Ошоба фожиаси Туркистондаги чор босқини манзараларидан бир лавҳа холос. Шунга қарамай, у бизга кўп нарсаларни ойдинлаштириб беради. Рус қўшини осонлик билан юртимизни қўлга киритган эмас. Ўлкани тўла бўйсундириш учун бу ваҳший тўда дарё-дарё инсон қонини оқизган. Минг-минглаб кўҳна иморатлар вайрон қилинган, юзлаб қишлоқлар, катта-катта шаҳарлар ёндирилиб, кули кўкка совурилган. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Amiriy. She’rlar & Zebo Qobilova. Ishq mulkining amiri
Амирий — Амир Умархон таваллудининг 235 йиллиги олдидан
Ўзбек мумтоз сўз санъати тарихида алоҳида ҳодиса бўлган Қўқон адабий муҳитининг вужудга келиши ҳамда ривож топишида Амир Умархоннинг ҳам хизмати катта бўлган. У Амирий тахаллуси билан ўзбек ва форс-тожик тилларида бирдай маҳорат билан қалам тебратган зуллисонайн шоирдир (Саҳифада Амирий «Девон»ини мутолаа қилишингиз мумкин). Davomini o'qish
Qamchibek Kenja. Palaxmon toshlari. Roman & Kitob — men uchun hayot. Yozuvchi bilan suhbat
15 август — Таниқли ёзувчи Қамчибек Кенжа туғилган куннинг 75 йиллиги. Адибни чин юракдан қутлаймиз!
Инсон ота-онани танлай олмаганидек, туғиладиган гўшасини ҳам ўзи белгиламайди. Бу — тақдир. Менинг пешонамга ихчам ва тиғиз Андижон вилоятининг одамлари самимий, дилкаш, меҳнаткаш, табиати сўлим, тупроғи унумдор, сувга сероб Гуркуровда таваллуд топиш ёзилган экан, бу саодатдан бениҳоя мамнунман. Яшаётган қишлоғимдан бошқа жойда абадий макон тутишни негадир ақлимга сиғдиролмайман. Davomini o'qish
Usmon Azim. G’oz & Malika Fozilova. Usmon Azim ijodida «Alpomish» dostoni motivlari
Шоир сифатида элга танилиб, сермашаққат ижод йўлининг анча-мунчасини босиб ўтган қаламкашнинг насрга қўл уриши хайрли бўлар экан. “Ҳаяжону завқдан бегона, Тинч дарёдай жим оқди умрим”, дея армон қилган истеъдодли шоирнинг насрий ва драматик асарлар жамланган бу китоби шоир қаламидан тўкилган наср намунасининг қудрати нечоғлик улкан бўлишини кўрсатди гўё… Davomini o'qish
Turdimurod Mustafoyev. Emaklashni bilmaydigan odam Yoxud shoir Usmon Azim haqida gurunglar & Usmon Azim. Jimlik
13 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ УСМОН АЗИМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
1. Усмон Азим … Навоий эмас. 2. “Бойсунда опам бор: ўн икки фарзанднинг онаси…”. 3. Усмон Азим, ҳофиз ва… мен. 4. “Ўсмон”дан гурунг берадиган майор. 5. “Девона шоир”. 6. “Эргашолсанг, биз билан юр”. 7. “Эркакларнинг шоири”. 8. Ғаройиб гаров. 8. Ғаройиб гаров. 9. Плацдан кафегача қанча йўл? 11. Усмон Азим ва “Жамила”. 12. “Туфли ювиш” – машаққатли юмуш.13. “Усмон Азим” фан клуби. 14. Шурик ва мен. 15. Хотима ўрнида. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Adabiyot haqida
Йўлдаги одамни (ёзувчини) шаклланиб бўлган, яъни манзилига етган дейиш мумкинми, айтинг? Ҳаёт уни йўниб, тоблантириб, чиниқтириб бориши табиий ҳол. Бироқ йўнилавериб, сип-силлиқ бўлиб қолмоқдан сақланиш лозим. Ундай одамнинг қаламидан чиққан нарсалар ҳам ўзига ўхшаб сип-силлиқ бўладики, адабиётга бунинг сира даркори йўқ. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Aralashqo’rg’on & Obid Shofiyev. Buqalamunning bahonalari
