Baxtiyor Temur. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.05.04_16h08m26s_001_a.png     Бахтиёр Темур  катта шоирликни даъво қилмай,  сўзга, адабиётга, шеърга бўлган иштиёқини қўлидан келган қадар бажо этиб, ижод қилаётган  шоирлардан бири. Унинг хотира ва қадрлаш куни муносабати билан  жангчи боболарини эслаб ёзган шеърларини ҳам бир оддий фарзанднинг боболари олдидаги қарзини ҳис этиб ёзилган сатрлар сифатида қабул қилинг. Davomini o'qish

Rabindranat Tagor. Nur borki, soya bor

Ashampoo_Snap_2017.03.01_17h24m29s_004_.png7  май — Буюк ҳинд адиби Рабиндранат Тагор таваллуд топган кун

   Узоқ ҳинд қишлоқларида гарчи муаллифнинг кимлигини билишмасада, шоир шеърларини қўшиқ қилиб куйлашарди, бор овозда ўқишарди, паромдагилар, пода боқувчилар, қишлоқ хўжалигида ишловчилар уни кўп асрлик маданий бойликнинг бир қисми бўлган шоирона совға сифатида қабул қилишарди… Davomini o'qish

Habib Sa’dulla. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.29_12h25m45s_001_a.png Саҳифа Ўзбекистон халқ шоири Ҳабиб Саъдулла таваллудининг 75 йиллигига бағишланади

 Ўзбекистон халқ шоири, давлат мукофоти совриндори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, давлат ва жамоат арбоби Ҳабиб Саъдулла ҳаёт бўлганида 75 ёшни қарши олар эди.    Гарчи бугун шоир орамизда бўлмаса-да, у яратган шеъру қўшиқлар ҳамон инсонларни эзгуликка чорламоқда… Davomini o'qish

«Qulagan devorni suvash» — «Oltin qalam» mukofoti kimlarga nima uchun berilmoqda?

Ashampoo_Snap_2017.05.06_00h49m36s_001_.png Куни-кеча «Туркистон» саройида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таъсис этган «Олтин қалам» XII Миллий мукофотини топшириш маросими билан танишиб, ғолибларни аниқлаган ҳайъатда бугунги кундан узилган, мутлақо масъулиятсиз одамлар тўпланибди, деган ўйга бордим. Davomini o'qish

Safar Barnoyev. Arvohlar & Chehralar

005 6 май — Ёзувчи Сафар Барноев таваллуд топган кун

  Сафар Барноев ҳикояларида ўзи мансуб авлод болалари тақдирида ўчмас из қолдирган уруш даҳшатлари, бутун бир авлоднинг — уруш тугаган паллаларда вояга етган, оқ-қорани тушуна бошлаган, кўнгли бир умр ярим бўлиб қолган болалар авлодининг қиёфаси акс этган. Бу авлод кейинчалик ўсиб-улғайди, эл-юрт хизматига камарбаста бўлди. Улар орасидан олимлар-у шоирлар, косманавт-у давлат арбоблари етишиб чиқди. Ота дийдорига тўймаган бу авлоднинг бир вакили сифатида Сафар Барноев ижодида ўша давр болаларининг армонларини тасвирлаган (Бахтиёр Назаровнинг «Қалби орзуларидек кенг эди» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг).

Davomini o'qish

Fyodor Dostoevskiy. Maktublar & «O’lik uydan maktublar». Roman

008      Жуда кўп ўқияпман, ўқиганларим жуда ғалати таъсир қилаётир. Қачонлардир ўқиган асаримни такроран ўқийман ва гўё қалбим янги куч-қувват билан тўлади, синчиклаб мутолаа қилиб, барчасини тушунаман ва илҳомланаман… Davomini o'qish

Shafoat Rahmatullo Termiziy. Do’mbira mening ilk ustozim & She’rlar.

