Абу Али ибн Синонинг «Ат-танбеҳ ва-л-ишорат» («Танбеҳлар ва ишоратлар») асарида тасаввуф фалсафасининг асосий масалалари қисқача бир тарзда баён этилган.
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Jovli Xushboq.Taniqli yozuvchi Nodir Normatovga ochiq xat & Obid Shofiyev. Xolislik — bosh mezon
Сизга тақдим этилаётган икки мақола — уларнинг биринчиси Жовли Хушбоқ томонидан таниқли ёзувчи Нодир Норматовга очиқ хат тарзида ёзилган, иккинчиси Обид Шофиевнинг айни шу «очиқ хат»га муносабат тарзида ёзилган ва ҳар иккисида Нодир Норматовнинг «Шарқ юлдузи» журналининг 2016 йилги 6-7-сонларида босилган «Зулайҳо дарахти» романи хусусида баҳсу мунозара акс этган.
Tiruvalluvar. «Muhabbat» kitobidan she’rlar
Нобель мукофоти соҳиби доктор Альберт Швайцер асарни шундай эътироф этади: «Дунё адабиётидаги юксак донишмандлик билан йўғрилган ақидалар тўпламларини назардан ўтказсак, уларнинг биронтаси «Тхируккурал»га тенг келолмайди». Шу китобнинг «Муҳаббат» бўлимидан айрим намуналарни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur. Mubayyin & Mirzo Kenjabek. Bobur Mirzoning «Mubayyin» asari
Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» (Севимли зотлар ёдномаси) асарида Бобур ҳақида бундай сўзлар бор: «Фиқҳ масалаларини яна бир рисолада мубаййан қилганки, ёзувчиси донишмандлигидан нишонадир. Туркий ва форсийда яхши шеърлари бордир. Ўшал фиқҳ рисоласининг номи «Мубаййин»дир»… Davomini o'qish
Boburnoma (2008 — tabdil) & Hasan Qudratullaev. “Boburnoma” asrori kaliti
Заҳириддин Бобур қайси жанрда ижод этмасин, уларнинг барчасида муаллиф таржимаи ҳоли, дунёқараши, умргузаронлик дафтарининг баёни, бир-бирини тўлдирувчи, “Бобурнома”да чала қолган фикр¬ларнинг изоҳи, яширин сирлари бошқа бир асарида янгича жило ва мукаммалликда, шоирона бадиий талқинда ифода этилганлигини кўрамиз. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma & Zuhriddin Isomiddinov. Mirzo Boburning bir jumlasi.
“Бобурнома”… Қуриганда ҳам ҳиди гуркираб турадиган дасторбошга ўхшайди бу асар — ҳар гал қўлга олганда янгитдан ифор таратади. Шунинг учун уни бот-бот ўқийман. Тилининг бир оз мураккаблиги шунга даъват этса ҳам ажаб эмас. Аммо ҳар галги мутолаа чоғида аввалгисида англамаган ё чала уққан маъноларни топиб завқ қиламан. Ҳозир бутун бошли “Бобурнома” эмас, ундаги бир жумла ҳақида фикрлашмоқчиман. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Zahiriddin Muhammad Bobur g’azallariga muxammaslar
Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеърияти бугун ҳам ўзбек шоирларини ҳаяжонга солади, беназир шоир ғазалларида акс этган умумбашарий ғоялар изидан юришга даъват этади. Бугун сизга иқтидорли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг Бобур мирзо ғазалларига ёзган мухаммасларини тақдим этар эканмиз, буюк аждодимиз мероси нафақат кеча, бугун ҳам ва келажакда ҳам юракларимизда абадият сўзи сифатида янграшини таъкидлашни истардик. Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Bobur va boburiylarga oid to’rt maqola
“”Мажолиси Жаҳонгирий”да ёзилишича, Жаҳонгир ўтиришларида бу подшоҳ қизиққан мавзулар ичида Ўрта Осиёнинг ўтмиш тарихи билан боғлиқ ҳолда Шайх Нажмиддин Кубро ҳамда унинг шогирди Шайх Маждиддин Бағдодий билан Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ можароси, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг Улуғбек шогирди Али Қушчи билан анча чигал кечган муносабати, шайбоний Абдуллоҳхон Иккинчи билан отаси Искандархон ўртасида рўй берган фарзанд тарбиясига оид воқеалар ҳам қизғин баҳс-мунозара тарзида тилган олинган ҳамда Жаҳонгир ҳузурида Мовароуннаҳрнинг ўша кунги вазияти ҳақида сўз юритилган. Davomini o'qish
Muhammad Avfiy. Nodir hikoyalar.
Муҳаммад Авфий XII асрнинг охири XIII аср бошларида яшаган бухоролик машҳур адиб ва тазкиранависдир. Унинг «Лубобул-албоб» («Идрок хулосалари») асари илк тазкиралардан. Авфий қаламига мансуб «Жавомиул-ҳикоёт» тарихий ва фолклор материалларига асосланиб ёзилган бўлиб, у Шарқда кенг тарқалган. Асар ўзбек тилига»Нодир ҳикоятлар» номи билан нашр этилган. Davomini o'qish
Xosiyat Bekmirzayeva. Bobur va ijodi haqida maqolalar.
БОБУР ШЕЪРИЯТИДА ҲИЖРОН ТИМСОЛИ — БОБУР ШЕЪРИЯТИДАГИ АЙРИМ ОБРАЗЛАР ТАЛҚИНИ — БОБУР ВА УМАР ХАЙЁМ — КЎЗ — КЎНГИЛ ОЙНАСИ — «БОБУРНОМА»ДАГИ ШЕЪРИЙ ПАРЧАЛАР Davomini o'qish
Ezgulik ruhi. Rus she’riyatidan namunalar. Usmon Azim tarjimalari
Рус шеърияти, бир қарашда ўзбек тилига етарли таржима этилгандай туюлади, аммо бу буюк уммоннинг қамрови жуда катта – фақат ўзбекчада ўқийдиган шеърхон учун очилмаган қўриқлар жуда кўп. Бу қўриқлар истеъдодли таржимонларини кутиб турибди. Таржима ўзига хос шоирлар мусобақаси эканлигини ва ўзбек тилидаги баъзи таржималарнинг, юмшоқ қилиб айтганда, номукаммаллигини ҳисобга олсак, “очилган” қўриқларни ҳам қайта-қайта кўп бор очишимизга тўғри келади. Davomini o'qish
Bertold Brext. Hikmatlar & Maktub va asarlaridan iqtiboslar
10 феврал – Бертольд Брехт таваллуд топган кун
Бертольд Брехтнинг театршунос, адабиётшунос ва публицист сифатида ёзган мақолалари ҳам унинг ижодида салмоқли ўрин эгаллайди. Унинг “Немис санъат арбоблари ва ёзувчиларига” очиқ хати, “Хилма-хиллик ва барқарорлик”, “Лирик шоир ақлдан қўрқмаслиги лозим”, “Шеър таржимачилиги”, “Ҳақиқатни ёзувчининг беш қийинчилиги”, “Шекспирни ўқиш санъати”, “Фауст образи”, “Тасвирий санъат ҳақида қайдлар” каби юзлаб мақолалари ва ниҳоят Мо-Цзи фалсафаси таъсирида ёзган “Ўзгаришлар китоби” асари Брехтнинг адабиёт, театр, кино, мусиқа ва сиёсат борасидаги қарашларининг нақадар кенг бўлганлигидан дарак беради. Davomini o'qish
