҳтимол бўлмиш икс соатни кутади ва белгиланган вақтда портлайдиган минага ўхшаб ўзини намоён қилади. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Nayman ona va manqurt qissasi & «Manqurt» badiiy filmi

055       12 декабрь — буюк адиб, Турк дунёсининг фахри Чингиз Айтматов туғилган кун

Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романидан ўрин олган  ушбу ривоят-қисса асар нашр этилиши билан довруқ қозонган, романнинг ўзидан кўра кўпроқ таҳлил этилган эди. Жаҳон адабиётида, айниқса, собиқ шўро империяси ичидаги миллий адабиётларда, энг аввало, шеъриятда Манқурт мавзуси билан боғлиқ йўналиш пайдо бўлган эди. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. «Toshkentdan maktublar» turkumidan Shukur Burhon haqida maktub & Ikki mashhur spektakl

006 Би-би-си Ўзбек хизмати анча йиллараввал “Тошкентдан мактублар” рукни остида янги лойиҳа бошлаган ва Ўзбекистоннинг етакчи ёзувчиси Мурод Муҳаммад Дўст бу рукннинг муаллифи бўлган эди.  Машҳур актёр, Халқ артисти Шукур Бурҳонга бағишланган биринчи мактубда адиб  ўзбек театри ва кино санъатида ўчмас из қолдирган устоз санъаткор ҳақидаги эсдаликлари билан ўртоқлашади. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Mutolaa va ijod

borxez 24 АВГУСТ — МАШҲУР АДИБ ХОРХЕ ЛУИС БОРХЕС ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Менимча китобхон ўзи ўқиган асарни бойитмоғи керак. Йўқ, матнни қориштириш ва ундан адабий бўтқа ясаши эмас, бойитиши керак, деяпман. Фикри ожизимча Шекспирнинг “Макбет” идан тортиб “ Қирол Лир” игача бўлган ҳеч бир асарни янгилаб бўлмайди, бироқ Колриж, Бредли ва Гётедан кейин яшаганларнинг битиклари бугунги кунда янги руҳга муҳтож. Davomini o'qish