Ўзбек адабиётида таржимачилик тараққиёти қадим илдизларга бориб тақалиши ҳеч кимга сир эмас. 20-йиллар мана шу қадимиятнинг энг муҳим саналарини ўзида жамлаган бир даврдир. Бу даврда таржимашунослик ва таржима танқидчилиги билан шуғулланиш иши ошланди, таржимага оид бир танқидий мақолалар ва ахборотлар газета ва журналларда босилиб турди. 1918-йилда Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон коммунистларининг I сездида русча материалларни ўзбек ва бошқа Ўрта Осиё тилларига таржима қилиш ҳамда бу тиллардаги материалларни рус тилида бериш масаласи қўйилди. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Denov: E’tirof va ehtirom
«Денов: эътироф ва эҳтиром. Тошкент, ”Тафаккур”нашриёти, 2014, 500 нусхада. Тўплаб нашрга тайёрловчи: Тожиддин Раззоқ. Муҳаррир: Исроил Шомиров
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари номзоди Тоштемир Турдиевнинг номини мамлакатимиз адабий жамоатчилиги яхши билади. Ушбу китобга толмас тадқиқотчи ва адиб Тоштемир Турдиев ҳақидаги мақолалар жамланган. Davomini o'qish
Sirojiddin Ibrohim. She’rlar
Сирожиддин дўстим, менга ёзган хатингиздаги «Мени шеър ёзиш завқи тарк этиб кетганига ҳам кўп вақт бўлаяпти» деган сўзингиз мени ўйлантириб қўйди. Дастлаб бу гапни ёшликка хос максимализмга йўймоқчи бўлдим. Аммо, кейин бундай таъкиднинг сабаби бошқа деган ўйга бордим. Сизга бир фикр (насиҳат) айтишдан тийилдим. Аввало, нима бўлгандаям, бирон қарорга келиш мутлақ сизнинг ҳаққингиз. Пешонангизга нималар битилгани эса ёлғиз Яратганга аён. Қарор сиздан, аммо ҳукм Оллоҳдандир. Унинг ҳукмини вақт айтади. Бугун сиз ўз йўлини излаётган одамсиз, мақсадингизга шеър ёзишни тарк этиш билан етмоқчи экансиз, ихтиёрингиз. Зеро, комилликка элтгувчи йўллар кўп. Ана шу машаққатли йўлдан олис нур томон кетаётган сиздек ёш дўстимга Парвардигордан қувват ва мурувват сўрайман. Davomini o'qish
Muslimbek Musallam. Maktub

Анна, сизни шеърларингизни асирига айланганимга ҳам мана ўн йил бўлди. Сиз ҳақингизда нимадир эълон қилинса дарров олиб кўз югуртираман. Шеърларингиздаги енгилмас матонат қаршисида хайрон қоламан. Бир аёлни умр буйи тортган ичкин изтиробларини сиз шеърларда жуда оддий, жуда содда ,жуда майин берасиз. Бу баҳор эпкинларидай дил осмонида сайр айлаган қалдирғочлар оҳидай ёқимли. Ёмғирли тонг сизни хаёл сураман. Сиз дераза пардаларини очиб борлиққа бўйлаётган бўласиз. Davomini o'qish
Baxtiniso Mahmudova. She’rlar
Бахтинисо Чироқчида туғилган. Бугун Тошкентдаги шифохоналардан бирида даволанмоқда. Дўстим Шуҳрат Дарё ўша шифохонага бориб концерт берганида бу шоира синглим билан танишган экан. Мана шу воқеа сабаб бўлиб, Бахтинисонинг фейсбукдаги саҳифасида қўйилган шеърларини ўқиб чиқдиму улардаги маҳзун туйғулардан осонликча қутулолмай турсам-да, юрагим шодланди. Ёшликда бўладиган ҳали нотамом сатрларига қарамай ҳаётга бўлмиш буюк муҳаббат туйғулари бор эди бу шеърларда. Яна бу шеърларда мен соғинган гўзал, шоирона ҳикматлар бор эди. Ҳали ёш қалбнинг Буюк тажрибаси бор эди. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Tavalloning iztiroblari.
Тавалло тахаллуси билан ижод қилган Тўлаган Хўжамеёров 1883 йили Тошкентнинг Кўкча даҳасида туғилган.Унинг ҳаёти оқ ва қизил мустамлакачилик ҳукм сурган даврга тўғри келгани боис, озоб-уқубатлар билан ўтди.Тавалло ўзига тўқ, мулкдор отаси Хўжамеёр Жиянбоевнинг ер-сувидан фойдаланиб, савдо ташвишлари билан ҳаётини ўтказиши ҳам мумкин эди.Шу тарзда умри бойваччаларникидек ўтмаса-да, ўртаҳол замондошлариники каби бир маромда кечган бўларди.Аммо Яратган Эгам унга туғма ижодий қобилият туҳфа қилган эди. Ижодга ошнолик, халқ ҳаётига яқинлик эса ижтимоий турмушга фаол аралашишга ундади.Қорасоч, қўйкўз, бўйи атиги бир ярим метр бўлган бу инсон фидойи бўлмаганида, балки умри кузатув остида ўтмас, 1938 йилда отилиб кетмасди… Davomini o'qish
Muhammad Salomning «Xonadon» va «Amal havosi» asarlariga bag’ishlangan radiodastur
Таниқли ёзувчи Муҳаммад Саломнинг ўзбек оиласининг ҳаётий муаммолари ҳақида ёзган, тўрт қисмдан иборат “Катта хонадон. Изтироблар ва севинчлар” роман – эпопеяси ва “Пахта иши” деб ном олган мудҳиш воқеаларга бағишланган “Амал ҳавоси” номли асарининг нашр этилиши муносабати билан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ўтказилган тақдимот ва суҳбат асосида тайёрланган радиодастурни тақдим этамиз.
Davomini o'qish
Hasan Qudratullaev. Bobur mirzoning qilichi

