
Ишонасизми, баъзан адамни эслаб ёки адам билан боғлиқ бирор нарсани сўраб қўнғироқ қилишса, ўша куни яхши кайфиятда юраман, хурсанд бўламан, ич-ичимдан ўша одамдан миннатдор бўлиб кетаман, ҳаётимга мазмун киргандек бўлади. Адамга айтгим келиб кетади: «Адажон, сиз ҳақингизда яхши гаплар гапирди, мени кўнглимни кўтарди, невараларингизнинг хол-аҳволи билан кизиқди», деб… Davomini o'qish
Bo'lim: Xotira va yodnomalar
Ustoz va tengdosh shoirlar haqida xotiralar
«Shamolga osilib yashadim…» Rauf Parfi hayoti fotosuratlarda.

Жунунваш Шоирнинг суратлари ҳар ёнга сочилиб ётарди…Шамолга осилиб яшаган одам қисматидан яна не кутиш мумкин? Ҳайратингиз Ҳаёт манзараларини имкон қадар тиклашга уриндик.
Davomini o'qish
Sa’dulla Siyoyev. Qalamdosh.

«Қайриладиган» куним келганда кутилмаган воқеа юз берди. Миртемир аканинг тоби қочиб, касалхонага тушиб қолди. Кўргани бордим. У хонада бир ўзи ётар, дераза ёнига қўйилган баланд каравотнинг бош томонида қалам, дафтар, журнал ва китоблар, катта-кичик шишаларда дори-дармонлар сафлаб қўйилган. Миртемир ака «болам»лаб, «бўтам»лаб меҳмон қила бошлади. Davomini o'qish
Taniqli adib,O’zbekiston xalq yozuvchisi Farhod Musajonov vafot etdi.
Ҳотам Файзиев…Омон Мухтор…Ўткир Ҳошимов… Бугун эса Фарҳод Мусажонов дунёдан кўз юмди. Эл севган ижодкорлар,ўзбек маданиятининг ёрқин сиймолариларининг охирати обод бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз. Саҳифамиз номидан Фарҳод Мусажонов оиласига, яқинларига, адибнинг фарзанди — ҳамкасбимиз Гулмира Мусажоновага чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Фарҳод Мусажонов Тошкент шаҳрида туғилган. Ёзувчи ўзи ҳақида шундай ёзган эди: «Мен Тошкентда, Ўқчи маҳалласида туғилганман, 1933 йил 19 декабрда. Davomini o'qish
Taniqli o’zbek adibi O’tkir Hoshimov vafot etdi.
Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Саҳифамиз номидан адиб оиласига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов 1941 йил, 5 августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1964 йилда Ўзбекистон миллий университетининг (собиқ ТошДУ) филология факултети журналистика бўлимини тугатган. 1959 — 62 йиллари “Қизил Ўзбекистон”, 1963-66 й. “Тошкент ҳақиқати” 1966-82 йиллари “Тошкент оқшоми” газеталарида адабий ходим, бўлим мудири, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир, 1985-95 й. “Шарқ юлдузи, 2005 йиллардан “Театр“ журналларида бош муҳаррир бўлиб ишлади. Davomini o'qish
Norqobil Jalil. «Men yer bilan salom-alik qilaman»

Биз учун ғайритабиий туюлувчи бу “салом-алик” Тоғай Муроднинг шиори эди ва у бир умр шунга амал қилиб яшади. Чунки у шундай феъл-аъмоли билан, қолаверса, ўзига хос ҳаёт тарзи билан бошқалардан ажралиб турарди. “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” дея эрта башорат қилган ёзувчининг вафот этганига бир йилдан ошди. Лекин турли ижодий давраларда, ўқувчилар орасида унинг халқона ижоди, камтарона яшаб ўтган ҳаёти тез-тез эсланади. Мен ҳам суюкли адиб билан боғлиқ айрим ҳаётий ҳикояларни эслашга уриндим. Davomini o'qish
Omon Muxtor xotirasiga bag’ishlov
Бу қўшиқни ёшлигимда эшитганман. Кейинчалик унинг шеърини Омон Мухтор ёзганини билдим. Яқинда (бор йўғи Омон ака вафотидан бир ҳафтача олдин) қўшиқни эшитгим келгани учун, қидириб тополмагач, дўстлар кўмаги билан унинг аудиосини топтирган эдим. Тақдир экан, бугун қўшиқни youtubeга жойлаб, уни Омон ака хотирасига бағишлашни истадим. Davomini o'qish
Hotam Fayziyev xotirasiga bag’ishlov.

Бундан уч кун олдин, 7 май куни ўзбек санъатининг таниқли вакили, истеъдодли кинооператор ва режиссёр Ҳотам Файзиев ҳам 76 ëшида оламдан ўтди. У ўзбек киноси тарихида ўчмас саҳифа бўлиб қолган «Сен етим эмассан» (1962), «Тошкент — нон шаҳри» (1967), «Фавқулодда комиссар» (1969), «Абу Райҳон Беруний» (1974), «Дилором» (1968), «Ўткан кунлар» (1998) каби бадиий фильмларни суратга олган. Davomini o'qish
Omon Muxtor xotirasiga bag’ishlov.

Мен Омон ака билан жуда кўп суҳбатдош бўлганман. Айниқса, Қримда,Кўктебел (Кўктепа) да дам олганимизда қарайиб бир ой давомида деярли ҳар куни оқшом чўкиши билан Қораденгиз соҳили бўйлаб юриб суҳбатлашардик. Ўша пайтлар Омон ака ҳали романларини ёзмаган, уларни юраги тубида асраган пайтлар эди.Ўша суҳбатларда мен Омон аканинг, энг аввало, беғубор,жуда тоза инсон эканини англаб етган эдим. Ўша суҳбатлардан кейин анча яқинлашиб қолган,хонадонларига ҳам икки-уч марта бориб суҳбатларимизни давом эттирган эдим. Davomini o'qish
Taniqli adib Omon Muxtor vafot etdi & Adib xotirasiga bag’ishlangan teleko’rsatuv

Таниқли шоир ва ёзувчи Омон Мухтор 72 ёшида вафот этди. Саҳифамиз номидан адиб оиласига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Биз Аллоҳникимиз ва унга қайтажакмиз
Адиб узоқ вақтдан буён буйрак хасталигидан азоб чеккани, сўнгги ойларда эса буйрак саратонига чалингани маълум. Омон Мухтор 16 июль куни 72 ёшга тўларди. Davomini o'qish
10 may — G’afur G’ulom tavalludining 110 yilligi.

Ғафур акани кўпчилик сиёсий, гоҳо баландпарвоз шеърлар орқали танийди. Уни аксар минбарда турган ҳолатда тасаввур қиладилар. Бироқ, “Севсам, севибман-да. Ўзбекман, содда!” деб ёзган Ғафур ака эди… Davomini o'qish
Asqad Muxtor. Qodiriyni ko’rganman-u…

Ҳакнм Назир «Ленин учқуни»да ишлардилар. Шу газетада чиққан хабарларим учун қалам ҳақи ўрнига (пул болани бузади, деган бўлсалар керак) у киши менга шахмат юборганлар. Доналари жажжи, йилтироқ, тахтаси сирланган. Бунақасини кўрмаган эдим, Қўлтиғимда олиб юриб, шу ўйинга ружу қўйдим. Болалик зкан-да… Davomini o'qish
