
Xurshid Davron she’rlaridan audionamunalar.
Davomini o'qish
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari

Xurshid Davron she’rlaridan audionamunalar.
Davomini o'qish

Ўшда нима бўлди? Гарчи фожиалардан кейинги ярим йил давомида, маҳаллий ҳам марказий матбуотдаги юзлаб мақолалар орқали, одамни сескантирадиган даражадаги бу ваҳшийлик узоқ ва пухта тайёрланган стсенарий асосида амалга оширилган сиёсий жиноят маҳсули эканлиги тўғрисида айрим маълумотлар олган бўлсак-да, Ўшда нима бўлди, деган савол ҳануз кўнглимиздан кетмайди. Davomini o'qish

Матназар Абдулҳакимов сўлим Аму бўйларида ястанган қадим воҳа фарзанди бўлиб, Ватаннинг ҳар бир гиёҳи, ҳар бир қумурсқаси, ҳар бир томчи оби — ҳаёт-у, ҳатто ҳар бир зарра гарду ҳазони ҳам унга қадрли эди. У ўз овози, ўз фалсафаси, ўз услубига эга бўлган серқирра ижод соҳиби эди.Aфсуски, шундай истеъдодли шоиримизни бевақт ўлим бизнинг орамиздан олиб кетди. Мухлисларига унинг кўз қароғида асраган, инжа сатрлари, боқий китоблари, мақола ва очерклари мерос бўлиб қолди. Davomini o'qish
Эшқобил Шукур 1961 йил Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Боймоқли қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факултетини битирган (1984). Илк шеърлар тўплами — «Юракни ўрганиш» (1984). Шундан сўнг унинг «Сочлари сумбул-сумбул» (1988), «Тунги гуллар» (1989), «Яшил қушлар» (1995), «Ҳамал айвони» (2003) шеърий китоблари ва 2005 йилда «Кўҳна боғ ривоятлари» насрий китоби нашр этилган. «Нақшбанд», «Ибтидо хатоси» каби достонлари, «Насойим ул-муҳаббатга сайр» туркуми, шунингдек, «Оқибат оқшоми», «Дунёнинг кўчиши» каби қиссалари ҳам бор. Davomini o'qish

Ҳа, у тугмачагул эди. Ҳозир… э-э, гулхайрини биласиз-а? Сувсиз уват-адирларда ўсиб ётади. Чиройли гуллайди, гулбаргларининг тагида тугмача-тугмача қатланган уруғи етилади, олиб қўйлакка ҳам қадаса бўладигандек. Албатта, тугмаликка ярамайди, авайлаб ушламасангиз, кирт этиб синади. Гулхайрининг гули катта-катта оқ, қирмизи, гулгун очилиб кўзни қувонтиради. Орасида доим зарғалдоқ сайрайди, у ҳам шунинг ошиғи, тўйини шунда қилса чиқар, ичи қушлар бозори-да. Лекин кесиб дасталаб, гултувакка солиб бўлмайди. Танаси узун, бутунича сертук, туки қўлга кириб қичитади. Гулхайри эркин, хоҳлаган жойидан чиқиб, ўзича гуллаб турадиган ёввойи дала гули-да. Лекин гуллари ниҳоятда кўркли, айниқса узоқроқдан қарасангиз. Davomini o'qish

Таниқли япон шоири Таникава Сюнтаро болалигидан шеър машқ қилган ва илк шеърлари 1948 йилда матбуотда чоп этилган. Йигирма бир ёшли шоирнинг илк китоби “Икки миллиард ёлғизлик йили билан ўлчанган ёлғизлик” номи билан 1952 йилда нашрдан чиққан. ХХ асрнинг иккинчи ярмида япон адабиётшунослари таъкидлаганидек, шоир Япониянинг энг машҳур шоирига айланди. Бугунгача унинг 70 дан ортиқ китоби чоп этилган. Davomini o'qish
9 феврал — Буюк Алишер Навоий таваллуд топган кунҲазрат Мир Алишер Навоий ўзбекнинггина эмас, бутун туркий халқлар юзининг оқидир, деб айтганда Чингиз Айтматов минг карра ҳақ эди Hazrat Mir Alisher Navoiy o’zbekninggina emas, butun turkiy xalqlar yuzining oqidir, deb aytganda Chingiz Aytmatov ming karra haq edi. Davomini o'qish

