10 январ — Истеъдодли адиб Муҳаммад Шариф таваллуд топган кун.
Яқинда “Жаҳон адабиёти” мажалласида Муҳаммад Шарифнинг бир туркум ҳикояларини ўқиб, ўзим ёзгандек хурсанд бўлдим. Ҳар кўчада, кўринган одамга шуни таърифлаб юрибман ҳозир. (Муаллифига мактуб ёзиш керак эди-я!) “Жаҳонга бўйлашиб” деган рукнда эълон қилинибди. Менимча, рукн тўғри танланган, ҳикоялар шунга муносиб! (Эркин Аъзамнинг «Аввало, ўзингизга ишонинг» суҳбатида айтилган)





Яхшиям, бу дунёда кўнгил қатидаги мудроқ ҳисларни қайтадан уйғотадиган,эзгу хотираларни ёдга соладиган китоблар бор. Чингиз Айтматов асарларини эслайман. Буюк муаллифнинг талқинича, одамларнинг бир қавми қачонлардир Шохдор Она Бўғудан ўриган, беозор болакай денгиздан паноҳ излаб, балиққа айлангиси келади, мангу айрилиқ қа маҳкум бахтиқаро келинчакнинг руҳи эса тоғу тошлар аро дарбадар кезиб юради. Булар — аччиқ тақдирлар, булар юксак ва сирли поэзиядир. Одам боласи китоб ўқиётганда, уни ёзувчи ёзганини унутса дейман. Асарнинг ичида китобхоннинг ўзи ҳам яшаса дейман. 




