Elyor Murod. Bahorimdan bir sevgi qolar…

055   Бир неча кун олдин таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст билан ёш ижодкорлар даврасида бўлдик. Анъанага биноан ҳар сафар даврадошларнинг бири — носир бўлса ҳикоясини, шоир бўлса шеърларини ўқиб берарккан. Кейин эса  муҳокама бошланаркан. Ўша куни  шоир Элёр Муроднинг навбати экан. Шоир ҳақидаги қисқача маълумотномада ёзилишича, у 1988 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини битирган. Шу пайтгача иккита шеърий тўплами ҳам нашр этилган. Davomini o'qish

Odil Hotam. Umr — mangulikka atalgan qo’shiq

034   Шоир  Одил Ҳотамовни ўзбек китобхони   “Умр шами”, “Нигоҳлар”, “Юксакдаги дарахт”, “Дала йўли”, “Нафас” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Юксакдаги дарахт” насрий китоблари орқали яхши танийди. Шеърларининг ҳар мисрасида Ватан меҳри, муҳаббат тараннуми, инсоний самимий туйғулар  жилваланиб туради. Ҳозирги кунда ижодкор  Кармана тумани “Кармана овози” газетасида фаолият кўрсатиш билан биргаликда, газета қошида ташкил этилган “Чашма” адабий тўгарагининг  раҳбари ҳамдир. Davomini o'qish

Xazina qalbning o‘zidir (Shoir Yo‘ldosh Eshbek bilan suhbat)

011   Олдингиздан икки йўл чиқди, дейлик. Ўнгга дегани – илҳом бўлди. Бу – оддий одамларга узатилган ички илҳом. Ижодкор илҳомида эса ҳол ва маъно бирлашади. Ижодкорнинг ички олами фаоллашади, тезлашади, хуш туйғулар лаззати тиғизлашади, фикр ва маънолар қуйилади, ижодкор тоқат қилиб бўлмас гўзал ҳолга кириб қолади. Ва анормал ҳолда нормал ва ҳатто комил бир ишни адо этади. Бу ҳолатни сўфийнинг жазба ҳолига ўхшатиш мумкин. Илҳом, ишқ, жазба жўш уриб инсон кўнглида кучайганда, оромбахш азоблар ёки азоббахш оромлар орқали чўққига кўтарилади. Davomini o'qish

Mash’al Xushvaqt. Kutish — ruhim bog’langan zanjir

Ashampoo_Snap_2017.01.11_22h05m36s_001_.png    Машъал Хушвақт 1961 йилда Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган. Тошкент давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. “Ойдин ғуссалар” номли шеърий китоби нашр этилган. Ҳозирда Асака туманидаги 44-ихтисослаштирилган мактабда адабиёт фанидан дарс бериб келмоқда.
Davomini o'qish

Hamid Ziyoyev.Oqmasjitdagi jangdan Toshkentning urushib olinishigacha

054   Кўрсатилган хатнинг мазмуни баён этилгандан кейин шаҳар катталари ҳайрон бўлиб турган пайтда домла Солиҳбек охун додҳо шундай жавоб қилган: «Бизлар воқеа ва ҳодисаларни бекитмасдан маълум қиламизки, Тошкентдан Оқмачитгача ва бу ердан Ғулжагача бўлган шаҳар ва қалъалар Тошкентга қарар эди. Бу жойларни рус аскарлари уруш ва талаш билан қўлларига киргиздилар. Уруш тўсатдан, муҳлатсиз ва сувсиз олиб борилди. Тошкент шаҳри зулҳижжа ойининг ярмидан бошлаб сафар ойининг 12 числосигача, яъни 42 кун давомида сувсиз, озиқ-овқатсиз қолдирилди. Мулла Алимқул лашкарбоши шаҳид бўлгандан кейин сардорсиз қолди. Бухоро, Хоразм ва фарғоналиклар ёрдам бермадилар…. Davomini o'qish

Xiyonat yoxud amirlashkar Alimqulning o’limi & Xurshid Davron. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.28_10h19m15s_001_.png    Оқ тулпор минган аскарбоши ўз атрофидаги сараланган сипоҳийларни ўқдан олислатиб, бир оз ортга қайтишга буйруқ берди-да, ўзи бир талай удайчи билан генерал Черняевнинг олд қисмидаги кучлари йўлида тўхтади. Замбарак ўқлари чийиллаб келиб яқин орага туша бошлади. Арғумоқ пишқириб, қулоқларини чимириб, яқинлашиб келаётган бегона кишиларни сезгандай сувлиғини чайнаб, депсиниб безовта бўла бошлади. Нима учун? Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Adabiyot — tarbiya vositasimi?

0415 июн — ёзувчи Назар Эшонқул таваллуд топган кун.