10 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ЭРКИН АЪЗАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Эркин Аъзам ўз ижодини ҳикоячиликдан бошлаган бўлиб, бугунга қадар унинг 40 дан ортиқ ҳикоялари эълон қилинди. Адибнинг “Анойининг жайдари олмаси”, “Пиёда”, “Совуқ”, “Ёзувчи”, “Аралашқўрғон”, “Ступка” каби ҳикоялари ўзбек ҳикоянавислигининг алоҳида саҳифасини ташкил этади. Davomini o'qish
Shoir, jurnalist, yoshlar murabbiysi Isroil Shomirov vafot etdi
Шоир, моҳир публицист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Исроил Шомиров вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Аллоҳим Биродримизни раҳматига олсин. Марҳумнинг оиласига ва яқинларига, кўп сонли шогирдларига ҳамдардмиз. Davomini o'qish
O’tkir Hoshimov. Muhabbat & “Ikki eshik orasi” romanidan ostiga chizilgan parchalar
5 август — Атоқли адиб Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги
Қизнинг соч толалари Тиркашнинг юзига тегиб турар, алланечук нотаниш, аммо тотли ис анқир, унинг бутун вужуди таранг тортилиб, оёқлари титрар, қизнинг ҳам елкалари билинар-билинмас силкинаётганини ҳис қилиб турарди. Тўсатдан қиз силтаниб қаддини ростлади-ю, зарб билан итариб юборди уни… Davomini o'qish
O’tkir Hoshimov. Sevgi qissalari & Quyosh tarozisi & Xurshid Do’stmuhammad. Mashhurlikning bir siri
5 август — Атоқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги
… Ўткир ака Ҳошимов билан кўплаб марта ҳамсафар, ҳамсуҳбат бўлганимни ёздим. Ҳар доим у кишининг катта адиб ва беғубор инсон сифатидаги ўзига хосликларини ихтиёр-беихтиёр кузатаман. Ва яна у кишининг ўзига хосликлари орасидан яна бошқа бир ўзига хосликни топгандай бўламан: Ўткир Ҳошимов ҳаётда қандай бўлса, асарларида ҳам шундай, асарларида муаллиф “мен”и қандай бўлса, ҳаётдаги инсон сифатида ҳам шундай экан. Davomini o'qish
Ibrohim Saidov. Osmon va yer farzandi & Antuan de Sent-Ekzyuperi. Kichkina shahzoda. Radiospektakl
31 июл — Антуан Де Сент-Экзюпери хотираси куни
Антуан де Сент-Экзюперидан, сиз учун қайси бири муҳимроқ – учувчиликми, ёзувчиликми, деб сўрашганда: “Буларнинг иккисини қандай қилиб ажратиб кўрсатиш, боз устига, бир-бировига қарши қўйиш мумкин, тушунмайман. Мен учун учиш ва ёзиш – бирдай иш. Ҳамма гап – инсоннинг талпинишида, ўзлигини топишида. Учувчи ва ёзувчида ўзаро мутаносиблик мужассам. Иккиси ҳам дунёни бир хил кўради, бир хил англайди”, дея жавоб қайтарган экан…
Davomini o'qish
Jo’rabek Ramazon. Sog’insangiz… She’rlar
Жўрабек Рамазонов — 1983 йил Сурхондарё вилоятининг Бойсун шаҳрида туғилган. Тумандаги 1-мактабда таҳсил олган»… Бизнинг мактабда ўқиган экан! «Бизнинг» деганимнинг сабаби шуки, Шукур ака Холмирзаев, Эркин Аъзам ва каминаю камтарин ҳам шу мактабни битирганмиз (Усмон Азимнинг «Жўрабек» мақоласидан. Уни тўлиқ ҳолда мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish
