Бизда ота билан ўғил, она билан қиз, дўст билан дўст, оила, борингки қариндош-уруғлар муҳим гапларини ўзаро гаплашиб олишга ўрганган. Ўзаро! Бу жуда яхши одат. Энди замон шуни тақозо қилаяптики, бутун миллат ҳам худди шундай зарур гаплар ҳақида гаплашиб олишга ўрганиши керак экан…
Davomini o'qish
Bo'lim: Ona tili va Milliy alifbo
Ona tili, Milliy alifbo,Lotin-kirill muammolari
Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlasuv
“Ўз” сўзи катта тарихга эга сўзларимиздан бири саналади. Бу сўзда инсоннинг моҳияти намоён бўлади. Ҳазрат Навоий айтганлар:
Булбуллар олур нолани таълим, агар этса
Боғ ичра Навоий ўз-ўзи бирла тараннум. Davomini o'qish
Olim Toshboyev. Ona tilimiz haqida uch maqola
21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 30 йиллиги
Нафсиламрини айтганда, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”га кирмаган нечта сўз бўлса, онгу тафаккуримизда ўшанча ёриқ, кемтиклик бор. 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини жамлаган беш жилддан иборат луғат шубҳасиз катта бойлигимиз. Лекин юзлаб қишлоқ, овул, кентлар қиёфаси, уруғ-аймоқларнинг ўзига хослиги бўлган яна қанча минглаб сўз ўттиз уч миллион қора кўзнинг ялпи меҳрини кутиб яшаяпти. Davomini o'qish
Anora Sodiqova. Uf-f…
Уф-ф тортиб бир иш бошлаш яхши эмас. Аммо, бу мавзу масаласи шунчалар оғир ва мушкулки, 100 йиллик сарқитдан ҳамон қутула олмаяпмиз. Қутула олмаётганимизнинг сабаби эса эътиборсизлик, дангасалик ва ўша “уф-ф”… Davomini o'qish
Tilshunos olim: Bunday ona tili ta’limi o’zimizni aldashdan boshqa narsa emas!
Она тили предмети тўла-тўкис тилшунослик фанига айланиб бўлди. Ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам она тили таълими деганда тилшунослик қоидаларини ёдлаш ва уларга доир машқ ва топшириқларни бажаришдан бошқа нарсани тасаввур қила олмайдиган бўлиб қолди. Биринчи планда туриши керак бўлган оғзаки ва ёзма нутқ бўйича саводхонлик, нутқ ва мулоқот маданияти, бой сўз захираси, нотиқлик энг охирги ўринларга тушиб кетди. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. G’aflat va mutelik irsiymi yoki hirsiy? & Maqsud Asadov. Ona tili — millat ko’zgusi
Давлат тили – миллий маслак ва тафаккур эркинлигининг бош асоси, маънавий юксалишнинг бирдан бир манбаидир. Тил ва руҳ, тил ва мушоҳада, тил ва шахс камоли, тил ва миллат тақдири – буларнинг маъно-мазмунини етарли зайлда тушуна олган киши миллий тилнинг яратувчанлик, халоскорлик куч-қувватига заррача ҳам шубҳаланмайди. Афсуски, халқ, юрт, бутун шахс тарбияси ва тил орасидаги ботиний бирликни идрок айлашга қодир зиёлилар анча озчиликни ташкил қилади. Davomini o'qish
O’zingdan chiqqan baloga… «O’zA minbari» turkumida uch maqola
Гап шундаки, куни кеча аллақайси раҳнамоларининг даъватими, рағбатими билан, бир гуруҳ шахслар Ўзбекистонда рус тилини расмий тил даражасига кўтариш, “Давлат тили ҳақида”ги қонунга ўзгартиш киритиб, унга ўзбек тили каби ҳуқуқий мақом бериш таклифи билан чиқиб бонг урибдилар. Ўрмондаги дарахтларни қийратаётган болтадан омонлик йўқ, чунки унинг сопи ҳам бошқа эмас – ёғоч, деганларидай, ўзимиздан чиққан бу “узбек” зиёлилар ўз ташаббуслари Ўзбекистонда рус тили мавқеини юксалтиришга бел боғлаб (рус тили шунга зорми?), Davomini o'qish
Lotin yozuviga asoslangan oʻzbek alifbosi haqida ishchi guruhning soʻnggi xulosasi
Айни кунларда жамоатчилик, айниқса, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш, айрим ҳарфларга ўзгартириш киритиш борасидаги фикрлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bir dona mix yoxud chalamullalik «kumir» bo’ldi
Битта ном учун шунча гапми, дейишга шошилманг. Битта нотўғри қўйилган ғишт, битта чириган оғоч эртага бутун бир иморатнинг қулаб тушишига сабабчи бўлиши мумкин… Davomini o'qish
Davr va ona tili ta’limi muammolari. Davra suhbati
“Ma’rifat” газетаси мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган туб ўзгаришлардан келиб чиқиб газетамиз саҳифаларида таълим муаммолари, уларнинг ечими, таълимни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари бўйича туркум давра суҳбатлари уюштиришни режалаштирди. Тақдим этилаётган илк суҳбат миллий онг ва тафаккур, миллий руҳ ва дунёқарашни шакллантирувчи она тили таълими масалаларига бағишланади. Davomini o'qish
Millatning nishoni (Milliy yozuvimiz haqida bahs)
Кейинги вақтда миллий ёзувимиз теварагида баҳслар қайта жонланди. Бизга қайси графикага асосланган алифбо маъқул: кириллми ёки лотин? Жамият бу саволга жавобда гўё икки гуруҳга ажралган: бир тараф кириллни ёқласа, бошқаси лотинни маъқул кўраётир. Биз миллий ёзув масаласи ғоят муҳим эканини эътироф этган ҳолда, ундан-да долзарб масала назардан четда қолаётганини таъкидлашни истардик. Хўш, айтинг-чи, ўзбек тилини давлат тили рутбасига муносиб даражада ривож топтира оляпмизми? Ахир, она забонимиз бу мақомни қўлга киритгунча озмунча курашган эдикми?! Davomini o'qish
Qozoqboy Yo’ldosh. O’zlik qo’rg’oni
Ўзбекнинг обрўли журнали “Тафаккур”да давлат тили тўғрисидаги қонуннинг бажарилишига доир муаммолар кўтарилгани жуда хайрли иш бўлди. Негаки, бугун ота тилимизнинг аҳволи ташвишланарли даражага тушиб қолган. Аммо кўнгилда умид сўнмайди. Davomini o'qish