Санъат, жумладан, адабиёт тарбияламаган қалб ваҳшийликка, ёвузликка, тубанликка мойил қалбдир. Чунки адабиёт билан тўлган қалбга ёвузлик кириб олиши қийин кечади, кўнгил майли ёвузлик томонга ўтишдан олдин у ерда адабиёт бунёд этган қўрғонларни, қалъаларни бузиб ташлашига тўғри келади. Адабиёт билан тўйинган қалб, онг – пойдевори мустаҳкам бинога ўхшайди. У залолатга бошловчи кўплаб зилзилаларга дош бера олади. Адабиёт ва санъат тарбияламаган қалб “энг паст балли силкинишларга” дош беролмай, тўкилиб кетади. Бу – асрлар оша исботланган ҳақиқат. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. Anbar in’om etar senga chechaklar

007

    Абдували Қутбиддин оламни тасвирлар орқали илғаб, унинг жилвагар манзараларини чизишга интилади. Шу боис шоирнинг шеърий ифода услуби – фалсафий мушоҳада, метаморфозаларга уланиб товланади, ўқувчини сирли ва сеҳрли маъво сари парвоз қилишга чорлайди. Davomini o'qish

Gulbadanbegim: Har kimki,meni so’rsa,salomimni degil

069     Гулбаданбегим ўз шахсияти ҳақида сўз юритганда оқилалик билан ўзини «бу ҳақир», яъни «бу ожиз банда» деб сўз юритарди. Аслида у нафақат оддий банда, балки Ҳиндистондаги буюк бобурийлар сулоласининг асосчиси Заҳириддин Муҳамммад Бобур подшоҳ Ғозийнинг кенжа қизи эди. У эртакларда учрайдиган афсонавий қаҳрамонларга хос нафис исм —  Гулбадан деган гўзал ном билан аталарди. Умрининг тўфонли ва шиддатли дамларида ҳам у ўзининг «Гулбадан»лигини сақлаб қола олган мўътабар бир инсон эди  (Маргарет Румер Годеннинг “Гулбадан” номли китобидан). Davomini o'qish

Shovosil Ziyodov, G’ulom Karimov. Toshkent qozikaloni & Е. Л. Марков. Визит к Мухиддин-ходже

045     1869 йили Туркистон генерал-губернатори К.П. фон Кауфман (1867-1881) Тошкентда қозикалон мансабини бекор қилади ва шу йили ўз вазифасидан четлаштирилган Ҳакимхожа Эшон вафот этади. Унинг ўғли Муҳаммад Муҳиддинхожа Себзор даҳаси қозилигига сайланади. У ўз даврининг маърифатли кишиларидан бўлиб, шоир Фурқат билан дўстона муносабатда бўлган. Фурқат ўз эсдаликларида Тошкентда бўлганида Муҳаммад Муҳиддинхожа хонадонида ҳам тургани, қозининг ақраболари ва ёру дўстлари билан бирга театр томошосига борганлиги ҳақида маълумот беради. Davomini o'qish

Qutlibeka Rahimboyeva. She’rlar

065    Ўтган асрнинг 80-йилларида Қутлибека ижодида янги саҳифалар очилди. Айнан мана шу йилларда ёзилган шеърларида ТОНГ тимсоли кўп учрайди. Эрк, озодлик маъносини англатувчи бу сўз шоира туйғуларининг ранг-баранг жилоларини англаб етишимизга ёрдам беради. У “…тонг отса кияман хонатлас кўйлак” деб орзу қилади. Орзуси амалга ошавермагач, “Нега мен истаган тонг отмас, нега? Ўз қалбимга ўзим эмасман эга?” деб фарёд чекади. Аммо бу исёнкор руҳ ишонадики, қай бир тонг чоғи бизнинг “йигитлар мудроқ тулпорларини уйғотиб шошқин Дунёнинг қайсидир парчаларида Парчинланган эркни қутқармоқ учун Буюк курашларга” отланади. (Йўлдош Солижоновнинг «Меҳр боғида ўсган дарахт» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Muhammad Yunus Toib. Tarixi Aliquli (Alimquli) amirlashkar. 5-7 fasllar

044   16-17 июнь куни миллий тарихимизнинг энг фожиали воқеаларидан бири — рус қўшинлари томонидан Тошкентнинг босиб олинганига 150 йил бўлади. Сайтимиз шу муносабат билан Тошкентни забт этилиши воқеалари аксини топган тарихий асарлар ва мақолалар туркумини тақдим этишни бошлайди. Бугун ана шундай қимматли тарихий манбалардан бири бўлмиш Муҳаммад Юнус бин Муҳаммад Амин (Муҳаммад Юнус Тоиб) қаламига мансуб «Тарихи Алиқули (Алимқули) амирлашкар» асарининг 1-4 фасллари билан танишинг. Davomini o'qish