Abdulla Oripov. Saylanma & Nazar Eshonqul. Abdulla Oripov

Ashampoo_Snap_2016.11.09_15h43m33s_001_.png 21 март – Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун / 21 mart – Ustoz Abdulla Oripov tavallud topgan kun

  Абдулла Орипов шеъриятни кўнгил қадар кенгайтирди, миллат шаъни қадар юксалтирди ва ҳар қандай туйғу, ҳис, ташбеҳда миллат қалби ётишини кўрсатиб берди. Биз 60–70-йиллардаги хоҳлаган ўта интим шеърни олсак ҳам унда миллатга хос кечинмаларни, миллатга хос дардни кўрамиз. Мен билмадим, биз шеърни мутоалла қила бошлаган замонлардан илгари қандай эди, аммо биз мутолла қила бошлаган Абдулла Орипов шеърлари миллатга дахлдор эди. Davomini o'qish

Abduvali Egamberdiyev. Ikki do’st: Shuhrat Abdurashid bilan Alisher Mirzo.

0_16313a_fcc9309e_orig.png    21 март — Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзо таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

“Навбатдаги пулсизликларнинг бирида эрталаб оёқларимни базўр судраб Шуҳратнинг хонасига кириб келдим, — дейди Алишер. – Қарасак, қўшниларнинг ҳаммаси дарсга кетибди. Оч қоринга дарс кирадими қулоққа, деб хаёл суриб, бироз чўзилиб ётдик. Кейин Шуҳратнинг калласида навбатдаги ғоя туғилиб қолди. Davomini o'qish

Alisher Mirzo. Kallaxonalik yigitcha. Avtobiografik roman-essedan parchalar

Ashampoo_Snap_2017.03.21_14h24m00s_001_.png21 март — Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзо таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

     Етти йилча аввал Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Алишер Мирзо кетма-кет нашр этилган икки китобини: «Каллахоналик йигитча» ва «Мусаввир» номли автобиографик  романларини туҳфа қилганидан бошим осмонга етган эди. Зеро, Алишер Мирзо ёшликдан меҳр қўйган акам, 80-йилларда узоқ йиллик суҳбатхонамиз бўлмиш Шуҳрат Абдурашидов билан биргаликда ишлаган устахоналарида маънан биродарлашган инсондир. Бугун иқтидорли мусаввирнинг туғилган куни «Каллахоналик йигитча»дан айрим бобларни мамнуният билан тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Mahmud Az-Zamaxshariy. Nozik iboralar & Ubaydulla Uvatov. Mahmud Az-Zamaxshariy

Ashampoo_Snap_2016.06.02_20h57m13s_009_.png     19 Март (1075 й.)   Буюк ватандошимиз, тилшунос, адиб, муфассир ва муҳаддис Маҳмуд Замахшарий таваллуд топган кун

Аз-Замахшарийнинг чуқур билими, даҳоси ва фаннинг турли соҳаларига оид ўлмас асарлари ҳали у ҳаёт пайтидаёқ бутун мусулмон Шарқида унга катта шуҳрат келтирган. Алломани чуқур ҳурмат ва меҳр билан «Устоз ул-араб ва-л-ажам» («Араблар ва ғайри араблар устози»), «Фахру Хваразм» («Хоразм фахри») каби шарафли номлар билан атаганлар. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Ma’yus hikoya & Oshkora qotillik qissasi

Ashampoo_Snap_2017.03.14_22h32m39s_001_.png     6 март — Габриел Гарсиа Маркес таваллуд топган кун

Йигит уч кун сабр қилди. Шу кунларнинг бирида, яъни якшанбада уч соат муттасил кўчада изғиди, кўча бурчагида ўтган-кетганларга анграйиб тураверди ва ҳаттоки ўз жонига суиқасд қилиш каби ўй-хаёллар ичида юрди. Аммо, сешанба куни унга хат келди. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Hayotning sirli quvvati & Buzrukning kuzi. Roman & Muhammadjon Xolbekov. Gabriyel Garsia Markes.

0_1640c4_4e41e709_orig.png 6 март — Габриел Гарсиа Маркес таваллуд топган кун

    Лотин Америкаси адабиётининг йирик вакили, “сеҳрли реализм” адабий оқимининг асосчиларидан бири, колумбиялик машҳур адиб Габриел Гарсиа Маркес номи тилга олинганда, замонавий китобхон тасаввурида, аввало, унинг қиёфаси ва ижоди гавдаланади. Davomini o'qish

Cho’pon va uning iti yoxud xiyonat haqida tarixiy rivoyat.

034Чўпон ва унинг ити ёхуд хиёнат ҳақида тарихий ривоят. Матнни Фахриддин Шамсиматов ўқиган. Ушбу аудиони менга юборган дўстимга раҳматлар айтаман. У бу ривоятни Нажмиддин Эрматов шеъри баҳона айтмоқчи гапларимни тақдим этганимдан кейин юборди Davomini o'qish

Yuriy Trifonov. Haqiqat mag’zi.

Ashampoo_Snap_2017.06.28_14h42m49s_004_.png...Бугунги ҳаёт – ортда қолган йилларнинг юки ҳамдир. Бугунни тушуниш учун, кечани ва аввалги кунни ҳам тушунмоқ даркор. Яшаб ўтилган умрнинг ҳеч бир куни изсиз йўқолмайди. Агар истасангиз, кеча ва аввалги кун менинг ҳаётимда нималар содир бўлганини ҳикоя қилиб бераман. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Lochin & Cho’l o’rtasidagi shiypon

Ashampoo_Snap_2016.12.22_17h05m52s_001_.png25 февраль — Ёзувчи Собир Ўнар Таваллуд топган кун

Саксонип муаллимнинг ўғли Норбўта кеча Тўти бозордан ажабтовур хабар топиб келди: аллақандай араблар лочин деган қуш қидириб юрган эмиш, бизнинг тоғлардаям лочин бор экан, тутиб берган одамга нақд беш минг долларни қуртдай санаб бериб опкетишармиш. Бу гапни бегона эмас, ўзининг амакиваччаси Эсиргап айтди. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Hayot saboqlari

04   Ҳаётда мол-дунёга ҳирс қўйиб яшаш эмас, аксинча, бу дунёнинг дўзахий азобларидан ўзини ҳимоя қилиш чораларини кўриш фойдалидир. Нодон роҳат-фароғат кетидан қувлайди ва умиди пучга чиқади, доно эса бало-офатлардан ўзини четга олади. Агар шундай қилиш қўлидан келмаса, тақдирга тан бериб юраверади. Бу нарса қай даражада амалга ошмасин, ўзини алдангандек ҳис қилмаслиги лозим, чунки у ҳаётда бор нарса. Роҳат-фароғатни бекордан-бекорга қурбон бериб ҳеч нарсага эришмаган тақдирда ҳам мазкур ҳолат зарар келтирмайди, чунки у хаёлий нарса, афсусланишга арзимайди. Davomini o'qish