Бугун шоир Одил Ҳотамнинг туғилган куни. Чин юракдан қутлаймиз
Шеър қоғозга қандай тушади? Баъзан бир мисра ёки биттагина сўз ҳақида йиллаб ўйлайсиз… Гоҳо кутилмаганда…… Мен учун буюк тарихимиз, бугунги улуғвор эврилишлар, атрофимиздаги одамларнинг орзу-армонлари, биз етишга илҳақ бўлган келажак қоғозга тушадиган битиклар бешигидир… Davomini o'qish


Ўткир Раҳмат шеърларида соф ва самимий туйғулар, қувонч ва қайғу, шукроналик ва изтироб, орзу ва армон каби ҳар бир инсонга хос кечинмалар, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги азалий кураш, ҳаёт ва борлиқнинг турфа ранглари табиат призмаси орқали тасвирланади. Уларни мутолаа қилар экансиз, она табиатнинг нафис жилвасига мафтун бўласиз, айни пайтда борлиқдаги барча мавжудот, жонли ва жонсиз нарсалар илоҳий бир қонуниятга бўйсуниши ҳақида фалсафий мушоҳадаларга чўмасиз. 
