Шоир Маъруф Жалил таваллудининг 80 йиллиги олдидан
Еттинчи синфда ўқиб юрганимда синглим Роҳила қазо қилди. У жуда озғин, нимжон эди. Очарчилик унга ёмон таъсир қилганди. Менга жуда меҳрибон, битта олма ёки ёнғоқ топса ҳам менга асраб қўярди. Уни қабрга қўйиб келгандан кейин уйга кирсам, сандал ёнида ётган Роҳила кўзимга кўриниб кетди. Дарди оғирлашиб қолгандан бери сандалнинг девор тарафида ётарди. Мен сандалнинг бу тарафида ўтириб дарс тайёрлар ёки китоб ўқирдим. Роҳила ҳар гал «Нима ўқияпсиз, ака», дерди… Davomini o'qish



