Shodmonqul Salom. Bahorgi majlislar

088  Ташқарида илк баҳорнинг ёмғир исли совуққина ели кирланиб қолган қорларни ялаб, тарновларни тилга соларди. Кун совуққина бўлса-да, офтобли, баҳорнинг келгани энди рост, булутлар ҳам шаштидан қайтган ёвдай аллақандай майинлашган. Уй ичида, икки қават кўрпача устида Норқул домла “Тафаккур” журналининг эски сонларидан бирини мук тушганча ўқиб, печка ёнида ўтирибди. Хонада ўзидан бўлак ҳеч ким йўқ: бола-бақра мол-ҳолга қараб, келин неваралар ҳам ташқарида ўз юмушлари билан андармон юришибди. Davomini o'qish

Muhammad Yunus Toib. Tarixi Aliquli (Alimquli) amirlashkar. 1-4 fasllar

0716-17 июнь кунлари миллий тарихимизнинг энг фожиали воқеаларидан бири — босқинчи рус қўшинлари томонидан Тошкентнинг ишғол этилганига 150 йил бўлади. Сайтимиз шу муносабат билан Тошкентни забт этилиши воқеалари тасвирланган тарихий асарлар ва мақолалар туркумини тақдим этишни бошлайди. Бугун ана шундай қимматли тарихий манбалардан бири бўлмиш Муҳаммад Юнус бин Муҳаммад Амин (Муҳаммад Юнус Тоиб) қаламига мансуб «Тарихи Алиқули (Алимқули) амирлашкар» асарининг 1-4 фасллари билан танишинг. Davomini o'qish

Gulzebo. She’rlar & Shoira haqida ikki xotira

034 ..Ўтган асрнинг саксонинчи йилларининг иккинчи ярмида Боғот тумани газетасида бир муддат ишлаш тақдиримга ёзилди. Бу ўша — “ошкоралик йиллари” шабадаси эндигина бўй кўрсатаётган кезлар эди. Бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган кезларимизда таҳририят қошида ёш ижодкорлар тўгараги ташкил этиб, унда қатнашишни истаган ёш қаламкашлар билан озми-кўпми ишлашимга тўғри келган. Тўгарак аъзолари орасида Гулзебо исмли қиз бошқалардан ажралиб турарди. Davomini o'qish

Mukarrama Murodova. Uzoqlarni qo’msaydi qalbim…She’rlar

08   Бундан қирқ беш йилча аввал, менинг талабалик йилларим ўзбек шеъриятида бир шоира пайдо бўлди.  Талабалар тилида унинг «Мен ҳақимда ўйлар эмишсан, дўстларингга сўйлар эмишсан…», «Узоқларни қўмсайди қалбим, узоқларга қўнсайди қалбим…», «Табиат, бир кунлик ҳусн ато эт, бугун қаршисида ўтирай порлаб…», » Эшигим ортида кезади шарпа, чироқни ўчириб, қулоқ тутаман…» сатрлари тинмай янграрди. Ҳамма унинг янги шеърларини интизорлик билан кутарди. Бу шоира Мукаррама Муродова эди. Унинг вафот этганига бу йил роппа-роса  10 бўлади. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xonlik tarixidan lavhalar

04   Тарихда бот-бот учраб турган ҳолат. Давлат тепасига ёш, тажрибасиз, сиёсий бошқарувга лаёқатсиз кишини чиқаради-да, ўзи унинг жиловини тутиб туради. Шу орқали беҳисоб бойликлар орттиради. Айрим сарой амалдорларининг нияти шу эди. Бундай сиёсий ўйинлар 17 аср охири, 18 аср бошларида авж олганди. Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov. Ikkiyoqlama shamshir ibodatxonasi

012   Борхеснинг «Астерий гўшаси» ҳикоясига монандликка даъво қилиш қусурларидан ҳоли бўлмаган ушбу ҳикоя ўз табиати ва хусусиятларига кўра ўзбек туркийсидан батамом ўзга тилда битилган асар оҳангларини таржима тилида сақлаб қолиш истак ва интилишлари туфайли атай йўл қўйилган бир номутаносиблик теграсидаги изланишлардан униб етилди. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Buxoro tarixidan ikki lavha

098  18 асрнинг 2 ярмида Бухоро хонлигида ижтимоий- сиёсий мувозанат бузилиб, сарой ўйинлари авж олган эди. Тахт учун курашдек сиёсат саҳнасига дам у, дам бу гуруҳ вакили чиқиб турган пайтлар. Шайбонийлар, аштархонийлар сулоласининг заифлашганидан манғит уруғига мансуб бир гуруҳ кишилар ҳокимиятни қўлга олди. Davomini o'qish

Ubaydiy (Ubaydullaхон). She’rlar

081  Убайдуллахон ҳам ўз даври ҳукмдорларидан Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон, Бобур мирзо  каби муттасил ижод билан шуғулланиб «Убайдий», «Қул Убайдий», тахаллусларини қўллар эди. Убайдийнинг ўзбек, форс ва араб тилидаги шеърларидан иборат уч девони бир муқова ичига жойлаштирилган. Бу уч тилдаги девоннинг ягона қўлёзма нусхаси 1583 йилда Мир Ҳусайн ал-Ҳусайний томонидан кўчирилган бўлиб, котиб уни «Куллиёт» деб атаган. Davomini o'qish

Odil Yoqubov. Do’stlarim davrasida yoxud unutilmas lahzalar

044      Шундай қилиб, камина ҳам “классик”лар қаторига қўшилиб қолдим… Ўша йиллари Абдулла Қаҳҳорнинг 60 йиллик тўйи ўтадиган бўлди. Ёзувчилар боғи одамга тўла. Қўлида кетмон ушлай оладиган ҳамма боғда. Абдулла аканинг ўзлари эса чорбоғи ёнидаги бир туп гужум тагида Абдулла Орипов билан суҳбатлашиб ўтирардилар. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Noto’g’ri tarjima qilingan bitta so’z butun asar mohiyatini yo’qqa chiqarishi haqida

08   Бугун  унутилмас шеърлари билан танилган,  аммо ҳикоялари ҳам эътиборга сазовор машҳур рус шоири Сергей Есенин қаламига мансуб бир ҳикоянинг  ўзбекча таржимаси ҳақида, аниқроғи, нотўғри таржима қилинган битта сўз бутун  асар моҳиятини йўққа чиқариши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазаларимни сизга тақдим этмоқчиман. Мазкур ҳикоя таржимаси  «Китоб дунёси» газетасида босилганига икки йилдан ошди. Davomini o'qish