Ashampoo_Snap_2016.04.02_15h24m07s_004_.png    Бойсунлик бир қизга бағишлаб “Бойсуннинг шўх дилбари” деган шеър ёзиб, унга ўзим мусиқа басталаб ўзим ижро этиб юрдим. Бу шеър вилоят газетасида босилиб ҳам чиқди. Шундан кейин менда яна жасорат пайдо бўлди. Энди мунтазам машқ қила бошладим. Бир куни ёзганларим – ўзимга маъқул шеър­ларимни олиб, юз истиҳола билан таҳририятга кириб бордим. Ўша пайтлари Теша Сайдалиевни сиртдан танир эдим. Буни қарангки, Теша ака ҳам мени сиртдан танир экан. Davomini o'qish

Uilyam Saroyan. Ikki kichik hikoya & Hikmatli fikrlar

0_14.png    Агар сиздан, оилавий бахт нима, деб сўрашса, саодатли якун, деб жавоб беринг. Агар сизга бўса — аҳмоқлар қисмати дейишса, айтинг, бу — ёлғон. Агар чин муҳаббат — тентакларга битилган ёзғириқ дейишса, билингки, бу ҳам уйдирма. Зеро, барча ҳақиқатлар абадийдир. Муҳаббат эса энг гўзал ҳақиқатдир… Davomini o'qish

Nodar Dumbadze. Taliko & Quyoshni ko’ryapman. Roman

0_149bfe_78a48b3e_orig.png    Ўша вақтда мен, Талико, Циала ҳамда бошқа синфдошларимиз етти-саккиз ёшда эдик, дарсдан кейин Чурчкала ариғимизда онадан қандай туғилган бўлсак, шундайлигимизча сувсепар ўйнаб, чўмилардик. Негадир ўша куни Талико билан Циала ечинишни хоҳлашмаганди. Шунингдек, мен ҳам. Ўшанда нега бундай бўлганини тушуниб етмагандим. Энди билсам: бу илк маротаба қандайдир тушуниксиз андиша ҳамда уят ҳисси қалбларимизга туташган кун бўлиб, Таликога қилган илтимосим ҳам болалик билан охирги видолашув они экан.. Davomini o'qish

Homer. Iliada & Rustam Ibragimov. Taqdir oldidagi ojizlik

Ashampoo_Snap_2017.04.16_00h51m07s_001_.png   Кўҳна Ғарб адабиётининг шоҳ асари, улуғ Ҳомер томонидан милоддан аввалги VIII асрда яратилган азим обида – “Илиада”нинг ўзбекча таржимасида менинг ҳам ҳиссам борлигидан фахрланаман.   Атоқли мутаржим Қодир  Мирмуҳамедов  таржима қилган достонни нашрга тайёрлашда (1988 йилда)  мен ҳам масъул муҳаррир сифатида иштирок этганман (Хуршид Даврон билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov. Xonamdagi uqubatgul. Hikoya

Ashampoo_Snap_2017.04.24_22h06m56s_007_.png   Шу кунларда иттифоқо Борхеснинг бир ҳикояси қўлимга тушиб қолди. Funes el memorioso, бизнингча эса “Хотирагўй Фунес” тарзида ўгириш мумкин бўлган бу ҳикояда, сарлавҳанинг ўзидан кўриниб турганидек, хотираси бекаму кўст бир йигитнинг ҳолотидан сўзланади… Davomini o'qish

O‘roz Haydar. Ostonada turar o‘n sakkiz yoshim

Ashampoo_Snap_2017.04.16_00h58m24s_003_a.pngАдабиётга қизиқишим Чингиз Айтматовнинг “Мо­мо ер қўшиғи” асаридан сўнг бошланган. Китобга киритилган “Бўтакўз” қиссасини гўёки шеърдай ёд олганман. “Ҳей, академик” садоси ҳалиям қулоғим остида жаранглаб туради…Илк шеърим раҳматли акам Назар Шукурнинг ташаббуси билан “Ёшлик” альманахида босилган. Ўшанда 22 ёшда эдим  (Ўроз Ҳайдарнинг «Руҳият фарроши» мақоласидан). Davomini o'qish