Шоира асосан Петербургда яшаган. Биринчи шеърлар китоби «Оқшом» 1910 йилда чиққан. «Тасбеҳ» (1914), «Оқ гала» (1917), «Баргизуб» (1921) ва бошқа шеърий китобларидаги шеърларида лирик кечинмалар, танҳолик туйғулари ифодаланган. Унинг ижодида 30-йиллар қатағони даҳшати ўзига хос тарзда ифодасини топган. Davomini o'qish
Yapon xalqining eng sevimli shoirlaridan biri Matsuo Basyodir. Uning she’rlarini yod bilmagan yapon dunyoda yo’q. U yaponlar uchun o’zbekkka Alisher Navoiy, rusga Pushkin, eronlikka Hofiz, xitoylikka Li Bo, nemisga Hyote qancha aziz bo’lsa, shunchalik qimmatlidir. Men Basyoni qarayib 40 yildan ortiq vaqt davomida tarjima qilaman. Unga bo’lgan mehrim bir necha she’rimda aks etgan. Davomini o'qish
5 июнь — Атоқли азарбайжон шоири Микойил Мушфиқ таваллуд топган кунАтоқли азарбайжон шоири Микойил Мушфиқ 1908 йил 5 июнда Бакуда туғилган. 1939 йилнинг 12 мартида советлар тузуми томонидан қатл этилган. Ўзининг қисқа ҳаёти ва фаолияти мобайнида яратган асарлари нафақат азарбайжон,балки умумтурк адабиётининг хазинасидан муносиб ўрин олган. Davomini o'qish
Улуғ санъаткор Ботир Зокиров таваллудининг 75 йиллигига бағишланадиБу қўшиқ илк марта 1964 йилда суратга олинган «Қўшиқ суратини чиз» деган мусиқавий фильмда ижро қилинди. Қўшиқ ижрочиси Ботир Зокиров бу қўшиқни ижро этар экан¸ расм чизади. Шаҳло кўз гўзаллар расмини кўмир билан оқ қоғозга эпчиллик билан чизган Ботир Зокиров ғамгин оҳангда гул ва чечаклар ҳақида қўшиқ куйлар эди. Ҳам расм чизиб¸ ҳам қўшиқ куйлаëтган рассом 60-йиллар томошабинини мутлақ мафтун қилган эди. Davomini o'qish
Шекспирнинг адабий фаолияти уч даврга бўлинади. Ҳаммаси бўлиб у икки поэма, 154 сонет ва 37 пьеса яратади. Ижодининг биринчи даврида (1590-1601) Шекспир поэма ва сонетларидан ташқари, уйғониш даврининг характерини акс эттирган хушчақчақ комедиялар: “Адашишлар комедияси”, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”, “Вероналик икки йигит”, “Севгининг беҳуда кучайиши”, “Ёз кечасидаги туш”, “Виндзорлик масхарабоз аёллар”, “Йўқ нарсадан бир талай ғавғо”, “Бу сизга ёқадими?”, “Ўн иккинчи кеча”; “Англиянинг ўтмишидан олинган хроникалар” деб номланган тарихий драмалар: “Генрих VI”, “Ричард III”, “Генрих IV ”, “Қирол Иоанн”, “Ричард II”, “ Генрих V”; ниҳоят, “Ромео ва Жульетта” ҳамда “Юлий Цезарь” номли икки машҳур трагедиясини ёзди. Davomini o'qish