
15 июль — Таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор 60 ёшга тўлди. Чин дилдан қутлаймиз!
Усмон Қўчқор 1953 йил 15 июлида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1975). «Ҳаяжонга кўмилган дунё» (1982), «Акссиз садолар» (1986), «Уйқудаги минора» (1987), «Оғир карвон» (1991), «Чамангул» (1996), «Ширқ» каби шеърий китоблари нашр этилган. «Қувғун» достони ва «Имом Бухорий» шеърий драмасининг муаллифи. Ҳусайн Жовиднинг «Амир Темур» ва «Шайх Санъон» драмаларини, Юсуф Самадўғлининг «Қатл куни», Анорнинг «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати», Собир Рустамхонлининг «Кўк тангри» романлари, турк ва азарбайжон шоирлари шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.
Ўзбек адабиётида ўз ўрнини топган таниқли шоир ва таржимонни муборак 60 ёши билан чин дилдан қутлаймиз ва узоқ умр, баракали ижод тилаб қоламиз. Davomini o'qish


Бир неча кундан кейин 60 ёшини нишонлайдиган истеъдодли шоир ва моҳир таржимон Усмон Қўчқорни саҳифамиз, шеърият ихзлосмандлари ва шоир мухлислари номидан чин юракдан табриклаб, сиҳат-саломатлик, баракали ижод,қаламига қувват тилаймиз. 