Агар эътибор берсак, шарқлик саркардалар, шоҳ ва султонлар, бек ва оддий аскарларнинг портретлари, муҳораба майдонидаги ҳолатлари чизилган cуратларда улар кўпинча қилич билан бирга тасвирланган. Бошқача айтганда, қилич жангчи қиёфаcининг яхлит бирлиги cифатида у билан бирга акс эттирилган. Қиличнинг катта-кичиклиги, қилич соҳибининг уни ушлаб турган қўли ҳолати билан бирга бу қуролнинг зеб-зийнати, ғилофининг нақшлар, қимматбаҳо тошлар билан безатилгани ҳам бундай cуратларда акc этган. Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. Yangi she’rlar

Замонамиз шоирларидан ўқийдиганларим бор. Номма-ном санашга имкон йўқ. Машҳур шоирларни ўқишимиз табиий. Лекин матбуотда тез-тез кўринмаса-да, гўзал шеърлар ёзаётган ижодкорларимиз, масалан, Фароғат Камолова, Ибодат Ражабова каби шоира опаларимизни севиб, излаб ўқийман. Одам ёши ўсавергани сайин негадир ҳайқирибмас, ичида ўқиладиган шеърларга, қалб қироатига мойил бўлаверар экан (Шоира Гулжамол Асқарова билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Jahonbop asar yoza olaman… Shukur Xolmirzayev bilan suhbat
Қизиқ, инсон ўзи яратган нарсага ўхшайди. Баъзи электр чироқлар кичкина хонани базўр ёритади, пешонангни деворга уриб олмаганингга шукр қиласан. Худди шу ҳажмдаги бошқа бир электр чироқ эса ҳайҳотдай хонанинг истаган бурчагида игнага ип ўтказишга имкон яратиб беради. Сабаби оддий: вольтининг оз ёки кўплигида, яъни қувватида! Одамлар ҳам шундай-да! Биров ўз саводини аранг чиқаради, яна биров маънавий олами билан бутун бир авлод учун йўлчи юлдуз бўла олади. Албатта. Худоа берган қобилият билан. Аммо бу қобилиятни тарбиялаб, камол топтириб бориш кўпроқ соҳибга боғлиқ эканлигини инобатга олсак, унга ҳам осон эмас. Зеро, бир нарсага эришиш учун бошқа бир нарсадан воз кечиш керак-ку, ахир.. Davomini o'qish
Boysun madonnasi yoxud shaxsi yashirin ayollar haqida afsona
«Дунёнинг ўнлаб мамлакатларида бўлганман, аммо «Бойсун мадоннаси» дунёни менга қараганда кўпроқ айланиб чиқди. Ҳаётимдаги энг машҳур ана шу ишимни яратишга Рўзи (Чориев) сабабчи бўлган, — деб эслайди мусаввир — дўстим мени 1965 йилда Бойсунга олиб борган эди. Ўшанда Рўзи билан бирга болалар уйида катта бўлган дўстимнинг адаши бўлган Рўзибой деган ажойиб инсоннинг уйида меҳмон бўлган эдик. Бойсун мадоннаси ўша Рўзибойнинг хотини. Ҳозир ўзим ҳам бу асарни соғинсам кўргазмага боришимга тўғри келади. Ўшандаям кўргазма Тошкентда бўлса! Бу асар дунёга чиқиб кетганига 40 йилдан ошди. Биргина Парижда 3 марта намойиш этилди (Владимир Бурмакин билан суҳбатдан)» Davomini o'qish
Saodat Fayziyeva. Mening ertaklarim. She’rlar
Шу йилнинг февраль ойида мен ёш шоира Саодат Файзиеванинг бир туркум шеърларини тақдим этар эканман, унинг шеърлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларимни ҳам билдирган эдим. Шу ўтган вақт ичида сайтда шеърлари эълон қилинган бошқа ёш ижодкорлар қатори Саодатни ҳам кузатиб боришни унутмадим. Бугун, орадан бир неча ой ўтиб, шоира қизимга яна бир бор далда беришни истаб, аввало яқинлашиб келаётган туғилган куни билан чин дилдан қутлаб, унинг янги шеърларини тақдим этмоқдаман. Шу билан бирга яқин кунларда сайтда эълон қилинган ёш шоирлар шеърлари ҳақидаги фикру мулоҳазаларимни ҳам эълон қилишимни маълум қиламан.
