Amrita Pritam. Amakri

08   Кишор бу сафар қишлоққа келганда ўтган йилги нозиккина, қорачадан келган, бир маҳаллар ўзи анбаҳ новдасига ўхшатган соддагина қизни эмас, балки, сочлари қуюқ япроқлар каби елкасини тўлдирган, бутунлай анбаҳ дарахтига айланган Амакрини учратди. Унинг кўзлари ҳам анбаҳ мевалари каби ўзгариб кетганди. Кишор Амакрининг юзига маҳлиё бўлиб тикилди. Davomini o'qish

Sodiq Hidoyat. Ikki hikoya: Obji xonim & Lola

002     Обжи хоним Моҳрухнинг опаси эди. Аммо, бир кўришда танимаган-билмаган одам бунга асти ишонмасди. Улар умуман бир-бирига ўхшамасди. Обжи хоним озғин, узун бўйли, буғдойранг, қорасоч қиз бўлса-да, кўримсизлиги боис унчалик эътиборни тортмасди. Моҳрух паст бўйли, оқ юзли, қўнғирсоч, кулганида лаблари ёнида кулгичлар ўйнар, истараси иссиқ қиз эди. Уларнинг феъли атвори ҳам фарқли эди… Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. Hikoyatlar va badialar & Xurshid Davron. Donishmand

002

Маҳмуд Абулфайз айрим ижодкорлардек эшитгани ёки ўқиганини эмас, кўрганини ёзади, зеро у бизга ўхшаб тўрт девор орасида эмас, ҳаётнинг ичида яшайди. У ҳозирги айрим модернпараст адибларга ўхшаб ўзбек ҳаётини ғарбдан келган қолипларга солишга уринмайди, буни хаёлигаям келтирмайди, чунки у ўзбекнинг ҳаёти ҳеч қандай бегона қолипга сиғмаслигини яхши билади. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur: Qalb — yagona manzil & She’rlar

09    5 август — Шоир Эшқобил Шукур туғилган кун

   Агар одам ўз руҳида кечаётган ҳамма гапларни ифода этиб бера олса эди, бу камида бир карвон китоб бўларди. Кўнгил дунёсида нималар содир бўлмайди дейсиз. Одам жамиятда, хаётда қанча илгарилаб боргани сайин, ўз қалби ичига шунчалик чекиниб бораверади. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Dunyoning ishlari. Asardan osti chizilgan parchalar & Adib haqida videofilm

045   5 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов туғилган кун

Қисса ҳақида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад шундай деганди: “Дунёнинг ишлари” асарини қисса эмас, достон деб аташни истардим. У қўшиқдай ўқилади. Уни ўқиб туриб, ўз оналаримизни ўйлаб кетамиз. Шу мушфиқ, шу жафокаш оналаримиз олдидаги бир умр узиб бўлмас қарзларимизнинг ақалли биттасини уза олдикми, деган бир андиша, бир савол кўз олдимизда кўндаланг туриб олади. Қисса бизни инсофга, инсонни қадрлашга, ҳурмат қилишга чақиради”. Davomini o'qish

Bertran Rassel. Skeptiklikning ahamiyati haqida

02   Тақлидчилик ва ишонувчанликка энг катта зарба берувчи хусусият инсондаги скептикликдир. Тўғри, баъзилар скептиклик деганда ҳар нарсага ҳуда-беҳуда шубҳаланаверишни тушунади. Бироқ Рассел тақлидчилик ва ишонувчанликка зиддизаҳар сифатида таклиф қилаётган скептиклик етарли асослар бўлмагани ҳолатда ҳар қанақа ғоя, фикр ёки таълимотга ишонишни номақбул ҳисоблашни англатади. Davomini o'qish

Muhammad Siddiq. She’rlar & Jontemir. Farg’onalik Qoravoy

002   Фарғонанинг қорача шоири, сени биринчи кўриб, машқларингни тинглаганимда қанчалик тез унутишни истаган бўлсам, мана, қуйидаги шеърларинг сабаб хотирамга ўчмас бўлиб муҳрландинг. Ҳурмат билан Жонтемир. Davomini o'qish

Hojiakbar Nurmatov bilan muloqot (2006) & Bahodir Yo’ldoshev Hojiakbar Nurmatov haqida & «Alvido, aktyor!» videofilmi

001    «Ўзи мавзу йўқ, асар йўқ. Мен қандай яшашни биламан, лекин нима учун яшаётганлигимни билмай қолдим… Биласизми, мен ўзимни ўтган асрда қолиб кетган вокзалдаги йўловчига ўхшатаман, ҳамма поездлар кетиб бўлган, вокзал эса бўм-бўш… Улгурган улгурди…» (Ҳожиакбар Нурматов ўйнаган роль  монологидан). Davomini o'qish

Erix Fromm. «Qalb ilmi»dan tush bilan bog’liq boblar & Rahmon Qo’chqor. Qalb ilmi egasi

002Эрих Фромм китобларининг бирида: “Инсон ўзининг мавжудлиги ўзи учун муаммо бўлган оламдаги ягона махлуқдир: у бу муаммони ечмоғи лозим, бундан ҳеч қаерга қочиб қутила олмайди”, деганди. Файласуфдан қолган катта илмий-ижодий мерос ана шу улкан муаммони ечиш йўлидаги жиддий уринишлардан ҳисобланадики, уни идрок этиш омма маърифатини юксалтиришга ҳам беминнат хизмат қилиши тайин. Davomini o'qish

Nosir Fozilov: Men sizga aytsam…

Ashampoo_Snap_2016.09.24_17h03m40s_003_.png     Ёзувчини қушга ўхшатаман. Қуш буғдойи ўриб олинган жой – анғизга боради, бошоқ териб, донини боласига олиб келади, ўзи ҳам ейди, шунинг эвазига яшайди. Ёзувчи ҳам ўша қушлардай жойма-жой кезиб, халқни кузатиши, одамлар оғзидаги теша тегмаган сўзларни, гапларни, ибораларни топиши, сайқаллаши ва ёзилажак асарларида ишлатиб, уларни яна эгасига қайтариб бериши керак… Davomini o'qish